Рустам
Жабборов
10
Кунларнинг бирида нима бўлди-ю, биринчи вазир сул-
тоннинг наздида катта хатога йўл қўйди ва унинг ғазабига
учради. Бундай пайтларда султонни ғазабидан тушириш-
нинг имкони йўқ эди. Султон жаҳли чиққанда ҳеч кимни
аяб ўтирмасди. Гарчи иккинчи вазир дўстининг гуноҳи-
дан ўтишни ҳар қанча ўтиниб сўрамасин, султон унинг
таваллоларига қулоқ осмади. Унинг амрига мувофиқ би-
ринчи вазирни зиндонбанд этишди. Бу ҳали асосий ҳукм
эмасди. Султоннинг ғазаби чек-чегара билмасди.
Султон биринчи вазирнинг
кирдикорларини яхши-
лаб мулоҳаза қилиб кўраркан, унга фақат биргина жа-
зони муносиб кўрди. Қатл! Ҳа, биринчи вазирни фақат-
гина ўлим кутмоқда эди. Иккинчи вазир яна бир бора
султоннинг кўнглини юмшатишга уриниб кўрди:
– Олампаноҳ, у бутун умр сизга садоқат ила хизмат
қилди. Марҳаматингизнинг чек-чегараси йўқ.
Балки
унинг тирик қолишига бирор имкон берарсиз. Ахир бир
қулингизнинг бир неча йиллик садоқатига бундай баҳо
бермоқ сиздек буюк ҳукмдорнинг шаънига тўғри келмас.
Султон ўйга толди. У иккинчи вазирнинг тагдор жум-
лаларидан ўйга толганди. Ростдан, агар биринчи вазирни
қатл этса, қолган вазирларнинг унга бўлган ишончи ва
садоқатига зиён етади. Бу эса алалоқибат саройда фит-
на-фасодга сабаб бўлади.
Агар биринчи вазирни афв
этса, бу ҳам бир муаммо. Унда буюк ҳукмдорнинг сиёса-
ти қаерда қолади? Қолаверса, биринчи вазир шу жазога
муносиб. Султон бу борада қатъий қарорга келганди.
– Майли, шеригингга бир имконият бераман. Иккита
қутига «ўлим» ва «ҳаёт» сўзлари битилган икки парча
қоғозни беркитаман. У эртага шу икки қутидан бирини
танлайди. Агар қутидан «ҳаёт» ёзилган қоғоз чиқса, уни
афв этаман. Акс ҳолда...
Иккинчи вазир султоннинг сўзларидаги сохталикни
пайқаганди. Зотан, у ҳукмдорнинг феълини яхши билар-
ди. У фикридан бу қадар тез воз кечадиганлардан эмас.
11
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
«Балки султон ҳар икки қутига ҳам «ўлим» сўзини
ёзиб қўяр? Шунда ҳар икки ҳолатда ҳам биринчи вазир
омон қолмайди». Вазир султоннинг маккор нигоҳлари-
дан ана шу мақсадни яққол уқиб турарди.
Иккинчи вазир шу куннинг ўзида зиндонга – шериги
ёнига тушди. Унга султоннинг режаси айтиб берди ва ўз
хавотирини ҳам гапириб берди.
– Бунга шубҳам йўқ, – деди биринчи вазир. – Султон
мени батаҳқиқ ўлдиради. Шу боис, қоғозларнинг ҳар
иккисига ҳам ўлим лафзи битилган бўлади. Аммо, агар
шундай бўладиган бўлса, мен шундай бир йўл тутаман-
ки, албатта, тирик қоламан.
Эртаси куни султон бутун сарой аҳлини тўплади. Зин-
дондаги вазирни чиқариб, унга шартини тушунтирди.
Маҳкумнинг қаршисига иккита қутини қўйишди. Чин-
дан ҳам ҳар иккала қутидаги қоғозларда «ўлим» деб
ёзилганди. Бироқ, вазир шундай оқилона йўл тутдики,
подшоҳ бу ҳийладан сўнг, вазирни озод этишдан бошқа
чора тополмади.
Савол: Вазир қандай йўл тутган бўлиши мумкин?
Олтинчи ҳикоя
Do'stlaringiz bilan baham: