Миср фалсафаси


Антик фалсафа синкретик характерга эга



Download 38,71 Kb.
bet2/8
Sana13.05.2022
Hajmi38,71 Kb.
#603260
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3 та мавзу конспект

Антик фалсафа синкретик характерга эга бўлган. Бунинг маъноси шундаки, у муҳим масалаларни қўшиб талқин этган, табақалашмаган. Ҳозирги замон фалсафасида олам изчил табақалаштирилади, масалан, инсон олами ва табиат олами, уларнинг ҳар бирига хос белгилар таъкидланади. Ҳозирги замон мутафаккирлари эзгулик ҳақида гап кетганда уни фақат инсонга хос деб тушунтиради. Антик замон файласуфи ахлоқий тамойилларни қоидага кўра бутун Космосга таалуқли деб ҳисоблаган.
Антик фалсафа космоцентрик характерга эга бўлиб, у бутун Космосни, шу жумладан инсон борлиғини ҳам қамраб олган. Бунинг маъноси шуки, антик файласуфлар энг умумий, универсал категорияларни ишлаб чиққанлар. Бундай универсал ҳолат ҳозирги замон файласуфлари учун унчалик хос эмас, улар бир қадар ''тор'' роқ муаммоларни тадқиқ этиш билан кўпроқ шуғулланадилар. Масалан, вақт муаммоси билан шуғулланганда умуман Космос ҳақидаги тасаввурлар Эътибордан четда қолади;
Фалсафанинг вужудга келиши ҳақиқий маънода эрадан олдинги VI асрга тўғри келади. Мана шу даврда қадимги Шарқ мамлакатлари, энг аввало Ҳиндистон ва Хитой ва қадимги Юнонистонда мифологик тушунчалардан фалсафий фикрлашга ўтиш жараёни юз беради.
Қадимги Ҳиндистонда фалсафий мактаблар.
Қадимги ҳинд фалсафаси аниқ ифодаланган диний характерга эга бўлган.
Ҳиндистонда фалсафий тафаккур шаклланишининг ибтидоси брахманлар (қоҳинлар) таълимоти билан узвий боғланган. Брахманизм ўз ақидаларида ведаларга асосланган. “Веда”лар э.о. II-I асрларда юзага келган бўлиб, қадимги ҳинд маoбудаларига, худоларга бағишланган гимнлар мажмуидан иборат (санкрит - ''билим'').
Ведалардан жой олган матнларнинг барчаси муқаддас китоблар саналган, уларни брахманлар (э.о. биринчи минг йиллик ўрталари) талқин ва тарғиб этганлар. Эрадан олдинги иккинчи минг йилликдан то VI асргача бўлган муддат веда адабиётлари даври деб аталади. Энг қадимги ведаларни тўрт тўплам (санхит) ташкил этган: 1. Регвида - гимнлар тўплами; 2. Яджурведа - фидойилик ҳикматлари; 3. Самаведа - фидойилик қўшиқлари; 4. Атхарваведа - илтижо қўшиқлари.
«Веда» ларнинг хулоса қисмини Упанишадалар (устоз олдида тиз чўкиб ўтириш деган маънони билдиради) ташкил этган. Улар фалсафа учун биринчи аҳамиятли бўлган матнлардан ташкил топган.
Упанишадаларда барча нарсаларнинг бирлигига, космологик мавзуларга, ҳодисаларнинг сабаб-оқибатли боғланишларига бағишланган ғоялар кенг ўрин олган: “Қуёш кечаси қаерда бўлади?”, “Юлдузлар кундуз куни қаерга йўқолади?”, “Биз киммиз?”, “Биз қаердан келиб қолдик?”, “Биз қаерга бораяпмиз?”.
Упанишадаларда борлиқнинг биринчи асоси сифатида брахман, яъни умумий, шахссиз ''оламий жон'', ибтидо тилга олинади, оламнинг бошқа барча нарсалари ана шундан келиб чиққан, деб тушунтирилади.
Упанишада фалсафасининг асосий белгилари қуйидагича:
Биринчидан, табиат ҳодисалари ва инсоннинг пайдо бўлиши, брахман (маънавий ибтидо, у кўпроқ худо) билан атман - (руҳ, алоҳида жон) ўртасидаги муносабат асосида тушунтирилади. Брахман ва атман бутун ҳинд фалсафасининг марказий муаммоси, марказий тушунчасига айланади.
Иккинчидан, маънавий моҳият инсонда ва табиатда айнандир.
Учинчидан, билимлар икки турга бўлинади: содда билимлар ва олий билимлар. Содда билимлар кўпроқ ва асосан кундалик амалий ҳаёт билан боғлиқ бўлади, олий билимлар маънавий мутлоқлик ҳақидаги билим бўлиб, борлиқни яхлит ҳолда идрок этишни билдиради.
Ҳинд фалсафаси тараққиётдаги эпик давр деб аталадиган босқич эрадан олдинги VI асрдан бошланади. Бу вақтда ҳинд жамиятида муҳим ўзгаришлар юз беради: деҳқончилик ва ҳунармандчилик ривожланади; ижтимоий тармоқланиш кенгая боради; қабилавий ҳокимиятчиликка асосланган сиёсий бошқарув ўз таъсирини йўқотади; монархия ҳукмронлиги кучаяди. Шу билан бирга ҳинд жамияти дунёқарашида муайян ўзгаришлар юз беради. Хусусан, ведаларга асосланган брахманизмни танқид қилиш тенденцияси кучаяди. Бу давр фалсафий тафаккурининг асосий манбаи ўн саккизта китобдан иборат бўлган “Махабхарата” поэмаси ҳисобланади. Шу асар жанр хусусиятларидан келиб чиқиб, бу давр эпик давр деб аталган.
“Махабхарата”да анча ривожланган фалсафий концепциялар, дунёқараш муаммолари талқин этилади. Улар орасида санкҳpя, у билан боғлиқ йога ҳақидаги қарашлар, пракрит (материя, табиат) тўғрисидаги фикрларга кенг ўрин берилган. Пракрит борлиқдаги барча нарсаларнинг манбаи бўлиб, руҳий ҳолат, онг шунга боғлиқ ҳолда талқин
этилади. Пракритдан ташқарида унга боғлиқ бўлмаган ҳолда соф руҳ - пуруша (у Браҳман деб ҳам, атман деб ҳам номланади) мавжуд. Шундай қилиб дунёқараш дуалистик тарзда, икки ибтидога асосланган тарзда баён этилади.
Ведаларга қарши янгича қарашларнинг кўплаб тарафдорлари ичида чарвак, жайнизм, буддизм оқимларини алоҳида кўрсатиб ўтиш лозим. Улар ҳинд фалсафасида ноордодоксал оқимлар ҳисобланади. (Ортодоксия - юнонча: маълум соҳада қатoий қабул қилинган принцип ва талабларни сўзсиз бажариш деган маънони билдиради).
Чарвак - қадимги ва ўрта аср ҳинд фалсафасида материалистик йўналишдаги оқим. Унинг кейинги кўриниши локаята ҳисобланади.
Чарвак бўйича борлиқнинг бирламчи асосини тўрт элемент - ер, сув, ҳаво, олов ташкил этади. Ҳаёт ҳам, онг ҳам мана шу бирламчи моддий элементларнинг бирикувидан келиб чиққан. Материя ҳам фикрлаши мумкин. Ўлим ҳамма нарсанинг тугаши, интиҳосидир.
Чарвакнинг ахлоқий концепцияси асосида чексиз роҳатланиш - гедонизм (грекча - завқланиш) туради. Шахснинг азобланиши ва роҳатланиши реал ҳаётий ҳодисадир, бу мактаб инсоният мавжудлиги ва яшаб туришининг мақсади бойлик тўплаш ва роҳатланишдан иборат, дейди. “Бугунги ҳаётда ейиш керак, ичиш керак ва роҳатланиш керак, ҳолбуки, биз ҳаммамиз ўлимга маҳкум этилганмиз. Ҳозиргача яшаяпмиз, нафас олаяпмизми, роҳат қилиб яшаш керак, зеро, ҳеч ким ўлимнинг қўлидан қутула олмайди”. Барча ахлоқий меёрлар Эътибор қилишга арзимайдиган инсоний шартлар, холос. Ҳозирги замон ҳинд фалсафасининг йирик намояндаси С.Радхакришнан ёзганидек, “чарвак фалсафаси ўзига замондош бўлган авлодни улар устидан таъсир этиб турган юкдан озод қилишга йўналтирилган фанатик интилиш ифодасидир” (Радхакришнан С. Индийская философия. В 2х тт., Т.I., СПб, Стикс, 1994, С.244).

Download 38,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish