“Ҳиндистон – Марказий Осиё” саммити томонлар ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари равнақининг янги


 ва 2,5 фоиз ҳолатда аниқланган. Ваҳоланки



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/34
Sana02.03.2022
Hajmi3,53 Mb.
#477906
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
Янги Ўзбекистон №20

5 ва 2,5 фоиз ҳолатда аниқланган. Ваҳоланки,
ЖССТ маълумотига кўра, артериал гипертония
30 фоиз, юрак-ишемик касаллиги эса 15 фоиз 
ҳолатда аниқланиши керак.
МАКТАБ ТАЪЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ 
БªЙИЧА УСТУВОР ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 январь куни мактаб таълимини 
ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мамлакат келажаги, барча соҳалар 
ва лойиҳалар муваффақияти билимли 
инсонларга боғлиқ. Шу боис, охирги тўрт 
йилда таълим сифатини яхшилаш, ўқи
-
тувчилар мавқеини юксалтириш бўйича 
кўп ишлар қилинди. Энди мамлакатимиз 
янги даврга қадам қўймоқда. Ўзбекистон
-
нинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган 
тараққиёт стратегиясида тўртинчи устувор 
йўналиш айнан таълим соҳасини, инсон 
капиталини ривожлантиришга қаратилган.
Давлатимиз раҳбари бу ҳаёт-мамот 
масаласи эканини таъкидлади.
— Бу соҳадаги ислоҳотларни кечик
-
тиришга ҳаққимиз йўқ. Мактаб таъли
-
мида пойдеворни бугундан мустаҳкам 
қўйишимиз керак. Бунга барча эътибо
-
римиз ва ресурсларимизни сафарбар 
қиламиз. Қийин йўлни танлаяпмиз, 
лекин шу йўл муаммоларни ечади, — 
деди Шавкат Мирзиёев.
Мактабларни яхшилаш фақат Халқ 
таълими вазирлигининг эмас, балки бар
-
ча вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар, 
илмий ташкилотлар, зиёлилар, кенг жа
-
моатчиликнинг вазифаси бўлиши керак
-
лиги таъкидланди.
Хусусан, мамлакатимиз бўйича 10 
минг 130 та мактабни ислоҳ қилиш за
-
рур. Бу 6 миллиондан зиёд ўқувчилар, 
500 мингдан ортиқ муаллимлар, умуман, 
жамиятимизнинг барча қатламлари, ҳар 
бир оиланинг келажагига дахлдор.
Йиғилишда, аввало, соҳадаги муам
-
мо ва долзарб масалалар кўрсатиб 
ўтилди.
Бугунги кунда 1 минг 695 та мактаб 
мукаммал таъмирга муҳтож. Афсуски, 
ҳанузгача 179 та пахсадан қурилган мак
-
таб бор. 3 мингдан зиёд мактаб учун қў
-
шимча ўқув бинолари зарур. 2 мингдан 
ортиқ мактабда спорт зал йўқ.
Бундан ташқари, янги массивлар бар
-
по этилиши, қишлоқ инфратузилмаси 
кенгайиши ва аҳоли ўсиши ҳисобига яна 
270 та мактаб қуришга эҳтиёж бор.
Шу пайтгача фойдаланиб келинаёт
-
ган таълим стандартлари, ўқув дастур
-
лари фақат назарий билим беришга 
йўналтирилган бўлиб, болаларни манти
-
қий фикрлашга, амалиётга, ҳаётга ўргат
-
маяпти.
Мактабларда ишлаётган 504 минг 
педагогдан 60 минг нафари ўрта махсус 
маълумотли, 190 минг нафарида эса 
умуман малака тоифаси йўқ. Кўп педа
-
гогларнинг билими ва маҳорати етарли 
эмас. Ўқитувчи сифатли дарс ўтишга 
эмас, “кўпроқ соат олиш”га интилади.
Тизимда ҳанузгача 200 дан ортиқ ҳи
-
соботлар мавжуд, ўқитиш, тадбирлар ўт
-
казиш каби жараёнлар ҳаддан ташқари 
қолипга солинган. Мактаб кутубхонала
-
ридаги китоб фонди йиллар давомида 
янгиланмаган. Атиги 615 та мактабда 
миллий мусиқа анжомлари мавжуд.
Мактабларни баҳолаш, уларни ат
-
тестация ва аккредитациядан ўтказиш 
номига бўлиб, таълим-тарбия муҳитини 
яхшилашга хизмат қилмайди.
Бу каби камчиликлар халқ таълими 
тизимида барча ёндашувларимизни туб
-
дан қайта кўриб чиқиш, уларни мутлақо 
такомиллаштиришни талаб қилади. Шу 
боис, мактабларнинг ҳам ички, ҳам таш
-
қи қиёфасини янгилаш, таълим сифа
-
тини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш 
бўйича катта ислоҳотлар бошланиши 
айтилди.
— Умуман, ўқитиш методикаси, 
дарсликлари, партадан тортиб, бино
-
сигача тўлиқ қайта кўриб чиқамиз. Таъ
-
лимга, муаллимга шароит яратмасак, 
жамият ўзгармайди. Туман, вилоят ва 
республика даражасида Мактаб таъ
-
лимини ислоҳ қилиш кенгашлари ту
-
зилади. Республика кенгашига шахсан 
ўзим раҳбарлик қиламан. Туман ва ви
-
лоят кенгашларига эса ҳокимлар бош 
бўлади, — деди Президент.
Бу кенгашлар соҳага оид ишлар
-
ни халқ билан кенгашиб, ўқитувчилар, 
ота-оналар ва мутахассисларнинг фикр
-
лари асосида ташкил қилади.
Йиғилишда мактаб таълимини ривож
-
лантириш бўйича устувор вазифалар 
белгиланди.
Келгуси беш йилда 1 миллион 
200 минг ўқувчи ўрни ташкил этиш 
зарур. Давлатимиз раҳбари янги мак
-
таблар ва мавжудларида қўшимча би
-
нолар қуриш орқали қувватларни оши
-
риш бўйича кўрсатмалар берди.
Энди бу ишлар билан вилоят, шаҳар 
ва туман ҳокимлари шуғулланиши таъ
-
кидланди. Давлат томонидан ажрати
-
ладиган маблағдан ташқари маҳаллий 
бюджет тушумларининг ҳам бир қисми 
мактабларга йўналтирилади. Энг муҳи
-
ми, янги мактаблар маҳалла фаоллари, 
ота-оналар ва жамоатчилик назорати 
остида қурилади ва фойдаланишга қа
-
бул қилинади.
Қурилиш вазирлигига янги талаблар
-
дан келиб чиқиб, “намунавий мактаб” ло
-
йиҳаларини ишлаб чиқиш топширилди.
Шароитдан кейинги иккинчи муҳим 
масала бу — мактаблардаги муҳит. Дав
-
латимиз раҳбари бунинг учун бошқарув
-
ни ислоҳ қилиш зарурлигини таъкидлаб, 
халқ таълими бўлими мудирлиги ва 
мактаб директорлигига малакали мене
-
жерларни тайинлаш, хориждан мутахас
-
сислар жалб қилиш бўйича тавсиялар 
берди.
Халқ таълими вазирлигига ушбу му
-
тахассисларга аниқ натижага асослан
-
ган талаб ва мезонларни ишлаб чиқиш 
вазифаси қўйилди.
Юқори малакали, изланувчан, ўзи
-
нинг “маҳорат мактаби”га эга муаллим
-
ларни рағбатлантириш бўйича қўшимча 
чоралар белгиланди. Унга кўра, Халқ 
таълими вазирининг жамғармаси таш
-
кил этилади ва унга дастлаб бюджетдан 
300 миллиард сўм ажратилади. Жамғар
-
ма маблағлари илғор педагогик техно
-
логияларни жорий этаётган, ўқувчилари 
юқори натижаларга эришган муаллим
-
ларга ҳам берилади.
Яна бир ташаббусга кўра, ҳар бир 
вилоятда педагогика институтлари, уни
-
верситетлар, академик лицей ва ихти
-
сослашган мактаблар ўқитувчиларидан 
иборат “мобиль методик гуруҳлар” таш
-
кил қилинади. Улар таълим сифати паст 
бўлган мактабларга бориб, педагогларга 
янгича ўқитиш услубларини тушунтира
-
ди ва кўмаклашади. Бунинг учун уларга 
алоҳида ойлик устамалари берилади.
Педагог кадрларни тайёрлаш тизими 
ҳам тубдан такомиллаштирилади. Бу
-
нинг учун Тошкент шаҳридаги 5 та ҳамда 
ҳудудлардаги 17 та олий таълим муас
-
сасалари доимий тарзда мактабларга 
бириктирилади. Талабалар 1-курсданоқ 
мактаблар билан боғлиқ тарзда ўқийди. 
Бу орқали ҳам талабанинг, ҳам мактаб 
ўқитувчисининг, ҳам олийгоҳ муаллими
-
нинг касбий маҳорати ошади.
Мактабларда ўқув юкламаси ва дарс
-
лар сонини қайта кўриб чиқиш, бола
-
ларни фикрлашга чорлайдиган методи
-
каларни жорий қилиш, дарсликларни 
илғор тажрибалар асосида тўлиқ янги
-
лаш бўйича топшириқлар берилди.
Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмун
-
ли ташкил этиш, спорт ва санъат тўга
-
ракларини фаоллаштириш масалалари
-
га ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Давлатимиз раҳбари мактаб таъли
-
ми соҳасидаги ислоҳотлар жуда муҳим 
эканини таъкидлаб, мутасаддиларга 
халқаро ташкилотлар билан биргалик
-
да стратегия ишлаб чиқиш вазифасини 
қўйди. Шу асосда Мактаб таълимини ри
-
вожлантириш дастури қабул қилиниши 
белгиланди.
Йиғилишда вазирлар ва ҳокимлар, 
юртимизнинг барча ҳудудларидан муал
-
лимлар ва мактаб директорлари ўз так
-
лифларини билдирди.
ЎзА
ЮРАКЛАР ДАРДИНИ ТИНГЛАБ... 
ТИББИЁТ

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish