М мавзу. Касб танлашдаги қийинчиликлар ва хатоликлар, касб танлаш мотивини шакллантириш, шахснинг касбий ўзини ўзи белгилаш



Download 44,28 Kb.
bet4/7
Sana05.06.2022
Hajmi44,28 Kb.
#637499
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
М.8.Мавзу

6. Хулоса. Юқорида баён этилган маълумотларга асосланиб қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:
1. Янги билимларни бериш, меҳнат кўникмаларини шакллантириш дарслари ўқувчиларга янги фан ёки унинг бўлимлари ҳақидаги асосий маълумотларни беришда, тушунча ва тасаввур ҳосил қилдиришда, шунингдек, меҳнат кўникмаларини сингдириш, меҳнат малакаларини ҳосил қилишда катта аҳамиятга эга.
2. Янги билимларни бериш, меҳнат кўникмаларини шакллантириш дарсларининг самадорлигини ошириш ва ўқувчиларга мазкур фан (бўлим) юзасидан пухта билимлар бериш, мустаҳкам меҳнат кўникмалари ҳамда малакаларини ҳосил қилиш мақсадида янги педагогик технологиялардан фойдаланиш мумкин.
3. Янги билимларни бериш, меҳнат кўникмаларини шакллантириш дарсларида фан ёки бўлим юзасидан пухта билим беришга хизмат қилувчи, ўқувчиларда иш асбобларидан мустақил фойдаланишга ва иш усулларини бехато бажаришга ўргатувчи педагогик технологиялардан фойдаланилади.
1. Кириш дарслари ва уларнинг ўрни ҳамда аҳамияти ҳақида. Бундай дарслар одатда ўқув йили ёки чораклар бошида, янги фан ёки унинг бўлимларини ўрганишга киришишда ўтказилади. Моҳиятига кўра бундай дарсларда ўқувчиларга фан (ёки бўлим) ҳақида дастлабки маълумотлар берилади, умумий тушунчалар, тасаввур ҳосил қилинади. Шу сабабли бундай дарсларни иложи борича қизиқарли, ўқувчиларнинг эътиборини тортадиган қилиб ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Кириш дарслари одатда ўқитувчи томонидан ҳикоя, намойиш ёки иллюстрация усулларини қўллаган ҳолда олиб борилади. Ора-орада суҳбат усулини қўллаш ҳам яхши натижа беради. Чунки бунда мавзуга оид ўқув материалларини ўқувчилар томонидан қандай ўзлаштириб борилаётганлиги ҳам назорат қилинади, ҳам уларнинг ўзлаштиришларидаги ноаниқликлар тузатилади, камчиликлар тўлдирилади. Шунингдек мазкур дарсларнинг савиясини ҳамда ўқувчиларнинг дарс (фан)га бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида таълимнинг фаол усулларини ҳам қўллаш мумкин. Бундай усулларга кичик маърузалар, анжуман дарси, мунозара дарси, интервью ва бошқа шу каби усулларни киритиш мумкин.
2. Кириш дарсларида қўлланиладиган педагогик технологиялар. Юқорида қайд этилганидек, меҳнат таълимига оид кириш дарсларида кичик маърузалар, анжуман дарси, мунозара дарси, интервью ва бошқа шу каби усуллардан фойдаланиш мумкин.

Download 44,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish