М 0 УЎК 33: 005. Кбк 65. 290-2 миллер, Жон Г. Савол ортидаги савол



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana17.07.2022
Hajmi0,54 Mb.
#810544
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Савол ортидаги саволлар. last

Шахсий жавобгарликнинг кўриниши
Ажойиб кунларнинг бирида Рок Боттом ресторанига 
енгил тамадди қилиб олиш учун тўхтадим. Ичкари ти-
қилинч, вақтим эса тиғиз, шу сабабли барда бўш турган 
ягона стулни эгаллаганимга хурсанд бўлдим. Бир неча 
дақиқадан сўнг қўлида ювуқсиз идишлар тўла патнис 
кўтариб олган йигит ошхона томонга шошиб ўта бошлади. 
У кўз қири билан мени пайқади, сўнг тўхтаб ортига қайтди 
ва сўз қотди: 
– Жаноб, сизга хизмат кўрсатишдими? 
– Ҳозирча йўқ, – дедим мен, – бироз шошиб ту-
рибман. Рости, салат ва эҳтимол, иккитагина булоч ка 
айтмоқчийдим, холос. 
– Мен олиб келаман, жаноб. Ичишга нима бую расиз? 
– Мумкин бўлса, “Diet Coke” (парҳез кола), илтимос. 
– О, маъзур тутинг, жаноб, бизда “пепси” маҳсу лот-
лари бор. Бўладими? 
– А-а, йўқ, раҳмат, – дедим мен жилмайиб. – Ли мон-
ли сув берақолинг унда. 
– Яхши, ҳозир қайтаман, – у ғойиб бўлди. 
Зум ўтмай, у салат, булочкалар ва сув билан қай тиб 
келди. Миннатдорчилик билдирганимдан сўнг хизматчи 
мамнун мижоз, яъни мени маза қилиб ов қатланишим 
учун холи қолдириб, яна тезда ғойиб бўлди. 
Ногаҳон чап томонимда кимнингдир шарпасини 
сездим. Ортимдаги одамнинг “ғайрат шамоли“ мен гача 
етиб келди, кейин ўнг елкам узра ярим литрли идишда 
сирти қиров билан қопланган, ўзи муздек, тахмин 
қилганингиздек – “Diet Coke” келтирган узун қўл чўзилди. 


11
Бу ўша хизматчи йигит эди.
– Қойил! – дедим мен. – Миннатдорман! 
– Ош бўлсин, – деди у жилмайиб ва яна шошганча 
қаёққадир кетди. 
Хаёлимга биринчи келган истак – бу одамни 
ёллаш

у билан имконсиз нарсани уддалаш ҳақида суҳбат 
қуриш бўлди! Унинг ўртамиёна ишчи эмаслиги очиқ-
ойдин кўриниб турарди. Ҳозиргина қилган ажойиб иши 
ҳақида қанча кўп ўйласам, у билан гаплашишни шу қа-
дар кучлироқ хоҳлаётгандим. Шундай қилиб, эътибо ри ни 
тортишим биланоқ унга қўл силкидим. 
– Узр, сизларда “кола” сотилмайди, деб ўйлабман, – 
дедим сўнг. 
– Ҳа, жаноб, сотмаймиз. 
– Яхши, унда бу қаердан келди? 
– Бурчакдаги озиқ-овқат дўконидан. 
Бу гапдан оғзим очилиб қолди. 
– Пулини ким тўлади? – сўрадим яна. 
– Мен, жаноб, атиги бир доллар туради.
Ўшангача миямдан “Ажойиб-ку!”сингари теран ва 
профессионал фикрлар ўтаётганди, аммо шу тоб да: 
“Ахир, жуда банд эдингиз-ку. Уни олиб келгани қан дай 
вақт топдингиз?”дея олдим. У, назаримда, кўз ўн гим да 
янада виқорли кўринаркан, жилмайган ча жа воб қилди: 
“Мен олиб келмадим, жаноб. 
Бош қа рув чи ни юбордим!

Бунга ишона олмасдим. Нима, бу ваколатларни 
тақ симлашни уддалашми ёки бошқа нарсами? Гаров 
ўйнайман, барчамиз ҳам ўз раҳбаримизга қараб, 
“Мен га “Diet Coke” олиб келинг!” дейишни орзу қил-
ган пайтларимиз бўлган. Қандай ажойиб манза ра! Ле-
кин бундан ташқари, унинг хатти-ҳаракатлари шахс жа-
вобгарлиги ва “Савол ортидаги савол”нинг бетакрор 
кўринишини ҳам акс эттиради. Келгуси боб ларда биз 
СОСнинг муайян хусусиятларини кўриб чиқамиз, ҳозир 
эса хизматчининг фикрлаши ва у қилган танловлар ҳақи-
да мулоҳаза қилсак.


12
Тиғиз тушлик вақти. Қўлидаги идиш тўла патни-
сининг ўзиданоқ унинг иши бошидан ошиб ётгани аён 
эди. Аммо у бундан баҳона ёки ўзини оқлаш сифатида 
фойдаланмади, аксинча, йўл-йўлакай ўз бўлимига 
тегишли бўлмаса-да, эътиборга муҳтождек кўринган 
мижоз ни пайқаб, унга ёрдам бериш учун қўлидан кел ган 
ҳам ма ишни бажаришга қарор қилди. Ўша дамда унинг 
хаёлидан нималар кечганини бил майман, албатта, аммо 
шунга ўхшаш вазиятга дуч келган кўпчиликда қуйидаги 
саволлар туғилган бў ларди:
“Нега бу ердаги барча юмушларни мен бажаришим 
керак?”
“Бу ҳудудга ким жавобгар ўзи?”
“Бошқарма бизни қачон кўпроқ озиқ-овқат билан 
таъминлайди?”
“Нега бизга қўшимча одам олишмайди?”
“Мижозлар таомнома билан танишишни қачон 
ўрганади?”
Кимдир, айниқса, кайфияти йўқ пайтда ўзини шун-
дай ҳис қилиши ва шу тарзда ўйлаши табиий, аммо 
булар бўлмағур саволлар экани ҳақиқат. Улар салбий 
бўлиб, ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Китоб давомида 
биз шу каби саволларга нотўғри саволлар ёки НСлар, 
сифатида қараймиз, чунки уларни беришдан фойда-
ли ёки самарали ҳеч нарса чиқмайди. Улар, шунингдек
шахсий жавобгарликнинг тамоман аксидир, сабаби, ҳар 
биттасининг туб маъноси муаммо ёки бирор вазиятда 
бошқа кимнидир ёки ниманидир жавобгар қилишни 
назарда тутади. 
Афсуски, кўпинча хаёлимизга энг аввало шундай ўй-
лар келади. Кўпчилигимизда дилхиралик ёки қан дайдир 
мушкул вазиятга жавобан дастлаб салбий ва хавфдан 
ҳимояловчи ҳиссиётлар уйғониши ҳамда бизни қуршаб 
оладиган илк саволлар ҳам НСлар бўлиши аччиқ ҳақиқат. 
Бунинг яхши томони шундаки, ўша дилхиралик пайти 


13
бизга вазиятни осонлаштириш учун улкан имкониятни 
ҳам тортиқ қилади ва СОС ундан фойдаланиб қолиши-
миз да ёрдам бериши мумкин. НСлар хаёлимизга бости-
риб кирган вақтда бизда танлов имкони бор: 
“Эҳ, қачон 
бизга кимдир ёрдам қўлини чўзади?”
каби савол билан 
шу кайфиятни қабул қилишимиз ёки “Вазиятни ўзгар ти-
риш учун нима қила 
оламан?
” ҳамда “Жамоамни қан дай 
қилиб 
қўллаб­қувватласам
бўлади?” каби фойда ли роқ 
ва масъулиятлироқ саволларни маъқул кўриб, но тўғ ри 
берилган савол(НС)ларни инкор этишимиз мумкин. 
СОС тавсифи:

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish