Маърузалар матни 1-мавзу: Ижтимоий статистиканинг назарий асослари


Статистика предметининг асосий хусусиятлари



Download 35,63 Kb.
bet2/5
Sana14.05.2023
Hajmi35,63 Kb.
#938530
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 Mavzu statistika

2. Статистика предметининг асосий хусусиятлари
«Статистика» атамаси лотинча «Status» сўзидан олинган бўлиб, ҳодисаларнинг ҳолати аҳволини билдиради. «Status» сўзининг негизидан «Status» - давлат, «Statusta» - давлатни билувчи, «Statustica» - давлат тўғрисидаги муайян билимлар ва маълумотлар йиғиндиси каби тушунчалар келиб чиққан.
Ҳозирги кунда статистика тушунчаси:

  • Ўз объекти ва усулига эга мустақил фанни;

  • Амалий фаолиятдаги мустақил тармоқларни;

  • Ижтимоий ҳаётнинг турли томонларини таърифлайдиган умумий кўрсаткичлар, статистика рақамларни ифода этади.

Баъзан статистика тушунчаси бир неча хил маънода қўлланилиши мумкин. Инглиз ёзувчиси ва давлат арбоби Б.Дизраэли статистикага қуйидагича таъриф берган: «Учта ёлғон мавжуд: ёлғон, бўҳтон ва статистика».
Юқорида айтиб ўтилганидек статистика ўз предмети ва тадқиқот усулларига эга фан ҳисобланади. Статистика предметига хос бўлган хусусиятлар қуйидагиларда намоён бўлади.
Статистика фани нимани ўрганади деган саволга қуйидагича жавоб бериш мумкин? Статистика фани ижтимоий ҳодисаларнинг миқдорий томонларини уларнинг сифат томонлари билан узвий равишда боғланган ҳолда ўрганади. Бутун борлиқ, яъни моддий дунёдаги табиий ва ижтимоий ҳодисаларнинг барчаси статистиканинг ўрганиш объекти бўлиб ҳисобланади. Статистик тадқиқотларнинг вазифаси ижтимоий ҳаётнинг қонуниятларини аниқлаш ва умумлашган кўрсаткичларни аниқ вақт ва макон доирасида жамлай олиш ҳисобланади.
Статистиканинг ўрганиш объекти инсоният ҳаётида рўй берадиган барча оммавий воқеа ва ҳодисалардир, предмети эса шу оммавий воқеа ва ҳодисаларни миқдорий томонларини ўрганувчи, аниқ шароит ва вақтда ҳодисаларнинг ривожланшиқонуниятларини ўргатувчи методлар йиғиндисидир.
Демак, статистиканинг фан сифатидаги биринчи хусусияти унинг алоҳида ҳодисаларни эмас, балки оммавий ижтимоий ҳодисаларни ўрганишидир.
Масалан, профессороиласида 3 нафар қиз бола туғилди, фермер оиласида 3 нафар ўғил бола туғилди. Бу ердан, демак профессорлар оиласида фақат қиз бола туғилар экан, фермерлар оиласида ўғил бола туғилар экан деган хулоса чиқариш мумкинэмас. Чунки бу воқеалар оммавий эмас. Бундай хулоса чиқариш учун аҳолипункта, шаҳар, вилоят, мамлакат ёки дунё аҳолисанинг оилаларида болалар туғилишини ўрганиш керак. Шундайўрганишлардан бизга маълумки, ҳар 100 та қиз болага 105 та ўғил бола туғилади, лекин доимо аёллар сони эркаклар сонидан кўп.
Статистиканинг фан сифатидаги иккинчи хусусияти унинг оммавий ҳодиса ва жараёнларнинг миқдорий томонларини ўрганишидир.
Ҳодиса ва воқеаларни сифат томонларини ўрганиши ҳаммага маълум, лекин бу дегани статистика ҳодисаларнинг миқдорини ўрганишда, уларнинг сифат томонига умуман эътибор бермайди дегани эмас. Аксинча, сифат ва миқдор кўрсаткичлари узвий боғлиқликда ўрганилади. Масалан, Республикада фаолият кўрсатаётган қўшма корхоналарни олайлик. Уларнинг 5 йиллик иқтисодий молиявий фаолиятини таҳлил қилиб, олинган натижалар асосида қўшма корхоналарни уч гуруҳга ажратсак: яхши ишлаган, ўртача ишлаган, ёмон ишлаган. Кўриниб турибдики, биз миқдор кўрсаткичларни таҳлил қилиб, қўшма корхоналарни сифат кўрсаткичи орқали уларни уч гуруҳга ажратдик.
Учинчи хусусият аниқ шароит ва вақт. Вовқеа ва ҳодисаларнингмиқдоринитавсифланишини статистика рақамларда ифодалайди. Улар маконда фарқланади ва вақт бўйича бўйича ўзгаради. Масалан, Фарғона ва Бухоро шаҳарлари аҳолисининг сони ва таркиби бир хил эмас, улар вақт буйича ҳам ўзгариб туради. Шунинг учун ҳам статистик маълумотлар ўзининг вақт бўйича чегараланганлиги, жой буйича ва тўпламдаги фактлар ҳажмининг аниқлиги хусусияти билан ажралиб турадиди.
Тўртинчи хусусияти статистика ижтимоий ҳодисаларнинг таркибини тавсифлаб беради. Ҳодисаларнинг таркиби оммавий ҳодисаларнинг ички тузилишидр. Статистика статистик кўрсаткичлар ёрдамида мазкур таркибни аниқлаши ва акс эттириши лозим.
Бешинчи хусусият ҳодиса ва жараёнларнинг вақт давомида ўзгаришини, яъни динамикасини аниқлаш билан боғлиқдир.

Download 35,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish