Ижодий гуруҳ: Д. Кенжаев, тарих фанлари номзоди, Халқ таълими вазири ўринбосари И. Зокиров



Download 217,5 Kb.
bet3/6
Sana26.06.2022
Hajmi217,5 Kb.
#706674
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мустакиллик дарси тавсия (Маър) 27.07.15


1-жадвал


Собиқ Иттифоқдаги ўртача ҳаёт даражасига нисбатан Ўзбекистондаги оғир ва аянчли ижтимоий-иқтисодий манзара



Т/р

Аҳоли жон бошига

1

Ялпи ижтимоий маҳсулот ишлаб чиқариш

12-ўрин

2

Миллий даромад ишлаб чиқариш

2 ҳисса паст

3

Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш

40 фоиз

4

Саноатдаги меҳнат унумдорлиги

40 фоиз

5

Қишлоқ хўжалигидаги меҳнат унумдорлиги

50 фоиз

6

Гўшт, сут ва сут маҳсулотлари, тухум истеъмоли

50 фоиз

7

Ойига 75 сўмдан кам ялпи даромад оладиганлар улуши (45 фоиз аҳоли)

2 ҳисса паст

2-жадвал


1989 йилда Ўзбекистон аҳолиси жон бошига истеъмол қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари миқдори
(1 кишига килограмм ҳисобида)5



Маҳсулот турлари

СССР

ЎзССР

1

Гўшт ва гўшт маҳсулотлари

67

31

2

Сут ва сут маҳсулотлари

363

201

3

Тухум (дона)

268

119

4

Картошка

98

25

5

Сабзавот ва полиз

95

95

6

Мева ва резаворлар

41

27

7

Нон ва нон маҳсулотлари

129

167

1988 йилда Иттифоқ бўйича етиштирилган пахта толасининг 62,6 фоизи Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган. Ўзбекистон аҳолисининг ҳар бири ҳисобига тўғри келган, етиштирилган пахтадан тўқилган газмол миқдори 238,8 метр квадратни ташкил қилиши зарур эди. Ҳақиқатда эса, бу кўрсаткич Ўзбекистонда 25,1 метр квадратга тенг бўлган6.


Бундай ҳолни келтириб чиқарган асосий ҳолат, барча маҳсулотларни тақсимлашнинг ўта марказлашганлиги эди. Собиқ тузумнинг “демократик централизм” деган мантиқсиз бир принципи бор эди. Ҳамма ишни юқоридан пастга қараб белгилаб берадиган бу принцип иқтисодий-сиёсий ҳаётда айниқса мажбурий зуғум билан ўтказилар эди. Барча маблағлар давлат бюджетига олинар ва марказдан қайта тақсимланарди.
Шу ерда бир ҳолат киши эътиборини ўзига жалб қилади. Ўзбекистонда ҳар бир аҳоли жон бошига 64,4 килограмм мева ва резаворлар етиштирилгани ҳолда, унинг истеъмоли Иттифоқ бўйича 41 килограммга, Ўзбекистонда эса 27 килограммга тенг бўлган. Ўша даврда озиқ-овқат маҳсулотлари тақсимотида келиб чиққан бундай номутаносиблик Ўзбекистон аҳолисининг ҳақли эътирозини келти­риб чиқарарди.
Президент Ислом Каримовнинг ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг X сессиясида (1992 йил, июль) билдирган қуйидаги фикрларини келтириш ўринли: «... жуда оғир аҳволга тушиб, нақд очарчилик остонасида турибмиз... Халқимизни, иқтисодиётимизни таъминлаш масаласида жуда катта хавф туғилди...»7. Бу гаплар ортида Ватан, халқ тақдири, ташвиши ҳамда улкан вазифа ётарди.
Вазият жуда қалтис тус олган, яъни мамлакатимиз ғалла захира­сининг “таги” кўриниб қолган ана шу йилларда давлатимиз раҳбари И.Каримов масалани кўндаланг қўйди: ғалла мустақиллигига эришишимиз шарт.
Мавжуд табиий бойликлардан унумли фойдаланиш, асосий эътиборни жаҳон андозаларига мос келадиган сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратиш орқали эркин конвертацияланадиган валютани ўз кучимиз билан топиш масаласи кун тартибида асосий вазифалардан қилиб қўйилди.
Буни ҳал этиш учун, энг аввало, нефть ва ғалла мустақиллигига эришиш, озиқ-овқат, электротехника, автомобилсозлик саноатини ривожлантириш зарур эди. Масалан, нефть маҳсулотлари таъминоти масаласини олиб кўрайлик. 1990-йилларда 1 баррель (159 литр) нефтнинг нархи ўрта ҳисобда 15—20 АҚШ долларини ташкил этган бўлса, охирги пайтларда 1 баррель нефтнинг баҳоси 100 доллардан ҳам ошиб кетгани қайд этилмоқда. Юртбошимиз томонидан бу муаммонинг ҳам ечими топилди. Хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда қисқа фурсатда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи бунёд этилгани шулар жумласидандир. Агар ўз вақтида Бухорода янги нефтни қайта ишлаш заводи қурилиб, Фарғонада мавжуд нефтни қайта ишлаш заводи қайта таъмирланмаганида, республикамиз ушбу нархларда нефть сотиб олиш учун катта миқдордаги валюта захираларимизни сарфлашга мажбур бўларди. Шу билан мамлакатимиз ёнилғи қарамлигидан тамомила қутилди.
Республикамизда етиштирилган жами дон ҳосилининг, агар 2013 йилда қарийб 50 фоизи ёки 3 миллион 524 минг тоннаси фермер хўжаликлари ихтиёрида қолдирилган бўлса, 2014 йилда ғалла ҳосилининг 5 миллион 117 минг тоннаси, яъни 60 фоизи деҳқон ва фермерларимиз, аҳолимиз ихтиёрида қолдирилганини алоҳида қайд этиш лозим8. Бу деҳқонларимиз, фермерларимиз омборлари донга, рўзғорлари қут-баракага тўлиб бораётгани, улар ўз меҳнатларидан катта манфаат кўраётганининг, машаққатли меҳнати муносиб қадр топаётганининг ёрқин тасдиғидир.
Мустабид тузум даврида пахта яккаҳокимлигининг авж олиши натижасида халқ хўжалиги бутунлай издан чиққан, ишсизлик, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасининг пасайиши, қашшоқлик, оналар ва болалар ўлими кучайган, экологик вазият ғоят зўриқаётган давр эди.
Ўша даврда уйма-уй юриб, ҳатто ҳомиладор аёлларимизнинг пахта теришга зўрлик билан жалб этилганлиги, эмизикли фарзандлари бор аёлларимиз қанор қопдан ясалган беланчакларда пахта даласининг бир чеккасида жойлашган, ҳеч қандай санитария талабларига жавоб бермайдиган “сайёр боғчаларга” болаларини жойлаштириб, эрта тонгдан кун ботгунча, пахтани ягана қилишга, пахта йиғим-терими даврида эса уни теришга жалб этилганлари-чи? Аёлларимизнинг сентябрь ойларида пахта даласида пайтларида уларнинг устидан “АН–2” самолёти дефоляцияни амалга оширганлари-чи? Ўзбек пахтакорларининг бошига неча тонналаб бутифос сепилар эди? Унинг зарарли оқибатларига ким жавоб берар эди?
Оқибатда 1960–1990 йиллар давомида гўдаклар ва оналар ўлими кўпайиб кетган эди. (Мисол учун 3 ва 4 жадвалларга қаранг)
Ўша пайтда чақалоқларнинг кўпчилиги мажруҳ бўлиб туғиларди. “Экосан” халқаро жамғармаси мутахассислари маълумотларига кўра, мустақилликка қадар Ўзбекистонда йилига 35000 нафар туғилган чақалоқлар бошининг ўлчами нормадан кичик бўлиб туғилган. Биргина пестицид туфайли жигар касаллиги, болалар касаллиги, ҳомиладор аёлларнинг ҳам камқонлик касаллигига дучор бўлганлиги, мажруҳ фарзандлар туғилиши кўпайиб кетган эди.
Тиббиёт муассасаларида битта шприц билан ўнлаб беморларга хизмат кўрсатиларди. Мактабларда нонушта яхши ташкил этилмасди. Миллат таянчи бўлмиш болаларга эъти­бор берилмас эди. Миллат саломатлигига масъул тармоқ – соғлиқни сақ­лаш Ўзбекистонда қолдиқ принципига асосланган бўлиб, жуда қашшоқлашган эди.

Download 217,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish