Марказлашган давлат бошқарув тизими, чуқур ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар



Download 16 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi16 Kb.
#236035
Bog'liq
Темур Тузуклари


Масаланинг иккинчи қисми “Марказлашган давлат бошқарув тизими, чуқур ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар”.
Сиёсий ҳокимият ишини юритадиган, бошқарадиган ташкилот-давлат органи ҳар бир мамлакат учун ижтимоий-сиёсий заруриятдир. Ҳар қандай ижтимоий тузум яшаши ва тараққий этиши учун Ўз давлатига таянади. Давлат эса, Ўзининг идора усули орқали мамлакатдаги халқнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини ҳол-бақудрат қондиради, осойишталигини сақлайди, ҳудудий даҳлсизлигини таъминловчи маъмурий орган ҳисобланади.
Ўрта аср Осиёси давлатлари тарихи хилма-хил ва ранг-баранг тараққиёт йўлидан бориб, рай, қайсар, фағфур, хон, ҳоқон, шоҳ, шаханшоҳ сингари сетакаллуф лақаблар билан аталувчи салтанат соҳиблари одиллик йўли билан адолатли ҳукмдорлик қилаётганликларини кЎкларга кўтариб кўрсатишга ҳаракат қилганлар.
Айни бир вақтда мамлакатни адолат билан бошқарган, эътиборга молик одил шоҳлар ҳам тарихда кўп бўлган.
Амир Темур ҳокимият тепасига келганидан кейин мамлакатда ақл-идрок билан бошқариладиган қудратли ва адолатли, мустаҳкам қонун-қоидаларга асосланган, интизомли давлат ҳокимиятини барпо этиш чораларини кЎрди.
Амир Темур давлат бошқаришидаги уч тартибот, яъни мамлакатда хонлик маснади, ҳокимиятни бошқариш усули ва федератив шакли масалаларини талқин қилиш бугунги кунда энг долзарб мавзулардан бири бўлиб турибди.
Узоқ йиллар олиб борилган кураш оқибатида Мовароуннаҳрда сиёсий ҳокимият Амир Темур қўлига Ўтгач,у Ўзининг бутун билими ва куч-қудратини давлатни мустаҳкамлаш, унинг қудратини ошириш ишига сарфлади. Ўтмиш давлатчилик тарихининг ютуғи-ю, заволи сабабларини Ўрганиб чиқди. Ҳалокат сабабларидан тегишли хулоса чиқарди.
Сиёсий ҳокимият бошқарув тизимида секин-аста туб ислоҳотларни амалга ошира бошлади. Ислоҳотларнинг мазмун-шаклларини унинг тузукларидан кўриш мумкин.
Аввало, қисқача тузук ва тузуклар тўғрисида тушунча бериб Ўтсак. Тузук - тарихий сўз тушунчаси бўлиб, тЎра ва тузук шаклида ҳам келиши мумкин. Маъноси қонун-қоида, қонунлар, урф-одатлар тўплами, Низом маъноларини англатади.
“Тузук” ёзиш одати қадим замонларга бориб қадалади. Масалан, энг қадимда, яъни милоддан авалги 2000 йилнинг охирлари 1000 йилнинг бошларида Туркистон заминида яратилган “Авесто”, турк ҳоқонларидан қолган “Қонуннома”, Чингизхондан қолган “Билик”. Хондамир (1474-1535) ёзган “Қонуни Хумоюн”, РЎзбехон (1438-1621 ёки 1630)нинг қаламига мансуб бўлган ва шайбонийлардан бўлган Убайдуллохоннинг топшириғи билан ёзилга н “Сулук ал-мулк” (Подшоларга йўл-йўриқ) ва бошқалар шулар жумласидандир.
Амир Темур “Одам атодан бошлаб Ҳотам ун-анбиёгача, улардан ҳозирги дамгача Ўтган султонларнинг қонунлари ва туриш-турмушларини донолардан сЎраб-суриштирдим. Ҳар қайсиларининг йўл-йўриқлари, туриш-турмушлари, қилиш-қилмишлари, айтган гапларини хотирамда сақлаш ва яхши ахлоқлари, маъқул сифатларидан намуна олиб, унга амал қилдим”, - деб ёзади Ўзининг "Тузуклари"да. Амир Темур ёзиб қолдирган Қонунлар тўплами - “Тузуклар”и Ўзигача бўлган қонунларнинг энг сараси, ҳар томонлама пуҳта асослар заминида яратилган қонунлар тўплами дейиш мумкин.
Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримовнинг “Давлат, салтанат, жамият бошқарувига оид мумтоз асар - “Темур тузуклар”ини ёзган ким? Умуман, кишилик тарихида ана шундай йўналишда асар битиб қолдирган бошқа ҳукмдор борми Ўзи?”. - деган сўзлари Амир Темурнинг давлатчилигимиз тарихида Ўрни буюк эканлигини кўрсатади.
Ҳақиқатдан ҳам, устивор қонунларга асосланган адолатли ижтимоий тузум барпо қилиш йўлида Амир Темур жуда кўп қонунлар, тартиб-қоидаларни Ўқиб Ўрганганлиги, сЎраб-суриштирганлиги қолаверса, Ўзидаги мавжуд адолатпарвар хислатлар Қонунлар тўпламида мужассам бўлганлигини кўрамиз.
Қудратли давлатчилик бошқарувини шакллантириш ва уни мустаҳкамлаш учун Амир Темур чуқур сиёсий-ижтимоий ислоҳотлар қилдики, ҳақли равишда жаҳон тарихи саҳифаларида Президентимиз Ислом Каримов айтганларидек, “Буюк стратег, моҳир сиёсатчи, эскирган ижтимоий муносабатларнинг қатoий ислоҳотчиси, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик ва маданиятнинг ҳомийси бўлган Амир Темур “Қонунлар ва урф-одатларга асосланган” давлатни барпо этди, деган мЎoтабар сўзларнинг соҳиби бўлди.
Download 16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish