Корхоналар молия-хужалик фаолиятининг бухгалтерия хисоби счётлар режаси



Download 215,5 Kb.
bet1/5
Sana21.02.2022
Hajmi215,5 Kb.
#58394
TuriРеферат
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Счетлар режаси


Мирзо Улуғбеки номидаги Ўзбекистон миллий университети
Иқсисодиёт факультети
РЕФЕРАТ


Фан:Амалий бухгалтерия (1с)
Мавзу: Счётлар режаси
Бажарди: Сиртқи 3 курс (ўзбек) гуруҳи талабаси
Ш.Х.Жураев


Тошкент – 2020




Режа:

1. Счетлар тизими ҳисобот тушунча.


2. Счетларни туркумланиши.
3. Тақсимловчи счетлар.
4. Калькуляция счетлари.
5. Хулоса.

Счетлар тизими ҳисобот тушунча.
Корхоналар фаолияти ҳисобини юритиш заруриятида корхонанинг хўжалик жараёнлари натижасида доимо таркибий ва миқдорий жихатдан ўзгариб борадиган хуж.алик маблағлари ҳисобот хар доимо маълумотга эга бўлиб туриш талаб этилади. Бу талабни бажариш учун эса хўжалик маблағлари ва уларни ташкил топиш манбаларни ҳисобда гуруҳлаштириб бориш ва тезкор назорат ўрнатиши керак бўлади. Бунинг учун эса бухгалтерия ҳисоби элементларидан бири счетлар тизимидан фойдаланилади. Демак счетлар тизими хўжалик маблағларни ташкил топиш манбаларини, хўжалик жараёни натижасида уларни таркибий, миқдорий ва харакат жихатидан ўзгариб боришини иқтисодий гуруҳлаш ва доимо тезкор назорат қилиб боришдир.
Корхона фаолияти ёппасига, узлуксиз ҳисоб қилиб борилар экан, корхона барча мулкини қўрганиб, уларни хусусиятларини яхшилаб англаб етмоқ керакдир. Корхона мулклари ҳисоби тўлиқ юритилар экан, ҳисоб ишларини осонлаштириш, оқилона ташкил этиш мақсадида счетлар режаси ишлаб чиқилгандир. Шуни назарда тутмоқ керакки, бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти ишлаб чиқилиши ва ҳаётга тадбиқ этилиши зарурий хол бўлганидек, счетлар янги режасини ишлаб чиқиш ҳам зарур бўлиб қолди ва бу счетлар янги режаси келгусида корхоналар молия хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисобида қўлланилиши назарда тутилмоқда.
Счетлар режаси 4 қисм ва 9 бўлимдан иборат. Счетлар режасининг қисмлари қуйидагилардир:
1-қисм. Узоқ муддатли активлар.
2-қисм. Жорий активлар.
3-қисм. Мажбуриятлар.
4-қисм. Хусусий капитал (мулк).
5- қисм. Молиявий натижаларни шаклланиши ва ишлатилиши.
6- қисм. Балансдан ташкари счетлар.
Счетлар режасидаги бўлимлар қуйидагича номланган:
1-бўлим. Асосий воситалар, номоддий ва бошқа узоқ муддатли активлар.
2-бўлим. Товар-моддий заҳиралари.
3-бўлим. Келгуси давр сарфлари ва муддати узайтирилган сарфларнинг жорий қисми.
4-бўлим. Олинадиган счетлар.
5-бўлим. Пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар ва бошқа жорий активлар.
6-бўлим. Жорий мажбуриятлар.
7-бўлим. Узоқ муддатлди мажбуриятлар
8-бўлим. Капитал (мулк), фойда ва заҳиралар
9-бўлим. Даромад ва харажатлар
Счетлар режасини билиш нафақат бухгалтерлар, балки аудиторлар, солиқчилар қисман ташқи фойдаланувчилар (акциядорлар, таъсисчилар) учун ҳам керакдир.
Счетларнинг тузилиши.
Счетлар иккига ажратилади:

  1. Актив счетлар – хўжалик маблағларини акс эттирувчи счетлар.

  2. Пассив счетлар – хўжалик маблағларини ташкил топиш манбаларини акс эттирувчи счетлар.

Актив ва Пассив счетларини тузилиши қўйидаги схема орқали акс эттирилади.

Д т Актив К т Дт Пассив Кт


+ - - +

Юқорида кўриниб турганидек, хар иккала турдаги счетларнинг ҳам дебет ва кредит томонлари мавжуд. Фарқ шундаки, актив счетларнинг дебетида кўпайиш, кредит счетларда эса камайиш акс эттирилади.
Пассив счетларда эса аксинча, дебет томонида камайиш кредит томонида эса купайиш акс эттирилади.
Маълумки, счетлар ой бошига очилади. Бу вақтда маблағ ва улар манбалари мавжуд бўлиб, улар ой бошига қолдиқ деб аталади.
Ой давомида хўжалик жараёни натижасида маблағлар ва улар манбалари харакати(купайиши, камайиши) оборот дейилиб, уларни дебет ёки кредит томондалигига кура, дебет оборот кредит оборот деб аталади.
Актив счетларда дебет оборот ой давомида маблағлар киришини, кредит обороти эса, маблағлар ой давомида камайишини билдиради.
Пассив счетлардаги дебет оборот ой давомида маблағ ташкил топиш манбаси камайишини, кредит оборот эса ой давомидаги манба кўпайишини билдиради.
Актив счетлардаги ой охирига қолдиқни аниқлаш учун, ой бошига қолдиқ суммага дебет оборот суммасини қўшиб, кредит оборот суммасини айириш орқали топилади: Док= Дбкобоб
Бу ерда,
Док- Дебет охирги қолдиқ .
Доб- дебет оборот.
Дбк- Дебет бошланғич қолдиқ.
Коб- кредит оборот.

Схема кўринишида қўйидагича акс эттириш мумкин:


Д+ 5010 К-

Бк 400
42.000 40.000


4.000 4.000
2.000 6.200
2.000
Доб. 50.000 Коб. 50.200
Док. 200
200=400+50.000-50.200
Корхона кассасидаги нақд пул ой бошида 400 сўм бўлган , ой давомида эса 50.000 кирим бўлди, ой давомида сарфланган нақд пуллар 50.200 сумни ташкил этди. Демак ой охирига 200 сўм нақд пул кассада қолди.
Худди шундай тузилиш пассив счетларда ҳам кўзга ташланади.

Д- 6710 К +


40.000 бк. 40.000
100.000 600.000
60.000
20.000
420.000
об. 640.000 об. 600.000

Корхонани ходимлар олдида меҳнат ҳақи юзасидан 40.000 сўм қарзи мавжуд эди, ой давомида эса 600.000 сумлик меҳнат ҳақи юзасидан мажбурият кўпайди. Ходимлар ойлигидан ушланган суммалар ва тўланган суммалар ой давомида 640.000 сўм ташкил этди.


Демак, ой охирига ишчилар олдида корхонани ходимлар олдида қарзи колмади, яъни
КОк= Кбкобоб
О= 40.000+600.000-640.000



Download 215,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish