Ma’ruzachi-dotsent Azod Abdullayev


SHanxay xamkorlik tashkilotining vujudga kelishi tarixi



Download 2,08 Mb.
bet2/5
Sana25.02.2022
Hajmi2,08 Mb.
#266780
1   2   3   4   5
Bog'liq
SHht

1.SHanxay xamkorlik tashkilotining vujudga kelishi tarixi.
ХХ асрнинг 90-йиллари бошларида Россия Федерацияси (РФ) ва Хитой Халқ Республикаси (ХХР), шунингдек Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларининг ўзаро ҳудудий чегара районлари ва ички сиёсатларида турли низолар келиб чиқишини олдини олиш ушбу давлат раҳбарларининг олдида турган асосий вазифалардан бирига айланиб қолган эди. Марказий Осиё давлатларининг ўз мустақилликларини қўлга киритиши ХХР учун кутилмаган бир ҳол эдики, бу ҳолат азалдан Хитойнинг ғарбий қисмида яшаб келаётган туркий забон халқлар миллий тафаккурининг уйғонишига ва милий масалада айирмачилик кайфиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин эди. Агарда жараён шу шаклда ривожланса–ташқи омиллар таъсирида ХХРнинг ғарбий районларида юзага келаётган вазиятни ижобий томонга йўналтиришнинг имкони бўлмай қоларди ва бу ҳолат Хитой раҳбарияти манфаатларига умуман тўғри келмас эди. Бу жараённи ўз вақтида пайқай олган ХХР давлат раҳбарлари бундай қийин шароитдан чиқиб кетиш йўлини топиш мақсадидаги саъй-харакатлари Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари иштирокидаги «Шанхайбешлиги» тузилмасини ташкил этилишига олиб келди.
«Шанхайбешлиги» тузилмаси 1996 йил 26 апрелда Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари раҳбарларининг Шанхай учрашувида тузилган бўлсада, бу жараённинг бошланиши 1964 йилнинг февралидаги Хитой ва Совет Иттифоқи ўртасидаги чегара масалалари бўйича ўтказилган музокараларга бориб тақалади. Афсуски, айрим сабабларга кўра бу музокоралар доирасида 20 йил мобайнида силжиш бўлмади.
Хитой-совет муносабатларидаги бу соҳадаги сезиларли ўзгаришлар атиги 80-йилларнинг иккинчи ярмидан, яъни Совет Иттифоқи давлати тепасига М.С.Горбачев келганидан кейингина жонланди. Айнан шу даврдан бошлаб музокоралар олиб бориш фаоллаша бошлади. 1989 йил майда Михаил Горбачевнинг Хитойга расмий ташрифи давомида томонлар СССР ва Хитой ўртасида совет-хитой давлатлари чегарасининг Шарқий қисми тўғрисида Шартнома имзоладилар. Айни вақтда томонлар совет-хитой чегарасига тегишли 100 километрлик ҳудудда харбий кучларини минимал даражагача, яъни икки давлат ўртасида дўстона қўшничилик муносабатларини ҳамда чегара ҳудудларда аҳолининг тинч хўжалик фаолияти билан шуғулланишини таъминлайдиган даражагача қисқартиришга келишиб олинди. Ушбу битим доирасидаги вазифаларни амалга ошириш юзасидан 1989 йилнинг ноябрида томонлар музокара столига ўтирдилар. Айнан ушбу воқеа «Шанхай бешлиги» шакланишига расмий туртки бўлди, яъни чегараларда ҳарбий кучларни қисқартириш ва ҳарбий соҳада ўзаро ишончни мустаҳкамлаш каби совет-хитой музокораларининг кун тартибидаги масалалар янги тузилма - «Шанхайбешлиги» форуми учун ҳам асосий масалалар бўлиб қолди. Uшбу форум ўзининг уч босқичдан иборат ривожланиш йўлини босиб ўтди.
Биринчи босқич – 1989 йил ноябдан 1991 йил декабригача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда, хитой-совет муносабатлари «яккама-якка» тартибда олиб борилди.
1989 йил ноябрида Совет Иттифоқи ва Хитой ўртасида чегара худудларида қуролли кучларни қисқартириш ва ҳарбий соҳада ўзаро ишончни мустаҳкамлаш тўғрисида музокаралар бошланди. Музокоралар жараёни жуда жўшқин тусда ўтди ва 1990 йил 24 апрелида совет-хитой чегара худудларида қуролли кучларни қисқартириш ва ҳарбий соҳада ўзаро ишончни мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари тўғрисида собиқ Совет Иттифоқи ва Хитой Халқ Республикаси ҳукуматлари ўртасида Шартнома имзоланди.
Иккинчи босқич – 1991 йил декабрдан 1997 йил апрелгача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу босқичда музокаралар икки томонлама, яъни бир томондан Хитой ва иккинчи томондан – Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларининг биргаликдаги делегацияси ўртасида олиб борилди. 1991 йил декабрида Совет Иттифоқи тарқалгандан кейин бу давлатлар Хитой билан чегара масалаларини, шунингдек чегарадош ҳудудларда ҳарбийлар сонини камайтириш ва ҳарбий соҳада ўзаро ишончни мустаҳкамлаш борасида музокораларни давом эттириш учун биргаликдаги делегацияни шакллантиргандилар. 1996 йил 26 апрелда Шанхайда Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон лидерларининг биринчи учрашувида «чегара районлари билан боғлиқ ҳудудларда ўзаро ҳарбий соҳада ишончни мустаҳкамлаш тўғрисида»ги битим имзоланди7 . Битимга мувофиқ томонларнинг чегарада жойлаштирилган қуролли кучлари бир-бирларига ҳужум қилмаслиги, бирон бир томонга қарши йўналтирилган ёки хавф туғдирувчи ҳарбий машғулотлар ўтказилмаслиги керак эди. Шунингдек, ўтказиладиган ўқув машғулотларнинг масштаби, куни ва «рамка»си ўзаро чегаралаб қўйилди. Томонлар чегарагача бўлган 100 км масофада ўтказиладиган муҳим ҳарбий тадбирлардан бир-бирларини хабардор қилиш; ҳарбий машғулотларга қўшни давлат томондан кузатувчилар таклиф қилиш; хавфли ҳарбий харакатлардан огоҳлантириш, чегарачилар ва чегара ҳудудларга жойлаштирилган армия ҳарбий хизматчилари ўртасида ўзаро дўстона муносабатларни мустаҳамлаш бўйича мажбуриятлар қабул қилдилар.
Бешта давлат бошлиқларининг Шанхайдаги ушбу учрашувида ҳарбий соҳада ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ҳақидаги битимни имзолаш билан бирга «Шанхай бешлиги» доирасида ҳар йили учрашув ўтказилиб туришга келишиб олинди ва бу учрашув механизми «Шанхай бешлиги» форуми номини олди. Бу форум доирасидаги иккинчи учрашув Москвада 1997 йил 24-25 апрелда ўтказилиб, унда бир томондан Хитой, иккинчи томондан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон мамлакатлари вакилларининг биргаликдаги делегацияси иштирок этди ва чегара районларида умуммиллий манфаатлардан келиб чиқиб «чегара районларида қуролли кучларни қисқартириш тўғрисида»ги Москва битими имзоланди. ХХРнинг фақат Марказий Осиё давлатлари билан умумий чегара узунлиги 3 700 км.ни , Россияни ҳам қўшиб ҳисоблаганда эса, тузилмага аъзо давлатлар ўртасидаги чегара чизиғининг узунлиги 7000 км.ни ташкил этади. Ушбу битимга биноан ҳар иккала томон ҳам чегара ҳудудлардаги ҳарбийлар сонини ўзаро дўстона қўшничилик муносабатларига мувофиқ келадиган даражагача қисқартирдилар. Амалда, ушбу чегара ҳудудлардаги қуролли кучлар, фақат мудофаа функциясини бажариши лозимлигини англатарди:

  1. • томонлар бир-бирига нисбатан қуролли кучлар билан таҳдид қилиш ёки уни қўллашдан воз кечдилар;

  2. • ҳарбий устунликка эришиш учун бўлган интилишга ва ҳатти-ҳаракатларга барҳам берилди;

  3. • чегара ҳудудларида жойлаштирилган ҳарбий контингентлар бир-бирига нисбатан ҳужум қилиш ҳолатида бўлмаслигини таъминлашга;

  4. • чегаранинг ҳар икки томонида юз километрлик масофада жойлаштирилган қуруқликдаги, ҳарбий-ҳаво, чегара қўшинлари ва Ҳаво Ҳужумидан Мудофаа қилувчи Ҳарбий Ҳаво Кучларининг шахсий таркибини қисқартиришга келишилди;

  5. • қисқартириш ўтказилгандан кейин чегара ҳудудларида қуролланиш ва шахсий таркибнинг сонини жоиз бўлган энг максимал даражасини белгилаш;

  6. • қуролли кучларни қисқартиришнинг методлари ва муддатини аниқлаш;

  1. • томонлар чегарада жойлаштирилган қуролли кучлари тўғрисидаги ўзаро маълумот алмашиш ва битимнинг ижро қилиниши юзасидан назорат олиб боришга келишилди.

Имзоланган битимга мувофиқ 7000 км.га чўзилган чегара чизиғигача бўлган 100 км.лик масофада ҳар қайси томон ўз ҳудудида жойлаштирган қуруқликдаги, ҳарбий-ҳаво, чегара қўшинлари ва Ҳаво Ҳужумидан Мудофаа қилувчи Ҳарбий Ҳаво Кучларининг умумий максимал сонини 130 минг 400 кишидан оширмаслиги муқаррар расмийлаштирилди.


Шунингдек, томонлар доимий равишда чегара ҳудудларига тегишли бўлган ҳарбий маълумотларни алмашиб туришлари шартлиги битимда қайд қилинди ва битимнинг амал қилиш муддати 2010 йилнинг 31 декабригача белгиланди.
Имзоланган бу икки битим тузилмага аъзо бешта давлатлар ўртасидаги дўстона қўшничилик муносабатлари, ўзаро ишонч ва самарали ҳамкорликни даврий ривожининг натижаси эди.
Учинчи босқич – 1997 йил апрелидан кейинги даврни ўз ичига олиб, бу давр асосан тенг ҳуқуқли бешта аъзо мамлакатлар, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларининг ўзаро кўп томонлама музокараларга киришганлиги билан ажралиб туради. . «Шанхай бешлиги»га аъзо давлатларнинг асосий мақсадлари таҳлил қилинса, уларнинг ўзаро манфаатларида чегара ҳудудларида кечаётган жараёнларни мувозанатга келтириш, бунинг учун эса улар фаолиятига таъсир этувчи ҳар қандай ташқи кучнинг таъсирига тушиб қолмасликка имкон қадар ҳаракат қилинганлигини кузатиш мумкин. Чунки бу вақтга келиб, Евроосиё минтақасига бўлган таҳдидлар кучаймоқда эди. Айниқса, Марказий Осиё минтақаси давлатларига қўшни Афғонистонда толибларнинг кучайганлиги ва ҳалқаро террорчилар ўчоғига айланганлиги, миллий сепаратизм, диний экстремизм ва трансмиллий жиноий кучлар томонидан бўладиган таҳдидлар каби хавф-хатар кучайиб борди. Бу каби таҳдидларни бартараф қилиш фақат минтақа давлатларининг биргаликдаги фаолияти орқалигина амалага оширилиши мумкин эди. Умуман, халқаро терроризм, диний экстремизм ва наркобизнес каби халқаро таҳдидларни бартараф этиш борасидаги ўзаро манфаатлар минтақа давлатларини минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида кучларни бирлаштиришни шарт қилиб қўйганди. Демак, бу давлатлар ўртасидаги чегара муаммоларини ҳал қилиш билан бирга, амалда кун сайин кучайиб бораётган хавф ҳам «Шанхай бешлиги» давлатларининг бир-бирларига яқинлашувига сабаб бўлган асосий омиллардан биридир. Бу фикр айрим мутахассиларнинг - «ХХР ўзининг миллий манфаатларидан келиб чиқиб «Шанхай бешлиги» тузилмасини барпо этди» деган бир томонлама қарашларига аниқликлар киритади. Бунинг исботи сифатида, 1998 йил 3 июлдаги Олма-Отада ўтказилган учинчи саммитда «Шанхай бешлиги» доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш билан бирга асосий эътибор «Афғонистон муаммоси» ва уни бартараф этишга қаратилганлигини мисол қилиб келтириш мумкин . Айнан шу Олма-Ота саммитида «минтақавий ва Осиё хавсизлиги» масалалари бўйича жиддий равишда музокараларни ўтказиш, ўзаро савдо, иқтисодиёт, энергетика заҳиралари бўйича кенг ҳажмдаги ва узоқ муддатли ҳамкорликни амалга оширишга келишиб олинди. Ана шу омиллар асосида Евроосиё минтақасини бу бешта давлатларининг яқинлашиш жараёнлари юзага келди.
1999 йилнинг 24-25 августида Бишкекда «Шанхай бешлиги»нинг тўртинчи саммити чақирилди. Мазкур йиғилишда Россия томонидан бу бешта давлатлар хуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи кўриб чиқилди. Бунга кўра, тузилмага аъзо бешта давлатларнинг хуқуқни ҳимоя қилиш органлари, мудофаа ва ташқи ишлар вазирликларининг учрашувларини ўтказиб туриш, аъзо давлатлар ўртасида кўп томонлама ҳамкорлик қилишнинг лойииҳаси ва дастурлари бўйича аниқ тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадида ўзаро иқтисодий соҳа экспертларининг ишчи гуруҳларини тузиш тўғрисидаги киритилган таклифлар қўллаб-қувватланди. Ушбу саммитнинг натижаси ўлароқ шу йилнинг декабр ойида Бишкекда бешта давлатнинг хуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари учрашуви ўтказилиб, бу учрашувда ҳалқаро терроризм, диний экстремизм, миллий сепаратизм, ноқонуний наркотик моддалар ва қурол-яроғ савдоси, ноқонуний миграция муаммоларини бартараф этиш масаласида хуқуқни муҳофаза қилиш ва махсус хизматларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиши тўғрисида Бишкек меморандуми имзоланди ва шу асосда кейинчалик «Бишкек гуруҳи» тузилди.
«Шанхай бешлиги» эволюциясидаги эътиборли воқеалардан бири бўлган бешинчи саммит 2000 йил 5 июлда Душанбеда ўтказилди. Ушбу саммитда асосий эътибор, Марказий Осиё минтақаси билан боғлиқ муаммолар муҳокама этилиб, асосан, хавфсизлик, мудофаа, ҳуқуқ тартибот ишлари, ташқи сиёсат, иқтисодиёт, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш (айнан ушбу учрашувда бу масала тузилма доирасида биринчи бор кўриб чиқилган), маданият соҳаси билан боғлиқ ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Айнан ушбу учрашувда Россия Федерациясининг таклифи ва ХХРнинг қўллаб қуватлашига биноан Президент Ислом Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси кузатувчи сифатида иштирок этган эди.
Шунингдек, саммит якунларига кўра «Шанхай бешлиги»ни «Шанхай форумига»га айлантириш тўғрисида қарор қабул қилинди15 . Саммитда имзоланган Душанбе Декларацияси томонларнинг «Шанхай бешлиги»ни турли соҳаларда кўптомонлама ҳакорлик қилувчи минтақавий тузилмага айлантиришга бўлган интилишларини тасдиқлади. Душанбе декларациясидан ташқари, яна ушбу саммитда Қирғизистон, Хитой ва Тожикистон давлатлари ўртасида давлат чегаралари туташган жойлар тўғрисидаги битимнинг имзоланиши билан бешта аъзо давлатлар ўртасидаги давлат чегараларига ҳуқуқий аниқлик киритиш каби қийин жараёни якунланди .
Юқорида келтирилган фактларни таҳлил этган ҳолда, хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, «Шанхай бешлиги» айрим мутахассислар таъкидлаганидек, Хитой манфаатлари асосида тузилган тузилма эмас, барча иштирокчиларнинг манфаатлари асосида, мавжуд чегара муаммолари ҳамда таҳдид солаётган хавф-хатарларни бартараф этиш ёки олдини олиш, жамиятнинг барча соҳаларида ўзаро кўптомонлама ҳамкорлик қилиш мақсадида тузилганлигини ва вазиятга қараб эволюцион йўл билан ўзгариб борганлиги ёки вазиятдан келиб чиқиб ўз фаолиятини юритганлигини кўриш мумкин. 1996 йил 26 апрелда тузилган «Шанхай бешлиги»нинг асосий вазифаси беш аъзо мамлакат (Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон) ўртасида ўзаро чегарадош ҳудудларда ўзаро ишонч ва суверенитет ҳурматини мустаҳкамлаш, бунинг учун ҳарбийлар сонини камайтиришдан иборат эди19 .
Аъзо давлатларнинг бу ниятлари тез фурсатда рўёбга чиқди. Энди давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларда иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ҳамкорлик масалалари устуворлик касб эта бошлади. Чегарадош ҳудудлардан кўнгил тўқлиги, ўзаро ишонч ва ҳурмат мустаҳкамланганлигидан тўғри фойдаланиш зарур эди. Шу боисдан ҳам 2000 йил ёзида Душанбе саммитида тузилмани «Шанхай форуми» деб аташ унинг имкониятларини янада кенгайтиришга йўл очиши таъкидланган эди. Шундай қилиб, 2001 йил 14-15 июн кунлари ХХР пойтахти Шанхайда олтита давлат, Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари раҳбарларининг учрашувида ШҲТни тузиш тўғрисидаги Декларация имзолангандан эътиборан ушбу ташкилот расман «Шанхай ҳамкорлик ташкилоти» деб атала бошланди ва Ўзбекистон унга муассислардан бири, тенг ҳуқуқли аъзо сифатида қўшилди. Юқорида келтирилганидек бу ташкилотга тузилишининг дастлабки кунларидан бошлаб минтақанинг нуфузли давлатлари қизиқишларининг катталиги халқаро муносабатларда янги обрўли, минтақавий ташкилотнинг юзага келганлини кўрсатди. Умуман Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг вужудга келиш сабабларини қуйидагиларда кўриш мумкин:
биринчидан, минтақада сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий масалаларда хавфсизликни таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, минтақани узоқ муддатли, барқарор ривожлантириш ва мустаҳкамлашдан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барчасининг манфаатдорлиги;
иккинчидан, террорчилик, диний экстремизм, сепаратизм, наркобизнес, ноқонуний қурол-яроғ савдоси каби дунёвий хавфсизликка таҳдид соладиган хатарларга қарши курашда ташкилотга аъзо давлатлар муносабатларининг бир хиллиги, мақсадларнинг муштараклиги;
учинчидан, келажакда ШҲТ фаолиятида иқтисодий йўналишнинг шубҳасиз изчил ривожланиши, камбағаллик, аҳолини иш билан таъминлаш, ижтимоий ва иқтисодий тараққиётдаги ечилмаган муаммоларни, миграция масалаларини ҳал этиш, минтақада ягона умумминтақавий бозор яратиш масалалари ташкилотга аъзо давлатларнинг асосий манфаатларига мос келиши;
тўртинчидан, Марказий Осиё ва Хитойни Россия, Европа ва жаҳон бозори билан боғловчи, минтақа давлатларининг ижтимоий, иқтисодий ривожланиши ва минтақада кенг кўламда инвестициялар келишини таъминлаш учун катта имкониятлар очадиган транспорт - коммуникация лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалага ошириш каби ҳамкорликнинг энг муҳим стратегик йўналишларига бўлган зарурият;
бешинчидан, Ўзбекистоннинг иштирокисиз Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаши ҳақидаги фикр-мулоҳазалар ва ҳаракатлар бир томонлама истиқболсиз ҳавойи гаплигича қолиши ва шу каби бир қатор сабаблар ШҲТнинг шаклланишга туртки бўлди дейиш мумкин. Шанхай саммитида имзоланган Декларацияда ташкилотнинг ҳеч бир мамлакат ёки ташкилотга қарши қўйилмагани, унга қўшилишни истаган давлатлар учун доимо очиқлиги алоҳида қайд қилинган. Ташкилот фаолиятининг бу каби асосий ғояси БМТ Низоми қоидаларига ва халқаро ҳуқуқ меъёрлари мақсадларига тўла мос келади ва шу сабабли ШҲТнинг 2002 йил 7 июн Санкт-Петербургда имзоланган Хартияси БМТ Низомининг 102-моддасига мувофиқ БМТ Котибиятида рўйҳатга олинган. Бундан шуни англаш мумкинки, ШҲТ халқаро майдонда халқаро муносабатларнинг бошқа субъектлари, давлатлар ёки халқаро ташкилотлар билан кенг қамровли ҳамкорлик қилиш имкониятларига эгадир. Ҳозирда Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ШҲТнинг таъсисчилари ҳисобланиб, бу давлатлар томонидан ушбу ташкилот фаолиятидан кўзланган бир қатор мақсад вазифаларни аниқ белгилаб қўйилган.





Download 2,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish