Қиёслашни тавсия этиш ҳар бирининг



Download 1,24 Mb.
bet9/24
Sana23.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#124977
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
А.Хожиев tilshunoslik lug'ati

44
43
Контаминация


Киритма сўз бирикмаси. Худди киритма сўзга ўхшаш функция-ни бажарувчи сўз бирикмаси: Одатда хотин-қизларга чиройбагиш-ловчи нарсалар хам (сочинит жингалаклиги) Сорахонга ярашмай-ди. (М. Султонова.) қ. киритма сўз.
Кириш бирикма. Худди кириш сўз каби фуикцияии бажарувчи сўз бирикмаси: Дунёда хеч бир халк тўгри келолмас, Менинг б'или-шимча, сенинг элингга. (Ҳ. Олимжон.) Шундай килиб, гарихий шартномага кўл кўйилди. (Яшин.) қ. кириш сўз.
Кириш ran. Худди кириш сўз каби функцияни бажарувчи ran: Қандингни ур, юлдузларинг жуфт тушган бўлса-чи, одам боласи сенларни ажрата рлмайди! (Ойбек.) Мает лик курсин, тоза машма-ша килибман... (Ойбек.) к. кириш сўз.
Кириш конструкция. Гап бўлаклари билап синтактик боғланма-ган, гап булаги вазифасида бўлмаган, гапнинг айрим бўлаклари ёки бутун гаининг мазмупига сўзловчининг турлича муносабатшш ифо-даловчи конструкция. Кириш конструкциялар сўз бирикмаси ва гап куринишида бўлиши мумкин. қ. кириш бирикма, кириш ran.
Кириш суз. Гап бўлаклари билан синтактик боғланмаган, ran бўлаги вазифасида бўлмаган, гаппинг айрим бўлаклари ёки бутун гапнинг мазмунига сўзловчининг турлича муносабатини ифодалов-чи сўз: Зокир ота, шубҳасиз, жуда тажрибали пахтакор. (А. Қаҳ-ҳор.) Лекин, менимча, ўрток Жалолое, ҳақсиз. Виласизми, шц ' са-фар у машинист-, мен ёрдамчи бўлиб юрдим. (Ойдин).
Китобий лексика. Китобий услубга хос, ил.мий адабист, пуб-лицистик асар, расмий-йш ҳужжатлари ва ш. к. ларда қўлланади-ган лексика. Мае, иборат, кайд этмок, мазкур, капитал, модда, фактор ва б.
Кичик ҳарф. Имло коидаларига кўра бсш ҳарф ёзиладиган ҳол-лардан бошқа ҳар қандай холатда ишлзтиладиган одатдаги ха'рф. киёс. бош ҳарф.
Кичрайтиш формаси. Предметиинг кичиклигини билдирувчи форма. By форма -ча, -чок (-чик) aфq,)икcлapи ёрдамида яоалади: уйча, стулча, кўзичоқ каби: Оппок капалакчалар еру кўкни тўл-дириб тўзиб кетган, кумуш канотчаларпни охиста силкитиб чарх уришарди. (Э. Усмоноз.) Бир кун кўрмаганига саман йўрға цйда колган тойчоғшш эслаб кишнаяпти. (М. Муҳамедов.) қ. субъек-тив баҳо формаси.
Кишилик елмошлари. Шахе билдирувчи олмошлар. Бу тип ол-мошларнинг шахе ва сонга кўра қуйидаги турлари бор: I шахе бирлиги ва I шахе кўплиги олмоши: мен — биз; II шахе бирлигн ва II ша.;с кўплиги олмоши: сен сиз; III шахе бирлиги ва III шахе кўплиги олмоши: у улар.
Коммуникатив бирлик. Мустакил ҳолда фикр ифодалай оладн-ган нутқ бирлиги. Асосий коммуникатив бирлик гапдир.
Коммуникатив функция, қ. сўзнинг коммуникатив функцияси, гапнкнг коммуникатив функцияси, тилнинг коммуникатив функ­цияси.
Коммуникация (< лот. communicatio — хабар, алоқа). Бнрор мазмуниинг тил воситалари "билан берилиши, хабар қилиниши.
Компаратив. айн: қиёсий дарэжа.
Компаративистика (< лот. comparativus — қиёсий). Тилигунос-ликнинг қардош тилларни қиёсий-тарихий ўрганиш билан шуғулла-нувчи булими. киёс. қиёсий-тарихий тилшунослик.
Композита (<лот. 'compositum — тузилган). айн. қўшма сўз.
Композиция (< лот. compositio — тузиш, бирлаштириш). Сўз қўшиш. Композиция орқали қўшма сўзлар (қ.) ҳосил қилинади. ," Компонент (< лот. componens — ташкил этувчи). Бирон тил (нутқ) бирлигининг таркибий қисми: Қўшма сўзнинг компонентла- . ри. Сўз бирикмасининг компонент лари.
Компонент анализ. Бир сатҳга маисуб тил бирликлариии узарс фарклайдиган компонентларни — дифференциал белгиларни топиш, шундай компонептлар'га ажратиш. Мае., ^семемани семаларга ажра-тиш (семеманинг семалар составини белгилаш).
Конвергентлар (< лот. convergens — бирлашувчи). Тилнинг та-рихий тараққиёти процессида бир товушга бирлашиб колган нутқ товушлари. Мае., в/о, у/У каби.
"Конвергенция (<лот. convcrgenre — яқинлашмоқ, бирлашмоқ). Тарихий тараққиёт натижасида бирдан ортиқ товушнинг бир то­вушга бирлашиши. Мае., 0 + о>о, у+у>у. қиёс. дивергенция.
Конверсия (< лот. convcrsio — айланиш, ўзгариш). Бирор тур-кум лексемасини бошқа туркумга хос форма ясаш парадигмаси-га ўтказиш йўли билан янги сўз ҳосил қилиш. Mac., тусланиш на-. радигмасига эга бўлган атама лексемасини турланиш систсмасига ўтказит билан ата-щ от лексемаси ҳосил бўлган.
Конкрет от. Бевосита предмстни, конкрет предметни билдирув­чи от. Мае., қалам, гул, тош, кўй ва б.
Коннотатив маъно. Денотатив маъпога қўшимча равишда экс-прессив, стилистик муносабат кабиларни ифодаловчи маъно (от­тенка), киёс. денотатив маъно.
Коннотация (< лот. ciin, con — бирга+notare — белгиламоқ), Тил бирлигининг коннотатив маъно (стилистик, экспрессив муноса­бат каби қўшимча маъно ёки маъноларнинг) ифодаси. киёс. дено-тация.
Консонант. Бўғин ҳосил қилмайдиган ундош. қиёс. сонант.
Консонантизм (< лот. consonans; consonantis — ундош товуш). Тилнинг ундош товушлар системаси. к,иёс. вокализм.
Конструкция (< лот. constructio — тузилиш). Тил бирликлари-нинг нутқда грамматик хусусиятлари асосида ўзаро бирикищи би­лан ташкил топган синтактик бутунлик: Кўмакчили конструкция. Пассив конструкция. Кўчирма гапли конструкция. Сўз бирикмасига тенг конструкция.
Контакт ассимиляция. Енма-ён ундошлар ассимиляцияси: Мае., -лн>-лл: қўлни қўлли, -тд>-тт: кетди кетти каби. киёс дис-тант ассимиляция.
Контакт диссимиляция, Ёнма-ён ундошлар диссимиляцияси: Мае., транвай (ад. орф. трамвай), киёс. дистант диссимиляция.
Контакт ҳолат. «лот. contactus —туташиш). Тил бирликла-ркнинг бевосита ёнма-ён (орада бошқа бирликлар бўлмай) жойла-шуви: Эга ва кесимнинг контакт ҳолати. киёс. дистант ҳолат.
Контаминация «лот. contaminatio — туташтириш, аралашти-риш). Бирор асеоииацияга кура ўзаро боғлиқ бўлган икки сўз ёки иборани бирлаштириш йули билан янги суз ёки иборанинг ҳосил


Контекст
46
47
Куплик


бўлиши. Mac, эрга тегмоқ ва турмушга чиқмоқ ибораларн асоспда эрга чиқмоқ ибораси юзага келган.
Контекст (< лот. contextus— яқин алоқа, бирикиш, қўшилиш). Мазмун жиҳатдан тугалланган, ўз таркибндаги сўз ёкн иборалар-нинг маъноларини бслгилашга имкон берадиган нутқ парчаси. Бун­дам нутқ. парчаси таркибидаги сўзлар (иборалар) бирц иккинчиси учун контекст1 (қуршов) вазифасини бажаради.
Контекстуал маъно. Сўзнинг контекстга боғлнқ ҳолда ҳосил бўладигаи маъноси. Мае., ковак сўзининг қуйидаги гапдаги маъно-си контекстуал маъно ҳисобланади: Тавба, ажойиб. Ешим шунчага келиб, бундайларни энди эшитдим. Бутун умр ковакда ўтди. (Ой-бек.)
Контекстуал синонимлар. Контекстуал маъно асосида белгила-нувчи синонимлар.
Контраст дистрибуция. Тил элементларининг (товушларшшг) бир хил позицияда бири ўрнида иккинчисининг кела олиши ва бун­да бошқа-бошқа маъноли бирликларни фарқлаб туриши. Mac, бош қош кабиларда биринчи ундошлар, бош бўш кабиларда унлилар, бошбое кабиларда иккинчи ундошлар контраст дистри­буция ҳолатида.
Коньюкционализация. Бошқа туркумга оид сўзнинг богловчига кўчиши. Mac, бордию боғловчиси асли борди феълининг -ю юкла-маси билан ишлатилган формаси бўлиб, ҳозир боғловчига айлан-ган.
Координация (< лот. co(cum)—бирга, биргаликда ва ordina-tio — тартиблаш). Икки составли гапларда кишилик олмоши билан ифодалангац эга ва кссимнииг ўзаро семантик-грамматик мувофиқ-лашуви. Мае, узбек тилида бундам эга билан кесимнинг коордииа-цияси шахе ва сонда кўринади: Мен'бордим. Сен бординг; Баз бо-ра.чиз. Сиз борасиз каби.
Коррелят. Узаро боғланган, муносабатдор бўлган икки ёки ун-дан ортиқ тил бирликдаридан бяри. Мае, бўлишли 'ва бўлишсиз формалар ўзаро бири иккинчисига нисбатан коррелят хисоблэнади. қ. корреляция.
Корреляция (<лот. correlatio — ўзаро алоқа, муносабат). Ик­ки ёки ундан ортиц тил (нутқ) бирлигининг ўзаро боғлиқлйги, му-носабатдорлиги. Мае, феълларда бўлишли ва бўлишсиз формалар ўзаро корреляция, ҳосил қилади.
Криптография. Шифр қўллашга асосланган ёзув тури.
Крипотология. Махфий тиллар, уларни тузиш қонуниятларини, расшифровка қилиш усулларини ўрганувчй фан.
Кундалиқ лексика. Кундалик ҳаётга оид нарса-ҳодисаларни билдирувчи сўзлар: уй, кўча, чой, пичоқ, яхши, чиройли, катта, иш-ламоқ, ўйнамоқ, емок в а б.
Курсив (< лот. cursjva Iitesa — тез езув). Типографик ҳарф-нинг қўл ёзма х.арфга яқин бўлган шакли. Курсив текстнинг бирор қисмини тўғри х.арфлар билан ёзилган. қисмдан ажратиш учун иш-латилади: Сергей эшик олдида турган соқчига буюрди:Яотшлар-на киритинг! (Ҳ. Ғулом.)
Кучайтирма даража. қ. орттирма даража.
Кучайтирув ва таъкид юкламалари. Узи алоқадор гап бўлаги маъносига дикдатни тортиш учун, уни кучайтириш учун қўллана-
диган юкламалар: хам, ахир, -ку, -оқ кабилар: Тушунтир ахир мен-га, бир нима~ дедами... (А. Мухтор.) Хотиржам бўлган ҳожи кеч-қурунги овкатга қизининг чиқмагани билан ҳам иши бўлмади. (Шуҳрат.)
Кучли позиция. Фоиеманинг ўз дифференциациялаш функция-сини бажариши учун қулай позиция; товущ бирликларини фарқ-лашга энг кўп имкон берадиган позиция. Бу позиция максимал дифференциация позицияси деб ҳам юритилади. Мае, зўр ва сўр сўзларииинг анлаутидаги ундош кучли позицияда.
Кучсиз позиция. Фонсманинг ўз дифференциациялаш функция-сини бажариши учун ноқулай позиция. Бунда товуш бирликларини фарқлаш имконияти нисбатан оз булади. Бу позиция минимал диф­ференциация позицияси деб. х,ам юритилади. Мае, ризқ сўзидаги з ундоши кучсиз позицияда, уни с ундошидан фарқлаш қийин.
Кумакчилар. От ёки отлашган сўздан кейин келиб, восита, мақ-сад, сабаб, вақт, макои каби муносабатларни билдирувчи ёрдамчи сўзлар: билан, учун, сингари, сайин, кадар ва б. Узбек тилидаги ку­макчилар уч турга бўлннади: 1) а ел кумакчилар (қ.), 2) от кўмакчилар (қ.), 3) .феъл кўмакчилар (қ.).
Кўмакчили алоқа. Сўздар ўртасида кўмакчилар воситасида юзага келадиган алоқа: калам билан ёзмоқ, уйга қадар югурмоқ каби.
Кўмакчили бошкарув. Кумакчилар воситасида воқе буладиган бошқарув: дўстлар билан учрашмоқ, телефон оркали сўзлашмоқ, кун сайин гўзаллашмок каби. қиёс. келишикли бошқарув.
Кўмакчили конструкция. Кумакчилар воситасида ҳосил бўлган конструкция, қ. кўмакчили бирйкма. қиес. келишикли конструкция.
Кўмакчи от. Мустақил сўз сифатида ишлатилишдан ташқари, кўмакчи функциясида ҳам қўллаиадиган отлар (ост, ич, олд каби): Бу мавзу устида одамлар' бир-бирлари билан қизиқиб музокара килдилар. (Ойбек).
Кўмакчи феъл. Феълиинг турли грамматик ва модал маъно ифодаловчи аналитик формаларини ясовчи ёрдамчи феъллар: қўй (айтиб қўй), ёз (йиқилаёзди), кет (ғовлаб кетди), кўр (ола кўрма) ва б. к. ёрдамчи феъ-ллар, аналитик форма.
Кўплик. айн. кўплик сон. • Кўплик сон. 1. Сон категориясининг (бирлик сонга қарама-қар-ши ҳолда) предметшшг бирдан ортиқлипши, кўплигини билдирувчи формаси. Соннинг кўплик формаси -лар аффикси ёрдамида ясала-ди: китоблар, дарахтлар, пионерлар каби. зид. бирлик сон. қ. сон категорияси.

                  1. Прсдметнинг бирдан ортиқ (кўп) шахсга оидлиги 'маъноси ва шу маънони ифодаловчи форма: мактабимиз, мактабингиз, мак-таблари; планимиз, планингиз, планлари. қ. эгалик категорияси қиёс. бирлик сон 2.

                  1. Олмошларда: шахенинг бирдан ортиқ (куи)лигини билдирув­чи тури: биз, сиз, (бизлар, сизлар), улар. қ. кишилик олмошлари. киёс. бирлик сой 3. ,

                  1. Феълларда: ҳаракатнинг бирдан ортиқ шахе бажариши (бирдан ортиқ шахсга оидлиги) маъноси ва шу маънони ифодалов­чи форма: олдик, олганмиз, оламиз; борсак, борсангиз каби. қ. шахс-сон категорияси. киёс. бирлик сон 4.

                  1. Кўп

48
49
Лексик


кўп маънолилик. к. полисемия.
Кўп нуқта.. Уч нуқта билан ифодаланувчи тиниш белгиси (...) булиб, мае, мазмуни тугамаган гаплар охирида, цитата ёки миеол-ларнинг тушириб қолдирилган қисмлари ўрнида қўлланади: Факат ўзингга ишонардинг...
Кўрсатиш олмоши. Шахе, предмет, белги ва ш. к. ларни.кўр-
сатишпи, таъкидлашни билдирувчи олмошлар: бу, шу, у, ўша ка-
билар. ■ ■ . -
Кўрсаткич. Грамматик маъно ифодаловчи тил бирлиги, фор­мант: келишик кўрсатшчи (-ни, -га...), замон кўрсаткичи (-ди, -яп...) ъ& б.
Кўтарилувчи дифтонг. Кейинги унли товуши бўғин ҳосил қи-лувчи дифтонг, қ. дифтонг.
Кўчирма ran. Лексик ва грамматик хусусиятлари ўзгартирил-май, айнан ўзича берилган ўзганинг гапи: «Ғўзалар аллақачон гул-га кирди»,деди Ойкиз. «Тўғри, крлокдан чўлоқ яхши»,деди қо-вогини солиб Дилшод. (Ойбек.) киёс. ўзлаштирма ran.
Кўчирма гапли конструкция. Автор гапи билан кўчирма гапдан ташкил топган синтактик конструкция. Бундай конструкциялар қўшма гашшнг алоҳида тури деб қаралади. «Жуда тўғри, ҳақ гап,деди боши билан тасдиклаб Болтабоев,ҳамма ютуқлари-миз бирлик орқасидан келаётир». (Ойбск.) Сумбула сапчиб ўрни-дан турди-да, ёнидага онасини кўриб: «Хайрият, тушим экан»,— деди ҳансираб,. кейин: «Нега кунлар тошбақадек имилларкин,' қа-чон Ориф қулоғимга ғалати сўзларни шивирларкин?»деб ўйла-ди-да, чеҳраси ёришиб, ховлидаги сўрига чиқди. (А. Эшопов.) қ. автор гапи, кўчирма ran.
Кўчиш. Бирор туркумга оид сўзиинг бошқа туркумга оид сўз-га айланиши: Сифатнинг отга кўчиши (субстантивация) ва б.
Кучма маъно. Сўзни тўғри маъноси англатган нарса-ҳодиса-
лардаи бошқа нарса-ходисаларга ном- сифатида кўчириш билан хо­
сил бўладиган маъно. Мае, крплон сўзининг «қайтмас, эпчил йигит»
маъноси. киёс. тўғри маъно. ;
Кучма урғу. Сўзда бўгинлар сони ортиши билан ўз ўрнини ўз-гартирадиган урғу. Мае, узбек тилида лексик _ урғу шундай: ўк_ит — ўкитув — ўкитувчи — ўкитувчилик каби. киёс. боғли" (кўч-мас) урғу.
Л
Лабиализация (< лот. labialis — лаб). Товушлар артикуляция-сида лабларнинг олдинга чўччайиб, думалоқ шакл олиши.
Лабиал ундошлар. айн. лаб ундошлари.
Лаб-лаб ундошлари. Икки лабнинг актив иштироки билан бир-бирига жипелашуви ёки яқинлашуви натижасида ҳосил бўладиган ундошлар: п, б, м, в каби. киёс. лаб-тиш ундошлари. қ. ундошлар.
Лабланган унлилар. Лабиализация, лабланиш билан ҳосил бў-лувчи унлилар. Мае, ў, у унлилари.
Лабио-дентал ундош (<лот. labium — лаб+dentis— тиш). айн. лаб-тиш ундошлари.
Лабланиш. айн. лабиализация.
Лабланмаган унлилар. Ҳосил бўлишида лабиализация иштирок этмайдигап унлилар: и, э, а.
Лаб-тиш ундошлари. Пастки лабнинг юқори тиш олди била» жипелашишн ёки унга яқинлашиши орқали ҳосил бўладиган уидош-лар: в, ф ундошлари.
Лаб ундошлари. Лабларнинг актив харакати билан ҳосил бў-ладиган товушлар.
Лаб ундошлари. Лабларнинг актив харакати билан ҳосил бў-ладиган ундошлар. Булар- икки хил: лаб-лаб ундошлари (қ.) ва. лаб-тиш ундошлари (қ.).
Лаб унлилари. қ. лабланган унлилар.
Латерал ундош (<лот. lateralis < latus, laieris —ён, томон)-айн. ён ундош.
Латинизм (< лот. latinus — лотинча). 1. Лотин тилидан узлаш-ган, лекин ёт элемент экани сезилиб турадиган сўз ёки ибора.
2. Умуман, лотин тилидан ўзлашган сўз ёки ибора.
Лаҳжа. Маҳаллий диалектнинг бир неча шевадан иборат груп-паси. киёс. шева.
Лексема (< грек, lexis — ибора, нутқ обороти). Тилнинг лугат составига хос бирлик; тил структурасининг лексик маъно англа-тувчи элементи.
Лексика (< грек, lexicos— сузга оид, луғавий). 1. Тилнинг лу-ғат состави: узбек тили лексикаси.
2. Луғат составининг қўллаииш сох.аси, стилистик белгиси, ке-либ чикиши каби турли жиҳатдан ёндашиб ажратиладиган группа-лари: Оғзаки нутк, лексикаси. Ижтимоий-сиёсий лексика. Профес­сионал лексика. Узлашма лексика. ■ Интернационал лексика. Ней­трал лексика. Экспрессив лексика. Вульгар лексика. Ойбек асар-лари лексикаси в а б.
Лексикализация. Синтактик бирликнинг (сўз бирикмаси ёки-гапнинг) лугавий бирликка (сўзга ёки турғун иборага) айланиши.. Мае, ўзб. минг боши, иш ҳақи, темир йўл бирикмаларининг луға--вий бирликка айланиши.
Лексик антонимия. Лексик-бирликлар (сўзлар) орасидаги ан­тонимия: кенг-тор, олд-орка, баланд-паст, аччщ-чучук каби. к. ан-тонимлар.
Лексик антонимлар. Зид Маъполи сузлар: яхши-ёмон, катта* кичик, ширин-бемаза ва б.
Лексик бирлик. к. лексема.
Лексик-грамматик категория, к. суз туркумлари.
Лексик-грамматик маъно. Бирор грамматик формага эмас, бал­ки сўзнинг лексик маъносига асосланган х.олда белгиланадиган-маъно. Мае, от туркумига оид сўзларнинг предметлик маъноси, атокли отлик ёки турдош отлик маъноси каби. киёс. лексик маъно,. грамматик маъно.
Лексик калька. Узга тил лексик бирлигидан қисмма-қисм пусха олиш йўлй билан ҳосил қилинган сўз. Мае, усщурма, курсаткич,. цўл ёзма сўзлари рус тилидан надстройка, указатель, рукопись сузларини калькалаш йули билан ҳосил қилинган сўзлардир. Қ. калька.
Лексик маъно. Сўзнипг материал қисми (лексема) билдиради-ган маъно: маълум товуш комплексини маълум объектив воқелик—

4—208

Лексик
50
51
ЛИНГВИСТИК:


ка боглаш билан киши-онгида юзага келадиган мазмун-мундарижа. Мае, уй сузиникг лексик маъносй —«киши яшайдиган бино», югур-мок сўзининг лексик маъносй—«бир жойдан иккинчи бир жойга ши'ддат билан ҳаракатланмоқ, катта-катта ва тез-тез қадеш ташла~ мок» ва б. киёс. лексик-грамматиц маъно, грамматик маъно.
Лексик маъно типлари. Лексик маъно бир неча нуқтаи назар­дан ендашиб турларга ажратилади: 1) ясалиш муносабатига кура, 2) объектни қандай ифода этишига кура, 3) нуқтда реаллашиш -ҳолатига кўра.
Ясалиш муносабатига кўра лексик маъно икки турга бўлина-,ди: 1) а со с маъно (к.), 2) ҳ оси л а маъно (қ.).
Объектни. қандай ифода этишига кўра лексик маъно икки тур-га бўлинади: 1) номинатив м а ъ"н о (к_.), 2) ф и г у р а л маъ­но Of.).
Нутқда реаллашиш ■ҳолатига кўра лексик маъно икки турга збўлинади: 1) эркип маъно (f), 2) боғли маъно (ff.).
Лексик норма.. Лексик бирликлардан адабий тйл крида-талаб-ларига мое ҳолда, иамуиали тарзда фойдаланишни белгиловчн норма. Мае, ҳозирги узбек адабий тили нуктаи наз'аридан универ­ситет, пионер, инженер, овоз сўзларини ишлатиш норма, лекип до-■рилфунун, кашшоф, муҳандис (архаик), сас (диалсктал) сузлари-ни ишлатиш лексик нормани бузиш хисобланади.
Лексикографии (< грек, lexikos — луғат-fgraplio— ёзаман). Тилшуносликнинг луғат тузиш .иши ва унинг назарий масалалари билан шуғулланувчи бўлими.
Лексикологик анализ. Лексик бирликларни тарихий-этимологик (ўз қатлами, ўзлашган қатламга оидлиги), замонийлик нуктаи на-заридан (архаизм, историзм, неологизм), шакл па маъяо муноса­батига кўра (омоним, синоним, антоним) ва ш. к. нуктаи назари-дан анализ қилиш.
Лексикология (< грек, lexikos — луғатга оид, л.уғат ҳақида-ги-Ь logos —таълкмот). Тилшуносликнинг луғат составини ўрга-:нувчи бўлими. Урганиш объекти, вазифаси нуқтаи назаридан лек­сикология икки турга бўлинади: 1) тарихий лексикология {қ.), 2) тасвирий лексикология (/(.).
Лексик омонимия. Лексик бирликлар орасидаги омонимия. Қ. ■ омонимия.
Лексик омонимлар. к. омонимлар.
Лексикон. 1. Эскирган. Бирор адабий оқим, езувчи ёки айрнм >бадиий асар учун характерли бўлган сўзлар йигиндиси.
2. Жаргонга тааллуқли сўзлар запаси.
Лексик синонимия. Лексик бирликлар орасидаги синонимия, қ. ■синонимия.
Лексик синонимлар. қ. синонимлар.
Лексик стилистика. Турли лексик қатламларнинг стилистик им-коният ва хусусиятлари, сўзларнипг функционал-стилистик, эмоцио-шал-экспрессив бўёги, шунингдек нутқда лексик воситаларни мақ-садга мувофиқ тапзда танлаш ва қўллаш ҳақидаги таълимот. .
Лексик сўз. Сўз лексикологиянинг ўргаииш объекти сифатида. :хиёс. семантик сўз, фонетик суз,. морфологик суз.
Лексик ўзлашма. қ. ўзлашма гўз.
Лигатура (< лот. ligatura < ligare — боғлаш). Икки ҳарф (ёки
транскрипцион белги) элементларидан ҳосил килинган бир ҳарф. (ёки транскрипцией белги). Бундай ҳарф ўзбек алфавитида йўк
Лингвистика «фран. linguistige < лот. lingua — тил) айн. гилшунослик.
Лингвистик анализ. Тил (нутқ) бирликларини vwi ташкил этув-чи компонентлари, мазмуни, вазифаси ва б. хусусиятлари пуктая-назаридан тадқиқ этиш, шу нуктаи назардан тил бирликларннииг конкрет ҳолатини белгилаш. Лингвистик анализнинг қуйидаги тур-лари фаркланади: 1) лексикологик анализ (/£,), 2) ф р а-зеологик анализ (к.), 3) сем асио логик анализ (к.), .4) фонетик анализ (қ.), 5) орфографик анализ (к.), о) орфоэпик анализ (к.), 7) морфем анализ (к.),. ?' Я''1ясалнш анализи (қ.), 9) морфологик анализ (к.), 10) синтактик анализ, (к.), 11) пу'нктуациоп анализ (қ.), 12) стилистик анализ (қ.), 13) этимоло­ги к анализ (/{.).
Лингвистик атлас. Махсус программа-сўроқлик асосида тайёр-ланган, маълум тил еки шеваларга хос характерли хусусиятларнинг " тарқалиш чегарасини акс эттирадиган лингвистик карталарнинг альбом шаклидаги системали т.ўплами. к. лингвистик карта.
Лингвистик география. Тилшуносликнинг алохида-алоҳида тил ҳодисаларининг территориал тарқалйшини ўрганўвчи бўлими Bv соҳанинг ўрганиш объекти дналектлар ҳисобланади.
Лингвистик карта. Тил Ҳодисаларининг таркалиш территория-си туширилган карта.
Лингвистик- карталаштириш. Тил ҳодисаларининг таркалиш-тсрриториясини картада белгилаш. қ. лингвистик атлас,
Лингвистик луғат. Луғавий бирликларнинг маъносй, кўллани-нш ва б. лингвистик хусусиятлари талқин қидинадиган луғат. Mac, и-зоҳли луғат, имло луғати, русча-ўзбекча, ўзбекча-русча каби тар-жима луғатлари лингвистик луғатлардир. қиёс. энциклопедик лу-ғэт.
Лингвистик статистика. Тил системасини ва нутқ ҳодисаларини ' статистик методлар қўллаб урганувчи соҳа.
Лингвистик стилистика. Нутқ стиллари (турлари, типлари), ха-қидаги таълимот. Лингвистик стилистиканинг вазифаси хар'бир-стилнинг спенификасини сритиш, уларни ўзаро фарқлаш, ҳар бири-нинг иш куриш доирасини ва ўзаро алокасини белгилашдан иборат
Лингвистик универсиаллар. Барча тиллар учун умумий булга» (барча тилларда учрайдиган) тил ҳодисалари. Мае, от, феъл туп-кумлари, грамматик сон категорияси, шахс-сон категорияси ва б
лингвистик экономия. Коммуникация процессида кам куч сарф-этишга, тил бирликларини, биринчи навбатда, фонетик жиҳатдан узгартишга, қисқартишга интилиш, Бу ҳодиса тил системасининг оарча соҳаларида (фонетика, сўз ясалиши, синтаксис ва б.) учрай-ди.^Мас, фонетикада: сўз бошида ундощнинг тушиб қолиши; узум-< иузум, узук < йузук; сўз охирида жаранглининг жарангеизлашу-ви: китоп < китоб ва б.; морфологияда: бора оламан формасининг оороламан шаклига, олиб бормоқ формасининг обормоқ шаклига-келиши ва ҳ.
Лингвистик эксперимент. Бирор тил элементининг. характерли хусусиятларини, қўлланйш имконияти чегарасини, фойдаланишдаги.

Лингвогеография
52
53
•М'аънс=


қулай вариаитларини, умуман, иш кўриш шароитини шу қоидани татбиқ қилган ҳолда турли-туман жумлалар тузиб текшириш.
Лингвогеография. қ. лингвистик география.
Лингвостатистика. к. лингвистик статистика.
Литота «грек, litotes — оддийл'ик). Нарса, ҳодиса ёки белги-линг ҳажми, кучи кабиларни камайтириб тасвирлаш. Мае, кўп ўр-яида оз эмас, яхши ўрнида ёмон эмас формасининг қўлланиши. жмёс. гипербола.
.Логик кссим. Ҳукмда субъект ҳақида хабар берувчи бўлак.
Логик предикат, айн. логик кесим.
Логик субъект, к. логик эга.
Логик урғу. Гапдаги бирор бўлакни (маъносики кучайтириб, таъкидлаб) ажратувчи урғу; .маъно урғуси. Mac, Мен эртага му-зейга бораман гапидаги ҳар бир сўзни логик урғу билан айтиш •(ажратиш) му.мкин: 1) Мен эртага музейга бораман; 2) Мен эр­тага музейга бораман; 2) Мен эртага музейга бораман; А) Мен эртага музейга бораман.
Логик эга. Гапда фикр юритилаётган нарса (шахе ёки пред-•мет). Логик эга ўз .ифодасига кўра грамматик эга билан тенг ке-лавермайди. Мае, логик эга грамматик эга ва иккинчи даражали -бўдак группасидан иборат бўлиши мумкин. Чунки логика фикр-яшнг иккипчи даражали бўлакларини фарқламайди. Шунингдек, бош .келишикдаи бошқа келиншкдаги сўз ҳам логик эга бўла олади.
Локал муносабатлар (<лот. localis — ўрин). айн. макон муно-сабатлари.
Луғавий бирлик. Лугат составига мансуб бирликлар (сўз ва •фразеологик бирликлар).
Луғат. 1. айн. лексика 1.
2. Луғавий бирлик алфавит тартибида жойлаштирилган, тур-лича изоҳлар берилиб, китоб шаклига келтирилган тўплам. Лугат­лар турли мақсадларда тузилади, шунга кўра унинг турлари ҳам кўп. Аввало, лугатлар икки асосий типга булинади: 1) лингвис­тик лугатлар (к.), 2) э и ни к л опедик луғатлар (қ.).
Луғат мақоласи. Луғатларда бош сузни изоҳлаш мақсадида ггузилган мақола.
Луғатчилик. айн. лексикография.
Мавҳум' от. айн. абстракт от.
Мажоз. айн. аллегория.
Мажҳул даража. айн. мажҳул нисбат.
Мажҳул конструкция, айн. пассив конструкция.
Мажҳул нисбат. Асосий эътиборпи ҳаракатни бажарувчига "эмас, балки объект билан ҳаракатнинг ўзига қаратувчм нисбат. Бу (нисбат формаси -(и)л, -(и)н аффикслари ердамида ясалади: кел-тирилди, тозаланди каби. Бу нисбат ясовчиеи ўтимсиз фсълларга қўшилганда шахесизлик маъноси ифодалапади: борилди, ўтилди, гкочилди каби.
Мажҳул оборот, қ. пассив конструкция.
Мажҳул феъл. қ. мажҳул нисбат.
Мазмун плани. Муайяи лингвистик бирликнинг маъно томоии-, яъни тил (нутк) бирлигининг ички томони (ифодаланувчиси). зид. ифода плани. к. ифодаланувчи.
Майл категорияси. Ҳаракатнинг воқеликка. муносабатини сўз-ловчи нуқтаи назаридан белгйлайдигэн грамматик категория. Узбек тилида майлнинг қуйидаги турлари бор: 1) бу й.р у қ-иста к майл и (қ.), 2) шарт май л и (қ.), 3) шартли майл (қ.),. 4) мақсад майли (к.), 5) и ж р о м а й ли (к..).
Мактаб грамматикаси. Мактабларда ўқитиш учун мўлжаллаш-ган традициои грамматиканипг шартли номи.
Мактаб луғати. Ҳажм ва формаси мактаб талабларига мос-лаштирилган лугат.
Матал. Ҳаётий вокеликнн ихчам формада, эмоционал-экспрес-сив баҳо билагг ифодаловчи ифодалар. Маталлар иутқда ҳукмнинғ қисми функциясида бўлиши, ҳамма вақт кўчма ма-ьно англатииш каби хусусиятлари билан мақоллардаи фарқланади.
Математик лингвистика. Тилшуносликнинг тилни тадқик. этиш> ва тасвирлашда математик методлардан фойдаланиш имкопнятла-риии ўрганувчи соҳаси.
Материал маъно. айн. моддий маъно.
Материал морфема, айн. ўзак.
Ма'хсус лексика. Меҳнат фаолиятининг турли соҳаларига оид* нарса-ҳодисаларни номловчи сўзлар. Термин (.қ.) ва профессиона­лизм (қ.) махсус лексикага киради.
Махеус луғат. Маълум соҳага, маълум қатламга оид сўзлар-дан иборат бўлган лугат. Бундай лутатларнинг номида қай жих.ат-дан чегараланганликни ёки қайси қатламга оидликни кўрсатувчж сўзлар булади. Мае, «Физика терминлари луғати», «Диалектологии лугат», «Фразеологик лугат» ва б.
Махфий тил. Алоҳида соииал группаларга хос, шу группага* оид кишилар фойдалаиадиган тил.
Машина таржимаси. Текстни беридган программа асосида -элек­трон машиналар ердамида бир тилдан иккинчи тилга автоматик, таржима қилиш.
Маъно кенгайиши. Тарихий тараққиёт процессида лексик маъно; ҳажминииг кенгайиши, лексик маъпонинг аввалгига нисбатан* кенг-роқ воқеликни билдириши. Мае, йк энг аввал камоннинг ўқини-билдирган, ҳозирда эса ҳар қандай қуролдан отиладиган ўқни бил-диради..
Маъно оттенкаси. Сўзларнинг лексик маъносидаги " умумий қисмдан ташқари, ҳар бирига хос фаркли белги-хусусиятлар. Мае, вазифа, бурч сўзлари бир хил маънога («зиммадаги иш-мажбури-ят» маъносига) эга бўлгани ҳолда, бурч сузида «муҳим», «масъу-лиятли» (вазифа) оттенкаси бор. Касал, бетоб сўзларидаи к.асал' лексемаси инсон ва бошқа жонли нарсаларга қўллангани ҳолда-(касал одам, касал қуён), бетоб лексемаси фақат" инсонга нисба­тан қулланади.
Маъно торайиши. Тарихий тараққист процессида лексема маъ­но ҳажмипинг торайиши, лексик маънонинг аввалгига писбатаге торроқ воқеликни билдириши. Мае, умуман ҳайвонлар маъносида-ги йилқи сўзининг ҳозирда фақат отни билдириши каби.


'Мақол
54
55
Модая1


Мақол. Чуқур маъноли, тузилиши гапга тсйгГ алоҳида ритмик-мелодик .белги-хусусиятларга эга бўлган фольклор жанри. Мақол-ларда халқнинг кўп йиллик тажрибалари, ҳодисаларга берган ба-ҳоси акс этади: Дарё сувини бахор тоширар. Одам қадрини меҳ-нат оширар. Сабр қилсанг, ғўрадан ҳалво битар, Бесабрлар ўз оёғидан йитар.
Мақсад майли. Ҳаракатни бажариш-бажармаслик мақсад к.и-линганини, мўлжал қилинганини билдирувчи майл. Мак.сад майли формаси -моқчи аффикси ёрдамида ясалади: кўрмоқчиман, бормоқ-■чимасман, институтга кирмоқчи каби.
Мақсад равиши. Иш-ҳаракатнинг қандай мақсад билан бажа-рилишини билдирувчи равиш: атайлаб, қасддан каби: Қоратой би­лан Уроз йигитни авайлаб кўтариб, ушланаб крлмаслик учун -жўрттага халқ ичига шўнғиди. (Ойбек.)
Мақсад эргаш ran. Бош гапдан англашилган ҳаракат, воқса-
•ходисанинг қандай мақсад билан юз беришини билдирувчи эргаш
ran: Ойимхон уйғонмасин учун, Холмурод оёқ учида бориб ўз ўр-
■нига ётди.
(П. Турсун.) ■_
Мақсад ҳоли. Йш-ҳаракатиинг бажарнлиш мақсадини билди­рувчи ҳол: .Муродова партия ўқуви тўгарагида машғулотнинг бо-ришшш текшириш. учун Каттақишлоққа келди. (И. Раҳим.)
Маҳаллий диалект. Ишлатилиши маълум территория, билан чегараланган диалект: Хоразм диалекти. Тошкент диалекти. Ма-ҳаллий диалектлар шева ва лаҳжа х.олатида бўлади. ц. шева, лаҳжа.
Маҳсулдср аффикслар. айн. унумли аффикслар.
Мелодик урғу. айн. музикал урғу.
Менталингвистика (мента < лот. mens, mentis — опт, тафак-кур). Тилшуносликнинг тил билан тафаккурнинг алоқаси ва шуига боғлиқ масалаларни ўрганувчи соҳаси.
Метатеза (<гре'к. metathesis — ўрин алмаштириш). Сўздаги товушларнинг ўрин алмашинуви. Мае., бўйра < бўрйа, киприк < кирпик, тупроч < турпок., тўғрамоқ < тўрғамоқ, мижоз < мизож ва б.
Метафора (<грек. metaphora — кўчириш). Бир предмет номини бошқа предметга бирор томоидан ўхшашлигиии эътиборга олиб кучириш. Метафора сўзнинг янги маъиолари ҳосил бўлишида қат-:нашадиган факторлардан биридир. Мае, қулоқ, коса сўзларининг дуторнинг қулоғи,. тарвузнинг косаси бирикмаларидаги маъноси «етафора асосида ҳосил бўлган. к. метонимия.
Метонимия (< грек, metonymia — қайта номлаш). Бир пред­мет, белги, х.аракатнинг номини ўзаро ташки ёки ички -богликлик асосида бошқа предмет, белги ёки ҳаракатга нисбатан қўллаш; шундай қўллаш асосида бир предмет, ҳаракат, белги номиниш бошқа предмет, ҳаракат ёки белгига кўчиши. Метонимия сўзнинг янги маънолари ҳосил бўлишида муҳим роль ўйнайди. Mac, кулги еўзининг «мазях», «масҳара» маъноси, самовар сўзининг «чойхона» маъноси метонимия асосида ҳосил бўлган маънолардир. қ. мета­фора.
Миллатлараро алоқа тили. Бир давлат (мамлакат) доирасида турли миллат вакиллари томонидан алоқа воситаси сифатида фой-даланиладиган, миллатлараро алоқа воситаси хизматини ўтайдиган
тил. қ. миллий тил. СССРда миллатлараро алоқа тили бўлиб рус гили хизмат қилади.
Миллий тил. Миллат бўлиб шаклланган коллеқтивнинг умумий-гили. Мае, рус миллий тили,'узбек миллий тили каби.
Мимема. қ. тақлид сўз.
Миқдор-даража равиши. Иш-ҳаракатнинг миқдор-даража жи-ҳатидан белгисини, шунингдек белгининг даражасиии билдирувчи равиш: киҳоятда, сал каби: Сидиқжон пича ўтирди-ю, энди кай-тиб кетмоқчи бўлиб турганада Урмонжон келиб қолди. (А. Қаҳ-ҳор.) Баъзсш хаёл бошқа ёққа олиб кетганидан, ўқиган жойининг маъносига тушунмай, ўша окойга қ айт а-қ айта кўз югуртиради. (С. Назар.)
Миқдор-даража эргаш ran. Бош гапдан англашилган харакат-ҳодисанинг миқдор-даражасини билдирувчи эргаш ran: Вақт ўтган сайин, касалнинг ҳарорати кўтарилар эди. (А. Қаҳҳор.) Инсонга %аво нечоғлик зарур бўлса, халща тинчлик, озодлик ва бахт-сао-дат хам шунчалик зарурдир.
Миқдор-даража ҳоли. Иш-ҳаракатнипг бажарилишидаги мик_-дор-даражани билдирувчи ҳол: Бир онда у ўз кучшшнг ўлчовсиз дарао/сада ўсганини сезди. (Ойбек.) Бугун қурилишда одам кунда-гидан икки-уч марта кўп зди. (А. Мухтор.)
Миқдор сонлар. Предметнинг миқдорини билдирувчи сонлар. Узбек тилида миқдор сонлар олти тўрга бўлинади: 1) санок сои (к.), 2) дона сон (қ.), 3} ч а м а сон (қ.), 4) жам лов­чи сон (қ.), 5) тақсим сон ((f), 6) каср сон (/(.).
Миқдор урғуси. қ. квантитатив урғу.
Модаллик (< лот..modus — майл). Сўзловчинннг ифодаланаёт-ган фикрга муносабатини билдирувчи грамматик-семантик катего­рия. Фикр мазмуни реал ёки нореал, қатъий ва ш. к. тарзда та-саввур этилиши мумкин. Модаллик" с\'з, морфема, юклама ва ин­тонация орқали ифодаланиши мумкин. Мае, ёза олмоқ (ол ёрда-,мида ясалган қодирлик формаси), келади, албатта (албатта модал сўзи қатъий ишончнн билдиради), кўрган-ов (-ов юкламаси гумон билдиради) ва б. қ. модал сўз, модал форма, модал маъно.
Модаллик категорияси. Фикрнинг воқеликка бўлган муносаба­тини кўрсатувчи маънолар ва бу маЪ1голарнинг "ифодаланиш сис-тсмаси. Модал маъно, масалан, модал сўз ёки модал форма орқа-лй ифодаланади. ц. модал маъно, модал сўз, модал форма.
Модал маъно. Сўзловчининг узи ифодалаётган фикрига муно­сабатини билдирадиган маъно. Мае, фикрнинг чин ёки гумонлиги-маъноси, афсусданиш, қониқиш, мамиунлик каби маънолар модал маънолар хисобланади. Модал маъно турли тил бирликлари (мае, лексема, морфема) ёрдамида ифодаланади. /£. модал сўз, модал форма.
Модал сўз. Сўзловчипинг ўзи ифодалаётган фикрига турли му­носабатини билдирувчи сўз туркуми: ҳақиқатан, албатта, чамаси, дарвоке кабилар.
Модал форма. Сўзнинг модал маъно ифодаловчи формаси. Мае, узбек тилидаги отнинг кич))айтиш-эркалаш формалари (қиза-лок, қўзичоқ каби), феълнинг кўмакчи феъл ёрдамида ясал'увчи модал формалари (айта крл, бора кўрма каби). к. модал маъно.

ЭДоддий
57 j Мослашув


Моддйй маъно. Маълум бир парса-ҳодиса, ҳаракат, белги ка-билар ҳжидаги тушунчага мое келувчи маъно; сўзнинг материал қисми Засоси) билдирадиган маъно. Мае, ишнинг сўзидаги иш қисмига' хос маъно; ишчаларимиз, ишладик сўзларининг шичи ва ишла/кисмига хос маъно моддйй маънодир. к. лексик маъно.
/Моделлаштириш. Бирон тил (нутқ) бирлигининг схемаси ёки .моделини тузиш: Эргашган кўшма гапни моделлаштириш.
ТМодель (<фран. modele < итал. modelio — намуна). Бирон тил ҳодНсаси (тил бирлиги) таркибий қисмларининг жойлашиш ҳола-типи \ўрсатувчи схема ёки намуна. Мае, сўз ясалиш модели: яса-лйш асовцч-ясовчи.
Модулйцця. 1. Нутқ тузилишида суперсегмент фонетик ҳодиса-.лардан фойдаланиш.
2. Фраза урғуси, паузалар гапнинг синтактик воситалари ва яросодик (суперсагмеит) характеристикаси сифатида.
Монолог «грек, monos — бир + logos — сўз, нутқ). Сўзловчи-яинг ўзига қаратилган, бошқа шахснинг тинглаш ва жавоб бери-шини эътиборда тутмайдиган нутқ. қиёс. диалог.
Моносемия {< греИ. monos — бир+sema — белги). Тил бнрлик-
.ларининг фақат бир маънога эга бўлишй; бир маънолилик. қиёс.
полисемия. N
Моносиллаб. Бир бўғиилисўз. Мае, бош, йўЛ, уч.
Моносиллабизм. Муайян тилда сўзларнинг (лексемаларнинг) 'бир бўғиили бўлиши. Қадимги туркий тилда, тўлиқ бўлмаса:да, моносиллабизм кузатилади.
Монофтонг (< грек, monos — бир + phtongos — овоз, товуш). Состави бир товушга тснг унли, содда унли. киёс. дифтонг.
Морф. к,, морфа.
Морфа (< грек, morphe — форма). Морфеманинг сузфор11а тар-кибида қатнашаётган кўриниши. Турли сўзформаларда иштирок этувчи бундай морфалар мажмуи морфемани ташкил этади. Мае., цйга, эшикка, ётокқа сўзформаларида иштирбк этаётган уч мор­фа (-га, -ка, -ка) бир морфема ҳисобланади. Морф(а)лар ўзаро алламорф(а) (к.) ёки морфеманинг . варианти (қ.) х.олатида бу-лади.
Морфема (< грек, morphe — форма). Сўз составила қатнаша-диган энг кичик тил бирлиги (қ.). Асосий хусусиятига кўра морфе­ма лар икки турга бўлинади: 1) ўзак морфема (қ.), 2) аф­фикс а л морфема (қ.).
Морфем анализ. Сузнинг морфема составини, морфемаларпинг типларини, х.ар бир типнинг маъно ва вазифасига кўра турларини •белгилащ.
Морфеманинг варианти. 1,: айн. алламорфа (.-
2. Морфеманинг ҳар.қандай қуршовда бири ўрнида иккинчиси-яи ишлатиш мумкин бўлган морфалари. Мае, -дай, -дек морфала-ри эркин қўшилавсради, дсмак, вариант ҳолатида: гулдай, гулдек каби (акси алламорфа 2).
Морфемика. Морфемаларпинг тузилиши, турлари ва уларкинт сўзформа составидаги ўрни кабилар ҳақидаги таълимот. к. мор­фема.
Морфем луғат. Сузларнинг морфема структурам қайд этила-
диган луғат. Мае, А. Ғ. Ғуломов, А. Н. Тихонов, Р. Қўнғуровлар-нинг «Узбек тили морфем луғати». («Уқитувчи» нашриёти, 1977).
Морфологик анализ. Сўзларни умумнатегсшлал маъноларига кўра (сўз туркумлари нуқтаи назаридан) ту^мгарини, сўзнииг мор­фологик структурасини, бу етруктурадаги компонентлар'нинг хусу-сиятларини (типларй, маъно ва вазифаларини) белгилаш.
Морфологик бирлик. к. морфема.
Морфологик категория. Асосидап англашилган маънога кура бирлашувчи морфемалар системаси. Мае, узбек тилида отлардаги сои категорияси (китов — бирлик, китоблар — кўплик), феълнинг замон категорияси (ўқиди — ўтган замон, ўқияпти ■— ҳозирги за-мон, ўкийди— келаси замон) ва б.
Морфологик норма. Сўз формаларини ҳосил қилувчи бирлик-лардан (морфологик воситалардан) адабий тил коида-талабларига мое ҳолда фойдаланишни белгиловчи норма. Мае, хозирги адабий тил нуқтаи назаридан олади, ўрганади, ишлайдиган каби формалар ишлатилиши— норма, аммо олгуси, ўргангуси, ўрганажак, ишлая-жак каби формалар ишлатилганда морфологик норма бузилади . (улар ар'хайк ёки диалсктал формалардир).
Морфологик процесслар. Сўзнинг морфем структурасидаги қисмларнинг бир-бирига таъсири натижасида юз берадиган ўзга-ришлар. Морфологик процесслар қунидаги ҳодисалардан иборат: 1) қайта бўлиниш (қ.), 2) с'оддалашиш (к.), 3) ана­логия (/{.), 4) агглютинация (Қ-).
Морфологик сўз. Суз морфологиянинг объекта сифатида. қиёс. фонетик сўз, лексик сўз.
Морфологик сўз ясалиши. қ. сўз ясалишининг морфологик усули.
Морфологик қайта бўлиниш. Суз морфологик структурасидаги дастлабки бўлиниш чегарасинипг ўзгариши. Mac, уники сўзи асли-да у(л) олмоши, -инг қараткич келишиги кўрсаткичи ва тегишли-ликни ифодаловчи -ки аффиксидан иборат булган. Ҳозирда эса у икки компонентдан иборат: у+-ники. киёс. "синтактик қайта бў-линиш. „.
Морфология (< грек. morphe — форТла + logos таълимот). 1. Суз х.ақидаги грамматик таълимот. Морфология синтаксис бнлан бирга трамматикани ташкил этади: Узбек тили лексикологияси ва морфологияси.,
2. Тилнииг морфологик қурилиши: Узбек тилининг лексикаси ва морфологияси. ,
Морфонологик альтернация. Сузнинг узаги доирасида булади-ган товуш алмашинуви: эшик зшиги, бог — боққа каби.
Морфонология (< грек, morphe —форма + phone —товуш +lo­gos— таълимот). Тилшуиосликнинг морфология билан фонетйканинг алоқаларини ўрганувчи бўлими; морфемаларнинг қўшилиши нати­жасида улариинг структурасида юз берадиган товуш ўзгаришларни ўрганувчи соҳа.
Мослашув алоқаси. Тобе алоқанинг бир тури бўлиб, бунда тобе суз ўз формасини ҳоким сўзга мослайди, шу типда ҳоким сўз-га боғланади, ҳоким суз ўзгарса, тобе сўз х.ам шунга мое холла

ч

Мотивланган
58
59
Неологизм


формасини ўзгартиради. Узбек тилида мослашув асосан эга-кесим ва қаратувчи-қаралмиш' алоқасида бўлади: мен айтяпман, сен айт-впсан, у айтяпти; мёнинг илтимосим, сенинг илтимосинг каби. киёс. бошқарув алоқаси, битишув алоқаси.
Мотивланган сўз. Ясама асосга эга бўлган, маъкоси ясаш асоси "ва ясовчи. аффикс орқали ифодаланиб турадиг'ан сўз. Mac, ишсиз-лик, ишчандик сўзлари. қ. ясама асос.
Мотивловчи сўз. Ясаш асоси бўлиб келган сўз. Mac, ишчи, ишла сўзларидаги иш қисми. к. ясовчи асос.
Музикал урғу. Товуш кучи.ва балан.длиги эмас, балки тон ба-ландлиги ўзгариши билан характерлапувчи урғу. Mac, хитой, ко-рейс, япон тилларида- лексик урғу шундай. қиёс. экспиратор урғу.
Мультипликатив сон (< лот. multiplicatio— кўпайтирув): Ком-понентлари билдирган миқдорнииг йигиидисидан эмас, балки кў-пайтмасидан иборат бўлган миқдорни билди'рувчи составли сон: беш минг (5X1000), уч. юз (3X100), ўн миллион (10X1000000) ка­би. киёс. аддитив сон.
Мураккаб булак. Бирдан ортиқ луғавий бирлик (мустақнл сўз ёки'тургун сўз бирикмаси) билан ифодаланган ran бўлаги. Мурак­каб бўлак содда ва мураккаб сўз бирикмаси ёки бошқа тип сии-тактнк бирликлар, мае, оборотлар (қ.) билан ифодаланиши мум-кин: Деҳқон/келаси кузда ола'диган хосилнинг гамини/шу куздан/ куради. (М. Исмоилий.) Тўрт томони баланд уй-айвонлар билан ўралган хозлида.'нафас/ бурила бошлади. (Ойбек.) Нонушта пай-тида/Журахон ҳақида китоб ёзмоқчилигимни/айтдим. (С. Ахмад.) Яна касалхонага бориши кераклигини ўйлаб харакатида сустлик йўколди. (С. Анорбоев.)
Содда ёки мураккаблик- ran бўлакларинннг барчаси учун хос. к., мураккаб эга, мураккаб кесим, мураккаб аникловчи, мураккаб тўлдирувчи, мураккаб ҳол, киёс. содда бўлак. .
Мураккаб ran. Уюшнқ бўлак. ажратилган бўлак, ундалма ва киритмалар иштироки билан мураккаблашган содда ran. Ой, сув-бетида калқиб бораётган тарвуз паллас.и, бекинмачок ўйнаб, гоҳ кўринадй, гоҳ, яширинади. (Ҳ. Ғулом.) Ҳой, кизи тушмагур, нима деб алжираяпсан? (А. Қаҳҳор.) -
Мураккаб кесим. Бирдан ортиқ мустақил сўз билан ифодалан­ган кесим: Виз ҳаммамиз Октябрь фарзйндларимиз! (У. Юсупов.) Олифтанамо бу йигит йигирма беш. ёшларда эди. («Муштум».) зид. содда кесим. 1.
Мураккаблашган ran. ц. мураккаб ran.
Мураккаб синтактик бутунлик. Фикран, айни вақтда лексик, грамматик ва бошқа тил восигалари ёрдамида ўзаро боғланган мустақил гаплар группаси: Янги Тошкентнинг кўчаларини, осмон-ўпар биноларини, сўлим хиёбонларини завқ билан томоша қилиб, ажиб кошона қаршисида бир зум тўхтайман. Оппок мармардан тикланган чиннидай каср: Бу бинони Ҳўли гул усталар, мўъжиза-кор наққошлар яратишди. Қадоқ қўл иморатсозлар ва мохир му-хандислар унга кўрк ва фусун бахш этдилар. Иттифоқимизнинг турли шаҳарларидан келган кон-қариндошларимиз бу каерни биз билан бирга қуришди. Бу бино пойтахтимнинг айни марказида Ташкент юрагида қад кўтарди. У шарк қуёши нурларига кўмилиб оппок товланиб турибди. Бу бино Ленин музейи. У ни халқим-

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish