Кириш. Мавзунинг долзарблиги


ЯИМ = (олма нархи *олмалар миқдори) + (апелсин нархи * апелсинлар миқдори)= (0,50*4) + (1,00*3)= 5,00



Download 0,95 Mb.
bet4/18
Sana24.02.2022
Hajmi0,95 Mb.
#200876
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Макрокўрсаткич Курс иши 2021

ЯИМ = (олма нархи *олмалар миқдори) + (апелсин нархи * апелсинлар миқдори)= (0,50*4) + (1,00*3)= 5,00
ЯИМ 5 долларга тенг, яъни барча олмалар қиймати (2 доллар) қўшув барча апелсинлар қиймати (3 доллар)2
Кўплаб товарларни ишлаб чиқариш бир қанча босқичлардан ўтади: бир фирмада хом ашё оралиқ маҳсулотларга айланади ва кейин бошқа фирмага тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун сотилади.Биз бундай товарларни ЯИМни ҳисоблашда қандай ҳисобга олишимиз лозим? Фараз қилайлик фермер МакДоналдсга 0,50 долларга гўштнинг чорак фунтини сотади, МакДоналдс эса кейин Сизга гамбургерларни 1, 50 доллардан сотади. ЯИМ да ҳам гўштни, ҳам гамбургерни қиймати (2 доллар миқдорида) ҳисобга олиниши лозимми ёки фақат гамбургер қиймати (1, 5 доллар) ми?
Бу саволга жавоб қуйидагича бўлади: ЯИМга фақат якуний маҳсулотлар қиймати киритилади. Шундай қилиб, гамбургер қиймати ЯИМнинг бир қисми ҳисобланади, гўшт қиймати эса йўқ; ЯИМ 2 долларга эмас, фақат 1,5 долларга кўпаяди. Бунинг сабаби шундан иборатки, оралиқ маҳсулотнинг қиймати якуний маҳсулот қийматига киритиб бўлинган. Оралиқ маҳсулот қийматини якуний маҳсулот қийматига қўшиш икки марта ҳисобга олишга олиб келади-яъни бита гўшт икки марта ҳисобга олинган бўлади. Шундай қилиб, ЯИМ- якуний маҳсулотва хизматлар умумий қиймати.
Барча якуний товар ва хизматлар қийматини ҳисоблаш усулларидан бири ишлаб чиқаришнинг хар бир босқичида қўшилган қийматларни қўшишдан иборат. Фирманинг қўшилган қиймати ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматидан фирма сотиб олган оралиқ маҳсулот қийматини айирмасига тенгдир. Гамбургер келтирилган мисолда, фермер томонидан қўшилган қиймат 50 тсентга тенг (фермер ҳеч қандай оралиқ маҳсулот сотиб олмаслиги кўзда тутилади), МалДоналдс томонидан қўшилган қиймат эса (1, 50 доллар – 0,50 доллар) 1,00 долларга тенг. Умумий қўшилган қиймат, шундай қилиб 0,50 доллар + 1,00 доллар = 1,50 долларга тенг. Бутун иқтисодиёт учун қўшилган қийматнинг умумий миқдори барча якуний товар ва хизматларнинг бозор қийматига тенг бўлиши лозим. Шундай қилиб, ЯИМни шунингдек, барча фирмалар қўшилган қийматлари йиғиндиси сифатида ҳам ифодалаш мумкин.
Кўплабтоварва хизматлар ЯИМда уларнинг бозор қиймати бўйича ҳисобга олинган бир вақтда, баъзи товарлар ва хизматлар бозорда сотилмайди, демак бозор нархига эга эмас. Бу хизматлар қиймати ЯИМга киритилиши лозим бўлгани учун, биз уни ўлчашимиз керак. Бундй баҳолашлар шартли ўтказилган қийматлар номини олди.
Шартли ўтказилган қиймат, масалан, уй-жой соҳасида хизматларни баҳолашда қўлланилади. Уй-жойни ижарага олаётган инсон, хизматлар учун ҳақ тўлайди ва уй эгасини даромад билан таъминлайди; ижара ҳақи ЯИМ ҳисобига уй эгасининг даромади сифатида ҳам, уй-жойни ижарага олувчининг харажатлари сифатида киритилади.Шу билан бирга, кўплаб одамлар шахсий уйларида яшайдилар. Улар ижара ҳақи тўламасалар ҳам, бироқ улар уй-жойни ижарага олувчилар сингари худди шундай хизматлардан фойдаланадилар. Шундай қилиб, шахсий уй эгалари фойдаланадиган хизматларни ҳисобга олиш учун ЯИМ таркибига улар ўзи ўзига “тўлайдиган” “ижара ҳақи” киритилади. Албатта улар ўзи ўзига ҳеч қандай ижара ҳақи тўламайдилар. Савдо вазирлиги агар улар уй-жойни ижарага олганларида тўлашлари мумкин бўлган ижара ҳақи миқдорини баҳолайди ва бу шартли ўтказилган қиймат миқдорини ЯИМга киритади. Бу ижара ҳақи уй эгаларининг ҳам харажатлари, ҳам даромадлари сифатида ҳисобга олинади.
Давлат томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳам худди шундай тарзда баҳоланади. Масалан, аҳолига политсиячилар, ўт ўчирувчилар, сенаторлар хизмат кўрсатадилар. Бу хизматларнинг қиймат баҳосини бериш қийин, чунки улар бозорда сотилмайди ва бозор нархига эга эмас. ЯИМ таркибида бу хизматлар уларни кўрсатишга кетадиган сарфларга мувофиқ ҳисобга олинади. Бу ушбу давлат хизматчиларининг маҳсулотлари қийматининг кўрсаткичи бўлиб уларнинг иш ҳақиси хизмат қилишини англатади.3
Кўпгина ҳолларда бундай ҳисобга олиш ҳақиқатда зарур бўлсада, бироқ амалиётда амалга оширилмайди. ЯИМ да ўз уйлари учун шартли равишда ўтказилган ижара қиймати ҳисобга олинганлиги учун ҳам миантиқан унга шахсий мулк бўлган автомобиллар, қимматбаҳо буюмлар ва узоқ муддат фойдаланиладиган бошқа товарлар учун шартли равишда ўтказилган ижара қиймати киритилиши лозим, бироқ амалиётда бундай қилинмайди. Бундан ташқари баъзи товарлар уйда ишлаб чиқарилади ва истеъмол қилинади ҳамда ҳеч қачон бозорга чиқмайди. Масалан, уйда тайёрланган овқат ресторанда тайёрланган овқатдан унчалик фарқ қилмайди, бироқ овқатни уйда тайёрлаш жараёнида қўшилган қиймати ЯИМ га киритилмайди. Ниҳоят, ЯИМга ноқонуний тайёрланадиган ва сотиладиган товарлар қиймати киритилмайди. Масалан, гиёҳванд моддалар.
Шартли ўтказилган қийматни ҳисоблаш услубияти мукаммал бўлмаганлиги ва кўплаб товарлар ҳамда хизматларнинг қиймати ЯИМга киритилмаганлиги сабабли, ЯИМ иқтисодий фаолият натижаларининг идеал кўрсаткичи ҳисобланмайди. Шунга қарамай бу хатоликларнинг мавжудлиги ЯИМ аҳамиятини камайтирмайди. Агар хатоликлар миқдори вақт ўтиши билан унчалик ўзгармаса, ЯИМ турли йиллар ва турли ўн йилликларда иқтисодий фаолият натижаларини солиштириш учун муваффақиятли равишда қўлланилиши мумкин.



  1. Download 0,95 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish