Кириш. Мавзунинг долзарблиги


Миллий ҳисоблар тизимида макроиқтисодий



Download 0,95 Mb.
bet5/18
Sana24.02.2022
Hajmi0,95 Mb.
#200876
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Макрокўрсаткич Курс иши 2021

Миллий ҳисоблар тизимида макроиқтисодий кўрсаткичлар

Макроиқтисодий миқдор кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни миллий ҳисоблар тизими орқали қуйидагича ифодалаш мумкин;

  1. Барча тармоқларнинг ялпи ишлаб чиқариши – оралиқ истеъмол = Ялпи

ички маҳсулот.

  1. Ялпи ички маҳсулот - амортизатсия = соф ички маҳсулот.

  2. Соф ички маҳсулот – бизнесга эгри солиқлар = миллий даромад

  3. Миллий даромад – ижтимоий суғуртага бадаллар – корпоратсия фойдасига солиқлар – корпоратсияни тақсимланмаган фойдаси + трансферт тўловлари = шахсий даромад.

  4. Шахсий даромад – якка тартибдаги солиқлар =Ихтиёрдаги даромад.

Миллий даромад - бу, миллий ишлаб чиқаришдан олинган даромад ёки ижтимоий ишлаб чиқаришдаги барча даромад турларининг йиғиндисидир.
Ялпи миллий даромад қуйидагича ҳисобланади ;4
ЯМД = ЯИМ + ҳориждан олинган омилли даромадлар – ҳорижликларнинг ушбу мамлакат ҳудудидан олган омилли даромадлари.
Шахсий даромад ва миллий даромаднинг бир-биридан шуниси билан фарқ қиладики, ишлаб чиқаришда меҳнат қилиш эвазига олинган даромадларнинг бир қисми ( ижтимоий суғурталар тўловлари, корпоратсия фойдасига солиқ ва корпоратсиянинг тақсимланмаган фойдаси ) амалда бевосита уй хўжалигига тушмайди. Уй хўжалиги ҳисобига тўғри келадиган даромадларнинг бир қисми, масалан, (трансферт тўловлари) - меҳнат натижаларини билдирмайди. Трансферт тўловларига - суғурта ташкилотлари томонидан тўланадиган, яъни қариликда ва бахтсиз ходисаларга шунингдек ижтимоий дастурларга асосланган ҳолда ишсизларга тўланадиган нафақалар, ногиронларга тўланадиган ҳар хил тўловлар, ишсизларга ва пенсионерларга тўланадиган нафақалар, истеъмолчилар ва давлат томонидан тўланадиган фоиз тўловлари ва бошқа тўловлар киради.
Ишлаб чиқаришнинг ҳажмини ифодалаш учун ҳам натурал, ҳам қиймат кўрсаткичлари қўлланилади. Аммо миллий иқтисодиёт ишлаб чиқариш ҳажмини натурал бирликларда амалда ўлчаш мумкин эмас, чунки бу эрда бир – бири билан солиштириб бўлмайдиган миллионлаб номдаги товар ва хизматлар устида гап боради.
Шунинг учун ҳам миллий ишлаб чиқариш ҳажмини ва таркибини ифодалашда қиймат кўрсаткичларидан фойдаланилади. Бу кўрсаткичлар икки миқдор ёрдамида аниқланади:

  • ишлаб чиқаришнинг натурал шаклидаги ҳажми;

  • нархлар даражаси.

Амалиётда миллий ҳисобчилик тизимида нархларнинг икки кўриниши қўлланилади:

  • жорий ёки ҳақиқий нархлар;

  • ўзгармас ёки солиштирма базис нархлар.

Шу йилдаги жорий ёки амалдаги нархлар йил мобайнида маҳсулот ишлаб чиқариш ва унинг истеъмоли ўртасидаги боғлиқликни аниқлашда қўлланилади ҳамда такрор ишлаб чиқаришнинг молиявий қиймат жиҳатларини акс эттиради. Лекин жорий нархлардан ишлаб чиқаришни маълум бир вақт давомида таҳлил қилиш учун фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки уларни хар қандай ошиши ёки пасайиши ялпи ички маҳсулот ва миллий даромаднинг ҳажмига бевосита таъсир этиб, иқтисодиётнинг ҳақиқий аҳволини бузиб кўрсатади. Миллий иқтисодиётнинг ривожланишига ҳаққоний баҳо бериш учун ўзгармас нархлардан фойдаланилади. Ўзгармас ёки солиштирма нархлар асос қилиб олинган бирор – бир йилдаги маҳсулотнинг нархи бўлиб, таҳлил қилинаётган давр учун ишлаб чиқариш ҳажмини қиймат жиҳатдан баҳолашда фойдаланилади. Бу нархлар маҳсулотнинг натурал ҳажмини ўзгаришини илғаш имконини беради ва ишлаб чиқаришни маълум бир вақт давомида ҳақиқий ўзгаришини акс эттиради. Мамлакат иқтисодий ривожланишининг жорий ва солиштирма нархлардаги ифодаси тубдан фарқланади. Базис йилни хар бир мамлакат ривожланиш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ўзи белгилайди. Базис нархлардан фойдаланиб ҳам ўтган йиллар, ҳам келгуси йилларнинг қиймат кўрсаткичлари қайта ҳисоблаб чиқилади.
Жорий нархларда ўлчанган ишлаб чиқариш ҳажмини номинал, солиштирма нархларда ўлчанганини реал деб аталади. Нархларнинг ўсиши билан ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ўзгаришини кўрсатувчи миқдорни барча тайёр маҳсулот ва хизматларнинг умумий нарх индекси ёки дефлятор деб аталади. Ялпи ички маҳсулот таркибига миллионлаб номдаги яратилган неъматлар киради ва уларни хар бирининг нархини ўзгариб туришини жисмонан кузатиш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам дефлятор бозор савати ёрдамида аниқланади. Бозор савати ялпи ички маҳсулот таркибига кирувчи, унинг асосий қисмини ташкил этувчи муҳим товар ва хизматларни ўз ичига олади. Статистика идоралари томонидан бозор саватига киритилган товар ва хизматларга бўлган нархларнинг ўзгариши доимо кузатилиб турилади ва шу асосда нархларнинг умумий индекси ёки дефлятор ҳисобланади.

Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish