Мавзу: диний эьтиқодлар ва дафн маросимлари



Download 476,63 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/14
Sana09.06.2022
Hajmi476,63 Kb.
#648743
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
курс ишига наьмуна (1)

 
 
17
Аскаров А. Сапаллитепа. ... – С. 56-60. 


10 
Сополлитепа аҳолисининг дафн маросимларида хум ёки кўзаларга солиб марҳумни 
дафн қилиш одати, ўша давр одатлари учун янгилик бўлган. Чунки неолит даври 
ёдгорликларида марҳумни хумларга солиб дафн этиш аввал учратилмаган. Бундай 
ҳолатлар бронза давридан бошланган бўлиб, уларнинг айрим намуналари Олтинтепа, 
Даштли ва Хапуз-тепада ҳам учратилган
18
.
Сополлитепадаги кўпгина мозорларда ҳатто қабр бўшлиғи мавжуд, яъни қабрга 
тупроқ ўпирилиб, қабр тупроққа тўлмаган. Мозорлар, уларга қўйилган ашёвий далилларга 
ниҳоятда бой. Қабрлардаги ашёвий буюмлар сополлитепаликларнинг абадий ўлимга 
ишонмаганликларидан далолат беради. Қабрларда 10 тадан 30-40 тагача дафн этиш 
анжомлари қўйилган бўлса, уларнинг асосан кўп қисмини сопол буюмлар, ундан сўнг 
бронзадан ишланган буюмлар ва ҳар хил тақинчоқлар ташкил этади. Шу билан бирга, 
Т.Ширинов Сополлитепа манзилгоҳида 4 мингга яқин тошдан ясалган меҳнат қуроллари 
ва қуроллар топилганини айтиб, уларнинг изоҳини беради
19
. Қабрлардаги кўмиш билан 
боғлиқ буюмлар орасида ҳаттоки юмшоқ материаллар – тери, ёғоч, буғдой поя ва 
новдалардан тўқилган идишлар, кийим қолдиқлари учрайдики, бу буюмлар ўша давр 
одамларининг реал ҳаётини аниқ тасаввур этишга ёрдам бера олади
20
.
Марҳум “нариги дунёга” кузатилар экан, қариндошлари ва жамоадаги яқин 
кишилари томонидан махсус овқатлар тайёрланиб, идишларга солиб кузатганлар. Зеро, 
уларнинг эътиқодига кўра, булар марҳумни нариги дунёга етиб олгунча марҳумга зарур 
бўлади, деб тасаввур этганлар. Бундай тартибда дафн этиш ўша давр аҳолиси онггида 
вафот этган яқинларини ҳамиша ўзларининг ёнларида, уларга мадад бериб турибди, 
деган тушунча кучли бўлгандир.
Қабрга марҳум билан бирга қўйилган буюмларнинг таҳлили, уларни икки гуруҳга
21
ажратиш имконини беради. Биринчи гуруҳга марҳумнинг шахсий, ўзига тегишли 
буюмлар кирса, иккинчи гуруҳга марҳумнинг қариндошлари ва жамоадаги яқинлари 
томонидан олиб келиб қўйилган буюмлардан иборат. Яъни кийим кечаклар, топилган оёқ 
кийимлар, зеб-зийнат буюмлари ва қурол-аслаҳалар марҳумнинг шахсий буюмлари 
ҳисобланса, қабрлардан топилган нафис санъат даражасида ишланган сопол идишлар ва 
уларнинг ичидаги овқатлар қариндош-уруғлари томонидан қабрга келтириб қўйилган, 
марҳум учун аталган неъматлардир. Буларнинг қўйилиши уларнинг тасаввурларида 
“нариги дунё” ҳақидаги тасаввурлари билан боғлиқдир. Марҳума аёлларнинг қабрларида 
18
Сарианиди В.И. Древние земледельцы Афганистана. – М., Наука, 1977. – С. 57. 
19
Ширинов Т. Орудия производства и оружие эпохи бронзы Среднеазиатского междуречья. – Т., Фан, 1986. 
– С. 36. 
20
Аскаров А, Буряков Ю.Ф, Квирквелия О.Р, Радилиловский В.В Теоретические и методологические 
проблемы исследования в археологии. – Т., Фан.1988. – С. 23.
21
Аскаров А.А Древнеземледельческая культура эпохи броны юга Узбекистана. ... – С. 135-136; Аскаров А и 
др. Теоретические и методологические проблемы ... – С. 30. 


11 
кўпроқ тақинчоқлар учрайди. Булар, бронзадан зеб-зийнат буюмлари – бронза ойна, 
браслет, турли хил тошлардан ясалган мунчоқлар, тароқ, соч тўғноғич, сирға ва кичик 
сурмадонлардан иборат
22
. Ҳар бир буюмнинг бажарадиган вазифасига қараб 
жойлаштирганлар. Масалан, ойна скелетнинг юз қисми қаршисида, сирға қулоғи 
яқинида, браслет қўли олдида, соч тўғноғич бош қисми атрофида, мунчоқлар кўкрак 
қафаси қисмида жойлашган. Эркак кишининг қабрида эса, асосан меҳнат қуроллари – 
пичоқ, теша, болта, камоннинг ўқ учлари ва бошқалар топилган.
Шу билан бирга Сополлитепада катта ёшдаги аёллар қабридан печат-эмблемалар 
топилган
23
. Топилган печат-эмблемаларда қанотини ёзиб турган бургут, илон, туя, тўнғиз, 
тоғ эчкиси, тўқай мушуги каби жониворларнинг тасвирлари ва турли геометрик шаклдаги 
тасвирлар туширилган. Кўриниб турибдики, булар яъни, эмблемадаги тасвирлар катта 
патриархал оиланинг тотеми билан боғиқ тасвирлар бўлиши ҳақиқатга яқинроқ. Бир 
патриархал оиланинг тотеми бургут бўлса, иккинчисиники илон, учинчисиники тўнғиз ва 
бошқалар бўлганлигидан далолат беради. Ҳар бир оила аъзоларининг шахсий исмидан 
ташқари оилавий тотем номлари ҳам бўлганки, улар ўзларининг келиб чиқишини шу 
улуғлаган ҳайвонлари билан боғлаганлар. Уларнинг эмблема-тотем муҳрлари қабила 
байроғида, уруғ оқсоқоли дарвозасининг пештоқида акс этган. Яна улар тўғноғич ва соч 
тўғноғичлар
24
шаклида ишланиб, сардор бошида тож белгиси сифатида тақиб юрилган. 
Аёлларнинг қабридан печат-эмблеманинг топилиши аёл киши насл давомийлигини 
таъминловчи илоҳий сиймо сифатида улуғланган ва қабилада алоҳида эътиборга лойиқ 
бўлган
25
. Шу билан бирга аёлларнинг мавқеи оиласини, уруғни бошқаришда эркаклар 
билан тенгма-тенг ҳуқуққа эга бўлганлигини билдиради. 
Қабрлардан чиққан буюмлар таҳлил қилинганда, ёш болаларга тегишли қабрларда 
кўмиш билан боғлиқ анжомлар деярли учрамайди. Ўсмирлар қабрларида биттадан 
тўрттагача буюм учраса, катта ёшлилар дафн этилган қабрларда уларнинг миқдори анча 
кўплиги аниқланган
26
. Кўриниб турибди-ки, катта ёшли кишиларнинг қабрида даян этиш 
анжомлари кўп. Бу инсонларни дафн этиш унинг жамиятдаги мавқеига, хизматига қараб 
белгиланган.Қанчалик ёши катта бўлса, уни кўпчилик билан ва дафн маросимига 
кўпчилик қатнашган.
Ўрта Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари қадимги даври деҳқончилик билан 
шуғулланган қабилаларнинг дафн маросимлари устида изланиш олиб борган 
22
Аскаров А. Древнеземледельческая культура эпохи бронзы юга Узбекистана.... – С. 42. 
23
Ўша асар. – С. 142. Аскаров А.А и др. Теоретические и методологические проблемы ... – С. 31. Абдуллаев 
Б. Культура древнеземледельческих племен эпохи поздней бронзы Северной Бактрии // Автореф. дис...канд. 
ист. наук. – Новосибирск, 1980. – С.7. 
24
Аскаров А. Древнеземледельческая культура эпохи бронзы юга Узбекистана.... – С. 142. 
25
Аскаров А.А и др. Теоретические и методологические проблемы ... – С. 31. 
26
Аскаров А и др. Теоретические и методологические проблемы ... – С. 23-26. 


12 
В.А.Алёкшин Сополлитепа қабрларидан 8 та эркак кишига ва 13 та аёл кишига тегишли 
қабрлар устида анализ ўтказиб, уларни ёшлари бўйича гуруҳларга ажратади. Эркакларни 
икки гуруҳга: 1-гуруҳга 4 та 25-30 ёшлардаги, 2-гуруҳга 40-50 ёшлардаги эркаклар кирган. 
Биринчи гуруҳга нисбатан иккинчи гуруҳда дафн этиш анжомлари, бронза буюмлар кўп 
топилган. Аёлларни эса ёшига қараб 4 гуруҳга бўладилар. 1-гуруҳ – 20-35 ёш; 2-гуруҳ – 
35-40 ёш, 3-гуруҳ – 40-50 ёш, 4-гуруҳ – 60 ёшдан юқори. Бу қабрлардаги дафн этиш 
анжомлари таҳлилига кўра, қайсидир бир гуруҳни устун қўйиш жуда ҳам қийин кечган. 
Чунки, гуруҳлар орасидаги қабрларнинг баъзиларида кўп миқдорда сопол буюмлар (15 
тадан 21 тагача) бўлса, бронза буюмлари деярли йўқ. Айримларида эса, катта миқдорда 
бронза буюмлар бор, лекин идишлар миқдори кам. Катта ёшли аёллар қабрига ўсимлик ва 
гўштли таомлар қўйилган. Эркакларникига фақат гўштли таомлар қўйилган. Ёш йигит ва 
қизларникида гўштли таомлар мутлақо учрамайди. Фақат бошоқли ўсимлик донларидан 
тайёрланган суюқ таомлар қўйилган
27
. Бундан кўриниб турибдики, эркакларни 
жамиятдаги ўрнига қараб, аёлларни эса, баъзи аёллар қабрида печат-амулетни чиқишини 
айтмаганда, бронза буюмлар кўп чиққан қабрларни жамиятда унинг ёки оиласининг 
мавқеи баланд бўлган дейиш мумкин. Деярли қолган аёл кишига тегишли қабрлар бир хил 
дафн этиш анжомлари билан кўмилган.
Сополлитепа қабрларида 6 та ҳолатда қабрга ҳайвоннинг – қўйнинг кўмилганлик 
ҳолати учрайди. Дафн этиш маросимида нафақат Сополлитепа босқичида, балки Сополли 
маданиятининг кейинги босқичларида ва хронологик жиҳатдан уларга тенгдош 
Тожикистон ҳудуди ёдгорликларида ҳам (Илк Тулхор, Тегузак, Кангурттут) 
ҳайвонларнинг асосан, қўйнинг қурбонлик қилинганлик ҳолатлари учрайди. Ушбу 
босқичда 63 та катта ёшлиларга тегишли қабрда қурбонлик қилинган қўйнинг маълум бир 
аъзо қисмлари, бир нечта қовурғаси, 2 та орқа оёғи, битта кураги, агар каттароқ, қабилада 
юқори нуфузга эга аёл ёки эркак бўлса, қўйнинг кўкрак қафаси ҳам идишга солиб, қабрга 
қўйилган
28
. Бу шундан далолат берадики, ҳайвонлар орасида қўй дафн маросимлари учун 
алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Буни бугунги кунда диний маросим ва дафн маросимларида 
ҳам қурбонлик учун асосан қўйнинг қурбонлик қилиниши, бу нафақат аждодларимиздан 
қолган удум, балки қўйнинг диний маросимларда ўзига хос маъно-мазмун касб этиши 
билан боғлиқ эканлигини билдиради. Ўрганилган қабрлар таҳлили асосида шундай 
хулосага келиш мумкинки, сополлитепаликларнинг кўмиш маросимида хумларга ва 
кўзаларга солиб дафн қилиш одатининг мавжудлиги, зардуштийлик динининг илк 
босқичлари бошланаётганлигидан далолат беради. Дафн этишдаги хум ва кўзаларни 
27
Алёкшин В.А. Социальная структура и погребальный обряд древнеземледельческих обществ. –Ленинград, 
Наука. 1986. – С. 30-31. 
28
Аскаров А. Бронзовый век Южного Узбекистана // дис....док. ист. наук. – Самарканд, 1976. – С. 62. 


13 
оссуарийларнинг илк кўриниши дейилса ҳам ҳақиқатга яқинроқ бўлади. Бу эса, 
зардуштийликнинг илк илдизлари Шимолий Бақтриянинг ажралмас қисми ҳисобланган 
Жанубий Ўзбекистонда, бронза даврида сополлитепаликларнинг дафн этиш одатлари 
орқали намоён бўлганлигини англатади. 
Шеробод воҳасида олиб борилган изланишлар натижасида, олимлар бронза даври 
ёдгорликларини икки гуруҳга – маркази Сополлитепа манзилгоҳи бўлган Уланбулоқсой ва 
маркази Жарқўтон манзилгоҳи бўлган Бўстонсойга ажратадилар. 
Жарқўтон Сополли маданиятининг ноёб ёдгорлиги бўлиб, археологлар уни кенг 
кўламли изланишлар туфайли Сополли маданиятини даврий босқичларга бўлишга 
муяссар бўлдилар. Натижада, Сополли маданияти 5 та хронологик босқичларга 
ажратилган бўлиб, Жарқўтон ёдгорлигининг илк даври археологик комплекслари 
Жарқўтон босқичини ташкил этади. Жарқўтон ёдгорлигининг тарихий топографиясига 
кўра, академик А.Асқаров уни 4 қисмга бўлади. Биринчиси, Жарқўтон I, яъни маҳаллий 
аҳоли орасида Чимқўрғон, деб аталган ёдгорликнинг “арк” (цитадель) қисми; Жарқўтон II 
ёдгорликнинг “шаҳристон” қисми; Жарқўтон III ёдгорликнинг “қабристон” (некропол) 
қисми; Жарқўтон IV ҳам бир неча табиий тепаликлардан иборат қабристон қисмидир
29
.
Жарқўтон қабристони катта ҳудудни ўз ичига олган бўлиб, 20 гектардан ортиқ 
майдонни эгаллаган. Шундан Жарқўтон – III 18 гектар майдонни эгаллаган бўлса, 
Жарқўтон 4 – 2,5 гектар бўлиб, у 3 та унча катта бўлмаган табиий тепаликда жойлашган. 
Улар Жарқўтон 4а, б, в, деб номланади
30
. Жарқўтон қабристонида 1974 йилдан бошлаб 
кенг кшламда изланишлар олиб борилиб, Жарқўтон 4а нинг 1 гектарлик майдонидан 731 
та қабр очилган. Археологик материаллар таҳлилига кўра, Жарқўтон - 4А тўрт хронологик 
даврга тегишли эканлиги аниқланган
31
. Дафн этиш комплексларидан топилган археологик 
ашёлар чуқур таҳлиллар асосида қабрларни тўртта ривожланиш босқичига ажратиш 
мумкинлигини кўрсатади. Булардан ташқари, тадқиқотчилар Жарқўтон ёдгорлигининг 5 – 
тепаликдан, 
яъни 
“шаҳристон” 
қисмидаги 
турар-жой 
комплекслари 
ичидан 
сополлитепадагидек 50 дан ортиқ қабрларни очишга муваффақ бўлганлар. Худди шундай 
қабрлар ёдгорликнинг “арк” (цитадель) қисмидан ҳам кўплаб яшаш хоналари поли 
остидан топилган. Умуман олганда, ёдгорликнинг “шаҳристон” қисмидаги тепаликларни 
қазиш вақтида ҳам кўплаб қабрлар очилган. Уларнинг барчаси Сополли маданиятининг 
Жарқўтон босқичига тегишли эканлиги аниқланган.
29
Аскаров А. Древнеземледельческая культура эпохи бронзы юга Узбекистана. – Т., Фан, 1977. – С. 47- 48. 
30
Аскаров А, Абдуллаев Б. Джаркутан. –Т., Фан, 1983. – С. 17. 
31
Абдуллаев Б. Новый памятник эпохи бронзы на юге Узбекистане // ОНУ, – №1, 1977. – С. 33-39; Аскаров 
А. Древнеземледельческая культура эпохи броны юга Узбекистана.... – С. 48-49. 


14 
Жарқўтон босқичи топилмаларини синчиклаб ўрганиш уни икки хронологик 
босқичга бўлинишига, яъни арки аъло (цитадель) ва ёдгорликнинг “шаҳристон” 
тепаликларидан топилган археологик комплексни – қабрларни илк Жарқўтон босқичи 
эканлигини асослади. Жарқўтон III ва Жарқўтон IVа,б,в қабристонларидан топилган 
Жарқўтон босқичига тегишли қабрларни сўнгги Жарқўтон, яъни Жарқўтон босқичининг 
иккинчи фазаси комплекси деб асослади. Сополли маданиятининг сўнгги босқичларига 
келиб, қабилалар ўртасида муносабатларнинг жадаллик билан ўсиб, кўпайиб бориши 
билан характерланади. Бўстонсойнинг ўнг қирғоғида янги қабристонлар пайдо бўлади. Бу 
давр хронологик жиҳатдан Кўзали босқичининг ярми ва тўлиқ Мўлали ва Бўстон босқичи 
қабрлари билан характерланади. Қабрлар тузилишига кўра, айвонли лаҳат кўринишида 
давом этади. Қабрнинг кириш қисми бир қатор хом ғишт билан беркитилган бўлиб, 
ғиштларнинг ўлчами 55х23х10,5 см ва 55х22х10 см бўлган. Бу ердан уч босқичга тегишли, 
жами 731 та қабрни ўрганган Б.Абдуллаев ўз ишида қабр тузилишини айвонли-катакомба 
қабрлар
32
, деб кўрсатади. 
Жарқўтондаги қабрлар кириш айвончасидан кейин, бир зина кўринишидаги 
пастликдан лаҳат қазилган. Шунинг учун бу қабрларни катакомба тузилишидаги қабрлар 
эмас, айвонли лаҳат қабрлар, дейиш тўғрироқдир. Дафн маросими одатига кўра, худди 
сополлитепаликлар сингари эркаклар ғужанак ҳолатда ўнг томонга, аёллар эса, худди шу 
ҳолатда чап томонга ёнбошлатиб қўйилган. Асли бу усулда дафн этиш Сополли 
маданиятининг барча босқичларида барқарор бўлганлиги, турли босқичларга тегишли 
қабрларда олиб борилган изланишлар натижасида аниқланган. 
Жарқўтон босқичига тегишли 115 та қабр манзилгоҳнинг ички турар-жой хўжалик 
массивларидан топилган бўлиб, улар худди Сополлитепа
33
сингари уйнинг поли, девори, 
остонаси остига ва ўчоғи олдига қўйилган. 1987-89 йилнинг ўзида худди шундай дафн 
этилган 10 та қабр, қурол-аслаҳарлари билан 4-тепадан В.Ионесов томонидан топиб 
ўрганилган
34
.
Илк Жарқўтон даврининг Сополлитепа босқичидан фарқи, қабрларда диний маросим 
одатларига кўра, қўйнинг одам билан биргаликда кўмилганлик ҳолатлари учрамайди. 
Сополлитепа даврида диний маросим одатларига кўра, агар марҳум бўлмаса, унинг ўрнига 
қўйни кўмганлар. Илк Жарқўтон даврида эса, марҳумнинг жисми ўрнига матодан ёки 
32
Аскаров А, Абдуллаев Б. Джаркутан. ... – С. 10. 
33
Ионесов В.И. Становление и развитие раннеклассовых отношений ... // Автореф. дис... канд. ист. наук. – 
Самарканд, 1990. – С. 8.
34
Ионесов В.И. Шеробод бўлими хисоботи. 1987. –Б. 16-19; 1988. – Б. 43-44. 


15 
ёғочдан қўғирчоқ тайёрлаш одат тусига кира бошлаган. Афсуски, улар ҳозиргача етиб 
келмаган
35

Жарқўтон босқичининг иккинчи фазаси Жарқўтон монументал ибодатхонаси 
қурилиши даври билан тенгдошдир. Шунинг учун бу давр қабрлари илк шаҳардан 
ташқарида, алоҳида қабристонга кўмилган. Буларга Жарқўтон III ва Жарқўтон IV а, б, в 
объектлари киради. Бу қабристонларда Сополли маданиятининг сўнгги Жарқўтон 
босқичидан ташқари Кўзали, Мўлали, Бўстон даври қабрлари ҳам учрайди. Қабрларнинг 
кўп қисмини Кўзали босқичи қабрлари ташкил этади
36
. Демак, сўнгги Жарқўтон даврида 
шаҳар аҳолиси учун монументал ибодатхонанинг пайдо бўлиши, Жарқўтонда турли 
диний урф-одатларнинг марказлашишига, тартибга солинишига ва мустаҳкамланишига 
олиб келади.
Сўнгги Жарқўтон даврида марҳумни дафн этиш учун алоҳида, турар-жой 
манзилларидан четда қабристон барпо этилади. Бу эса, одамларнинг мафкуравий 
дунёқараши ўзгара бошлаганлигидан, уларнинг онггида диний ғоялар чуқурроқ илдиз ота 
бошлаганлигидан далолат беради. Қабристоннинг яшаш манзилидан четроқда бўлиши, 
манзилгоҳда тоза ҳаво билан муқаддас ҳисобланган ернинг ифлосланмаслигига 
қаратилган эътибордир. 
Сўнгги Жарқўтон даврига тегишли 324 та қабр ўрганилган бўлиб, улардан 306 таси 
Ж-4А да, 3 та Ж-4Б да, 7 та Ж-4В да, 4та Ж-4Гда ва Б-7 қабристонида 1 та қабр борлиги 
аниқланган. Жарқўтон босқичининг иккинчи фазасида дафн маросимларини аввалгилари 
билан солиштирилса, бу даврда дафн этиш одатлари ўзгариб борганлиги сезилади. Энди, 
марҳумнинг боши нафақат шимолий балки шимолий-ғарбий томонга ҳам қаратила 
бошлаган
37
. Демак, марҳумнинг боши аста-секинлик билан ғарбий томонга қаратила 
бошлаши, уларнинг диний дунёқарашларида ўзгариш содир бўлаётганлигининг 
белгисидир. Балки, бу даврда қуёшга бўлган эътиқоднинг кучайиши билан қуёш 
ботадиган томон, яъни ғарб томонга қаратилган бўлиши мумкин. Одамнинг умрини 
тугашини қуёшнинг ботишига қиёслаган бўлишлари мумкин.
Бу даврга тегишли 65 та қабрда бронзадан ишланган буюмлар топилган. Эркак 
кишига тегишли 3 та қабрда ханжар ва кетмон кўринишидаги буюм, пичоқ, теша, болта, 
35
Ионесов В.И. Становление и развитие раннеклассовых отношений ... // Автореф. дис... канд. ист. наук. – 
Самарканд, 1990. – С. 96. 
36
Ионесов В.И. Становление и развитие раннеклассовых отношений в оседлоземледельческом обществе 
Северной Бактрии. //. Автореф. дисс... канд. ист. наук. – Самарканд, 1990. – С. 11.
37
Аскаров А. Бронзовый век Южного Узбекистана // Афтореф. дис... д-ра. ист. наук. – Москва, 1976. – С. 12; 
Абдуллаев Б. Культура древнеземледельческих племен эпохи поздней бронзы Северной Бактрии // Автореф. 
дис...канд. ист. наук. – Новосибирск, 1980. – С. 7; Ионесов В.И. Становление и развитие раннеклассовых 
отношений ... // дис... канд. ист. наук. – Самарканд, 1990. – С. 9. Аскаров А, Абдуллаев Б. Джаркутан. ... – С. 
12. 


16 
найза ўқ учлари топилган. Аёллар қабридан эса, бронзадан ишланган ойна, браслет, сирға, 
сурмадон, меҳнат қуроллари ва бошқалар борлиги аниқланган
38

Қабрга қўйилган буюмларнинг асосий қисмини сопол буюмлар ташкил этади. 
Идишлар жуда яхши, маромида пиширилган бўлиб, уларнинг баъзи бирларида, яъни 
кўзаларда айрим белгилар учрайди. Жарқўтон даврига тегишли 350 та қабрдан 1491 та
39
турли хил кўриниш ва вазифани бажарувчи сопол идишлар топилган. Бундан ташқари, 
бронзадан турмушда ишлатиладиган меҳнат қуроллари ва қурол аслаҳалар – тўқиш учун 
спица (5 та), бигиз, ҳанжар, бигиз (3 та), чақмоқтошдан камон ўқ учлари (8 та) топилган. 
Аёлларга тегишли қабрлардан турли хил зеб-зийнат буюмлари – соч тўғноғич (34 та), 
ойна (6 та), браслет (40 та), сирға (36 та), сурмадон ва турли хил тошлардан мунчоқлар 
топилган. Бу буюмларнинг кўплаб нусхаларда учраши, уларнинг ривожланиб 
бораётганлигидан, ўз замонаси учун етарлича маданиятга эга бўлганлигидан далолат 
беради.
Бу даврга тегишли 19 та қабрда марҳумнинг бош чаноғининг ёнидаги идишларда 
шоҳли ҳайвон суякларининг топилиши
40
оз миқдорда бўлсада, Сополлитепа сингари 
ҳайвонларни қурбонлик қилганликларини кўрсатади. Аниқроғи, қўйнинг қурбонлик 
қилинганлиги ёки маълум аъзо қисмлари – 1 та кураги, бир неча қовурғаси ва орқа оёғи 
қўйилган қабрларда дафн этиш анжомларининг кўплиги, бойлиги билан ҳам бошқа 
қабрлардан ажралиб туради. Уларда кўп миқдорда бронза буюмлар ва сопол идишлар 
топилган. Бундан кўриниб турибдики, Жарқўтон босқичида қўйнинг қурбонлик қилиниши 
асосан, қабиладаги ёши улуғ, юқори нуфузли ва ўз меҳнати билан қабилада обрўга эга 
бўлган шахсларнинг қабрларигагина қўйилган.
Қабрлардаги ашёвий далиллар ва уларнинг таҳлили, қўшни ҳудуд материаллари 
билан қиёсий солиштириш натижасида, жарқўтонликларни қўшни Афғонистон, 
Туркманистон, Тожикистон, Эрон ҳудудидаги деҳқон жамоалари билан ўзаро алоқа 
ўрнатганликларига гувоҳ бўламиз. Буларга мисол қилиб, Жарқўтон қабристонидан 
топилган Жарқўтон босқичи керамикалари Сополлитепа манзилгоҳининг юқори қурилиш 
горизонтига ва Даштли – 3 комплекси, Номозгоҳ тепа, Улуғ тепа ёдгорликларидан чиққан 
керамикаларга ўхшашлигини кўрсатиш мумкин. Бундан ташқари, Жарқўтон 
қабристонидан топилган бронза муҳрлар Шимолий Афғонистон, Жанубий Туркманистон 
ва Шимолий-шарқий Эрон ҳудуди ёдгорликларидан топилган муҳрларга қиёслаш мумкин. 
Уларнинг йил санаси мил.авв. II минг йиллик билан белгиланган
41
. Бундай қиёсий 
38
Аскаров А. Бронзовый век Южного Узбекистана // Афтореф. дис... д-ра. ист. наук. – Москва, 1976. – С. 11.
39
Ионесов В.И. Становление и развитие раннеклассовых отношений ... // дис... канд. ист. наук. – Самарканд, 
1990. – С. 9-10.
40
Аскаров А, Абдуллаев Б. Джаркутан. ... – С. 12. 
41
Аскаров А, Абдуллаев Б. Джаркутан. ... – С. 36-39. 


17 
топилмалар сафи сопол буюмлар ва муҳрлар билан чекланиб қолмайди. Уларни яна
металл буюмларда, тош мунчоқларда, меҳнат қуролларида, камон ўқ учларининг 
шаклларида ҳам кўриш мумкин. Бундан кўриниб турибдики, мил.авв. II минг йилликда 
Ўрта Осиё аҳолиси ўзаро бир-бирлари билан ижтимоий, иқтисодий ва этномаданий 
алоқада бўлганлар.

Download 476,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish