Лойиҳани асослаш (мазмуни)


 Тадқиқот муаммосининг ўрганилганлик даражаси, жаҳон илм-фанидаги илмий-тадқиқот йўналишлари бўйича эришилган ютуқлар ва рақобатчилар таҳлили



Download 50,77 Kb.
bet2/5
Sana28.05.2022
Hajmi50,77 Kb.
#613076
1   2   3   4   5
Bog'liq
4 - shakl 22 04 22

4.3. Тадқиқот муаммосининг ўрганилганлик даражаси, жаҳон илм-фанидаги илмий-тадқиқот йўналишлари бўйича эришилган ютуқлар ва рақобатчилар таҳлили :
Електр печлардан пўлат эритишда ҳосил бўлган чангларни қайта ишлаш борасида бир қанча рус, хориж ва ўзбек олимлари тадқиқоқтлар олиб боришган хусусан А.А. Попов, А.В Тарасов, П.А. Козлов, А.М Паншин, С.А Якорнов, М.Ҳолтзер, М.Танг, А.А.Юсупходжаев, С.Т. Маткаримов ва б. Аммо айни вақтда бу турдаги чангларни на гидрометаллургик ва на комбинирланган қайта ишлаш усули амалиётга жорий этилмаган.
Ўтказилган тадқиқотлар натижасида, чангларни қайта ишлаш, таркибидаги металларни комплекс ажратиб олишни ҳал қилиниш мураккаб бўлган муаммоларлардан бирини ўзида акс эттириши аниқланди. Шу билан бирга, бундай рудаларни ишлаб чиқаришга жалб қилиш йўли билан қимматли металларни қўшимча ажратиб олиш мақсадида, мазкур хомашёларни фойдаланишга йўналтирилган технологик жараёнларни такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда ушбу йўналиш рангли металлургияда янги иқтисодий самарадор технологияларни яратишда катта аҳамият касб этмоқда.
Илмий жамоалар томонидан муаммони хар ҳил усуллар билан ҳал этишга ҳаракат қилинган, лекин Ўзбекистондаги кора металлургия саноатида хосил буладиган чангни кимёвий ва минерологик таркиби хориждаги шундай чанглардан фарқ қилади.
4.4. Тадқиқотнинг илмий янгилиги, қўйилган вазифа(лар)ни ҳал этиш ва режалаштирилган натижаларни олиш имкониятлари
Бажарилиши режалаштирилаётган тадқиқотлар натижасида «Узметкомбинат» АЖ электр – пулат эритиш булимида хосил буладиган чангларидан рух метали ва темир саклаган клинкер ажратиб олиш технологияси яратилади. Бу технология қуйидаги қисмлардан иборат:
- технология яратиш бўйича олиб бориладиган тадқиқот ишларида қуйидаги натижалар олинади: - таркибида рух сақловчи пўлат эритиш чангларнинг кимёвий ва моддий таркиблари ўрганилади ва рухни дистиляцион (пирометаллургик) усулда ажратиб олиш учун шихтага кўшиладиган тикловчи моддаларнинг оптимал тури ва сарфи аниқланади;
- рух сақловчи пўлат эритиш чанглари ва тикловчи моддалардан ташкил топган шихта қувурли печда 1100 - 1150 оС да қайта ишланади, бунинг натижасида рух оксиди тикланиб буғланади ва чанг тутиш тизимида ушланиб қолинади, шунингдек жараённиг оптимал кўрсаткичлари аниқланади; - тўпланган чанглардан 6000 тоннагача ва ҳар ой ҳосил бўладиган чанглардан 150 тоннагача рух ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлади;
- таркибида рух сақловчи пўлат эритиш чангларида рух дистиляцион усулда ажратиб олингандан сўнг, чанг таркибидаги темир оксидлари печдаги тикловчи муҳит ҳисобига металлик кўринишгача тикланади ва “клинкер” деб номланадиган маҳсулотни ҳосил қилади. Клиинкер таркибида металлик темирнинг миқдори 52-60 фоиз ташкил этади ва бу маҳсулотни пўлат эритишда хомашё сифатида қўллаш имконияти пайдо бўлади
Ушбу технологияни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш натижасида қўшимча рух ва 52 – 60 % темир саклаган клинкер олиниши режалаштирилган. Дастлабки хисоб-китоб шуни кўрсатадики, технологиянинг иқтисодий самарадорлиги 1 млн. доллардан ошади.
Тадқиқот жараёнида назарий тадқиқ қилиш, тажрибаларни умумлаштириш, потенциометрия усуллари, атом-абсорбцион ва рентгенографик таҳлил усуллари, шунингдек, технологик тестлаш, тажриба тадқиқотлари, ярим саноат ва тажриба-саноат синовлари, Миcрософт эхcел, Борланд Делпҳи дастурларини қўллаш натижаларини статистик ва математик қайта ишлаш ва техник-иқтисодий баҳолашни ўз ичига олган комплекс усуллар қўлланилади.
Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалининг «Металлургия» кафедраси етарли илмий салоҳиятга эга. Бекобод шахрида ушбу лойиҳани амалга ошириш учун етарли хомашё мавжуд. Бундан ташқари, «Узметкомбинат» АЖ ушбу лойиҳани амалга оширишда зарур лаборатория ускуналари ва материалларини етказиб бериш, мутахассисларнинг зарур таҳлиллари ва маслаҳатларини амалга ошириш, шунингдек, саноат миқёсида технологияни синовдан ўтказиш учун зарур илмий-техник ёрдам кўрсатиш орқали барча турдаги ёрдамларни тақдим этади. Техник-иқтисодий талабларга жавоб берадиган натижаларни олгандан сўнг, «Узметкомбинат» АЖ раҳбарияти Электр – пулат эритиш бўлинмасида иш натижаларини жорий этиш масаласини кўриб чиқади.
Лойиҳа бажарилиши натижасида Ўзбекистон ителлектуал мулк агентлигига битта патент ва битта гувоҳномага талабнома тайёрланиши кутилмоқда..
4.5. Муаммонинг илмий ечимини таъминлаш бўйича таклиф этилаётган усул ва илмий ёндашувлар (бунда таклиф этилаётган усул, методология ва ёндашувлар мантиқий кетма-кетликда баён этилиши, лойиҳанинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда схемалар билан асосланиши, тадқиқотни тажриба (агар режалаштирилган бўлса) ўтказиш дизайни, тажриба гуруҳлари тўғрисида маълумот келтирилиши, яъни “назорат” ва тажриба гуруҳлари асослаб берилиши ва статистик қайта ишлаш усуллари ёритилиши, тадқиқот ўтказиш учун усул ва материаллар олиб бориладиган тажриба намуналари билан боғлиқлиги ҳисоб-китоблар билан кўрсатилиши лозим, 1500 та сўздан ошмаслиги лозим):
____________________________________________________________________________________________________________________________________

Download 50,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish