Ma’ruzachi-dotsent Azod Abdullayev



Download 2,08 Mb.
bet4/5
Sana25.02.2022
Hajmi2,08 Mb.
#266780
1   2   3   4   5
Bog'liq
SHht

3. SHanxay xamkorlik tashkilotining mintaqa va jahon siyosatini belgilashdagi iqtisodiy munosabatlarni rivojlantirishdagi hamda mintaqa xavfsizligini ta’minlashdagi ahamiyati
Умуман, халқаро терроризм, диний экстремизм ва наркобизнес каби халқаро таҳдидларни бартараф этиш борасидаги ўзаро манфаатлар минтақа давлатларини минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида кучларни бирлаштиришни шарт қилиб қўйганди. Демак, бу давлатлар ўртасидаги чегара муаммоларини ҳал қилиш билан бирга, амалда кун сайин кучайиб бораётган хавф ҳам «Шанхай бешлиги» давлатларининг бир-бирларига яқинлашувига сабаб бўлган асосий омиллардан биридир. Бу фикр айрим мутахассиларнинг - «ХХР ўзининг миллий манфаатларидан келиб чиқиб «Шанхай бешлиги» тузилмасини барпо этди» деган бир томонлама қарашларига аниқликлар киритади. Бунинг исботи сифатида, 1998 йил 3 июлдаги Олма-Отада ўтказилган учинчи саммитда «Шанхай бешлиги» доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш билан бирга асосий эътибор «Афғонистон муаммоси» ва уни бартараф этишга қаратилганлигини мисол қилиб келтириш мумкин . Айнан шу Олма-Ота саммитида «минтақавий ва Осиё хавсизлиги» масалалари бўйича жиддий равишда музокараларни ўтказиш, ўзаро савдо, иқтисодиёт, энергетика заҳиралари бўйича кенг ҳажмдаги ва узоқ муддатли ҳамкорликни амалга оширишга келишиб олинди. Ана шу омиллар асосида Евроосиё минтақасини бу бешта давлатларининг яқинлашиш жараёнлари юзага келди.
1999 йилнинг 24-25 августида Бишкекда «Шанхай бешлиги»нинг тўртинчи саммити чақирилди. Мазкур йиғилишда Россия томонидан бу бешта давлатлар хуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи кўриб чиқилди. Бунга кўра, тузилмага аъзо бешта давлатларнинг хуқуқни ҳимоя қилиш органлари, мудофаа ва ташқи ишлар вазирликларининг учрашувларини ўтказиб туриш, аъзо давлатлар ўртасида кўп томонлама ҳамкорлик қилишнинг лойииҳаси ва дастурлари бўйича аниқ тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадида ўзаро иқтисодий соҳа экспертларининг ишчи гуруҳларини тузиш тўғрисидаги киритилган таклифлар қўллаб-қувватланди. Ушбу саммитнинг натижаси ўлароқ шу йилнинг декабр ойида Бишкекда бешта давлатнинг хуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари учрашуви ўтказилиб, бу учрашувда ҳалқаро терроризм, диний экстремизм, миллий сепаратизм, ноқонуний наркотик моддалар ва қурол-яроғ савдоси, ноқонуний миграция муаммоларини бартараф этиш масаласида хуқуқни муҳофаза қилиш ва махсус хизматларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиши тўғрисида Бишкек меморандуми имзоланди ва шу асосда кейинчалик «Бишкек гуруҳи» тузилди.
«Шанхай бешлиги» эволюциясидаги эътиборли воқеалардан бири бўлган бешинчи саммит 2000 йил 5 июлда Душанбеда ўтказилди. Ушбу саммитда асосий эътибор, Марказий Осиё минтақаси билан боғлиқ муаммолар муҳокама этилиб, асосан, хавфсизлик, мудофаа, ҳуқуқ тартибот ишлари, ташқи сиёсат, иқтисодиёт, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш (айнан ушбу учрашувда бу масала тузилма доирасида биринчи бор кўриб чиқилган), маданият соҳаси билан боғлиқ ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Айнан ушбу учрашувда Россия Федерациясининг таклифи ва ХХРнинг қўллаб қуватлашига биноан Президент Ислом Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси кузатувчи сифатида иштирок этган эди.
Шунингдек, саммит якунларига кўра «Шанхай бешлиги»ни «Шанхай форумига»га айлантириш тўғрисида қарор қабул қилинди15 . Саммитда имзоланган Душанбе Декларацияси томонларнинг «Шанхай бешлиги»ни турли соҳаларда кўптомонлама ҳакорлик қилувчи минтақавий тузилмага айлантиришга бўлган интилишларини тасдиқлади. Душанбе декларациясидан ташқари, яна ушбу саммитда Қирғизистон, Хитой ва Тожикистон давлатлари ўртасида давлат чегаралари туташган жойлар тўғрисидаги битимнинг имзоланиши билан бешта аъзо давлатлар ўртасидаги давлат чегараларига ҳуқуқий аниқлик киритиш каби қийин жараёни якунланди .
Юқорида келтирилган фактларни таҳлил этган ҳолда, хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, «Шанхай бешлиги» айрим мутахассислар таъкидлаганидек, Хитой манфаатлари асосида тузилган тузилма эмас, барча иштирокчиларнинг манфаатлари асосида, мавжуд чегара муаммолари ҳамда таҳдид солаётган хавф-хатарларни бартараф этиш ёки олдини олиш, жамиятнинг барча соҳаларида ўзаро кўптомонлама ҳамкорлик қилиш мақсадида тузилганлигини ва вазиятга қараб эволюцион йўл билан ўзгариб борганлиги ёки вазиятдан келиб чиқиб ўз фаолиятини юритганлигини кўриш мумкин. 1996 йил 26 апрелда тузилган «Шанхай бешлиги»нинг асосий вазифаси беш аъзо мамлакат (Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон) ўртасида ўзаро чегарадош ҳудудларда ўзаро ишонч ва суверенитет ҳурматини мустаҳкамлаш, бунинг учун ҳарбийлар сонини камайтиришдан иборат эди19 .
Аъзо давлатларнинг бу ниятлари тез фурсатда рўёбга чиқди. Энди давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларда иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ҳамкорлик масалалари устуворлик касб эта бошлади. Чегарадош ҳудудлардан кўнгил тўқлиги, ўзаро ишонч ва ҳурмат мустаҳкамланганлигидан тўғри фойдаланиш зарур эди. Шу боисдан ҳам 2000 йил ёзида Душанбе саммитида тузилмани «Шанхай форуми» деб аташ унинг имкониятларини янада кенгайтиришга йўл очиши таъкидланган эди. Шундай қилиб, 2001 йил 14-15 июн кунлари ХХР пойтахти Шанхайда олтита давлат, Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари раҳбарларининг учрашувида ШҲТни тузиш тўғрисидаги Декларация имзолангандан эътиборан ушбу ташкилот расман «Шанхай ҳамкорлик ташкилоти» деб атала бошланди ва Ўзбекистон унга муассислардан бири, тенг ҳуқуқли аъзо сифатида қўшилди. Юқорида келтирилганидек бу ташкилотга тузилишининг дастлабки кунларидан бошлаб минтақанинг нуфузли давлатлари қизиқишларининг катталиги халқаро муносабатларда янги обрўли, минтақавий ташкилотнинг юзага келганлини кўрсатди.










Download 2,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish