Ижодий гуруҳ: Д. Кенжаев, тарих фанлари номзоди, Халқ таълими вазири ўринбосари И. Зокиров



Download 217,5 Kb.
bet5/6
Sana26.06.2022
Hajmi217,5 Kb.
#706674
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мустакиллик дарси тавсия (Маър) 27.07.15

Эътибор қаратинг: Давлатимиз раҳбарининг 1992 йил 3 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг X сессиясида сўзлаган нутқида: “Ким қўлидаги миллиардлаб пулларни нотинч ерга сочгиси келади? Ҳозирги тинчлик, барқарорлик – энг катта бойлигимиз. Буни минг марта такрорлашга тайёрман. Халқимиздан илтимос қилмоқчиман: мана шу бойликни қўлдан берманг. Ўшанда бу юртга ҳамма нарса келади22, деган сўзлари ўз мамлакатининг буюк келажаги учун қайғуришнинг яққол ифодаси эди. Шу ўринда қайд этиш жоизки, мустақиллик йилларида тинчлик-осойишталик, хавфсизлик таъминлангани боис изчил ва тизимли иқтисодий ўсиш ҳисобига ижтимоий соҳаларни жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Дарҳақиқат, хорижий инвестицияларни жалб қилмасдан туриб, иқтисодиётдаги чуқур таркибий ўзгартиришларни, модернизация, техник ва технологик янгиланишларни рўёбга чиқариш ниҳоятда мураккабдир.
Ушбу йўналишда ҳам ғоят пухта ўйланган сиёсат олиб борилаётгани боис мамлакатимизнинг сиёсий ва иқтисодий мустақиллиги таъминланиши билан бирга, миллий иқтисодиётимиз турли иқтисодий ва молиявий бўҳронлардан ишончли ҳимоя қилинмоқда
Юртимиз, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфаси йилдан-йилга очилиб, тобора обод ва гўзал бўлиб бораётгани, жумладан, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида замонавий уй-жойлар ва инфратузилма тармоқларини барпо этиш бўйича ижтимоий дастурлар жорий этилмоқда.
Юртимизда қишлоқ тараққиётига алоҳида эътибор янги, XXI асрнинг замонавий қишлоқлари юзага келишига хизмат қилди. Мустақиллик йилларида қишлоқ ҳаётида рўй берган янгиланиш ва ўзгаришлар, эндиликда қишлоқ туманларида қўшма корхоналар барпо этиш, қишлоққа саноатни олиб кириш, қишлоқларда академик лицейлар ва касб – ҳунар коллежлари қуриш борасида ишлар янги бир босқичга кўтарилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, аҳолини уй – жой билан таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурининг муҳим ҳал қилувчи қисми ва муайян иқтисодий ислоҳотларнинг “Ўзбек модели” самарадорлиги ҳамда изчиллигининг амалдаги тасдиғидир. 2009–2012 йилларда намунавий лойиҳалар асосида 159 та қишлоқ, туманларда 650 та янги уй-жой массивлари барпо этилди. Умумий майдони 3,2 млн. квадрат метр бўлган 23,6 мингдан ортиқ якка тартибдаги уй-жойлар қурилди ва фойдаланишга топширилди. Ушбу мақсадларга 1,2 млрд АҚШ доллари йўналтирилди. 2013 йилда қишлоқ жойлардаги 353 та массивда умумий майдони 1 миллион 500 минг квадрат метр бўлган 10 мингта шинам уй-жойлар барпо этилди, бу кўрсаткич 2012 йилга нисбатан 17 фоиз кўпдир. Ушбу мақсадлар учун қарийб 650 миллион АҚШ доллари қийматидаги маблағ йўналтирилди. Бунинг 106 миллион доллари Осиё тараққиёт банкининг кредит маблағлари ҳиссасига тўғри келади.
Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб аҳолимиз, биринчи навбатда кекса авлод вакиллари, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш учун давлат бюджетидан ижтимоий эҳтиёжлар, жумладан, аҳолини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий соҳани мустаҳкамлашга ажратилаётган йиллик харажатлар изчил ошиб бормоқда. Биргина 2014 йилда бу рақам 60 фоиздан ортганини мазкур йўналишдаги кенг кўламли ишларимизнинг амалдаги ифодасидир.
Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида республикамизнинг чекка ва олис ҳудудларида ҳам аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги ишлар самарадорлиги тобора ошмоқда. Буни экологик таназзулнинг аҳоли саломатлигига таъсири катта бўлган Оролбўйи овуллари мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.
Замонавий билим ва касб-ҳунарларни чуқур эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, ўз она юртига меҳр ва садоқат туйғуси билан яшайдиган, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган, ҳал қилувчи куч бўлиб майдонга чиқаётган янги авлодни тарбиялашга қаратилган амалий ишлар ҳам кенг миқёсда олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Агар Ўзбекистонда бугун яшаётган 31 миллион аҳолининг 60 фоиздан ортиғини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этишини инобатга оладиган бўлсак, ушбу ислоҳотларнинг зарурати ва роли ўз-ўзидан тушунарли ва равшан бўлади”, деб таъкидлагани ҳам айни ҳақиқат.
Айни пайтда, Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек, “Ёшлар билан ишлашда ҳам янги ёндашувлар керак...”. Зеро, “Биз фарзандларимизнинг нафақат жисмоний ва маънавий соғлом ўсиши, балки уларнинг энг замонавий интеллектуал билимларга эга бўлган, уйғун ривожланган инсонлар бўлиб, XXI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур барча имконият ва шароитларни яратишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз”. Мазкур мақсад йўлида олиб борилган таълим соҳасидаги ислоҳотлар туфайли “...ёшларимиз бугунги кунда мамлакатимизни демократлаштириш ва либераллаштириш, уни янгилаш ва ишончли тарзда равнақ топтиришнинг ҳал қилувчи ҳаракатлантирувчи кучига айланиб бормоқда”.
Ўзбекистонда таълим жараёнидаги ислоҳотлар самараси, ёшларнинг билим олиши, таълим-тарбияси, касбий-малакавий тайёргарлигини талаб даражасида таъминлашга хизмат қилаётган 9+3 схемаси асосидаги 12 йиллик умумий мажбурий бепул таълим тизими, бакалавриатура ва магистратура йўналишларидан иборат олий таълим муассасаларининг меҳнат бозорида талаб қилинаётган юқори малакали кадрларни тайёрлашдаги роли ҳамда бу борада тўпланган тажриба билан халқаро ҳамжамиятни кенг таништириш мақсадида 2012 йилнинг 16-17 февраль кунлари “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 48 давлатидан, 8 халқаро ташкилот ва таълим жамғармаларидан 270 нафар вакил, қарийб 1000 нафар вакил иштирок этди. Халқаро конференция ишида Президент Ислом Каримов нутқ сўзлаб, Ўзбекистонда Таълим соҳасини ислоҳ қилиш, юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш бўйича 1997 йил амалга оширилган, дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилган “Таълим тўғрисидаги қонун” ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг асосий мақсад ва вазифалари, мазмун-моҳиятини қисқача баён этиб, жумладан, “Бугунги кунда фақат юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, интеллектуал ривожланган ва профессионал тайёргарликка эга бўлган ёшларгина сифатли, жадал ва инновацион тараққиётнинг энг муҳим шарти ва гарови бўла олиши, айнан улар мамлакатнинг буюк келажагини таъминлаши мумкин ...” деди.
БМТ таҳлилларига кўра, мамлакатимизда таълимга йўналтирилаётган харажатлар давлат бюджетининг 35 фоиздан ортиғини ташкил этмоқда. Бошқача айтганда, Ўзбекистон давлат бюджетидан ҳар йили 35 фоиз маблағ айнан таълим-тарбия соҳасига йўналтирилаётгани бунинг яққол исботидир.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ўзининг “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли асарида “Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди – бу шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафаси”, деб бежизга таъкидламаган. Бугунги кунда мактабгача таълим муассасаси бўладими, умумий ўрта таълим ёки ўрта махсус таълим муассасаси бўлган коллеж ва академик лицей ёхуд олий таълим даргоҳида бўладими, қаерда бўлмасин ёшларга таълим бериш билан бир қаторда, уларнинг тарбиясига алоҳида эътибор қаратилиб, миллий-маънавий қадриятлар руҳини сингдириш, биз ким эдигу, ким бўлдик, деган эзгу ғояни уларнинг қалбига кирита билиш ниҳоятда муҳим.
Бугунги кунда ёшларнинг ҳар томонлама камол топиши учун кенг имкониятлар яратиб берилган. Айниқса, хорижий тилларни билиш, ўрганиш учун мамлакатимизда мустақилликнинг бир меваси сифатида бир нечта олий ўқув юртларининг ташкил этилганлиги катта тарихий воқелик бўлди. Хусусан, мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар бошланганидан буён олий ўқув юртлари сони 2 марта ошди. Бугунги кунда 60 та университет ва институтда 230 минг нафардан зиёд талаба илм-фан сирларини билиш билан бирга, турли халқларнинг нафақат тили, балки тарихи, маданияти, маънавияти, урф-одатлари билан ҳам яқиндан танишмоқда.
Ўзбекистон Республикаси таълим даражаси бўйича дунёнинг ривожланган мамлакатлари билан бир қаторда туради. Маданият, санъат, спорт халқ ва давлатни дунёга тезроқ танитадиган ўзига хос соҳадир.
Фақат сўнгги беш йилда мамлакатимизда 278 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, 523 та спорт иншооти ва 100 дан зиёд сузиш ҳавзалари қурилиб, реконструксия қилинди, бугунги кунда 2 миллион нафар фарзандимиз, жумладан, 840 мингдан ортиқ қизларимиз спорт билан мунтазам шуғулланмоқда.
Президент Ислом Каримов "Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этишга доир таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 1999 йил 10 июнда Фармон чиқарди. Бунинг натижасида ёш иқтидорли қизларга фан, таълим, адабиёт, маданият ва санъат йўналишларида давлат мукофоти берилди. 2000 йилдан 2008 йилгача 126 та ёш иқтидорли қизлардан фан йўналишида 20 нафар, таълим йўналишида 32 нафар, адабиёт йўналишида 27 нафар, санъат йўналишида 24 нафар, маданият йўналишида 22 нафари Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори бўлган бўлса, бугунги кунга келиб эса, 182 нафарга етди. Санъат соҳасидаги қобилиятли ёшларга тақдим этиладиган Республика “Ниҳол” мукофоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 августдаги Қарорига асосан таъсис этилган. Ёш истеъдодларни кашф этишда “Ниҳол” мукофотининг ўрни ва аҳамияти ғоят катта бўлиб, бугунги кунга қадар ўнлаб ёшлар ушбу мукофотга сазовор бўлдилар.
Таълимни фундаменталлаштириш, маънан етук шахсни тарбиялаш, ёшларни мустақил фикрлашга ўргатиш ҳаёт талабига айланиб бўлди. Шу боис, ёш авлоднинг келажаги учун замон руҳига мос қонунлар уларни амалиётга жорий этиш бўйича инновацион лойиҳалар ишлаб чиқиш, таълим тизимининг барча босқичларида сифат ўзгаришларига эришиш мақсадида аниқ чора-тадбирлар бажарилмоқда. Натижада ёшларимизнинг кўпчилиги ривожланган мамлакатларнинг нуфузли университетларида таълим олмоқда.
Президент Ислом Каримов бугунги кунда давлат ва жамият тараққиёти билан бевосита боғлиқ, кенг қамровли мақсадларни амалга оширишда ҳал қилувчи ўрин эгаллайдиган, ўта мураккаб, оғир синов ва қийинчиликни енгишга қодир, “янги ва замонавий шароитларда вояга етаётган, эски тузумнинг барча асоратларидан холи бўлган, ўз келажагига қатъий ишонадиган, юксак билимли, мустақил фикрлайдиган, баркамол ўғил-қизлар ҳақли равишда бизнинг ғуруримиздир”, деб таъкидлайди. Бинобарин, ҳукуматимиз эътиборни ёшларни ғаразли оқимлардан асрашга, интеллектуал салоҳиятга эга, комил инсонлар этиб вояга етказишга, “ХХI аср – билим ва тафаккур асри” талабларига мос бўлишига ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишига қаратади.
Бугун “оммавий маданият”, “ахборот уруши” деган тушунчалар дунёга ҳукмрон бўлиш васвасасига тушганларнинг энг кўп фойда келтирадиган уруш қуролига айланган. Бундай кучлар ўз “ўлжа”ларини аввал сотиб олади, силайди, ишончига киради сўнгра ўз манфаатларига бўйсундиради. Сотилмаган, ўзлигини унутмаган шахсларни эса зўрлик, куч ишлатиш орқали қўрқитади. Жисмонан йўқотишга уринади.
Минг афсуски, бу ўтмиш ва бугуннинг аччиқ тарихий ҳақиқатидир. Инсоният қўлида мавжуд бўлган қурол-яроғлар ер куррасини бир неча бор яксон этишга қодир. Буни ҳамма билади. Лекин айни замондаги энг катта хавф – инсонларнинг онги ва қалбини эгаллаш учун узлуксиз давом этаётган мафкуравий қутқудир.
Бугун Ўзбекистонда 16 диний конфессияга мансуб 2 238 диний ташкилот фаолият олиб боради. Улардан 2064 таси исломий, 157 таси христиан, 8 таси яҳудий, 6 таси баҳоий жамоалари, Кришнани англаш жамияти ва Будда ибодатхонасидир. Яна конфессиялараро Библия жамияти ҳам фаолият юритмоқда.
Сўнгги йилларда дунёнинг қатор мамлакатларида турли ноқонуний қуролли тузилмалар исломий давлат қуриш шиори остида инсониятга қарши жиноятлар содир этмоқда. Оқибатда, Ироқ, Сурия, Ливия каби улкан қудратга эга давлатлар чуқур ижтимоий-сиёсий, иқтисодий таназзулни бошидан кечирмоқда. Бундай ташкилотларнинг асосий мақсади халифаликка асосланган ҳокимиятни бошқариш. Улар жирканч ва нопок ишларини шаръий жиҳатдан “асослаб”, ислом таълимоти ва умуминсоний қадриятларга мутлақо зид бўлган турли раҳномоларнинг кўрсатмаларини келтирмоқда.
Сиёсий ҳокимиятга интилаётган, ҳадислардан ниқоб ясаган оқимлар Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятга салбий таъсир ўтказишга интилмоқда.
Жанговар ташкилотлар диний-экстремистик оқимлар ўз ниятларини амалга оширишда замонавий ахборот коммуникация воситаларидан, интернетдаги турли сайтларда виртуал жамоалар тузишдан унумли фойдаланмоқда. Айниқса, ёшлар орасида мутаассибликка йўғрилган форумларнинг тобора оммалашуви муаммонинг нақадар жиддий эканини кўрсатади.
Диний-экстремистик оқимларнинг таҳдиди республикамиздаги ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, динлараро ва миллатлараро муносабатларни кескинлаштириш, фуқароларни, айниқса, ёшларни қуролли тўқнашувлар рўй бераётган ҳудудларга террористик гуруҳларга жалб этиш ва бошқа ҳаракатларда намоён бўлмоқда.

Динлараро бағрикенглик ғояси барча динларга нисбатан (уларнинг сони уч мингга яқин) ҳурмат ва ҳамкорликда бўлишни англатади. Диний бағрикенглик зўрлик, куч ишлатишни инкор этади, динлараро мулоқот ва ҳамкорликни таъминлайди.


Ўзбекистон аҳолисининг 88 фоизи ислом динига, 10 фоиздан зиёди бошқа динларга эътиқод қилади, 1,8 фоизи ҳеч қайси динга эътиқод қилмайди. Ҳар йили ҳаж сафарлари ташкиллаштирилиб, Рамазон ҳайити, Қурбон ҳайити республика миқёсида нишонланади. Диний журнал ва газеталар нашр этилиб, ТВ ва радиода диний мавзуларда махсус кўрсатув ва эшитиришлар олиб борилади. Қуръони Карим ўзбек тилида нашр этилди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Дин ишлари бўйича қўмита” диндорлар эҳтиёжларини қондиришга кўмаклашмоқда. 2007 йилда Ислом Конференцияси ташкилотининг таълим, фан ва маданият масалалар бўйича тузилмаси – АЙСЕСКО томонидан Тошкент Ислом маданиятининг пойтахти деб эълон қилинди. Бу Ўзбекистоннинг динга бўлган соф муносабатининг ифодасидир.

Download 217,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish