Мавзу; Мирзачўл минтақаси Режа; кириш ўзбекистоннинг Мирзачўл минтақаси


Ташқи иқтисодий алоқалар ва транспорт



Download 75,86 Kb.
bet13/13
Sana09.06.2022
Hajmi75,86 Kb.
#649384
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Mintaqaviy iqtisodiyot Mustaqil ish 11

Ташқи иқтисодий алоқалар ва транспорт. 2000 йил Сирдарё вилоятининг ташқи савдо айланмаси 83,1 млн. АқШ доллари, шундан экспорт ҳажми 49,7 ва импорт 33,4 млн. долларга тенг бўлди. Унинг аксарияти МДҲ мамлакатлари ва бошқа хорижий мамлакатлар билан олиб борилган савдо­сотиққа тўғри келди. Шунингдек, қўшма корхоналарнинг экспорт ҳажми 0,1, импорт ҳажми эса 1,8 млн. АқШ долларини ташкил этган.
Сирдарё вилояти ҳудудидан Тошкентни, мамлакатимиз жанубий ва марказий районларини Фарғона водийси билан боғлайдиган Тошкент-Сирдарё-Гулистон-Ховос-Фарғо­на водийси,Тошкент-Сирдарё-Жиззах-Самарқанд-қар­ши-Термиз темир йўллари ўтади. Бундан ташқари, вилоятда ички алоқаларини таъминлашга хизмат қилувчи транспорт тизими ҳам ривожланмоқда. Бу ўринда Сирдарё-Гагарин-Дўстлик-Пахтакор-Жиззах темир йўли ҳамда вилоятни Тошкент билан боғловчи темир йўлнинг электрлаштирилганлиги катта аҳамиятга эга.
Иқтисодиётнинг ҳудудий таркиби. Гулистон–вилоят саноат ишлаб чиқаришида етакчи мавқега эга ва маъмурий марказ ҳисобланади. Саноат маҳсулотининг 23,1 фоизи шу шаҳар зиммасига тўғри келади. 1896 йилда бу ерда, Тошкент-Красноводск темир йўлининг қурилиши бошланган пайтда, бугунги Гулистон ўрнида кичик Аччиққудуқ қишлоғи бор эди. 1905 йилда у Мирзачўл станцияси деб атала бошланди. Ҳозирги пайтда Гулистонда бир неча енгил ва озиқ­ овқат саноат корхоналари мавжуд. Бундан ташқари, шаҳарда қурилиш материаллари комбинати, тикувчилик фабрикаси ишлаб турибди.
Янгиер шаҳри ривожланиш даражасига кўра иккинчи ўринда. Мазкур шаҳар 1956 йили ташкил этилган. Тошкент-Ховос темир йўли, Катта Ўзбекистон тракти бўйида, Жанубий Мирзачўл канали ёқасида жойлашган. Бу шаҳарда қурилиш материаллари, пахта тозалаш ва ун саноатининг келажакда янада ривожланиши учун барча шароитлар етарли. Ҳозирда жами вилоят саноат маҳсулоти ҳажмининг 3,6 фоизи Янгиер шаҳрига тўғри келади (2000 йил).
Туманлардан Сирдарё, Сайхунобод, Оқолтин саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича нисбатан яхши ривожланган. Айни чоғда бу кўрсаткичлар Мирзаобод, Меҳнатобод ва Гулистон туманларида суст даражада.
Сирдарё вилояти мамлакатимизда хорижий сармояларни жалб этиш ва шу асосда қўшма корхоналар қуриш борасида анча орқада. Аммо вилоят туманларини ижтимоий­ иқтисодий ривожлантириш учун тегишли имкониятлар мавжуд.
Download 75,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish