Халқ таълими олдида турган асосий вазифалардан бири ёшларни ақлий, ахлоқий жиҳатдан баркамол шахс қилиб шакллантиришдир


Буюк сиймолар ва психолог олимлар томонидан билим олиш фаолиятидаги омилларнинг талқин қилиниши



Download 0,57 Mb.
bet6/17
Sana08.04.2022
Hajmi0,57 Mb.
#536066
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Алимардон

1.2. Буюк сиймолар ва психолог олимлар томонидан билим олиш фаолиятидаги омилларнинг талқин қилиниши.
Педагогик фаолиятда билим олишнинг психологик жиҳатини ташкил қилиш, ҳар қандай фаолиятни, шу жумладан, ўқув фаолиятини ташкил қилувчи таркибий қисмларини ўрганиш психолог олимларнинг диққат марказидаги муаммолардан бири саналади.
Ўтмишда яшаб, ижод этган ҳалқпарвар тарбиячилар, чет эл олимлари ва атоқли мутафаккирлар ақлий таълимга ва ёшларни келажакка умид билан боқишга доир бир талай фойдали фикрларни ёзиб қолдирганлар. Жумладан, қадимги грек олимлари Сократ, Аристотелp жамоат жойларида сўзлаган нутқларида ва илмий асарларида «ўзларининг таълим- тарбияга, балки ёшларнинг ўз – ўзини билиб олиши, келажакка умид билан қарашини, ахлоқни камол топтириш керак22» дейди.
Аристотель ёшларга таълим-тарбия беришни жисмоний, аҳлоқий ва ақлий жихатларини бир-бир билан чамбарчас боғлаган ҳолда ўрганишни талаб қилади. Аристотелpнинг ёшларга қарата айтган фикрлари жуда катта аҳамиятга эгадир.
«Илм шайдоси бўл, шухрат гадоси бўлма! Кишидаги билимга эътиқод ва меҳнатга бўлган иштиёқ уни ғийбату иғволардан халос этадиган ва гўзаллик бунёд этишга йўллайдиган омилдир. Илм соҳиби бўлсанг, сенинг билим чашмангдан одамлар беминнат баҳра олсинлар».
Аристотел ўзининг ахлоққа оид «Никомах этикаси» «Энделе этикаси» асарларида тарбиянинг мақсади ёшлар билан боғлиқ бўлган инсонни келажакка умид билан қарашидан иборатлигини, ақл ва иродани ривожлантириш муҳим эканлигини айтади. Унинг таълимотига кўра ёшларнинг ёш хусусияти ҳисобга олинган ҳолда жисмоний, ахлоқий ва ақлий тарбия узвий бирликда амалга оширилиши керак.
Ёшлар фақат ўз шахсий иши билан шуғулланмай, халқнинг иштирокида яшаши, фаровонлик йўлида фаолият кўрсатиши, гўзаллик яратиши керак. Арестотел тарбия муддатини 21 йил: бола туғилгандан 7 ёшгача, 7 ёшдан 14 ёшгача, 14 ёшдан 21 ёшгача деб белгилади. У боланинг ҳар бир давридаги ўзига хос хусусиятни кўрсатди, хар бир даврда амалга ошириладиган тарбиянинг мақсади, мазмуни ва усулларини баён этди. Арестотел, Платон каби, болаларни мактабгача ёшдан тарбиялашга алоҳида эътибор беради. Унинг фикрича, болани ўргатиш мумкин бўлган барча нарсага гўдаклигидан ўргатиш керак. Арестотел ёшлар тарбияси давлат ихтиёрида ва барча фуқаролар учун бир ҳилда бўлишни ҳимоя қилади. Чунки, давлат тарбияда ўз олдига аниқ бир мақсадни қўяди. Шунинг учун ҳам, тарбияга ўз хохишига кўра ўқитиш ва тарбиялашни истаган ота-оналар эмас, давлат раҳбарлик қилиш керак.
Ҳар бир ёшлар ўз ўзича яшамайди, у барча фуқаролар каби давлатга мансубдир, давлат билан узвий бўлади.
Ёшлар фақат ўз шахсий иши билан шуғулланмай, фуқароларнинг тинчликда яшаши, фаровонлиги йўлида фаолият кўрсатиши керак.
Арестотел, «Эй мард одам! Одамийлик қил, олий химматли, очиқ чехрали, ширин сўзли бўл» дея одамларни баркамол фазилат соҳиби бўлишга даъват этади. Буюк олимнинг бу даъвати ўз даврида қанчалар муҳим бўлса, ҳозирда ҳам муҳимдир23.
Платон ёшларга қарата фикрлари «Давлат» ва «Қонун» асарларида тўлиқ баён этиб берилади. Платоннинг фикрича катталарнинг болаларга кўрсатган таъсири, болаларда аҳлоқий сифатларининг таркиб топишида кўринади.
Платон ҳис-туйғуга таъсир этиш кичик ёшдаги болаларнинг тарбиялашнинг асоси деб, ҳисоблайди. Кичик ёшдаги болалар хузур қилиш, завқланиш, қайғуланиш орқали янгиллик ва бахт-саодат тушунчалари хақида тасаввурга эга бўлади.
Платон «Давлат» асарида болаларни ёшлигидан бошлаб ижтимоий тарбиялаш ғоясини олға суради ва уни ташкил этишнинг муаян тизимини талқин этди. Унинг таклифига кўра шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалари махсус жойда ўйнаши керак. 6-12 ёшдан бошлаб болалар мактабда ўқиш, ёзиш ва ҳисобни, шунингдек ашула айтиш ва мусиқа асбобларини чалишни ўрганадилар. 12 ёшдан 16 ёшгача камстрада ўқийдилар. 16-ёшдан арифметика, геометрия, астрономияни ўрганади,18 ёшдан 20 ёшгача улар Эфебияда маҳсус ҳарбий-жисмоний тайёргарликни ўтайдилар (йигитлар). Бу босқичда улар ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда таълим олишлари тугатилади. Платон ўз фаолиятида биринчилардан бўлиб, ёшларни изчилликда тарбиялаш ғоясини олға суради. Платоннинг тарбия хақидаги қарашларида меҳнат, билим олиш улуғланади. Унинг «Мен фидокорона қилинган роҳатни бошқа бирор нарсадан кўрмадим. Вужудимнинг саломатлиги, руҳимнинг саодатини фақат меҳнатда топдим24» дейди.
Шундай экан улғайиб бораётган ёшларимиз ҳам кўпроқ билим олиб, меҳнат қилсалар ўз келажагини порлоқ ва буюк бўлишига сабаб бўлади ва келажакка тўла ишонч кўзи билан қарай оладилар.
Квинтилион ўз қарашларида инсоннинг табиий белгиларига эътибор беради, ёшларнинг туғма қобилиятини юқори белгилайди, тарбия билан кўп нарсага эришишга ишонч ҳосил қилади. Квинтилионнинг фикрича, инсон шахсининг шаклланиши учун боланинг ёшлигидан бошлаб тарбиялаш керак. Чунки, болада тез таъсирланиш, яхши ва ёмон одатларга тез берилиш хусусияти мавжуддир.
Квинтилион кўргазмалиликка эътибор беради, таълимда узвийлик ва изчиллик бўлишни талаб этади.
Конфуци ёшларга ўқиш ва фикрлаш, ўйлаш муҳимлигини айтади. Унинг фикрича ўқимаслик ва фикр юритмаслик бу-ҳалокатдир. Ўқилган китоб ҳақида фикр қилмаса, бундай ўқишнинг фойдаси бўлмайди, бундай ўқиш кишини толиқтиради, ўқишни ўйлаш, фикрлаш билан узвий бирликда, ўз вақтида амалга ошириш лозим. Конфуци ёшларга қарата ўқишда амалда қўллаш зарур бўлган тадбирни аниқлаб олиш ғоят муҳимдир, дейди. Китобни ўқиш ва ўқилганини вақти-вақти билан такрорлаш керак. Конфуци ўзининг фаолиятида тажрибага алоҳида эътибор беради. Масалан: ўқувчи нимадир билади ва ҳисобини қилади. Билмаса, ҳисоблай олмайди. Бу билимга тўғри муносабатдир. Ўқитувчи тўрт нарсадан қуруқ фойдасиз фикрлашдан, ўз мулохазасида қатъий туриб олишдан, қайсарлик қилишдан, фақат ўзи ҳақида ўйлашдан қатъий сақланиш керак. Бу ғояларнинг биринчиси соф кўнгил билан муносабатда бўлиш, иккинчиси шахсиятга берилмаслик ва қайсарлик қилмасликдир25.
Демак, бу ерда Конфуци нима демоқчи? Ёшларни келажаги буюк бўлиши учун, уларни келажакка ишонч кўзи билан қарашлари учун албатта ўқитувчиларни ҳам таъсири муҳимлигини уқтириб ўтмоқда.
Улуғ сиймоларнинг беғубор билим чашмаларидан эллар беминнат фойдаланиб келадилар. Ёшлардаги билим ўзаро мантиқий боғланган халқалардан тузилган занжир бўлиб, уларни мустаҳкамлашда буюк сиймоларнинг ўгитларидан фойдаланиш катта самара беради.
Таълимни оптимал бошқариш мақсадида собиқ совет психологлари «ўқув фаолиятини босқичли шакллантириш» (П.Я.Гальперин, Н.Ф.Тализина), «ўқитиш мазмунини тезлаштириш ва мураккаблаштириш» (Л.В.Занков), «назарий умумлаштириш ва рефлексия» (Д.Б.Эльконин, В.В.Давидов) ғояларини ишлаб чиқдилар. Шунингдек, таълимни алгоритмлаштириш, программалаштириш, суггестезия (Г.Лазанов), муаммоли вазиятни ташкил қилиш (Т.В.Кудрявцев, А.М.Матюшкин ва бошқалар) назарияларини олға сурдилар. Мазкур ғояларнинг барчаси ривожлантирувчи таълим негизида тузилган бўлиб, ақлий фаолият муаммоларини ўрганишга ҳамда таълим самарадорлигини оширишни тадқиқ қилишга қаратилгандир.
Психологик илмий адабиётларда ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини бавосита ва бевосита бошқариш имкониятлари қайд қилиб ўтилган. Ўқув фаолиятини бошқаришнинг энг муҳим хусусиятларидан бири - бу турли усулларни татбиқ этиш, махсус равишда ўқитишни жорий қилиш, ҳар хил хусусиятга молик дидактик методлардан фойдаланишдан иборатдир.
Ю.А.Самарин ассоциацияларга асосланган ҳолда ўқув фаолиятини бошқариш мумкинлиги назариясини ўртага ташлади. Ассоциациялар — онгимиздаги аввалги турмуш тажрибалари билан белгиланадиган тасав-вурларнинг боғланиши, бу боғланишлар туфайли онгимизда пайдо бўлган муайян тасаввурларнинг ўхшашлик, ёндошлик, қарама-қаршилик белгиларига кўра, шунга боғлиқ бўлган бошқа тасаввурларни ҳосил қи-лишдир. Ю.А.Самарин ассоциацияларнинг алоҳида томонларга тааллуқли билимларни системага тушириш, маълум ўқув предметларига оид билимларни тартибга солиш, турли фанлардан тўпланган хилма-хил билим-ларни системалаштириш каби босқичларга бўлиб ўрганади.
Е.Н.Кабанова-Меллар ҳар қандай фаолият у ёки бу усуллар ёрдамида амалга оширилади ва у ўша воситалар ёрдамида бошқарилиши мумкин, дейди. Муаллиф мазкур ақлий фаолият усуллари ўз навбатида катта ёки кичик системага бирлашган хатти-ҳаракатлар тизимидан иборат деб тушунтиради. Усуллар объектив равишда тавсиялар, қоидалар, йўриқлар кўринишида ифодаланади. Ўзлаштирилган ўқув фаолияти усуллари инсоннинг маънавий бойлигига айланиб, истаган вақтда янги вазиятларга ва шароитларга кўчирилиши мумкин.
Д.Б.Эльконин ўқувчиларни ўқув фаолиятини бошқаришга ўргатиш учун: а) топшириқни ечиш учун воситалар танлаш, б) психологик топшириқларни ечиш учун ўз-ўзини назорат қилишни амалга ошириш, в) билимларни ўзлаштириш даражасини баҳолаш, г) ўз-ўзини текшириш, д) ўз олдига мақсад қўя олиш, е) символлар билан предметнинг ички муносабатлари мавжудлигини тушуниш каби жиҳатларга эътибор қилишни уқтириб ўтади.
Психологларнинг тадқиқотлари таҳлилининг кўрсатишича, программалаштирилган таълим ўқитишни бевосита бошқариш ва назорат қилиш имконини яратади. Программалаштириш принципи бўйича ўқувчи ўтилган мавзуни ўзлаштирмай туриб, янгисини эгаллай олмайди. Чунки ўқув материали қатъий мантиқий изчилликда маълум бўлакларга тақсимланиб тингловчининг онгига узатилади. Сабоқ олувчи билимларнинг қолган улушини қабул қилиши учун у ўтилган мавзуларни эгаллаган бўлиши, топшириқларни мустақил еча олиши ва саволларга тўғри жавоб бера билиши зарур. Билимлар таълимий машиналар, компьютерлар, дисплейлар ёрдамида ўқувчилар миясига узатилади. Тескари алоқа канали орқали субъект фаолиятининг натижаси, маҳсули юзасидан ахборот, маълумот, хабар келиб тушиши назарда тутилади.
Билимларни ўзлаштириш жараёнини бошқариш муаммоси П.Я.Гальперин ва Н.Ф.Тализина томонидан ўрганилган. Улар ақлий хатти-ҳаракатларни босқичма-босқич шакллантириш назариясини ишлаб чиққанлар. Муаллифлар ақлий хатти-ҳаракатларни моддий ҳолда ташқи нутқ ёрдамида ҳамда ақлий шаклда, фикрда намоён бўлишини изоҳлаб бердилар. Ақлий хатти-ҳаракатларнинг биринчи босқичи расм, схема, диаграмма ва шартли белгилар тарзида ўз ифодасини топади. Ақлий хатти-ҳаракатларнинг иккинчи босқичи кўргазмалардан олган тасаввурлари тўғрисида ўқувчиларнинг овоз чиқариб фикр юритишидан ибаратдир. Учинчи босқич эса субъект онгида тасаввур, тушунча, қонуният, хосса, хусусият, операция, усул тариқасида намоён бўлади. Ана шу босқичларни ўқувчиларга тушунтириш орқали уларни ўз-ўзини бошқаришга ўргатиш мумкин.
Ўқув фаолиятини бошқариш деганда, мақсадга йўналтирилган, планлаштириладиган, назорат қилинадиган, системалаштириладиган, ташкил қилинадиган, мустақил билим олишга қодир бўлган фаолият тушунилади ва уни систематик равишда мана бундай шаклда акс эттириш мумкин.
Ўқув фаолиятини бошқариш

  1. Ўқув фаолиятини планлаштириш.

  2. Ўз-ўзини назорат қилиш.

3. Кенг кўламдаги билимлар, таълимий усулларни системалаштириш.
4. Ўз фаолиятини ўзи бошқариш усулларини эгаллаш ва янгисини топиш.
5. Шахсий қизиқишни идора қилувчи усулларни эгаллаш.
6. Ўз диққатини ўзи бошқариш усулларини эгаллаш.
Ҳар қандай фаолият инсоннинг психик ва жисмоний активлигидан иборат бўлиб, онгли мақсад билан бошқарилади. Хатти-ҳаракатларни бошқариш одатда тескари алоқа принципи асосида амалга оширилади. Биринчи навбатда сезги органлари бундай алоқанинг канали бўлиб хизмат қилади, предметлар ва ҳаракатларнинг идрок қилинаётган элемент ва белгилари эса информация манбаи вазифасини ўтайди. Тескари алоқанинг бундай турини П.К.Анохин тескари афферентация деб атаган эди.
Ўқув фаолиятини режалаштириш усулларига иш вақтини, топшириқ ҳажмини, мураккаблигини, ўзига жалб этиш даражасини ва қизиқарлилигини ҳисобга олган ҳолда оқилона тақсимлаш, ақлий меҳнатни кун тартибига биноан оқилона ташкил қилиш киради. Ўз-ўзини назорат қилиш бўлғуси ўқитувчида кўникма ва малакаларнинг шаклланишида, унинг ўз ўқув, фаолиятидаги хатоларни англаб олишда, бу хатоларни оқилона йўл билан тузатишда жуда қўл келади.
Кўп йиллар давомида ўтказилган тажрибаларда диққатни бошқаришда кўз югуртириш, иллюстрацияни чуқур таҳлил қилиш, мантиқий хатони текстдан топиш, мантиқий урғуга эътибор бериш, текстдаги хатоларни аниқлаш усулларидан фойдаланилди. Мазкур усулларни эгаллаб олиш ва амалиётда фойдаланиш предметларни ўзлаштиришни осонлаштиради, диққатни онгли равишда бошқариш имконини яратади. Нафақат бўлғуси ўқитувчи ёқтирадиган, у қизиқадиган ўқув материалларигагина эмас, балки мураккаб, ҳатто зерикарли бўлган илмий -билимларни эгаллаш учун ҳам бутун зеҳнини қаратиш кераклиги унга ойдинлашади.
Ўқувчи ёшларда таълим жараёнида фақат қизиқарли бўлган машғулотлар билангина эмас, балки етарли даражада қизиқ бўлмаган, мураккаб ва муаммоли нарсалар билан шуғулланиш заруриятини сезиш ҳиссини шакллантириш мақсадга мувофиқ. Токи ўқувчида қийинчиликларни енга олиш уқуви, ўз-ўзини қўлга олиш фазилати, ўз-ўзига буйруқ бериш ва ўз-ўзини уюштириш сифати таркиб топсин. Ўқувчиларда ўқув фаолиятини бошқаришнинг барқарорлиги, мустаҳкамлиги, пухталиги иродавий зўр бериши, маънавий эҳтиёжи, шахсий эътиқоди, дунёқараши, позицияси, англашилган ўқув мотивларига, уларнинг ақлий ва ахлоқий камолот даражасига бевосита алоқадордир.
Таълим тизимини юксак даражага кўтариш учун
ўқувчиларда англанилган, юқори кўрсаткичли, индикатор
хусусиятли ўқув мотиви ва мотивацияни шакллантириш
давр талаби. Психология фанида шахсни ақлий, амалий ҳаракатга ва хулқ — атворини амалга оширишга ундовчи, муайян эҳтиёжларни қондириш билан узвий боғлиқ сабабият мотивлар деб аталади. Таърифдан кўриниб турибдики, уларнинг асосий функцияси инсонни ҳаракатга, хулқ — атворни амалга оширишга ундовчи сабаблар (омиллар), ички турткилар вазифасини ўташдан иборатдир. Маълумки, фаолият ва хулқ—атвор
мотивсиз, мотивациясиз фаолликка, муайян йўналишга,
ўзига хос маҳсулдорликка, муваффақиятга эга бўлмайди.
Бизнингча, ўқув фаолиятининг фаоллиги,
ижодийлиги, ностандартлиги, самарадорлиги, билимларнинг пухталиги, мантиқийлиги, изчиллиги ўқувчиларнинг мотив ва мотивация билан қуролланганлигига боғлиқ, улар қанчалик англанилган, мақсадга йўналтирилган бўлса, мазкур фаолият шунчалик муваффақиятли амалга ошади, уларни татбиқ этиш осонроқ кечади. Шахснинг фаолияти, хатти —ҳаракати, хулқ — атвори муваффақияти кўп жиҳатдан мотивацияга боғлиқ. Мотивацияни таркиб топтириш учун психотренинглардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Ўқув фолиятини эхтиёжлар, мотивлар ва булар асосида юзага келадиган максадлар ташкил этади. Ўқув фолиятининг максади билимларни узлаштиришга каратилган булиб, бунинг асосини икки томонлама фаоллик ташкил этади. Фаоллик мотивлар асосида юзага келади. Ўқув фолияти мотивларини куйидаги уч нуқтаи назардан талқин этиш мумкин.
Биринчидан, ўқув фолиятининг ижобий - процессуал қадрияти асосида юзага келади. Бунда асосан ота-она ва ўқитувчилар томонидан салбий бахоланмаслик, давомат кабилар асосида ўқув фаолияти юзага келади.
Иккинчидан ўқув фаолияти мотивларини шакллантириш ўқув фаолияти жараёнида юзага келади. Бунда ўз фаолиятидан қониқиш, фаолиятнинг унга қувонч бахш этиши, изланишдаги турли мунозаралар беқарор мотивларни маънавий эхтиёжларга айлантиради.
Учинчидан, фаолият мотивацияси динамикага (ўзгариш, ўсиш, харакат ва жўшқинлик) эга. Бу жараён мотивацияни ўзгариши ва янги мотивларни пайдо бўлиши билан ифодаланади.Бундай ўзгаришлар бутун бир ўқув жараёни давомийлигида юзага келиши мумкин ёки битта машғулотда ҳам юзага келиши мумкин. Бу жараёнда ўқишга ижобий муносабат, касбий билим, малака ва кўникмаларни эгаллашдаги фаоллик даражасни ортиши, фанга ва ўзлаштиришга онгли муносабатнинг юзага келиши намоён бўлади. Бу ўқув машғулотларини ташкил этиш ва унда қўлланиладиган усуллар янги технологияга боғлик.
Америка Қўшма Штатларидаги миллий тренинг марказининг маълумотларига кўра, интерфаол усул ўқувчи онгига, туйғусига, иродасига, таъсир кўрсатиб, тафаккурини оширади. Бунга кўра дарсларда қандай педагогик технологияларни қўлланилишига қараб, ўзлаштриш қуйидагича кўрсатгичини бериши кўрсатиб ўтилган.
- маъруза усулида 5%
- ўзича ўқишда 10%
- аудио-видео оркали ўқишда 20%
- кўргазма – намойишлар оркали ўқишда 30%
-бахс мунозара оркали ўқишда 50%
- кичик гуруҳларга бўлиб ўқишда 60%
- ўқув жараёнини амалиёт билан боғлашда 75%
- бир-бирини, бола-болани якка тартибда ўқитишда 90%
Демак, ўқитиш жараёнида қандай педагогик технологияларини танлаш ва қўллай олиш, бу дарснинг қизиқарли, эмоционал, тушунарли бўлишига олиб келади ва шу жараённинг ўзида талабаларнинг турли мотивациялари забт этилади ва ягона мотвацияни, яъни билим олиш истаги ва мавзуга қизиқишни вужудга келтиради.
Ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг билиш фаолияти характерига боглик холда ўқитиш методларини қуйидаги турларини курсатиб ўтиш мумкин.
- Тушунтириш- кўргазмалилик методи. Бунда «билиш-танишиш» юзага келади, маълумотлар олиш ва билиб олишга йуналтирилади.
- Репродуктив метод. Бу метод орқали «билиш-нусха олиш» холати юзага келади. Бунда идрок этилган билимлар юзасидан топшириқлар, харакатлар усули, топшириқни ечимини топиш ва тажрибанинг ортирилиши орқали ўқув материалини фаол ўзлаштириш юзага келади.
Ўқитиш жараёнида фаол методларни қуйидаги турларини кўрсатиш мумкин. 1-жадвал

Метод

Фаолият кўриниши

Ўқувчиларнинг аклий фаолият даражаси

Билимлар даражаси.

Мавжудлик

Такомил-лаштириш.

1.Тушунтириш кўргазмалилик

Ўқитувчи
ёрдамида (Репродуктив)

1. Билиш

1. Билим танишув.

Анъанавий ўқитиш- маълум бўлган тайёр билимларни бериш жараёни.



Режалаштирилган ўқитиш.

2.Репродуктив

Ўқитувчиниг ўзи (Репродуктив)

2. Кайта – тиклаш

2. Билим нусха олиш.

3.Муоммоли баён

Ўқитувчи ёрдамида(продуктив)

3. Тадбиқ қилиш
4. Ижод.

3. Билим малака.
4. Билим узгариш.

Муоммоли ўқитиш- фаол изланиш ва ўқувчиларга янги билимларни очиш.

Иш уйинлари

4. Хусусий кидириш

Ўқитувчи раҳбарлигида(продуктив)

4. Ижод.

4. Билим узгариш.

5. Изланиш

Ўқитувчи ёрдамисиз(продуктив)






Демак, дарс жараёнини ташкилланиши ва унда турли педагогик технологиялардан фойдаланиш ўқувчи ўқув мотивациясининг ўзгаришига таъсир кўрсатувчи омил бўлиб ҳисобланади.


Ўқув мотивларига бағишланган талайгина тадқиқотлар мавжуд бўлиб, уларнинг ичидан Л.И. Божович ва унинг шогирдлари олиб борган узлуксиз изланишлари алоҳида ўрин эгаллайди26. Л.И. Божович шахснинг йўналишини таҳлил қилар экан, мотивларнинг кенг ижтимоий ҳамда ўкув фаолиятини вужудга келтирувчи мотив туркумларига ажратади. Унинг фикрича, йўналиш —бу нисбий узлуксиз ва устувор мотивлар мажмуасидан иборатдир. Л.И.Божович ўқувчиларнинг ўқишга муносабатини тадқиқ қилишда яна шу нарсани қатьий қайд этиш имкониятига эга бўлдики, жумладан бунда муносабатнинг туб психологик моҳиятини ифодаловчи мотивлар мажмуаси уларнинг ўқув фаолиятини белгилайди. Шахсда барқарорликни шакллантариш муаммоси, биринчи навбатда ўзининг келиб чиқишни нуқтаи назаридан ижтимоий ва мазмунан эса ахлоқий хулқ мотивларини таркиб топтириш демакдир, деган хулосага келди. Л.И. Божович ўзининг шогирдлари билан ўқув мотивларини ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшиш имкониятига эришдилар. Уларнинг энг муҳим ғояси шундан иборат бўлдики, шахснинг йўналиши унинг мотивлари билан ўзаро алоқада, атроф муҳитга муносабат эса мотивация тузилишига боғлиқ тарзда ҳукм суриши тўғрисидаги мулоҳазаларда ўз ифодасини топади.
Юқоридаги мулоҳазалардан кўриниб турибдики, билиш (когнитив) жараёнлари мотивацияси, уларнинг илмий — методологик ва ўзига хос хусусиятлари, механизмлари, фаолият, таълим мотивлари динамикаси каби муаммолар кенг кўламда ўрганилган.
ўқув фаолиятининг мотивларига: 1) "аъло" ёки "яхши" баҳо олиш; 2) ота — онасини ўзи эришган ютуқлари билан хурсанд қилиш; 3) ўқитувчининг мақтовига, таҳсинига сазовор бўлиш; 4) қўйилган топшириқ (масала) унда қизиқиш уйғотганлиги; 5) саводхон бўлиш истагининг мавжудлиги; 6) ўқув предметининг ижтимоий ва амалий аҳамиятга моликлиги; 7) касбий ҳислатларни шакллантиришдаги ўрни; 8) топшириқни ечишга раъйи йўқ, лекин уни бажаришдан бошқа иложи йўқлиги ва бошқалар. Худди шунга ўхшаган қолатлар ўқув предмети материалларини ўзлаштириш фаолиятининг ҳар қайсисида учраши эҳтимолдан холи эмас.
Ўқитиш самарадорлигини оширишни бош мақсад қилиб қўйган ўқитувчи учун ўқувчиларнинг ўқув мотивларига нисбатан бефарқлик ҳукм суриши асло мумкин эмас, чунки ҳар қайси сабоқ олувчининг ҳис — туйғуси, ички руҳий кечинмалари, хоҳиш ва истаклари тўғрисида муайян ўқиш мотивлари муаммосини тадқиқот қилган жаҳон психологлари уларни икки категорияга ёки гуруҳга ажратиб текширишни лозим топадилар. Биринчи категорияга тааллуқли мотивлар ўқув фаолиятининг мазмуни, моҳияти ҳамда унинг жараёнлари, шароитлари билан бевосита уйғунлашгандир. Иккинчи категорияга кирувчи мотивлар тизими ўқувчиларнинг атроф — муҳит билан кенг кўламдаги ўзаро муносабатларига, уларнинг бегона, ўзга кишилар билан муомалага киришиш эҳтиёжига, ижтимоий турмуш воқелигига нисбатан шахсий қарашига боғлиқдир.
Ўқув фаолияти мазмуни билан узвий боғлиқ мотивлар
тизимини шартли равишда икки гуруҳга ажратиб,уларни
ижобий (мусбат-позитив) ва салбий (манфий-негатив) деб
номлаш мумкин. Бундай атамаларни қўллашдан асосий
мақсад маҳаллий анъана, ижтимоий тажриба (стереотипизация даражасидаги таъсирчан кучли ташқи омил) экстремал ҳолат таъсирида кескин руҳий бурилишлар ясашга қодир психологик механизмларни аниқлашдан иборатдир. Одатда салбий (негатив) мотивация шундай вазиятда вужудга келиши мумкинки, қачонки ўқувчи билимларни ўзлаштирмаслик оқибати қандай кўнгилсиз ҳолатларга олиб келишини англаб етса (жазоланиш, ота — оналар танбеҳи, синфдошлар, дўстлар эътирози, ёмон баҳо олиш, жамоа аъзолари орасида обрўсизланиш ва бошқалар) ва ана шунга мувофиқ саъй — ҳаракатларни амалга ошириш. Салбий мотивацияга эга бўлган талаба ёки ўқувчи камроқ
мусибатли (мушкул аҳвол) йўлни танлаб таълим
жараёнида қатнашишда давом этади. Бундай ўқиш
мотивациясига алоқадор ўқувчилар юқори
кўрсаткичларга, муваффақиятли ўзлаштириш имкониятига эга бўлмайдилар, чунки иштиёқсиз машғулотга, дарсга қатнашиш туйғуси, билим ва ўқув предметига нисбатан қизиқиши мавжуд эмаслиги бунга маъновий тўсиқ бўлиб хизмат қилади. Бунинг натижасида ўзлаштирмовчи, бўш ўзлаштирувчи, суст ўқувчиларнинг сафи тобора кенгайиб боради, бу нарса кундалик одатга айлана борса, у стереотип даражасига ўсиб ўтиши мумкин. Мустақил ва муваффақиятли ўқиш эса шахсдан фаол, қатъий, ижодий изланишларни тақозо қилади ва шунга ўхшаш талабларни ўзлаштиришни олдига қўяди. Шахснинг мазкур ҳолатларга тайёр эмаслиги, ундаги имкониятларнинг чекланганлиги сабабли ўзлаштирмовчилар қаторини тўлдиришга, бир синфда икки йил ўқишга олиб келади, ўша қийинчиликлар билан ўз синфи, курсини тамомлайди. Бундай тоифадаги ўқувчилар ёки талабалар ўқув фаолияти мотивациясини қайта қуриш эвазига ижобий натижаларга эришиши мумкин. Ўқувчиларда ўқишга нисбатан салбий мотивация бирданига вужудга келмайди, балки уни келтириб чиқарувчи бир неча хусусиятли омиллар таъсир этиши эҳтимол. Маълумки, биринчи синф, коллеж, академик лицей ўқувчилари ўта кучли хоҳиш, қизиқиш, юксак эзгу ниятлар билан синфга кирадилар. Уларнинг барчасида теварак — атроф ва ижтимоий муҳитда ўз ўрнини ўқувчи сифатида эгаллаш эҳтиёжи мавжуд бўлиб, янги вазиятда муайян фаолиятни амалга ошириш иштиёқини келтириб чиқаради. Янгича вазият, ўзига хос талаб, қоидалар, муносабатлар муҳитидаги хоҳ биринчи синф ўқувчиси, хоҳ коллеж тингловчиси бўлишидан қатьи назар уларнинг ҳар қайсиси ўқишга қизиқиб, масъулият сезиб, виждонан, ижобий муносабатда бўлади. Аммо таълим жараёнида ўқувчиларнинг айримларида ўқишга нисбатан ижобий муносабат аста — секин сўна бошлайди. Янги муҳит, илм даргоҳларидаги мажбуриятлар, позициялар, қонун —қоидалар ўз аҳамияти, нисбий янгилик хусусиятини йўқота боради, ҳис—туйғуларга сероб, қувноқлар даврасидай тасаввур этилган синф ғайритабиий кўриниш касб этади.
Ўқишга нисбатан сабоқ олувчилар муносабатини аниқлашга ҳаракат қилган ўқитувчи қандай ўзгаришлар юз бераётганини қайд қилиш учун айрим мезонларни таъкидлай бошлайди: а) хаёлпаришонлик вужудга келди; б) виждонан ёндашиш йўқолди; в) бошқалардан кўчириб олишни одат қилди; г)ёлғон сўзлаш ва баҳона қидиришга ўрганди; д)дарсларни қолдирадиган бўлиб қолди; е)мустақил топшириқларни бажармай қўйди ва бошқалар. Ўқитувчи ёки ўқитувчилар жамоаси юқорида тахмин қилинган ўқувчилардаги салбий ўзгаришга нисбатан анъанавий тартиб — интизом методларини татбиқ қилади: а) кундаликларга огоҳлантириш ёзиш; б) ота —оналарга бу тўғрисида маълумот бериш; в)синф раҳбари, мактаб раҳбариятига хабар бериш; г) дарсдан кейин олиб қолиб қаттиқ уялтириш; д) билим даргоҳидан ҳайдаш масаласини қўйиш ва ҳоказо. Бундай аниқ воқелик ҳар қандай мактаб, коллеж, акдемик лицей тизимида юз бериб туради. Бизнингча, жазо чораларини кўришга шошилишдан кўра, мазкур "Муаммони келтириб чиқарувчи омиллар қайсилар?", "Нега шундай ҳодиса юз берди?" деган саволларга жавоб қидириш одилона ёндашишдир.
Жумладан, "Ўқувчилар хулқ-атворидаги ўзгаришларнинг қандай мотивлари мавжуд?", "Ўқишга писбатан ўзгарувчвн муносабатни юзага келтирувчи сабаблар нималардан иборат?", "Синфда ва ундан ташқари у ёки бу хатти — ҳаракатларни амалга оширишга ундовчи омил қайси?" ва бошқалар.
Юқорида таъкидлаб ўтилган муносабат ва хулқ — атвор мотивларини чуқур ва мукаммал ўрганмасдан туриб, педагогик таъсир ўтказиш чора ва тадбирларини қўллаш мумкин эмас, чунки мотивни туртки сифатида намоён қилувчи ички ва ташқи таъсирни аниқламасдан, унга илмий ёндашиб бўлмайди.
Психология фанида иккинчи бир йўл бор эканлиги таъкидлаб ўтилади, лекин у бироз мураккаброқ, шунга қарамасдан кўзланган натижани бериш имкониятига эга. Одатда қаттиққўллик (қатъий тартиб — интизомлилик, талабчанлик), адолатсиз жазолаш (қайсики ўқиш мотиви ноаниқ, ўрганилмаган бўлса) шахснинг психикасига зарар келтиради, билим олишга ҳеч қандай ёрдам кўрсатмайди. Қаттиққўллик, ҳаттоки қатъиятлилик энг муҳим фазилат бўлиб ҳисобланади, агарда шахсдаги у ёки бу хусусиятли хулқ — атвор турткиси, яққол вазият сабаблари чуқур таҳлил қилинса, асосланса. Синфдаги машғулотлар, яъни билимлар, кўникма ва малакаларни шакллантиришга йўналтирилган бўлса, лекин улар "ўртамиёна" шахсга мўлжалланса, у тақдирда бир неча хусусиятли психологик ҳолатларни ёки субъектив кечинмаларни келтириб чиқаради. Оқибат натижада иқтидорли, яхши ўзлаштирувчи, уқувчан ўқувчиларда ўқишга нисбатан қизиқиш совушига, улар кутган маълумот кўлами, узатилиш суръати қониқиш ҳиссини аста — секин йўқолишига олиб келиши мумкин. Маълумотларнинг илмий янгилиги саёзлиги, таълим методининг бир хиллиги, мустақил машғулотлар ўтказилиши бир услубда олиб борилиши сабоқ олувчиларда интилиш ҳиссини иасайтиради, кугилаётган илмйй ахборот қониқтирмайди. Орадан муайян вақт ўтиши билан маш-улотлардан қизиқроқ, илмийроқ маълумотлар кутиш туради: ўқитувчи ўзлаштирмовчига ишонч билдиради, оқибат натижада уни ўзини ўзи синашга туртки берувчи нозик механизмни топишга даъват этади, ўз вақтида арзимас ютуқ учун қўллаб — қувватланиш муваффақият гаровига айланади. Бунга қўшимча таъсир этувчи туртки сифатида эмас, балки у бошқа мотив доирасида ўсади, ўзаро таъсир остида салбий ўқиш мотивацияси ўқувчига синф жамоаси орасида ижобий ижтимоий — жамоат фикрини уйғотиш юксак кўрсаткичларни келтириб чиқаради.
Ўқув фаолияти мотивларини шакллантириш тартибсиз, режасиз амалга оширилиши мумкин эмас, шу боисдан ушбу жараённи бошқаришни ўқув йилининг дастлабки дақиқаларидан ривожлантириш лозим, чунки шахс улғайган сари унинг ўқув фаолияти мотивлари ҳам ўзгариб боради.
Ҳозирги замон психология фани билимларни нисбатан ички эҳтиёжга катта аҳамият беради ва бу билан хулқ — атворини бирмунча бошқариш имконияти мавжуд эканлигини таъкидлайди. Шунинг билан бирга ўқувчида барқарор билишга қизиқинши шакллантириш муаммосига алоҳида эътибор қилинади. Дарҳақиқат барқарор билишга қизиқишлар қўзғатувчи туртки (куч) сифатида ўқув мотивларини вужудга келтиради, муваффақиятли ўзлаштиришни таъминлаашга хизмат қилади. Ўқувчида билимларнинг муайян соҳасига, у ёки бу фаолият турига қизиқишнинг туғилиши кўп жиҳатдан шахсни қай тариқа шаклланиш имкониятини белгилайди.
Ана шу боисдан ўқитувчи ўз ўқув фанига нисбатан ўқувчи ва талабаларда қизиқишини ўстириш тарафдори бўлиши шарт, чунки худди шунинг негизида ўқув материали ва ўқув дастурини юксак даражада ўзлаштириш муаммоси ётади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, билишга қизиқиш алоҳидалик эмас, балки у бошқа мотив доирасида ўсади, ўзаро таъсир этади, улар билан узвий боғланиб кетади.
Маълумки, ўқувчи билим даргоҳида илм олишдан ташқари тенгдошларй жамоаси ичига кириб боради ва ҳаётида қатнашади, шу боисдан унда ўз ўртоқлари, ўқитувчиларга нисбатан муайян муносабат шакли вужудга келади. Унинг ўқув фаолиятига ундовчи мотивлари билан бир қаторда бошқача хусусиятли хулқ — атвор мотивлари ҳам мавжудлир, жумладан ижтимоий мотив жамоа билан бўлиш истагини англатиб, унинг ҳаётида иштирок этиш хоҳишини ўзида акс эттиради.
Ўқувчилар ўқув фаолиятининг ижтимоий мотивлари уларнинг бошқа одамлар билан муомалага киришиш эҳтиёжи билан узвий боғлиқ бўлиб, уларни баҳолаш, қувватлаш, тенгдошлари жамоасида муайян жой эгаллаш сингари талабларда ўз аксини топади. Мазкур мотивлаар ўқув фаолиятининг моҳияти билан боғлиқ бўлмай, балки унга ёндош ёрдамчи факторларни англатади. Аммо ушбу мотивлар ўқувчи ўқишига жиддий туртки вазифасини бажаради.
Ижтимоий мотивларни таҳлил қилишда давом этсак, улар бевосита жамоа бурчи, қариндошлар ва яқин кишилар олдидаги бурч, ўқишни умуминсоний маданият, қадрият, маънавиятни эгаллаш тасаввури билан боғлиқ восита, ушбу восита одамларга фойдали шахс тариқасида намоён бўлиш, ўз имкониятини рўёбга чиқариш, эзгу ниятини ушатишга интилиш функциясини бажариши мумкин. Туртки, ундовчи усул вазифасини бажарувчи қўзғатувчи ёш хусусиятлари даврига қараб, у ёки бу даражада акс этади, аммо улар ҳар доим ҳам англашилган шаклга эга эмас, шунинг учун ифодаланиш даражаси нурсиздир. Ўсмирлик ва ўспиринлик даврларида ижтимоий мотивлар англашинилган аҳамият касб этувчи босқичга ўсиб ўтади. Бундай мотивацияни ҳар томонлама қўллаб —қувватлаш, рағбатлантириш билан бирга ва бир даврнинт ўзида билишга қизиқишига алоқадор бошқа ўқув фаолияти мотивларини шакллантириш лозим.
Ўқитувчи машғулотларда ўқув фаолиятининг зарур мотивациясини шакллантирса, уларнинг мавжуд эҳтиёжларига таяниб иш тутса, ўқувчида билишга қизиқиш барқарорлашади.
Мажбур қилиш йўли билан ўқишга ижобий муносабатни вужудга келтириб бўлмайди. Шунинг учун уларнинг олдига ўта аҳамиятли, кенг кўламли мақсад қўйиш, унга эришиш йўлларини босқичма — босқич тушунтириш орқали интилишга турткини юзага келтирса бўлади.
Билим олувчи ўқувчи ўқув фаолиятига нисбатан қизиқиш ҳис қилса, бу борада шахс ўқув материални эгаллашга муайян ютуққа эришса, бундай фаолият билан шуғулланиш истаги туғилади. Мабодо ўқув фаолиятига нисбатан қизиқиш такомиллашиб, турғунлашиб борса, у тақдирда мотивга, кейинчалик мотивацияга ўсиб ўтади, аксинча у бутунлай йўқолиб, сусайиб кетиши мумкин. Ўқишга нисбатан ижобий мотив, мотивацияни вужудга келиши, барқарорлашуви ўқувчилар томонидан фан асосларини ўзлаштириш муваффақияти, шахсни шакллантириш гаровидир.
Шунинг учун қизиқиш, мотив, мотивация шахснинг хатти — ҳаракати ички регуляцияси функциясини бажариб, эҳтиёжни қондириш, хоҳиш — истак, эзгу ният, орзу тилакни амалиётда рўёбга чиқаришнинг бош омили бўлиб ҳисобланади.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ўқув фаолиятининг мотивациясини сабоқ олувчиларда шакллантириш юксак самаралар беради. Бунинг учун мотивация хусусиятини ўқув типлари, шакллари, таркиблари, технологияси орқали программалаштириш мақсадга мувофиқ. Ўқув фаолияти таркибларини эгаллаш, уларни бошқариш имкониятига эга бўлиш ўқишга нисбатан умумлашган барқарор ички мотивацияни талаба ва ўқувчида вужудга келтиради. Шундай қилиб, мотив ва мотивациянинг асосий, туб моҳияти ўқув фаолиятини, таълимнинг қайси босқичида бўлишидан қатъи — назар, амалга ошириш даврида ўқитувчи билан ўқувчи ҳамкорлигида (ўқиш, ўқитиш умумий мақсадга, фаолликка, ўзаро таъсир ўтказишга асосланганда), уларнинг ҳамкорликка интилишида ўз ифодасини топади. Мотивациянинг захиралари (резервлари) — бу ўқув фанларининг қонуниятларини очишга йўналтирилган барқарор қизиқиш, билимларни эгаллашнинг усулларига, эҳтиёж, жамоавий, гуруҳий фаолиятга, ижтимоий аҳамиятга муносиб фаолият турига майл уйғониш кабилар мужассамлашади. Билишга йўналтирилган, ижтимоий хусусиятли мотивлар мажмуаси негизида ҳаққоний мотивациялар юзага келади.
Ҳозирги даврда интеллект омили таълим жараёнининг муҳим омилига айланиб бораётганлиги ўқишга муносабатнинг ижобий хусусият касб этишини таъминлашни тақозо қилмоқда. Келажакдаги ижтимоий тараққиётни ҳаракатга келтирувчи омил — бу ўқимишли, саводхон, иқтидорли, ақлан баркамол ёшларни шакллантиришдир. Ўқувчи ёшларнинг ўқишга муносабати уларнинг қизиқишларида, мотив ва мотивацияларида ўз ифодасини топган бўлади. Ана шу боисдан ўқув мотивлари ва мотивацияларини тадқиқот қилиш долзарб муаммога айланиб қолди.



Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish