М мавзу. Касб танлашдаги қийинчиликлар ва хатоликлар, касб танлаш мотивини шакллантириш, шахснинг касбий ўзини ўзи белгилаш


Педагогик технологиянинг тузилиши



Download 44,28 Kb.
bet2/7
Sana05.06.2022
Hajmi44,28 Kb.
#637499
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
М.8.Мавзу

Педагогик технологиянинг тузилиши.
Бу сўз 1872 йилда фанга кириб келган. Юнон тилида «tehne» - «санъат», «маҳорат» ва «логос» - «фан» деган сўзлардан олинган бўлиб, ҳунар [маҳорат] фани маъносини англатади. Шунингдек терминологияда:
- ишлаб чиқариш технологияси;
- ўқитиш технологияси;
- ўқув жараёни технологияси;
- педагогик технология;
- ахборот технологияси каби сўзларни эшитганмиз. Айниқса, педагогик технология жуда кўп тилга олинадиган бўлди. Демак, технология - ҳунар фани бўлса, педагогик технология ўз-ўзидан тушунарли бўлади.
Педагогик технология:
Ўқитувчининг фаолиятини янгиловчи ўқув жараёнини белгиланган мақсад ва мазмун асосида лойихалашган, шунингдек, ўқувчи шахсини шакллантирувчи, таълимда якуний натижани кафолатлайдиган омиллар йиғиндисидан иборатдир.
Энди услубиятга келсак, услуб ўқув жараёнини тўғри ташкил этиш [оғзаки, ёзма, савол-жавоб, аралаш, тест ва ҳакозо] ва ўтказиш борасидаги тавсиялар йиғиндисидир.
Янги педагогик технология деганда ўқитиш мақсадларини йўлга қўйиш, ўқув жараёнини тузиш ва уни самарадорлигини ўзида қамраб олган, ўқув жараёнининг тўлиқ бошқарувчанлик ғоясидан иборат бўлган мазмун тушунилади.


Шундай қилиб, илгаридан лойҳалаштирилган таълим-тарбия жараёнининг педагогик технологияси ўзидан методлар тизимини, таълимнинг методик усулларини, ўқитувчи ва талабаларнинг фаолият кўрсатиш имкониятлари ва воситалари, талабаларнинг ижобий шахсий сифатларини ривожлантириш мақсадини, якуний натижаларга эришиш моҳиятини мужассамлаштиради.


Янги билимларни бериш, меҳнат кўникмаларини шакллантириш дарслари ва уларнинг ўрни ҳамда аҳамияти ҳақида. Мoҳиятига кўра бундай дарслар таълим жараёнида асoсий ўринни эгаллайди. Бу дарс типининиг асосий вазифаси ўқувчиларга ўрганилаётган фан ёки ўқув предметига оид янги маълумот ва тушунчаларни (қонуниятларни, қоидаларни, ғояларни, фактларни) бериш, ўргатиш орқали уларнинг билими, дунёқарашларини кенгайтиришдир. Билимларни ўзлаштириш кенг қамровли тушунчадир.Ўзлаштиришнинг уч хил даражаси мавжуд:
а) билимни идрок этиш, маъносини тушуниш, хотирада сақлаш даражасида ўзлаштириш;
б) билимларни ўхшаш шароитларга татбиқ эта олиш даржасида ўзлаштириш;
в) билимларни янги шароитларга татбиқ эта олиш даржасида ўзлаштириш.
Ўқувчилар янги ўқув материалини ўрганиш дарсларида билимларни ўз сўзлари билан айтиб бера олиш, ўрганилган билимларга доир факт келтира олиш, бугун ўрганилган билимларни олдин эгалланган билимлардан ажрата билиш даражасида ўзлаштирмоғи лозим. Бу дарс типида қуйидагича вазифалар ҳал этилади: ўқув материалининг асоий ғояси, мақсадини англаш; шу билимларни инсон фаолиятидаги аҳамиятини фаҳмлаш; янги ўқув материалига оид билимларнинг умумий қурилишини идрок этиш; уларнинг асосий хусусиятларини тушуниш; ўрганилган билимни қайта эсга олиш йўлини ва уни амалиётга татбиқ эта олиш йўлларини эгаллаш. Шунингдек, янги меҳнат кўникмаларини шакллантириш ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу берилган назарий маълумотларни ўқувчилар томонидан амалда синаб кўришга ва шу орқали мавзу бўйича олинган дастлабки билимларни янада кенгроқ ўзлаштиришга ҳамда мустаҳкамлашга олиб келади. Меҳнат кўникмаларини сингдиришга қаратилган амалий машғулотлар қуйидаги уч хил кўринишда – даражада амалга оширилади:
- биринчи даража ёки бошланғич босқич - асбоб-ускуна, механизм ва машиналарнинг тузилишини, уларни ишга созлашни ҳамда материалларнинг турларини, хоссаларини, ишлатилишини ўрганишга оид амалий машғулотлар;
- иккинчи даража ёки ўрта босқич - бирор иш усули (операцияси) ни бажаришни ҳамда асбаб-ускуналарни ишлатишни ўрганишга оид амалий машғулотлар;
- учинчи даража ёки юқори босқич - бирор турдаги деталь ёки буюмларни тайёрлашги оид амалий машғулотлар.

Download 44,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish