Мавзу: Логопедик ритмиканинг объекти, предмети ва вазифалари


Товушлар талаффузи бузилган болалар билан коррекцияловчи



Download 1,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/61
Sana25.03.2022
Hajmi1,28 Mb.
#510485
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   61
Bog'liq
logoritmika

Товушлар талаффузи бузилган болалар билан коррекцияловчи 
логоритмик иш куйидаги боскичда олиб борилади: 
1 – боскич тайѐргарлик даври. Бу даврда нутк эшитув органига доир, 
фонемаларни тугри кабул килишга каратилган, артикуляцион моторикани 
ривожлантирувчи ва нафас машклари ургатилади.
2 – боскич товуш пастоновкаси даври. Бу даврда товушлар нуткка куйила 
бошлайди. Кушимча равишда юзни мимик хараатларига доир, умумий 
моториканинг ривожланишига хам эътибор каратилади. Болалар мусика садоси 
остида, кузгу олдида утирган холда сезги белгиларини ( хурсанд-хафа, аччик, 


- 33 - 
Шур ) Болага барча машкларни ( лаб, тил, жаг машкларини) онгли равишда 
мусика садоси остида бажартиришга ургатиш, барча машкларни ритмик тарзда 
олиб бориш, аник харакатлар ва санок тарзида утказиш зарурдир.
3 – боскич товушлар автоматизацияси даври. Бу даврда артикуляцион аппаратни 
ривожлантирувчи машклар, харакатларни ва интонацияни ривожлантирувчи 
машклардан фойдаланилади. Мавзу боланинг талаффузида кайси харф 
бузилганлигига караб логопед томонидан танланади.
4 – боскич товушлар дифференсацияси даври булиб, товушларни бир ва куп 
бугинли сузларда мустахкамланади. Мусика ѐки мусикасиз турли – хил уйинлар, 
купрок роли уйинлар, диалоглар асосида иш олибборилади. Уйин мавзуси турли 
– хил булиб максад товушларни бир – биридан фарклашга каратилган булади.
Мактабгача тарбия муассасаларида нутқ камчиликларига эга бўлган 
болаларни тарбиялаш болалар боғчаси тарбия дастурига мувофиқ ташкил 
қилинади Фонетик-фонематик нутқ камчилигига эга бўлган болалар оммавий 
турдаги мактабгача тарбия муассасаларнинг мактабга тайѐрлов гуруҳларига 
мўлжалланган билим, кўникма ва малакалар ҳажмини ўзлаштиришлари керак. 
Фонетик-фонематик жиҳатдан нутқ ривожланмаган болалар гуруҳларига 
олиб келинган болалар 10 ой ичида умумтаълим мактабида муваффақиятли 
билим олиш учун зарур бўлган асосий топшириқлар, кўникма ва малакалар 
ҳажмини ўзлаштириб олишлари лозим. 
Нутқ фаолиятининг айрим томонларини ривожлантиришга қўйиладиган 
талабларни аниқлаш мақсадида қуйидаги махсус ишлар амалга оширилади: 
- талаффуз малакаларини шакллантириш; 
- фонематик идрокни ривожлантириш
- товуш анализ ва синтези кўникмаларини ривожлантириш. 
Тузатувчи таълимнинг мақсади: болаларда умумий ва нутқ камчиликларини 
тузатиш 
ҳамда 
болаларнинг 
нутқий 
фаолиятини 
ривожлантиришга 
йўналтирилган махсус логопедик метод ва усулларни қўллаш йўли билан 
боланинг ѐшига мувофиқ луғат бойлиги ва мустақил нутқ билан бирга тўғри, 
аниқ равон нутқни тарбиялаш. 
Тузатилган нутқий материал устида қуйидаги ишлар амалга оширилади: 
- болаларда сўзнинг морфологик таркибига ва сўзларнинг ўзгаришга 
эътиборни жалб этиш ҳамда сўзларнинг гапда боғланишини ривожлантириш; 
- болаларда оддий ѐйиқ ва қўшма гапларни тўғри тузиш, мустақил нутқда 
турли конструкциядаги гапларни қўллаш кўникмаларини тарбиялаш; 
- мустақил нутқни ривожлантириш; 
- луғатини бойитиш; 
- талаффузини тўғрилаш асосида саводга ўргатиш: 
- ихтиѐрий диққат ва хотирани ривожлантириш. 
2. 
Қуйида биз фонетик-фонематик нутқ ривожланмаганлигини бартараф 
этиш бўйича М.Аюпова (1992) томонидан тавсия этилган логопедик иш тизими 
билан танишамиз. 
Фонетик-фонематик нутқ ривожланмаганлигини бартараф этиш бўйича 
олиб бориладиган коррекцион иш тизими шартли равишда 3 даврга бўлинади. 


- 34 - 
Уларнинг ҳар бирининг мазмуни ва ҳажми жиҳатидан фарқ қилган ҳолда бир-
бирига боғлиқ ҳамдир. Коррекцион логопедик ишнинг олдинги даври кейинги 
даврдаги иш мазмунини ўзлаштириб олишга болаларни тайѐрлайди. 

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish