М 0 УЎК 33: 005. Кбк 65. 290-2 миллер, Жон Г. Савол ортидаги савол



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/8
Sana17.07.2022
Hajmi0,54 Mb.
#810544
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Савол ортидаги саволлар. last

Жабрдийда
Мен бир жанобдан электрон мактуб олдим, унда ёзи-
лишича, ўн йиллик ҳарбий хизмати давомида бирор 
хатога йўл қўйса, у олган ягона жавоб “Баҳонага ўрин 
йўқ!” деган жумла бўлган экан. У мана шу жавобни таби-
ий деб қабул қилган ва ишонган, шу қоида билан яшаган. 
Оддий фуқаролик ҳаётига қайтганидан сўнг у озиқ-
овқат саноати билан шуғулланувчи катта бир фирма да 
ҳудуд бошқарувчиси сифатида фао лият юрита бошла-
ган. Аммо ўз компанияси та лаб ларига тўла жавоб бе-
ра олмаган ва ўзи ҳам ишидан қониқмаган. “Шахсий 
жавобгарлик ва СОС!” ўқув дастури мизда қат нашишдан 
бир кун аввал у бош қарувчиси нинг ёни га бориб, қу-
йидагига ўхшаш саволларни бер ган экан: 
“Нега менга кўпроқ вақт ажрата олмайсиз?”
“Нега менга кўпроқ ўргатмайсиз?” 
“Нега нархларимиз рақобатбардош эмас?” 
“Нега маҳсулотлар турини кўпайтирмаймиз?”
“Нега маркетинг бизни қўлламайди?”
У ўз мактубини “Машғулотда СОС ҳақида ту шунча 
олгач, шуни англадимки, ҳарбийликдан биз несгача бўл-
ган бир неча йиллик қисқа даврда ўзим энг ёқтир ма ган 
тоифадаги одам – жабрдийдага ай ла ниб қол ган экан -
ман”, деган сўзлар билан якунлаганди.
Агар ҳар бир нафаси “Баҳонага ўрин йўқ!” деган 
жавоб билан кечган ўн йиллик ҳаёти бу инсонни жабр-
дийдага айлантирган бўлса, қолганларимиз ҳам ўз 
турмуш тарзимизда ҳушёрроқ бўлишимиз керак, бунинг 
ажабланарли жойи йўқ.


23
6
“Нега менда шундай бўляпти?” 
Стресс, бу – танлов. Сиз уни сотиб оласизми? Баъзи 
кишиларга бу фикрни тушуниш қийинроқ туюлади. Улар 
бошқарма, ҳамкасблар, мижозлар, бошлиқ, тирбандлик, 
об-ҳаво, бозор талаблари, яъни одамлар ва ҳодисалар 
бизни стрессга солади, дея ўйлайдилар, лекин бу фикр 
тўғри эмас. 
Ҳа, ёмон нарсалар содир бўлади: иқтисодиёт чўкади, 
бизнесимиз қаршиликка учрайди, фонд бир жаси қулай-
ди, иш ўринлари йўқолади, атроф даги лар ишини охири-
га етказмайди, берилган муддат ўтиб кетади, лойиҳа 
инқи розга юз тутади, яхши хо димлар кетади... Ҳаёт но-
хушликларга тўла. Аммо барибир, стресс бу танловдир, 
чунки ҳар қандай “қўзғатувчи ҳодиса”да биз доимо ўз 
жавобимизни танлаймиз: кимдир акс таъсир сифатида 
ғазаб билан муносабат билдиради. Яна кимдир нафаси-
ни ичига ютганча жим ўтиришни маъқул кўради. Яна 
биримиз ташвишланишни танлаймиз. (Бир мижознинг 
ёзув столида ушбу сўзлар ёзилганди: “Менда айримлари 
кейин ҳақиқатга айланган кўп муаммолар бўлган!”) 
Торонтодаги FedEx конференциясида стресснинг тан-
лов эканлиги ҳақида сўзлаган нутқимдан сўнг бир аёл 
менга электрон мактуб йўллади. У хушмуомалалик би-
лан фикримга умуман қўшилмаслиги ва стресс таш-
қи омилларга асосланишини исботлаш учун ўзи га бир 
ой муҳлат берганини айтди. Ўттиз кунча ўтгач, ундан 
ажойиб мактуб олдим: “Сизнинг ноҳақ экан лигингизни 
исботлай олмаганимга иқрор бўлдим. Асабимни ўзим 
бузар
эканман. Стресс билан боғлиқ муаммолардан 


24
сақланиш учун энди ўзимга кўпроқ тўғри саволлар(СОС)
ни беряпман”. 
Инсонларнинг айни бир вазиятга турфа хил му-
носабат билдириши – ҳақиқат. Стресс – танлов, у 
танловларимизнинг 
натижаси
ҳамдир. “Нега менда 
шун дай бўляпти?” каби саволни танлаган пайтимизда 
ўзимизни бошқара олмаётгандек ҳис қиламиз. Бу эса 
кучли стрессни юзага келтирувчи жабрдийдаларча 
фикрлашга олиб келади. Ҳатто биз чинакамига азият 
чеккан ва ҳис-туйғуларимиз ўз тасдиғини топган тақ дир да 
ҳам, 
“Нега мен?”
деб ўйлаш стрессни янада кучайти ра ди, 
холос.
Ушбу китобни тўлиқ шаклда Asaxiy uz интернет-
дўкони орқали харид қилишингиз мумкин 
https://asaxiy.uz/s/EUtQzi8tEU

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish