Кимё-биология факультети Тупрокшунослик кафедраси Сафарова Нилуфар



Download 353 Kb.
bet1/15
Sana12.07.2022
Hajmi353 Kb.
#781839
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Буғдойнинг аҳамияти, тарқалиши, “Москвич” ва “Краснодар” навларининг келиб чиқиши, ҳосилдорлик кўрсаткичлари


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


Кимё-биология факультети
Тупрокшунослик кафедраси


Сафарова Нилуфар


5140900- Касб таълими (Агрономия) таълим йуналиши буйича бакалавр квалификациясини олиш учун
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ
ИШ
Мавзу: Буғдойнинг аҳамияти, тарқалиши, “Москвич” ва “Краснодар” навларининг келиб чиқиши, ҳосилдорлик кўрсаткичлари

Иш курилди ва химоя Илмий рахбар:


килишга рухсат берилди к.х.ф.н.______Ш.Тухтаев
кафедра мудири:
______доцент Р.Юнусов «____»_______2011й
«____»_______2011й


Бухоро 2011


Мундарижа
Кириш
I Боб . Дунё ва Ўзбекистон шароитида кузги буғдой навларидан юқори ҳосил олиш бўйича қисқача адабиётлар таҳлили.
1.1. Буғдойнинг аҳамияти, тарқалиши, “Москвич” ва “Краснодар” навларининг келиб чиқиши, ҳосилдорлик кўрсаткичлари
II Боб. Тажрибанинг услублари, тупроқ ва иқлим шароитлари. Республикамизда юмшоқ буғдой навларининг жойлаштирилиши.
2.1. Тажрибанинг услублари
2.2. Бухоро вилояти тупроқ шароити.
2.3. Бухоро вилояти иқлим шароити.
2.4. Бухоро вилоятида буғдой навларининг жойлаштирилиши.
III Боб. Асосий қисм. Тажриба натижалари.
3.1. Тажриба агротехникаси.
3.2. Экиш муддатларининг ўсимликни поялари миқдорига таъсири.
3.3. Ҳосилдорлик кўрсаткичлари.
3.4. Кузги буғдой етиштиришнинг иқтисодий самарадорлиги.
Хулоса, таклиф ва тавсиялар.
Фойдаланилган адабиётлар.
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги ва ўрганилиш даражаси. Мустaқилликкa эришгaнимиздaн сўнг aгрaр сoҳaгa жудa кaттa эътибoр берилa бoшлaнди. Чунки юрт фaрoвoнлиги вa xaлқ дaстурxoни тўкин-сoчинлигини шу сoҳaни ривoжлaнтириш билaн тaъминлaш мумкин эди.
Республикамизда ўтказилаётган ислоҳотларни такомиллаштириш, давлатимизни ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқишдек муҳим ишларда аҳолининг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши соҳа раҳбарлари олдида турган муҳим вазифалардан бири саналади. Бундай вазифани амалга ошириш серҳосил навларнинг яратилиши билан чамбарчас боғлиқ. Жумладан, Президентимиз И.А.Каримовнинг ташаббуслари билан республикамизда серҳосил навларни яратиш, уруғчиликни ривожлантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Истиқлолнинг дастлабки кезларидаёқ бу борадаги вазифани аниқ кўрсатиб берган эдилар: “Бизнинг вазифамиз – ривожланган мамлакатлар қаторига чиқиб олиш”(1, 20).
2009 йил “Қишлоқ тараққиёти ва фаравонлиги йили” деб номланишининг ўзи қишлоқ хўжалигини, хусусан, пахтачилик ва ғалла етиштиришни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди. Республикамизнинг турли ҳудудларида деҳқончиликнинг шакллари турлича бўлиб, ҳосилдорлик ҳам шу асосда белгиланади. Биламизки, Бухоро воҳасининг деярли барча ҳудудларида шўрланиш миқдори юқори ҳисобланади. Шунинг учун Бухоро вилояти тупроқ-иқлим шароитида кузги буғдойнинг янги истиқболли навларини яратиш ва экиндан юқори ҳосил олиш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири саналади.
Олдимизда турган мақсадларимизга эришиш, яъни юртбошимиз таъкидлаганларидек, Озод ва Обод жамиятни қуриш, ислоҳотларнинг тақдири, аҳолининг яшаш шароити, эҳтиёжларининг қондирилганлиги қишлоқ хўжалигининг ривожланганлигига боғлиқ.
Юртимизда амалга оширилаётган улкан иқтисодий ислоҳотларнинг самараси бугун ҳаммамизнинг кўз ўнгимизда турибди. Мамлакатимиз иқтисодиётида хусусий тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг улуши тобора кўпайиб бораётгани, айниқса, аграр соҳада яққол кўзга ташланади. Пахтачилик ва ғаллачиликдаги муваффақиятларимиз бунга мисол бўла олади. Республика Президентининг 2009 йил 7 сентябрдаги “2010 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари экишни уюшқоқлик билан ўтказиш, навларни тўғри жойлаштириш ва харид қилиш” юзасидан ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қатор ишлар олиб бориляпти. Мамлакатимизда уруғчилик соҳасида ишлар амалдаги “Уруғчилик тўғрисида”ги, “Селекция ютуқлари тўғрисида”ги Қонунлар асосида бажарилаётганлиги ҳам ютуқлар гарови бўлмоқда. Аммо селекция ютуқларини яратиш, улардан фойдаланиш, уларни ҳуқуқий муҳофаза қилишни таъминлашда қонун кучидан фойдалана билмаслик, шартномалар тузиш ва уларнинг ижросига қатъий амал қилмаслик, уруғларни сақлаш шароитларини етарли тайёрламаслик каби жараёнлар олинадиган ҳосил чўғининг камайишига олиб келиши мумкин. Тўлиқ назоратдан ўтган уруғликни экиш, қўйилган агротехник чора-тадбирларга риоя қилиш, буғдойни ўз вақтида ўғитлаш, суғориш, касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш ишларини тўғри ташкил этиш ҳосилнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш билан бирга сифатли ҳосил олинишини таъминлайди.
Иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва уни модернизация қилиш борасида стратегик муҳим роль ўйнайдиган лойиҳалар қаторида мамлакатда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадорлигини янада ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлиги инобатга олиниб, фермер хўжаликларига ажратилаётган ер майдонларини оптималлаштириш борасида зарур ишлар амалга оширилди.
Бугунги куннинг энг долзарб муаммоси бу – 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий инқирози, унинг таъсири ва салбий оқибатлари, юзага келаётган вазиятдан чиқиш йўлларини излашдан иборат. Ҳар йили фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш учун катта миқдорда моддий ресурс ва маблағлар ажратилмоқда. 2008 йилда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг муҳим турларини етиштириш учун 1 триллион сўм, жумладан пахта етиштириш учун 800 миллиард сўм, ғалла етиштириш учун 200 миллиард сўм маблағ аванс тариқасида берилди. 2009 йилда бу кўрсаткич 1 триллион 200 миллиард сўмга етди.” Қишлоқ хўжалик техникасини лизинг асосида сотиб олиш бўйича махсус ташкил этилган Фонд ҳисобидан 2008 йилда 43 миллиард сўм, 2009 йилда 58 миллиард сўм маблағ ажратилди. Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ана шундай эътибор ва амалий ёрдам туфайли 2008 йилда фермер хўжаликларининг пахта етиштиришдаги улуши 99,1 %ни, ғалла тайёрлашда эса 79,2 %ни ташкил этди. 2009 йилда эса мамлакатимизда 6 млн 610 минг тоннага етди. Суғориладиган ерларда ҳосилдорлик 51,2 ц/га, Андижон, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида 56-62 ц/гани ташкил қилди. Илғор технологиялардан фойдаланган фермерларимиз 70-80 ц/га ҳосилдорлик натижаларига эришдилар. Ер майдонларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва фермер хўжаликлари фаолиятини танқидий баҳолаш асосида уларнинг ер майдонларини оптималлаштириш бўйича кенг кўламли, шу билан бирга пухта ўйланган ишлар амалга оширилди. Бугунги кунда фермер хўжаликлари учун ажратилган ер майдонлари ғаллачиликда ўртача 37 гектардан 93,5 гектаргача кўпайди ёки 2,5 баробардан зиёд ошди.

Download 353 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish