|
Молия бозори” фани бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади
|
Sana | 25.02.2022 | Hajmi | 15,68 Kb. | | #261466 |
| Bog'liq Фан бўйича талаблар
“Молия бозори” фани бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади:
Назарий жиҳатдан:
молия бозорининг моҳияти ва унинг иқтисодий муносабатларда тутган ўрни;
молия бозори назарияси ва уларнинг фарқли жиҳатлари;
микро ва макро даражада молия борозининг амал қилиши;
молия бозори функциялари;
молия бозори сегментлари;
молия бозори механизми;
молия бозори иштирокчилари;
молия бозори ставкалари;
молия бозорини тартибга солиш;
молиявий рисклар ва уларнинг таснифланиши;
портфел бошқариш назарияси;
фонд биржалари;
криптовалюталар ва уларнинг табиати;
молия бозоридаги ресурслар тақсимоти;
молия бозорида савдолар ва уларнинг механизми;
биржа ва биржа аукционлари;
ҳосиливий қимматли қоғозлар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари;
ипотека қимматли қоғозлар бозори ва уларнинг хусусиятлари;
халқаро молия бозорлари ва уларнинг юзага келиши, уларнинг халқаро валюта-кредит муносабатларида тутган ўрни каби тасаввурга эга бўлиши.
Билиш ва фойдалана олиш нуқтаи назаридан:
молия бозори шакллари ва турларини;
молия бозори назарияларининг ўзига хос хусусиятларини;
молиявий ресурсларнинг доиравий айланмаси;
молия бозори профессион иштирокчилари;
молия бозорининг ривожланиш босқичлари;
молия бозорлари ставкалари ва уларни ҳисоблаш;
молиявий рискнинг турлари;
асосий ва айланма капитални таркиби ва уларни шакллартириш;
молия бозорида битимлар;
хорижий валюталар савдоси ва тартиби;
молия бозори моделлари ва амалиёти;
фонд биржаларидаги молиявий операциялар;
молия бозорини тартибга солиш механизми;
халқаро қимматли қоғозлар бозори ривожланиши ва ҳозирги ҳолати.
Малакага эга бўлими жиҳатидан:
молия бозорининг пайдо бўлиши ва уларнинг эвольюцияси;
молия бозори назарияси асосчилари ва намоёндолари;
молия бозори тушунчасининг моҳияти;
молия бозоридаги муносабатлар ташкил этиш асослари;
инқирози шароитида молия бозоридаги муносабатлар;
молия бозорида молиявий ресурслар ҳаракати;
молиявий режалаштириш ва тартибга солиш асослари ҳамда воситалари;
молия бозори профессионал иштарокчилар ва уларнинг фаолияти;
иолия бозори рискларининг мазмун-моҳияти ва уларни гуруҳлаш;
молиявий риск даражасини баҳолаш;
молия бозори таҳлили ва улардан фойдаланиш;
биржа операциялари;
капитал структурасини бошқаришнинг асосий усуллари
глобаллашув шароити ва ҳалқаро капитал тақсимоти.
Кўникмага эга бўлиш нуқтаи назаридан:
молия бозори ривожланишининг қонуниятлари;
молия бозори ҳолати;
молия бозорини ташкил этиш тамойиллари тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;
молия бозорида молиявий ресурсларни бошқаришнинг асосий усулларини;
молия бозорини эмитент ва инвесторлар томонилан режалаштириш;
эмитент ва инвесторларнинг стратегияси ва тактикасини;
молиявий маблағларни инвестиция қилиш тамойилларини;
молия бозорини тадқиқ этиш усулларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
талаба молия бозорида рискни аниқлаш ва баҳолаш усулларини қўллаш;
фонд биржаларининг ҳозирги замон ҳолати ва ривожланиш қонуниятларини таҳлил қилиш;
молия бозорида ривожланиш тендентсияларини аниқлаш мақсадида илмий-амалий тадқиқотларни ўтказиш;
молия бозорини тадқиқ этиш;
молиявий барқарорликни таъминлаш эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|