Меҳнат муҳофазаси. Техника ҳавфсизлиги ва санитария гигиена қоидалари


Ошхонадаги санитария ва гигиена қоидалари



Download 10,12 Mb.
bet2/90
Sana23.02.2022
Hajmi10,12 Mb.
#156288
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   90
Bog'liq
Ошпаз ўқув қўлланма (2)

Ошхонадаги санитария ва гигиена қоидалари:
1. Ишни бошлашдан аввал этак тутиш ва рўмол ўраш;
2. Тирноқлар қисқа қилиб олинган ва бўялмаган бўлиши, қўллар совун билан ювилиши керак;
3. Таом тайёрлашда фақат тоза идиш ва аслаҳалардан фойдаланинг;
4. Тўғраладиган тахтачалар ва жиҳозларни уларнинг қатъий йўналишлари (сабзавотлар, гўшт, балиқ, нон в. ҳ. учун) бўйича ишлатинг;
5. Тайёр маҳсулотлар (қайнатилган ёки қовурилган) ни хомлари билан аралашиб кетмаслигини кўзатиб боринг, чунки улар қайта ишланиши мумкин;
6. Таом тайёрлашда маҳсулотлар сифатининг кўринишига, рангига, ҳидига, таъмига қараб ажратиш мумкин бўлган маҳсулотларнинг фақат янгиларини ишлатинг;
7. Таомни таом тайёрлашда ишлатилган қошиқда (чўмичда) эмас, алоҳида қошиқда (чўмичда) қуйинг;
8. Маҳсулотлар ва тайёр бўлган таомларни муддатидан ортиқ сақлаб бўлмайди;
9. Истеъмол қилишга тайёр бўлган маҳсулотларни, усти берк ҳолда сақланг; 10.Барча маҳсулотларни озиқ-овқат плёнкасига ўраб, совуткич ва музлаткични тўлдиринг;
11. Тайёрланган таомни совуткичга совиган ҳолда устки берк бўлган шишали ва чинни идишларда қўйинг;
12. Таом тайёрлаш давомида, шунингдек уни тайёрлаб бўлгандан кейин ҳам иш жойи ва хонани тозалигига эътибор бериб боринг.

Технологик жиҳозлар ва асбоб ускуналар”


Ошхонада идишларнинг турли хиллари бўлиши керак. Тез, сифатли ва турли таомларни тайёрлаш учун ошхонада қуйидагилар бўлиши керак:


- Турли ҳажм ва шаклдаги товалар;
- Катталиги бўйича турли товаларнинг тўплами (гўшт, балиқ, қуймоқлар ва ҳоказо учун);
- Димлаб пишириш учун махсус қозон;
- Духовкада пишириш учун темир това ва турли шакллар;
- Микроволновкада овқат тайёрлаш учун махсус идиш. Чўяндан, эмал билан қопланган, зангламайдиган темирдан ясалган идишлар, остида махсус қатлами бўлган ойнакли идишлар бўлиши мумкин. Духовкада маҳсулотларни пишириш

учун ўтга чидамли ойнадан ёки сополдан (керамикадан) ясалган идишлар қўлланилади.


О шхонадаги ишларни енгиллатиш учун турли асбоблар ва мосламаларга эга бўлиш керак: нон, сабзавотлар, гўшт, балиқларни кесиш учун бир нечта тахтакачлар; ошхона пичоқларининг тўплами; қирғич, ховонча, яшилча тозалагич, саримсоқ майдалагич; ошхона тўпламлари; кўракча, қошиқ, капгир, сўзгич в. б.; ошхона тарозиси, таймер, фольга ёки пишириш учун плёнка, қўлқоп. Ошхона идишларини фойдаланиб бўлиниши билан ювиш керак.
Таом куйиб кетган бўлса уни қирмасдан ювиш лозим. Ошхона ва чойга тегишли бўлган идишларни ҳаммасини овқатлангандан кейин дарров ювган афзал, чунки таом қолдиқлари қуриб қолса, уларни тозалаш учун ортиқча куч талаб қилинади. Ювилмаган идишлар – ҳавфли касаллик тарқатувчи чивин ва суваракларни ўзига чорлашини эсдан чиқармаслик керак.
Меҳнат гигиена меъёрлари — меҳнат жараёнида инсоннинг саломатлиги ва иш қобилиятига таъсир этадиган омиллар мавжуд. Шахсий химояланиш воситалари — бир ходимни муҳофаза қилиш учун хизмат киладиган воситалар. Шахсий химояланиш воситаларига — иш кийими, пойабзал, газник, облар, респираторлар, ниқоблар, шлемлар, химоя кўзойнаклари, қулоқчинлар ва бошқалар киради.
Умумий овқатланиш корхоналарини шартли равишда қуйидаги асосий
беш группага бўлиш мумкин:
а) хом масаллиқ тайёрлаб берадиган ошхоналар,
б) фақат пиширадиган ошхоналар,
в) аралаш (хом масаллиқ тайёрлайдиган ва пиширадиган) ошхоналар,
г)универсал (хом ашёни ишлашда барча жараёнларни ўзи бажарадиган) ошхоналар,
д) фақат сотадиган (бошқа ошхоналардан келтирилган таомларни ёки ҳарид қилиб олинган масаллиқларни хўрандаларга етказиб берадиган ва истеъмолини таъминлайдиган) ошхоналар.
Умумий овқатланиш корхоналари бир-бирларидан ишлаб чиқариш қуввати, савдо залидаги овқатланадиган жойларнинг миқдори, хизмат кўрсатиш шакллари ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотларининг турлилигига караб фарқ қиладилар;
Ошхоналар — умумий овқатланиш корхоналарининг бирмунча кенг тарқалган тури бўлиб, кенг оммани таомлар (қуюқ-суюқ, тамадди ва ширинликлар) билан ҳамда яхна ва иссиқ ичимлик-лар билан таъминлашга мўлжалланган.
Ошхонада порцияли таомлар хўрандаларнинг буюртмаларига мувофиқ тайёрланади. Кимларга хизмат қилишига қараб, ошхоналар барчага баробар хизмат кўрсатадиган (очиқ), ишчи ва хизматчиларгагина хизмат қиладиган (ишлаб чиқариш корхоналари, совхозлар, тайёрлов ва транспорт ташкилотлари қошидаги) ошхоналарга ва ўқиш жойларида (ҳунар ва ўқув билим юртлари, мактаблар қошида) ўқувчиларга хизмат кўрсатадиган ошхоналарга бўлинади.

Технологик жиҳозлар ва асбоб ускуналар”


Уйда ва ўқув хоналарида «Технология» хонасида ишлаётганда ҳавфсизлик чораларини албатта бажариш керак. Уларга амал қилмаслик куйиб қолиш, бирор жойни кесиб олиш ёки жароҳат ва бошқаларга олишга сабаб бўлиши мумкин. Ҳавфсиз ишлаш қоидалари:


1. Барча ишни ўқитувчи рухсат берганидан сўнг бажаринг;
2. Электр плитасини, электр иситкич аслаҳаларини фойдаланган вақтда уларни албатта текшириб кўриш керак, аслаҳани ишлатганда ва ўчирганда, вилкани ушлаганда қўлингиз қуруқ бўлиши керак;
3. Газ плитасидан фойдаланаётганда унинг жўмраги тўғри ишлаётганига ишонч ҳосил қилинг, газ олдиндан чиқиб кетмаслиги учун газ бурагичини бурашдан олдин гугуртни ёқинг;
4. Ёнаётган газ плитасини қаровсиз қолдирманг;
5. Таом тайёрлаётганда хонани шамоллатиб туринг;
6. Маҳсулотларни тўғрашда фақат тахтакачдан фойдаланинг;
7. Пичоқ билан ишлаётганда чап қўлингизнинг бармоқларини тирноқларингиз кўринмаслиги учун букиб олинг;
8. Санчиладиган ва кесадиган асбобларни бераётганда дастасини олдинга ва учини пастга қаратиб ўзатинг. Шунингдек, хона ичида қўлингизда ўткир асбоблар билан юрманг;
9. Гўшт майдалагич (мясорубка) билан ишлаётганда маҳсулотни махсус дастак билан туртинг;
10. Иссиқ идишни плитадан тутқич билан ушлаб олинг;
11. Қайнаётган суюқлиги ёки маҳсулоти бор бўлган това қопқоғини ўзингиздан охиста нари қилиб очинг, чунки иссиқ буғ юзингиз ва қўлингизни куйдириши мумкин;
12. Иш тугаганидан сўнг иситиш аслаҳалари ўчирилганини текширинг. Иш жойингизни тартибга келтиринг.
Овқатланиш корхоналарида қўлланиладиган механик жиҳозлар ишчи циклининг структураси, функционал белгиси, бажариладиган технологик жараёнларни механизациялаш ва автоматлаштириш даражаси, ишлов бериладиган маҳсулотларнинг тури ва хусусиятларига кўра таснифланади.
Ишчи циклининг структурасига кўра механик жиҳозлар ўзлукли ва ўзлуксиз ҳаракатланадиганларга бўлинади. Ўзлуксиз ҳаракатланадиган механик жиҳозларда ҳом ашёни солиш, уларга ишлов бериш ва маҳсулотни чиқариб олиш ўзлуксиз амалга оширилади. Хом ашё доимий равишда жиҳознинг ишчи камерасига келиб тушади, ишлов берилади, сўнг ишчи камерасидан ташқарига чиқарилади. Ўзлукли ҳаракатланадиган жиҳозларда хом ашё ишчи қисмларида маълум вақт давомида ишлов берилади. Жиҳознинг ишчи камерасида ишлов берилган хом ашё чиқариб олингандан сўнггина навбатдаги хом ашё солинади. Функционал белгисига кўра машина ва механизмлар ишлов бериладиган хом ашёға бир хил таъсир кўрсатадиган жиҳозлар гуруҳига бўлинади. Масалан: арчиш, туғраш, аралаштириш, эзиш ва ҳоказо. Бажариладиган технологик жараёнларни механизация ва автоматлаштириш даражасига кўра жиҳозлар автоматлашмаган, ярим автоматлашган ва автоматлашганларга фарқланади. Автоматлашмаган жиҳозларда хом ашёни солиш, маҳсулотни чиқариб олиш, назорат ва ёрдамчи технологик операцияларни оператор бажаради. Ярим автоматлашган жиҳозларда асосий технологик операцияларни машина бажаради. Назорат қилиш ва айрим ёрдамчи ишлар қулда бажарилади. Автоматлашган жиҳозларда барча технологик ва ёрдамчи жараёнлар машинада бажарилади. Бу жиҳозлар конвейер тизимлари таркибида фойдаланилади, бунда инсоннинг қул мехнатини машиналар тулиқ бажаради.



Download 10,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish