Мавзу; Мирзачўл минтақаси Режа; кириш ўзбекистоннинг Мирзачўл минтақаси



Download 75,86 Kb.
bet7/13
Sana09.06.2022
Hajmi75,86 Kb.
#649384
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
Mintaqaviy iqtisodiyot Mustaqil ish 11

Иқтисодиётнинг ҳудудий таркиби. Жиззах вилоятида хўжалик тармоқлари нотекис жойлашган. Вилоят маркази­ Жиззах шаҳрида жами саноат корхоналарининг 25 фоизга яқини тўпланган.
Асосий қўшма корхоналар мужассамлашган, транспорт инфраструктура тармоқлари яхши ривожланган марказ ҳам Жиззах шаҳридир. Даштобод, /аллаорол, Дўстлик туманларида тоғ саноат тугунига кирувчи тармоқлар, яъни Маржонбулоқ олтин, қўйтош вольфрам қазиб олиш саноати ривожланган, Пахтакор, Дўстлик, Мирзачўл туманларида қу­рилиш материаллари комбинати, пахта заводлари, ун комбинатлари мавжуд.
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда Бахмал, Мирзачўл, Дўстлик туманлари ажралиб турса, Жиззах, /аллаорол, Зафаробод туманларида ушбу тармоқ маҳсулотларини қайта ишлаб берувчи корхоналар жойлашган. Умуман олганда, Жиззах вилояти хўжалигининг ҳудудий таркибида икки асосий район ажралиб туради. Уларнинг биринчисига тоғ ва тоғ олди минтақаларида жойлашган боғдор­чилик, чорвачилик, лалмикор деҳқончилик ва тоғ­кон саноатига ихтисослашган ҳудудлар киради. Иккинчисининг вужудга келиши ва ривожланиши эса асосан ерларни ўзлаштириш, пахта етиштириш ва қайта ишлаш саноатини ривожлантириш билан боғлиқ.


3.Сирдарё вилояти иқтисодий географик ўрни ва табиий бойликлари

Мазкур вилоят 1963 йилда ташкил топган. Унинг ҳудудида 9 та туман, 5 та шаҳар ва 6 та шаҳарчалар мавжуд.


Сирдарё вилоятининг умумий майдони 5,1 км2 бўлиб, Мирзачўл иқтисодий райони ҳудудининг 19,9 фоизини ташкил этади. Аҳолиси, 2001 йил маълумотларига биноан, 649,6 минг киши ёки Республика жами аҳолисининг 2,6 фоизига тенг.
Маъмурий маркази Гулистон шаҳри. Вилоят Республикада ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотининг 1,2 фоизини, қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг 3,7 фоизини беради.
Хўжалиги, транспорт ва инфраструктура тармоқлари­нинг ривожланишида қўшни Тошкент вилоятининг аҳамияти юқори.
Иқтисодий географик ўрни ва табиий бойликлари. Сирдарё вилояти Мирзачўл иқтисодий районининг шимоли­шарқий ҳудудини эгаллаган ҳолда қулай иқтисодий геог­рафик мавқега эга. Бундай қулайликни Тошкент вилояти, Зарафшон ва Фарғона водийларига қўшнилиги, магистрал транспорт йўлларининг ўтганлигида кўриш мумкин. Шунингдек, шимолдан Жанубий қозоғистон, жанубдан Тожикистон Республикаси билан чегарадошлиги унинг алоҳида геосиёсий аҳамиятга эгалигини ҳам билдиради.
Сирдарё вилояти ер усти тузилиши унча мураккаб бўлмаган ҳолда фойдали қазилмаларга ҳам бой эмас. Фа­қатгина қурилиш материалларида ишлатиладиган ғишт ишлаб чиқариш учун хом ашёни ҳисобга олмаганда деярли бошқа бойликлари йўқ.
Ҳудудининг аксарият қисми текисликлардан иборат бўлиб, Жиззах вилоятидан фарқ қилган ҳолда у суғорма деҳқончилик қилишга яхши шароит яратади. Аммо умумий ер фонди нафақат иқтисодий районда, балки Республикада ҳам нисбатан кичик ҳисобланади.
Вилоятда вегетация даври узун бўлиб, у 210-228 кунга етади. Иқлимининг иссиқлиги, вегетациянинг узоқлиги иссиқсевар экинлар етиштириш учун қулай. Асосий сув ресурсларига Сирдарё киради ва у ҳудуд ерларини суғоришга хизмат қилади. Республикамиздаги газ билан ишлайдиган энг йирик, қуввати 3000 мВт бўлган Сирдарё ИЭС вилоятнинг Ширин шаҳрида қурилган.
Сирдарё вилоятидаги ўзига хос табиий­иқтисодий географик омилларнинг мавжудлиги хўжаликнинг суғорма деҳқончилик ва шу асосда баъзи тармоқларнинг ривожланишига олиб келган.

Download 75,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish