Халқаро ҳуқуқда ҳудуд тушунчаси ва турлари. Давлат ҳудуди ва унинг белгилари. Давлат чегараси ва уни ўтказиш қоидалари



Download 30,65 Kb.
bet1/7
Sana22.02.2022
Hajmi30,65 Kb.
#101577
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4 xalqaro huquq


4 – мавзу. Халқаро ҳуқуқда ҳудуд



    1. . Халқаро ҳуқуқда ҳудуд тушунчаси ва турлари

    2. . Давлат ҳудуди ва унинг белгилари

    3. . Давлат чегараси ва уни ўтказиш қоидалари

    4. . Халқаро каналлар ва дарёлар



Кириш
Ушбу мавзу доирасида тингловчилар халқаро ҳуқуқда ҳудуд тушунчаси ва турлари, давлат ҳудуди ва унинг белгилари, давлат чегараси ва уни ўтказиш қоидалари, халқаро каналлар ва дарёларнинг мақоми тўғрисидаги билимларни ўрганади. Мавзуда халқаро ҳуқуқда барча ҳудудлар ўз ҳуқуқий мақомининг асосий турларига қараб уч гуруҳга: давлат ҳудудлари; халқаро режимга эга бўлган ҳудудлар; аралаш режимдаги ҳудудларга бўлиб кўрсатилган.
Давлат ҳудуди таркибига қуруқлик ва сувлар, ер ости бойликлари билан бирга қуруқлик ва сувлар устидаги ҳаво майдони киради. Уларнинг чегараси давлат чегараларини белгилайди. Шунингдек, қуролсизлантирилган ҳудуд антарктиканинг халқаро-ҳуқуқий мақоми, денгиз майдони, ҳаво бўшлиғи, давлат чегараларини ўзгартириш, ҳудудий низо каби масалалар ушбу мавзуда ўрин олган.



    1. Халқаро ҳуқуқда ҳудуд тушунчаси ва турлари

Халқаро ва миллий ҳуқуқда «ҳудуд» ибораси ердаги бошқа майдонлардан маълум юза (чегара) билан чегараланган, юридик мақом ва шунга мос равишда ҳуқуқий тартибга эга бўлган ердаги ва шунингдек, ердан ташқаридаги космик майдонни белгилаш учун қўлланилади.
Ер майдонини космик майдондан ажратиб турувчи чегара Ер конфигурациясини такрорловчи ва унинг юзаси (денгиз даражаси)дан бир қадар масофада жойлашган шарсимон юза ҳисобланади. Ушбу шарсимон юзанинг аниқ баландлик даражаси ҳали белгилангани йўқ, бироқ, у Ер йўлдошининг атмосферада жиддий тўхташларсиз ва куйиб кетмасдан ҳаракат қила олишига имконият берувчи даражада бўлиши лозимлигидан келиб чиқилади. Бу даража 10 километрни ташкил этади.
Космик фазо (борлиқ)ни шартли равишда яқин жойлашган, яьни Қуёш тизимини ўраб турувчи ва унда жойлашган осмон жисмлари ҳамда унинг ташқарисидаги космик майдонга бўлиш мумкин. Космик борлиқни тадқиқ қилиш ва ундан фойдаланишга дахлдор халқаро-ҳуқуқий тартибга солиш, асосан, Қуёш тизими маконига тегишли.
Ер майдонининг ўзи, агар унинг юридик мақоми нуқтаи назаридан келиб чиқадиган бўлсак, иккита катта тоифага, яъни давлат ҳудудини ташкил этувчи ҳамда давлат ҳудуди доирасидан ташқарида бўлган майдонга бўлинади.
Бундай майдонлар – давлат ҳудуди ва давлатга тегишли бўлмаган ҳудуд бир-биридан чегаралар билан ажратилади. Чегаралар хариталарда, шунингдек, (агар имконияти бўлса) жойларда белгиланган чизиқлар ва ушбу чизиқлар бўйлаб ер майдонини фазо билан назарий жиҳатдан Ернинг маркази ер ости бойликлари туби, аслида ер остига кириш мумкин бўлган жойгача ўтувчи вертикал юза ҳисобланади.
Кўрсатилган майдон давлат ва давлатга тегишли бўлмаган ҳудуд доирасидаги қуруқлик, сув, ер ости бойликлари ва ер юзасидаги ҳаво майдонини ўзида бирлаштиради. Уларнинг ҳуқуқий тартиби вa улардан фойдаланиш шарт-шароитлари, одатда, алоҳида белгиланади ҳамда халқаро денгиз ва ҳаво ҳуқуқларининг тартибга солиш предметини ташкил қилади.
Демак, халқаро ҳуқуқда ҳудуд тушунчаси остида Ер шарининг турли майдонлари тушунилади. Булар: қуруқлик ва сув юзаси, табиий захиралар ва ҳаво бўшлиғи ҳамда космик майдон ва фазодаги осмон жисмлари.
Халқаро ҳуқуқда барча ҳудудлар ўз ҳуқуқий мақомининг асосий турларига қараб уч гуруҳга:

  • давлат ҳудудлари;

  • халқаро режимга эга бўлган ҳудудлар;

  • аралаш режимдаги ҳудудларга бўлинади.

Давлат ҳудуди деб, маълум миллий давлатнинг суверенитети остида бўлган ҳудудлар тушунилади. Бир томондан, ушбу ҳудуднинг давлатга тегишлилиги ва иккинчидан, мазкур ҳудудда ушбу давлатнинг устуворлиги давлат ҳудудининг асосий белгилари ҳисобланади. Ҳарбий оккупация ҳолатларида ва ҳудуд халқаро-ҳуқуқий ижарага олинган ҳолатларда бир қатор вақтинчалик чекинишларга йўл қўйилиши мумкин.
Халқаро режимдаги ҳудудлар деганда, давлат ҳудуди чегарасидан ташқарида бўлган, алоҳида олинганда, ҳеч қайси бир давлатга тегишли бўлмаган ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ барча давлатлар томонидан умумий фойдаланиладиган майдонлар тушунилади. Бу тур ҳудудларга, энг аввало, очиқ денгиз, унинг устидаги ҳаво майдони ҳамда континентал шельф доирасидан ташқаридаги чуқур денгиз тублари киради.
Аралаш режимга эга бўлган ҳудудларга континентал шельф ва иқтисодий зоналар (минтақа) киради. Ушбу ҳудудлар миллий дав­латлар суверенитети остида бўлмайди ва давлат ҳудуди таркибига кирмайди. Бироқ, қирғоқбўйи давлатлари континентал шельф ва иқтисодий денгиз зонасига туташиб турувчи майдонларда фойдали қазилмаларни излаб топиш ва уларни қазиб олиш, ушбу ҳудудларда табиий муҳитни ҳимоя қилишга нисбатан суверен ҳуқуқларини сақлаб қолади. Бундай ваколатлар ҳажми халқаро ҳуқуқ би­лан белгиланади.
Антарктикада алоҳида халқаро-ҳуқуқий тартиб ўрнатилган. 1959 йилда қабул қилинган Шартномага кўра, Антарктика бутунлай қуролсизлантирилган ва барча давлатларнинг илмий тадқиқотлар ўтказишлари учун очиқ ҳудуд, деб эълон қилинган. Антарктиканинг ҳеч бир қисми бирор давлат суверенитети остида эмас.
Космик фазо ер ҳудудидан ташқарида бўлиб, унинг ҳуқуқий мақоми халқаро космик ҳуқуқ тамойил ва нормалари билан тартибга солинади. Хусусан, 27 январь 1967 йилда қабул қилинган Космик фазони, шу жумладан, Ой ва бошқа осмон жисмларини тадқиқ қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлатлар фаолияти тамойиллари тўғрисидаги шартномага асосан белгиланган. У маълум давлат томонидан эгаллаб олиниши мумкин эмас ва барча давлатларга тадқиқот олиб бориш ва фойдаланиш учун очиқдир.



Download 30,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish