Jalilov Shaxboz 208-g Мавзу юзасидан савол ва топшириклар



Download 66,5 Kb.
bet1/2
Sana25.02.2022
Hajmi66,5 Kb.
#263553
  1   2
Bog'liq
Jalilov Shaxboz-WPS Office adabiyot 5.1



Jalilov Shaxboz 208-g


Мавзу юзасидан савол ва топшириклар.

1. Сюжет борасидаги қарашлар турличалиги ҳақида нималарни биласиз?


2. Сюжетнинг ҳар бир адабий тур, жанрда ўзига хос тарзда намоён бўлишини изоҳланг?
3. Сюжетнинг бадиий асардаги функцияси нималардан иборат деб биласиз?
4. Сюжетнинг асосий унсурлари қайсилар? Уларга таъриф беринг.
5. Пролог, эпилог каби унсурларни сюжет элементи ҳисоблаган маъқулми ёки композиция элементи деб ҳисоблаган маъқулми? Конфликтнинг сюжет ривожидаги ўрни ва аҳамияти қандай?
6. Қандай сюжет типларини биласиз?

1. Кўпинча сюжет деганда, асардаги воқеалар тизмаси тушунилади. Бунинг сабаби шундаки, сюжетли асарларнинг кўпчилигида яхлит ҳаёт манзараси билан боғлиқ ҳолда, албатта, бирон муҳим ижтимоий зиддият бадиий тадқиқ этилади.Ҳар бир йирик ёзувчи асосий эътиборни ўз даври, халқи учун муҳим бўлган зиддиятга қаратади. Юқорида айтилган фикрдан ёзувчилар, албатта, фақат ўз даврларидаги ижтимоий зиддиятларни тасвирлашлари керак экан, деган хулоса келиб чиқмайди. Улар ўз асарлари учун узоқ ўтмиш ҳаётидан ҳам сюжет танлашлари мумкин. Адабиётимизда кўплаб тарихий романлар, повестлар, ҳикоялар, пьесалар яратилганлиги шундан гувоҳлик беради.Сюжет яратишда ёзувчининг бадиий маҳорати ниҳоятда муҳим аҳамиятга эгадир. Сюжет ички тугалликка эга бўлганда, яъни тасвирланаётган зиддиятнинг сабабларини, хусусиятини ва ривожланиш йўлларини яққол гавдалантиришга имкон берганда ҳамда китобхон диққатини ўзига тортиб, ҳар бир унсур ҳақида чуқур ўйлашга мажбур қилгандагина, у ўз зиммасига юкланган вазифани адо эта олади.Бу мулоҳазалардан кўринадики, ҳар қандай сюжетнинг асоси-ҳаётдир, лекин у доимо бадиий характер билан муносабатда аниқ намоён бўлади, қиёфаси равшанлашади. Шу сабаб, трагик характер қалтис, оғир ҳолатларни, шиддатли воқеаларни талаб этса ва ана шундагина ўзлигини намоён қилса, кулгули характер комик вазиятда, кулгу қўзғатувчи “арзимас” воқеаларда- ўзлигини кўрсатади. Отабек “Ўткан кунлар”да ўзининг севгисига содиқ қолади, Кумушни қутқариш учун ўлим (Ҳомид, Мутал, Содиқ) билан олишади.


2. Гарчи сюжетлар ранг-баранг кўринишларда учрасалар-да, барибир сюжет ёзувчи ғоясига, асарнинг мавзуига мос тарзда бадиийлашади. У автор хоҳишига (хоҳлаган воқеа-ҳодисани киритишга) мувофиқ тарзда яратилмайди, балки у асардаги характерларнинг мантиғидан воқеалар мантиғи, воқеалар мантиғидан характерлар мантиғи келиб чиқадиган универсал қонуниятга бўйсинади. Характер ва воқеа ўртасидаги уйғунлик, ҳамкорлик шу даражада бўлиши лозимки, воқеа характерни яққол кўрсатишга, характер ўз навбатида воқеанинг (типик шароитнинг) моҳиятини тушунишга калит бўлиши лозим. Пировардида шу калит ғоянинг тириклигини, юқувчанлигини очиши шарт. “Бадиий асарда тасвирланган характерлар сюжетнинг ҳамма катта ва кичик моментларини, тафсилотларини тайин этадилар ва ўз навбатида, ҳаётдан тўғри танлаб олинган ёки ёзувчи томонидан тўқилган мана шу тафсилотлар туфайли характерлар ўқувчи кўз олдида бутунлиги ва ёрқинлиги билан намоён бўлади. Бадиий адабиёт инсоншунослик ва характерлар яратиш санъати экан, сюжетнинг ҳар бир катта ва кичик элементининг характерлар мантиғига тўғри ва мос бўлиши-асар бадиий муваффақиятининг энг муҳим шартларидан биридир” (И.Султон, 182-бет).Сюжет образларнинг ўзаро алоқалари, улар ўртасидан қарама-қаршиликлар, симпатиялар ва антипатиялар экан, демак, у ҳаёт зиддиятларини ҳам ихтиро қилади, умумлаштиради, кашф этади. Ҳаётий зиддиятлар асарга ифода этилган ғоялар, тасвирланган характерлар, кайфиятлар кураши тарзида кўчади ва у конфликт деб юритилади.
3. Бадиий асар сюжетнинг турли-туман кўринишлари бўлишидан қатъий назар бош муддао-асардаги характерларнинг равшан ва чуқур таҳлилидир. Шунинг учун ҳам “сюжет-ҳаётни тадқиқ қилишдир” (В.Шкловский).Бадиий асарда содир бўладиган бирор иш (фикр, қилиқ, кулгу, пичинг...) ёки воқеа-ҳодиса тасодифий бўлмай, балки ҳар бирининг воқе бўлиш жойи, вақти, сабаблари аниқ бўлиши ва у маълум ҳарактердаги ғоявий юкнинг зарур заррасини очишга бўйсинган бўлиши шарт; шу билан у ёзувчи томонидан ўқувчи ишонадиган тарзда асосланиши талаб қилинади.
4. Бадиий асар сюжети қатор унсурлардан иборат бўлиб, улар ўзаро боғлиқ ҳолда яхлит бир бутунликни ташкил этади. Бунда унсурлар қаторига экспозиция, тугун, воқеалар ривожи, кульминация ва ечим киради.Баъзи асарларда сюжетнинг пролог (муқаддима) ва эпилог (якун) каби унсурлари ҳам бўлади. Асарнинг ўзида барча сюжет унсурларининг бўлиши шарт эмас. Хусусан, пролог ва эпилог бирмунча кам учрайди. Лирик асарларда эса барча сюжет унсурларини қидириб топиш анча қийин. Улардаги сюжет унсурлари ҳақида гапирганда, фикрлар оқимининг бошланиши, мантиқли тарзда давом эттирилиши, ривожи, якунланиши тўғрисида сўз юритиш мумкин. Эпик ва драматик асарларнинг барчасида, лиро-эпик асарларнинг кўпчилигида экспозиция, тугун, воқеалар ривожи, кульминация, ечим сингари сюжет унсурлари, албатта, мавжуд бўлади.
5. Пролог ва эпилог. Асосий сюжет ривожидан аввал бериладиган ўзига хос муқаддима пролог деб аталади. Мазкур сюжет ривожидан олдин келиб, пролог асардаги воқеаларнинг энг дастлабки сабабларини очишга хизмат қилади. Бу сабаблар кейинги ҳолатлар ва ҳаракатлар моҳиятини аниқ-равшан юзага чиқаради. Ёзувчи асар ечимида персонажларнинг кейинги тақдири етарлича очилмаган деб ҳисоблаган пайтларда эпилогдан фойдаланади. Бундан ташқари, эпилогда санъаткор асарда тасвирланган воқеа ва характерларга нисбатан ўз муносабатини, улар устидан чиқарадиган ҳукмини аниқроқ ифодалашга ҳам ҳаракат қилади. Асарда тасвирланган воқеалар ва характерлар ривожидан келиб чиқадиган энг сўнгги натижаларни акс эттирувчи жиҳат эпилог деб аталади.
6. Мавжуд илмий ва ўқув адабиѐтларида сюжетнинг икки гапирилади. Аслида эса, сюжетнинг қуйидаги тЎрт тури бор:

Download 66,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish