Xi-боб. Бозор ҳокимияти шароитида нарх белгилаш тамойиллари 1. Монополияга карши конун



Download 371,5 Kb.
bet1/5
Sana07.12.2022
Hajmi371,5 Kb.
#880807
  1   2   3   4   5
Bog'liq
11 Бозор ҳокимияти шароитида нарх белгилаш тамойиллари




XI-Боб. Бозор ҳокимияти шароитида нарх белгилаш тамойиллари
11.1 Монополияга карши конун

Бу ерда биз монопол хокимиятга эга бўлган монополистлар тўгрисида гап юритамиз. Лекин, хозирги вактда монополиянинг ижобий томонлари борлигини хеч ким инкор кила олмайди.


Йириклашган корхоналарда илмий-техник ривожланиш имконияти катта бўлади, нима учун деганда, бундай корхоналарнинг молиявий имкониятлари хам катта бўлганлиги учун, улар илмий изланишларга кўпрок маблаг ажратишлари мумкин.
Йириклашган корхоналаргина масштаб самарасидан яхширок фойдалана оладилар, чунки уларда илмий-тадкикот ишларини, тажриба-конструкторлик ишлаб чикишларни кенг масштабда йўлга кўйиш мумкин бўлади. Бу ўз навбатида махсулот таннархини пасайтиришга ва унинг сифатини оширишга имкон яратади. Лекин, хозирги бозор муносабатларининг ривожланганлиги, жахон бозорининг шаклланганлиги, халкаро иктисодий алокаларнинг кенгайиб бориши шароитида кучли бозор хокимиятига эга монополистни топиш кийин.
Монополистларнинг жамиятга таъсир килувчи салбий томонлари борлигини хам эсдан чикармаслик лозим. Йириклашган фирмалар ўз махсулоти сифатини оширишга ва уни тез-тез янгилашга алохида эътибор беради, деб бўлмайди. Ушбу фирмаларда яратилган янгиликларни ишлаб чикаришга жорий килишни кўп холларда тўхтаб колишини хам кўриш мумкин.
Монополист нархни чекли харажатдан юкори килиб белгилайди, яъни Натижада ресурсларнинг таксимланиши самарали бўлмайди. Монопол нархнинг ўрнатилиши жамиятда йўкотишларга олиб келади. Нарх канчалик юкори бўлса, жамиятнинг йўкотиши хам шунчалик кўп бўлади. Шунинг учун хам бозор иктисодиёти ривожланган давлатларда монополияга карши конунлар ишлаб чикарилган.
Монополияга карши конун фирмаларда жамият учун хавфли бўлган монополистик хокимиятни тўпланишини чеклашга каратилган. Монополистик хокимият юкорида айтганимиздек, монополистнинг бозор нархига таъсир килиш кучини билдиради. Кайси фирма бозор нархига кўпрок таъсир кила олса, у кўпрок монополистик хокимиятга эга бўлади.
Кўпчилик адабиётларда монополияга карши конунга классик мисол сифатида АКШнинг трестларга карши конуни келтирилади. 1890 йилда биринчи бўлиб Шерман конуни деб аталувчи конун кабул килинган бўлиб, у асосан савдони ва тижоратни монополлаштиришга карши каратилган эди. Ушбу конун савдо эркинлигини чекловчи хар кандай келишувни такиклар эди ва ракобатчиларни адолатсиз йўл билан йўкотишни жиноят деб карар эди. Ушбу конунни бузганлар жарима тўлашдан тортиб, фирмани таркатиб юборишгача ва хатто жиноий жавобгарликка тортишгача жазоланишни назарда тутар эди.
1914 йилда Клейтон ва федерал савдо комиссияси конуни кабул килинди. Ушбу конун Шерман конунига караганда анча мукаммаллашган конун бўлиб, у конунни бажарилишини назорат килишни федерал савдо комиссияси зиммасига юклаган эди. Бундан ташкари ушбу конунда монополияни вужудга келишини олдини олиш бўйича килинадиган чора-тадбирлар белгиланди.
1938 йилдаги Уилер конуни истеъмолчилар хукукини химоя килишга каратилди (товар тўгрисида нотўгри ахборот бериш ва нотўгри реклама беришга карши).
Кейинги йилларда хам трестларга карши конунчилик АКШда ривожланди. АКШнинг трестларга карши конуни бошка давлатларда монополияга карши конунларни ишлаб чикишда ва ривожлантиришда мухим рол ўйнади.
Нархларни назорат килиш ва уларни мувофиклаштириш кўпрок табиий монополияларга кўлланилади. Эсласак, ракобатлашган бозорда нарх чекли харажатга тенг бўлар эди (1-расм). Лекин, бундай нархни табиий монополияларга кўллаб бўлмайди, чунки бу нархда бир катор ишлаб чикарувчилар зарар билан ишлаб ишдан чикадилар. Нима учун деганда, ишлаб чикарувчиларнинг харажатлари хар хил бўлгани учун нархлар хам хар хил бўлади.

1-расм. Табиий монополияда нархни мувофиклаштириш.


Расмдан кўриниб турибдики, нарх ракобатлашган бозор нархига тўгри келади ва у чекли харажат билан ўртача даромад чизиклари кесишган нукта билан аникланади. Нарх давлат томонидан мувофиклаштирилмаса, монополист нархни даражада белгилаб, микдорда махсулот ишлаб чикаради. Давлат эса нархни барча учун ўртача харажат даражасида (ўртача харажат чизиги билан даромад чизиги кесишган нукта) белгилайди, яъни . Бу нархга тўгри келадиган ишлаб чикариш хажми га тенг. бўлиши табиий монополистларга (узок муддатли ракобатлашган бозордаги фирмалар каби) нормал фойда олиш имконини беради.


нархда ишлаб чикарилган махсулот микдори оптимал хажмдан кичик бўлса хам истеъмолчилар монополист нархи тартиблаштирилмагандагига караганда кўпрок махсулот сотиб олиш имкониятига эга бўлади. Ўртача харажат даражасида ўрнатиладиган нарх ни «адолатли фойда олишни таъминлайдиган нарх» деб атайдилар. АКШда «адолатли» нархни таъминланишини жуда кўп федерал комиссиялар кузатиб боради.



Download 371,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish