М. Исомов, ф ф. н., доцент 1-маъруза: Фалсафанинг фан ва дунёқарашга оид моҳияти


Гносеология — билиш фалсафаси бўлиб, оламни англаш, билиш назарияси, билишнинг шакли, усуллари ва имкониятлари тўғрисидаги таълимотдир. Аксиология



Download 67,74 Kb.
bet12/18
Sana11.04.2022
Hajmi67,74 Kb.
#543040
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
1-маъруза

Гносеология — билиш фалсафаси бўлиб, оламни англаш, билиш назарияси, билишнинг шакли, усуллари ва имкониятлари тўғрисидаги таълимотдир.
Аксиология — қадриятшунослик ёки қадриятлар тўғрисидаги фалсафий таълимот.
Праксиология — инсоннинг предметли-ўзгартирувчан, амалий фаолияти тўғрисидаги фалсафий таълимот.
Методология — билиш ва ўзгарувчан фаолият усуллари тўғрисидаги таълимот.
Логика — тафаккур шакллари (тушунча, ҳукм, хулоса) ва тафаккур воситаларини (таъриф, қоида, муҳокама, тафаккур қонуниятлари), уларнинг мазмунидан қатъи назар, холис ўрганувчи таълимот.
Этика — ахлоқ фалсафаси, инсониятнинг ахлоқий тамойиллари, талаб ва тартиб-қоидалари тўғрисидаги фан.
Эстетика — нафосат фалсафаси, жамият ва инсон ҳаётида гўзалликнинг ўрни, қонун-қоидалари тўғрисидаги қарашлар мажмуи.
Бундан ташқари, инсон фалсафаси (антропология), ижтимоий фалсафа, табиат фалсафаси, маданият фалсафаси (культурология), санъат фалсафаси, мафкура фалсафаси (идеология), дин фалсафаси (теология), сиёсат фалсафаси (политология), ҳуқуқ фалсафаси, техника фалсафаси каби соҳалар ҳам мавжудки, улар бир сўз билан ижтимоий-фалсафий фанлар тизими дейилади.
Иккинчи хил классификация фалсафий фанлар таснифида олам ва одам, борлиқнинг асоси билан боғлиқ масалалар қандай усулда ҳал қилинишига қараб белгиланади. Бундай таснифлаш натижасида монизм, дуализм, плюрализм, материализм, идеализи, теизм, атеизм каби кўплаб йўналишлар кўзга ташланади. Фалсафани ўрганиш жараёнида бу тушунчаларга ҳали кўп дуч келамиз ва ўрни келганда уларга зарур изоҳ ва таъриф беришга ҳаракат қиламиз.

7.Янги Ўзбекистон даврида дунёқарашни янгилаш зарурати


Фалсафий тафаккур ривожи инсоният тараққиёти билан узвий боғлиқ жараёндир. Маълумки, ҳаётдаги воқеа-ҳодисаларнинг барчаси ижтимоий онгда акс этади. Тараққиёт жараёнида даврлар ўзгариши билан унга хос маънавий, ҳуқуқий, сиёсий ва фалсафий мезонлар ҳам шакллана бошлайди. Аммо бу ўз-ўзидан юз бермайди.
Айниқса, инсон тафаккурининг ўзгариши, дунёқарашнинг янгича тамойилларга эга бўлиши узоқ давом этадиган мураккаб жараёндир. Бу ҳол бизнинг кунларимизда ҳам яққол намоён бўлмоқда.
Ҳозирги кунда жамиятимизда истиқлол ғояларига асосланадиган янги дунёқарашни шакллантириш асосий вазифа бўлиб турибди.
2021 йил 31 август куни Ўзбекистон Республиксаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг байрамига бағишланган тантанали маросимидаги “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” номли нутқида “Ватанимиз мустақиллиги – биз учун куч – қудрат ва илҳом манбаи, тараққиёт ва фаровонлик асоси” деб таъқиблаб, Янги Ўзбекистонда амалга оширилган кенг кўламли ишлар ва истиқболдаги долзарб вазифалар тўғрисида тўхтаб утди.
Ўз нутқида Президент Ш.Мирзиёев “Мустақиллик бизга нима берди ? деган савол қўйиб унга қўидагича жавоб берди:
“Қисқа муддатда давлатимиз Конституцияси ишлаб чиқилди. Замонавий давлатчилик асослари, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари шаклланди. Мамлакатимиз мустақиллиги ва суверинитетини, сарҳадларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган Қуролли Кучлар барпо этилди. Миллий валютамиз – сўм жорий қилинди, олтин-валюта захираларимиз шакллантирилди.
Қадимий тарихимиз, бой маданий меросимиз, миллий қадриятларимиз, ўзлигимиз тикланди”... “Мамлакатимизда олиб борилаётган жадал ва кенг кўламли ислоҳотлар бртимизда янги даврни – Янги Ўзбекистон даврини бошлаб берди”... “Янги Ўзбекистонянгича дунёқараш демакдир”.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йил 17 август куни “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири Салим Дониёров саволларига жавоблари юзасидан “Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда” номли интервьюсида “Янги Ўзбекистон” тушунчасини қўйидаги фалсафий дунёқарашлик нуқтаи назаридан таърифлаб берган эди: “Янги Ўзбекистон – демократия, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари борасида умумэътироф этилган норма ва принципларга қатъий амал қилган ҳолда, жаҳаҳон ҳамжамияти билан дўстона ҳамкорлик тамойиллари асосида ривожланадиган, пировард мақсади хақимиз учун эркин, обод ва фаровон ҳаё яратиб боришдан иборат бўлган давлатдир.”
Ушбу интервьюда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” ғоясининг умуммиллий ҳаракатга айланиши заруратини ҳамда тараққиётимизнинг мақсади Марказий Осиёда IX-XII ва XV-XVI асрларда бўлиб ўтган Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврларига ҳамоҳанг уйғониш, янги тикланиш – Учинчи Ренесанс даври бўлиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.
“Ренессанс” – уйғониш, қайта тикланиш, юксалиш деганидир. “Ренессанс” луғавий французча “қайта туғилиш” деган маънони англатади. Атама сифатида унинг мазмуни анча кенг: маданиятда, илм-фанда, санъатда, таълим-тарбияда, умуман, жамият ҳаётида узоқ муддатли турғунликдан кейин қайта жонланиб, тез ривожланишни, ижтимоий онг ва қадриятлар тизими янги сифат босқичига чиқишни билдиради. Илк бор атама Европада ўрта асрлар мутаасиблигидан кейин 15-16 асрлардаги ривожланиш даврига нисбатан қўлланган.
Ренессанс аталмиш мазкур итимоий ҳодиса ўзбек тилига Ўйғониш даври деб ўгирилган.Мустақилликка эришгандан кейин дастлаб чорак аср давомида миллий тикланиш билан шуғулланишга тўғри келди. Эндиликда миллий тикланишдан миллий юксалишга ўтганимиздан кейин, учинчи Ренессанга эришишни давлат раҳбари стратегик вазифа этиб қуйди.
Президентимиз фикрича: “Янги Ўзбекистон – бу, аввало, янгича иқтисодий муносабатлар, янгича иқтисодий дунёқараш демакдир”.
Ниҳоятда жозибали мазкур стратегик ғоя ўзининг ўлуғворлиги, миллий юксалиш барча жабҳаларда қандай умимий мақсадни кўзламоғи зарурлигини кўрсатади. Амалда давлат раҳбари тараққиётнинг ҳозирги босқиида Ўзбекистон миллий ғоясининг янги ва аниқлаштилган мазмунини ифодалади.
Ана шу улкан умуммилий масалаларни уйғун ҳолда ҳал қилиш фалсафий дунёқарашимизни янгилашга ёрдам беради.
Мазкур интервьюда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев бевосита фалсафа фанининг вазифалари ва амалиёт билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратди: “Янгиланишлар, энг аввалло, тафаккурдан бошланади. Халқ дунёқараши ўзгариши – ислоҳотларнинг ибтидосидир. Онгу тафаккури, руҳи уйғоқ одамлардан эса чинакам фидоийлик, ташаббускорлик ва яратувчанликни кутиш мумкин”...”Маънавий уйғоқ жамият – бу, ҳеч шубҳасиз, қудратли кучдир”.

Download 67,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish