Халқ таълими олдида турган асосий вазифалардан бири ёшларни ақлий, ахлоқий жиҳатдан баркамол шахс қилиб шакллантиришдир


Т.Р. Ўқишдан ташқари қизиқиш турлари



Download 0,57 Mb.
bet14/17
Sana08.04.2022
Hajmi0,57 Mb.
#536066
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Алимардон

Т.Р.

Ўқишдан ташқари қизиқиш турлари

Қизиқиш даражаси (жами)

Қизиқишларнинг умумий сони

Фоиз миқдори

1 балл

2 балл

3 балл

1

Бадиий китоб ўқиш

11

6

7

24

20

2

Кинога бориш

-

-

-

-

-

3

Телевизор кўриш

2

4

3

9

7,5

4

Спорт билан шуғулланиш

7

8

6

21

17,5

5

Бирор нарса ясаш

1

3

1

5

4,1

6

Ўсимлик ўстириш

2

-

-

2

1,6

7

Ҳайвонларни парваришлаш

2

6

9

17

14,1

8

Коллекция тўплаш

-

-

-

-

-

9

Ўртоқларим билан ўйнаш, суҳбатлашиш

2

2

6

10

8,3

10

Мусиқа эшитиш, чалиш

4

7

3

14

11,6

11

Хўжалик (уй) юмушлари билан шуғулланиш

9

4

5

18

15

Жадвалдаги натижалар ўқувчиларнинг дарсдан ташқари вақтларда қандай турдаги машғулотлар билан машғул бўлишлари ва қизиқишларининг қай даражада шаклланганлиги ҳақида умумлаштирилган хулосани беради. Сонлар таҳлили шуни кўрсатадики, ўқувчилар ўртасида қизиқишлар йўналишининг 20 фоизи бадиий китоб ўқиш қаратилган бўлиб, бу уларда билим олиш эҳтиёжининг ривожланишида муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Ўқувчилар қизиқишларининг ичида 17,5 фоиз спорт билан шу-улланиш йўналишининг мавжудлиги бугунги ёшларимизнинг ҳам жисмонан, ҳам ақлан баркамол ривожланишини таъминлайди. Хўжалик (уй) юмушлари билан шу-улланиш 15 фоизни, ҳайвонларни парваришлаш 14,1 фоизни ташкил этиб, бу йўналишлар ўқувчиларнинг бўш вақтда фойдали меҳнат билан бандлигидан далолат беради. Шу билан бирга берилган жавоблардан оилавий меҳнат тарбиясида уларнинг ўз ўрни борлиги ва масъулиятни ҳис қилишлари намоён бўлди. Ўқувчилар қизиқишлари ичида мусиқа эшитиш, чалиш 11,6 фоизни ташкил этди. Бу уларнинг маънавий-руҳий камолотида муҳим рол ўйнайдиган йўналиш ҳисобланади. Лекин бугунги кунда ёшларимиз ўртасида ғарб мусиқасига бўлган қизиқиш тобора кўпайиб бораётганлиги ачинарли ҳолат. Шунинг учун ёшларни тушуниб, тушунмасдан рок, реп, поп, жаз каби ғарб мусиқасининг таъсири остида ўзлигини йўқотишларига йўл қўймаслигимиз керак.


Ўқувчиларнинг мактабдан ташқари машғулотларга етакловчи мақсадларини аниқлаш учун берилган жавоб вариантлар натижалари қуйидаги жадвалда келтирилган.
Мактабдан ташқари машғулотларга етакловчи мақсадлар
7-жадвал

Т.Р.

Етакчи мақсадлар

Мақсадлар сони

Фоиз миқдори

1

Бўш вақтни мароқли ўтказиш

3

7,5

2

Янги билимларни эгаллаш

19

47,5

3

Фойдали ва бежирим нарса ясаш

9

22,5

4

Ижодий изланиш, ўйлаб топиш

14

35

5

Ноаниқ

5

12,5

Жадвалдан кўриниб турибдики, мактабдан ташқари қизиқишларга етакловчи интеллектуал мотивлар жуда муҳим кўрсаткични эгаллашга муваффақ бўлган: янги билимларни эгаллаш (19 нафар — 47,5%), ижодий изланиш, ўйлаб топиш (14 нафар — 35%), фойдали ва бежирим нарса ясаш (9 нафар — 22,5%). Олинган натижалар таҳлилига қараганда, ўқувчиларда мактабдан ташқари ҳолатларда ўқишга нисбатан ижобий муносабатни шакллантиришда хилма —хил мотивация катта аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам ўқувчи ёшларнинг мактабдан ташқари қизиқишлари йўналишларидан унумли фойдалана олиш кўникмаларини ривожлантириш уларда билим олишга бўлган эҳтиёжнинг ўсишида муҳим саналади.
Ўқувчиларнинг мактабдан ташқари қизиқишларининг юзага келишига таъсир кўрсатувчи омилларнинг натижалари қуйидаги жадвалда берилган.
Қизиқишларининг юзага келишига таъсир кўрсатувчи омиллар
8-жадвал

Т.Р.

Омиллар

Омиллар сони

Фоиз миқдори

1

Мактабдаги дарслар

18

45

2

Ота-онам

8

20

3

Ўртоқларнинг даъвати

3

7,5

4

Кинофильмлар

1

2,5

5

Ҳаётий воқеалар

8

20

6

Ҳеч ким ёки ҳеч нарса

2

5

Жадвалдаги рақамлар ўқувчиларнинг синфдан ташқари машғулотлар билан шуғулланишларига таъсир этувчи ички психологик шарт-шароитларни эмас, балки ташқи омиллар, ижтимоий муҳитнинг қай даражада таъсир этиши ҳақида қизиқарли маълумот беради. Сонлар таҳлили шуни кўрсатадики, ўқувчилар қизиқишларининг юзага келишида мактабдаги дарсларнинг таъсири 45 фоизни ташкил этади. Бу эса ташкил этиладиган машғулотлар ўқувчиларнинг мактабдан ташқари қизиқишларини пайдо қилиш билан бирга уларнинг билим оилшга бўлган эҳтиёжларини ҳам ривожланишида муҳим омил саналади. ҳаётий воқеалар билан ота-оналарнинг таъсир кучи 20 фоизданни ташкил этиб, ўқувчиларнинг қизиқишлари юзага келишида уларнинг қанчалик даражада аҳамиятлигини кўрсатади. Бундан кейинги поғоналарни «Ўртоқларнинг даъвати, кинофильмлар» ишғол қилган.


Шуни айтиш керакки, ушбу методика натижаларини ўқувчилар билан биргаликда фаол муҳокама этиш уларнинг билимларни ўзлаштиришга бўлагн қизиқишларини ривожлантиришда мақсадга мувофиқ саналади.
Олиб борилган тадқиқот ишлари ҳамда уларнинг натижалари шуни кўрсатдики, ўқув мотивлари ўқув фаолиятининг негизи такомиллашиб боришга ва унинг мақсадлари билан узвий боғлиқликка эгадир. Чунки ўз савиясини кенгайтириш, қизиқувчанликни қониқтириш, мустақиллик намоён қилиш, ўз қобилиятини намойиш этиш, чуқур ва мустахкам билимларни эгаллашга эришиш ўқув фаолвятининг турли босқичлари ҳамда кўринишларида, яъний синф ва синфдан ташқари даврларда мустаҳкамланиши, такомиллашуви юз беради.



Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish