М. Исомов, ф ф. н., доцент 1-маъруза: Фалсафанинг фан ва дунёқарашга оид моҳияти



Download 67,74 Kb.
bet13/18
Sana11.04.2022
Hajmi67,74 Kb.
#543040
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
1-маъруза

Фалсафий онгнинг янгиланиши — серқирра жараён. У жуда кенг ижтимоий мазмунга эга бўлиб, жамият маънавий ҳаёти, мафкураси, маданияти ва таълими тизимидаги янгиланиш, одамларнинг руҳий покланиши, янги дунёқараш шаклланиши жараёнининг таркибий қисмидир.
Фалсафий дунёқараш ўзгаришининг муҳим жиҳатлари қуйидагиларда намоён бўлади:
Биринчидан, фалсафий дунёқарашнинг янгиланиши ижтимоий жараёндир. Яъни у, аввало, тараққиётнинг бир босқичидан иккинчисига ўтаётган мамлакатдаги ижтимоий муносабатлардаги узлуксиз ўзгаришнинг таркибий қисмидир. Фалсафадаги янгиланиш жамиятдан, ўз давридан, рўй бераётган ижтимоий жараёнлардан ташқарида содир бўладиган ҳодисалар йиғиндиси эмас. Балки у ўзида ана шу ижтимоий жараёнларнинг барча асосий хусусиятларини акс эттиради.
Иккинчидан, мустақилликка эришган ва уни мустаҳкамлашга ҳаракат қилаётган мамлакатимиз учун бу тарихий заруратдир. Яъни у тасодифий намоён бўладиган ўткинчи ҳодиса эмас. Балки ўтиш даврининг зарурияти, жамиятни тубдан ислоҳ қилиш, одамларда янгича тафаккурни шакллантиришдаги асосий йўналишлардан биридир.
Учинчидан, фалсафий дунёқарашнинг янгиланиши нафақат умумий маънавий муҳитнинг, балки ҳар бир жамият аъзосининг ижтимоий қиёфаси, руҳий дунёси, мақсад ва эҳтиёжларининг ўзгариши ҳамдир. Шу маънода, у буюк аллома бобомиз Абу Наср Форобий орзу қилган фозил одамларнинг комил фазилатларини шакллантирадиган ва такомиллаштирадиган жараёндир1.
Тўртинчидан, фалсафий онгнинг янгиланиши муайян бир даврда амалга ошади. Бу жараён бизнинг мамлакатда ўтиш даврига тўғри келмоқда. Ана шу даврда ижтимоий муҳитда янги жиҳатлар вужудга келади, одамларнинг руҳияти, қарашларида туб ўзгаришлар рўй беради. Фалсафий тафаккурда янги йўналишлар ўз ўрнини топади.
Фалсафа янгиланишининг хусусиятлари ўзига хос намоён бўлади. Дунёқарашнинг янгиланиши кенг ғамровли тушунча сифатида хилма-хил хусусият ва йўналишларга эга. Аввало, унинг ҳар бир кишига хос индивидуал онг билан узвий алоқадорлиги ва унга таянишини алоҳида таъкидлаш лозим. Бу жиҳатдан у инсоннинг инсонийлик билан боғлиқ хусусиятларини такомиллаштиришни англатувчи куч ва имкониятни белгилайди.
Сирасини айтганда, дунёқараш ижтимоий куч даражасига кўтарилиши учун муайян фаолият орқали амалиётга айланиши лозим. Чунки дунёқараш ҳаёт тажрибалари туфайли эътиқодга айланади ва фаолият мезони бўлиши мумкин.
Бир томондан, одамзод учун туғма, наслий хусусият бўлган дунёқараш ирсият асосида авлоддан авлодга ўтади. Шу билан бирга, у ижтимоий муҳит таъсирида ривожланади. Ижтимоий муносабатларга киришган кишилар эса, бир-биридан маънавий мезонларни ўрганади, уларнинг таъсирида ўсиб- улғаяди.Аммо, айнан ана шу жараёнда улар субъектив омил сифатида тараққиётга таъсир кўрсатадилар, муайян мақсадга қаратилган фаолиятлари орқали бу борада бирор натижага эришадилар. Фалсафий тафаккур янгиланишини ҳаракатлантирувчи кучи нима, деган саволга жавоб излар эканмиз, шахснинг жамиятдаги ўрни ва фаолиятига эътибор бермаслик мумкин эмас. Бу жараённинг умумий ва хусусий жиҳатларига эътибор қаратганда, унинг алоҳида шахс ва жамият аъзоси, яъни оддий фуқаро ҳаётидаги ана шундай хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда талқин қилган маъқул.Масалан, энг умумий маънода, фалсафий дунёқарашнинг янгиланиши, асосан, жамиятдаги мана шу соҳада рўй берган ўзгаришларни ифодалайди ва ўз хусусияти ва аҳамияти кенглиги билан ажралиб туради. Бунда ҳам бир қанча жиҳатларга эътиборни қаратишга тўғри келади.

Download 67,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish