Корхона фойдасини шакллантириш ва ундан пандемия шароитида самарали фойдаланиш Мундарижа: I боб. Кириш II боб. Асосий кисм


Пандемия шароитида корхоналар харажатлари ва уларнинг таснифланиши



Download 65,74 Kb.
bet2/8
Sana22.02.2022
Hajmi65,74 Kb.
#82413
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Курс иши фойда

Пандемия шароитида корхоналар харажатлари ва уларнинг таснифланиши

Бизга маълумки корхоналар фаолият юритиш жараёнида моддий ва пул харажатларини сарфлайдилар. Айникса Пандемия пайитида бу жихатга алохида эътибор каратиш заририяти замон талабидир. Бунда корхонанинг умумий харажатлари ичида ишлаб чикариш харажатлари энг катта салмокка эга. Ишлаб чикариш харажатлари мажмуаси корхонага махсулот ишлаб чикариш канчага тушишини курсатади, яъни махсулотнинг ишлаб чикариш таннархини ташкил килади.
Корхоналар, шунингдек, махсулотни сотиш буйича харажатларни, яъни ишлаб чикаришдан ташкари ёки тижорат (ташиш, кадоклаш, саклаш, реклама килиш ва хоказо) харажатларини хам амалга оширадилар
Махсулот (иш, хизмат) таннархини ташкил килувчи харажатлар иктисодий мазмунига кура, куйидаги элементларга асосан гурухларга таксимланади:

  • моддий харажатлар;

  • асосий фондлар амортизацияси;

  • мехнатга хак тулаш билан боглик булган харажатлар;

  • ижтимоий эхтиёжларга мулжалланган харажатлар;

  • бошка харажатлар.

Моддий харажатлар ишлаб чикариш харажатларининг энг катта кисми булиб, умумий харажатларнинг 60 - 80 фоизини ташкил килиши мумкин. Моддий харажатлар уз ичига куйидагиларни камраб олади:

  • хом ашё ва материаллар харажатлари;

  • технологик максадлар ва хужалик эхтиёжлари учун сарфланувчи ёкилги ва энергия;

  • харид килинувчи бутловчи кисмлар ва ярим тайёр махсулотлар;

  • сотиб олинган кадоклаш ва уров материаллари харажатлари;

  • машина ва асбоб-ускуналарни таъмирлаш учун эхтиёт кисмлар;

  • бошка корхона ва ташкилотлар томонидан курсатиладиган ишлаб чикариш хизматлари;

  • хизмат даври бир йилгача булган кичик кийматли ва тез эскирувчи предметларнинг эскириши ёки хар бир инструмент, инвентарь, лаборотория ускуналари ва махсус кийим-бош учун энг кам ойлик иш хакининг 50 баравар микдоригача киймати;

  • табиий хом ашёдан фойдаланиш билан боглик солик, йигим ва бошка туловлар;

  • ишлаб чикаришда бекор туриб колиш ва сифатсизлик (брак) туфайли юзага келадиган йукотишлар;

  • табиий йукотишлар билан боглик булган ёки айбдор шахслар мавжуд булмаган холда юзага келадиган йукотишлар.

Амортизация ажратмалари микдорига тенг булган асосий ишлаб чикариш фондларининг эскириши харажатларнинг йирик элементларидан бири хисобланади. Булар каторига асосий фондларнинг тезлашган амортизацияси ва унинг индексациясини киритиш мумкин.
Мехнатга хак тулаш билан боглик булган харажатлар-корхонанинг асосий ишлаб чикариш персонали мехнатига хак тулашга сарфланадиган харажатлар булиб, ишлаб чикаришдаги юкори натижалар учун мукофотлар, рагбатлантирувчи ва компенсация туловлари, жумладан, конунчиликда белгиланган нормативлар чегарасида нархларнинг усиши ва индексация учун туловлар, шунингдек, корхона ходимлари штатида булмаган, лекин асосий ишлаб чикаришда банд булган ишчилар учун туланувчи хакни уз ичига олади.
Мазкур харажатлар элементлари каторига куйидагилар киритилган:

  • амалда бажарилган иш учун тариф ставкалари, лавозим маошлари ва шу кабилар асосида туланувчи иш хаки;

  • ходимларга натурал тулов шаклида берилувчи махсулотлар киймати;

  • ишлаб чикаришдаги юкори натижалар учун берилувчи мукофот ва бошка туловлар;

  • конунчиликка асосан баъзи тармоклардаги ходимларга бепул берилувчи кийим-кечак, озик-овкат, уй-жой, коммунал хизмат ва хоказолар киймати;

  • хар йиллик мехнат ва укув таътили учун амалга оширилувчи туловлар;

  • корхонани кайта ташкил килиш, штатлар кискариши туфайли ишдан бушатилган ходимларга туланувчи маблаглар.

Ижтимоий эхтиёжлар учун харажатлар нобюджет ижтимоий фондларига (нафака фонди, ижтимоий сугурта фонди, бандлик фонди ва хоказо) ажратилувчи маблагларни англатади.
Махсулот (иш, хизмат) таннархидаги бошка харажатлар - бу, конунчиликда белгиланган тартибда махсус нобюджет фондларига утказилувчи туловлар ва соликлар; йул куйиш мумкин булган микдордаги чикиндилар учун туловлар; корхона мулкини мажбурий сугурталаш; рационализаторлик таклифлари учун мукофотлар; конунчиликда белгиланган ставкаларда кредитлар буйича туловлар; махсулотни сертификатлаш учун бажарилган ишларга хак тулаш; конунчиликда белгиланган нормалар буйича хизмат сафарларига хак тулаш; ёнгинга карши кураш ва куриклаш муассасаларига хак тулаш; кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш, ходимлар танлашни ташкил килиш, алока хизмати, хисоблаш марказлари, банклар хизматига хак тулаш; асосий ишлаб чикариш фондларини ижарага олганлик учун хак тулаш; номоддий активларнинг эскириши ва хоказолар.
Ишлаб чикариш харажатларига, асосий ишлаб чикариш фондларини ишга тайёр холатда саклаб туриш - капитал, урта ва жорий таъмирлаш, машина ва асбоб-ускуналарга караш ва эксплуатация килиш учун сарфланувчи барча харажатлар киради. Асосий ишлаб чикариш фондларини таъмирлаш буйича мураккаб ишлар амалга оширилиб, харажатлар бир хилда таксимланмаганда корхоналар (Молия Вазирлиги рухсати билан) махсулот таннархи хисобига асосий фондларни таъмирлаш учун захира(резерв) фондлари ташкил килиши мумкин.
Хорижий валютадаги харажатлар Марказий банкнинг операциялар амалга оширилган кундаги курсига асосан сумларда белгиланади. Махсулот ишлаб чикариш ва сотишга килинадиган харажатларни усишига,хом ашё, материаллар, ёкилги, энергия, асбоб-ускуналар нархининг усиши, транспорт хизмати тарифларининг юкорилиги, реклама ва вакиллик харажатларининг усиши кабилар таъсир килади. Амортизация ажратмалари микдори хам усиб бормокда. Нархлар эркинлиги ва ижтимоий зиддиятлар кучайган шароитларда харажатлар тузилмасида иш хакининг салмогини ошириш катта ахамият касб этади. Шу билан бир вактнинг узида ижтимоий ва тиббий сугурталаш, нафака таъминоти, ахоли бандлик фондлари, турли хил компенсацион туловларга ажратилувчи маблаглар микдори хам ортиб бормокда.




  1. Download 65,74 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish