Мавзу: Кириш. Фан мақсади, вазифаси ва долзарблиги. Моделлаштириш назариясининг асосий тушунчалари ва моделлаштириш турлари



Download 36,25 Kb.
bet1/4
Sana12.06.2022
Hajmi36,25 Kb.
#658945
  1   2   3   4
Bog'liq
1-мавзу


Мавзу: Кириш. Фан мақсади, вазифаси ва долзарблиги. Моделлаштириш назариясининг асосий тушунчалари ва моделлаштириш турлари.



  1. Компьютерли моделлаштиришнинг мақсади. Фаннинг предмети ва объекти

Моделлаштириш деб, оргинал-объектнинг энг муҳим хоссалари ҳакида маълумот олиш учун уни объект-модел билан алмаштиришга айтилади. Бундай алмаштириш оригиналнинг хоссаларини ўрганишни соддалаштириш, арзонлаштириш, тезлаштириш максадида амалга оширилади. Агар оригиналнинг уни тадкик қилишга тўсқинлик қиладиган хусусиятлари(белгилари) моделда мавжуд бўлмасагина моделлаштириш мақсадга мувофиқдир.
Моделлаштириш – оргинал-объектлар хоссаларини объект-моделларининг мос хоссаларини тадкик килиш воситасида ўрганиш усулидан иборат жараёндир. Моделлаштириш илмий астракциянинг мухим қуроли хисобланади. У объектларнинг бажарилаётган тадқиқот учун муҳим бўлган хусусиятлари(белгилари) – хоссалар, ўзаро алокалар, структуравий ва функционал параметрларни аниқлаш, асослаш ва тахлил қилиш имконини беради.
Оригинал объектни модел объект билан алмаштириш ва объектлар хоссаларини уларнинг моделлари ёрдамида тадкик килишга моделлаштириш назарияси дейилади.
Моделлаштириш назарияси–моделларни қуришдаги ўзаро боғланган тамойиллар, таърифлар, усуллар ва воситалар мажмуасидан иборат.Моделлар эса моделлаштириш назариясининг предметини ташкил этади.
Моделлаштириш назарияси системаларнинг умумий назарияси – системологиянинг асосини ташкил этади.
Илмий тадкикотлар тарихида дастлабки моделлаштириш усулларидан бири ўхшашлик усулидир. Унинг маъноси шундаги ўрганилаётган жараён тажрибавий шароитларда бошқа «кичик машстабда» амалга оширилади. Бунга мисол сифатида самолёт қанотларининг хаво оқимини кесиб ўтиш жараёнини ўрганишни келтириш мумкин. Шу мақсадда канотнинг кичиклаштирилган нусхаси яратилади ва аэродинамик қувурга жойлаштирилади. Хаво оқимини ўтказиш йўли билан қанотнинг керакли характеристикалари тажрибада аникланади.
Объект билан бевосита тажриба ўтказиш қимматга тушадиган, ёки уни ўтказиш мумкин бўлмайдиган, ёхуд бундай тажриба кутилмаган натижаларга олиб келадиган ҳоллар (соғлиқ ва экология муаммолари, табиий офатлар) моделлаштириш жараёнида алоҳида аҳамиятга эга. Реал мавжуд бўлмаган объектларни ҳам моделлаштирадилар. Бунга мисол сифатида техник конструкциялар, учувчи аппаратларни келтириш мумкин. Бундай ҳолларда моделни яратиш учун замонавий математика методлари ва ҳисоблаш воситаларини жалб килган ҳолда илмий тадқиқотлар ўтказиш албатта зарур бўлади.
Моделлаштириш жараёни учта элементни ўз ичига олади: 1) субъект(тадкикотчи); 2) тадкикот объекти; 3) ўрганаётган субъект ва ўрганилаётган объект орасидаги муносабатни ўрнатувчи модел.
Бирор А объект мавжуд ёки уни қуриш зарур бўлсин. Биз шу объектни моделлаштириш жараёнида бошқа бирор объектни (моддий ёки фикран) конструкциялаймиз ёки реал дунёда А объектнинг модели сифатида бошқа бир В объектни топамиз. Моделни қуришнинг дастлабки босқичида оргинал-объект ҳақида муайян билимлар талаб қилинади. Модел асосида билиш имкониятлари шунга таянадики, модел оргинал-объектнинг қандайдир муҳим томонларини акс эттиради. Оргинал ва моделнинг етарлича ўхшашлиги ва умуман моделнинг зарурлиги масаласи ҳар бир вазият учун алоҳида тахлилни талаб этади.
Шундай килиб, моделлаштирилаётган объектнинг бирор томонини ўрганиш унинг бошқа томонларини акс эттиришдан воз кечиш эвазига амалга оширилади. Шунинг учун исталган модел оргинални фақат қатъий чекланган маънода алмаштириши мумкин. Бундай келиб чикадики, айнан битта объект учун бир канча «махсус» моделлар яратилиши мумкинки, улар тадқиқ қилинаётган объектнинг муайян томонига эътиборни жалб этиши ёки объектни турли даражада аниқлаштирилган ҳолда тавсифлаши мумкин.
Моделлаштириш жараёнининг иккинчи босқичида модел мустақил тадқиқ объекти сифатида иштирок этади. Бундай тадқиқнинг кўринишларидан бири «модели» эксперимент олиб боришдир. Бунда берилган модел фаолияти учун зарур шартлар ўзгартирилади ва шунга мос ҳолда моделдаги ўзгаришлар кузатилади. Бу босқич натижаси модел ҳақида тўпланадиган билимлар хисобланади.
Учинчи босқичда тўпланган билимлар моделдан оргиналга кучирилади ва объект ҳакида билимлар тўплами ҳосил қилинади. Бу жараён муайян коидалар асосида амалга оширилади.
Модел хакидаги билимлар оргинал-объектнинг моделда акс этмаган ёки моделни қуришда ўзгартирилган хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаштирилиши лозим. Биз етарлича ишонч билан қандайдир натижани моделдан оргиналга ўтказа олишимиз учун бу натижа оргинал ва моделнинг ўхшашлик белгилари билан боғлиқ бўлиши керак.
Тўртинчи босқичда моделлар ёрдамида олинадиган билимларни амалий текширувдан ўтказиш ва уларни объектнинг умумлашган назариясини қуриш, уни ўзгартириш ёки бошқаришда қўллаш амалга оширилади.
Моделлаштириш–циклик жараёндирдир. Бу шуни англатадики, дастлабки тўрт босқичли циклдан сўнг иккинчи ва учинчи цикллар келиши мумкин. Бунда тадқиқ қилинаётган объект ҳақидаги билим доираси кенгайтирилади ва аниклаштирилади, берилган модел эса борган сари мукаммаллашиб боради. Объект ҳақидаги билимнинг етарли эмаслиги ва моделни қуришдаги хатолар сабабли келиб чиқувчи камчиликлар биринчи циклдан сўнг аникланса, улар кейинги циклда тўғриланиши мумкин. Шундай қилиб моделлаштириш методологиясида ўз-ўзини ривожлантиришнинг катта имкониятлари мавжуд.



Download 36,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish