Монография / (ТИҚхмми илмий Кенгаши томонидан чоп этишга тавсия қилинган) Тошкент-2019



Download 1,23 Mb.
bet5/38
Sana22.11.2022
Hajmi1,23 Mb.
#870648
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Сувнинг ўсимлик ҳаётидаги роли

Ғўзанинг суғориш тартиби


Суғориш тартибини ўрганиш ва уни қўллаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш давомида ҳал этилиши керак бўлган асосий масалалардан бири бу тупроқ намлигини суғориш олди пастки чегарасини ўрнатишдир. Бу навбатдаги суғоришни амалга оширишни тақозо этади. Ўсимликлар суғориш даврида сувни бир хил бўлмаган миқдорда истеъмол қилишади, шунинг учун ривожланишнинг ҳар бир даврида тупроқ шароитларини ҳисобга олган ҳолда муайян суғориш тартиби ўрнатилади.
Турли табиий-иқлим, тупроқ-мелиоратив ва гидрогеологик шароитларда ғўза навларининг суғориш тартибларини ўрганиш бўйича кўп олимлар томонидан изланишлар олиб борилган.
Академик Рижов С.Н. [116]нинг таъкидлашича, маромида ҳаёт шароитидаги ўсимликлар озиқ моддаларни суюлтирилган эритмаларда 1-2 атмосферадаги осмотик босим билан олади. Ҳар қандай шароитда ҳам тупроқнинг суғориш олдидаги намлиги чекланган дала нам сиғими (ЧДНС) га нисбатан 65-70 фоиздан камаймаслиги керак. Шўрланишга мойил ерларда, тупроқ эритмаси концентрациясини пасайтириш мақсадида, намлик ЧДНС га нисбатан 75 фоиз бўлиши лозим. Шундай қилиб, тупроқнинг физиологик камёб намлиги ЧДНС га нисбатан 30-35 фоизни ташкил этади.
Шредер В.Р.[137]нинг аниқлашича, вегетация идишларида
/сосудларда/ парваришланган ғўза учун мақбул намликнинг энг паст
чегараси чекланган дала нам сиғимига /ЧДНС/ нисбати 60 фоизни ташкил этган.
Ўртапишар “108-Ф” ва “153-Ф” ЧДНСга нисбатан 70-70-65% намлик тартибда суғорилганда, тезпишар “С-4727” ва “С-8238” навлари янада юқорироқ суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 75-75-65 фоизда ушлаб турилганда, Гилдиев С.А. [48] томонидан олиб борилган кузатувларга асосан ғўзадан юқори хосил олиш мумкинлиги исботланган.
Авлиёқулов Н.Э. [14] томонидан олиб борилган илмий тадқиқотлар Сурхон-Шеробод чўлида суғориладиган тақир тупроқларда, сизот сувлар сатҳи эса 1,5-2 м. бўлган худудда олиб борилган бўлиб, ғўзанинг Термиз-14 навини 6-7 марта, қуйидаги 1-3-2 ёки 1-4-2 суғориш схемасида, суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-75-65 фоизда ушлаб туриш орқали суғориш меъёри ғўзани гуллаш фазасида 700-900 м3 ва пишиш даврида эса 800-1000 м3, мавсумий суғориш меъёри эса 5400-6500 м3 бўлишини аниқлаган бўлиб, шу худудга ўхшаш бўлган майдонларда қўллашга тавсия бериб ўтган.
Авлиёқулов А.Э. [18] ва бошқалар томонидан олиб борилган тажриба ишлари натижасида Сурхон-Шеробод воҳаси ерларида тақир тупроқли суғориладиган майдонларида ингичка толали 5904-И, хамда Т-7 ғўза навларидан 35-38 центнер пахта ҳосили олиш учун вегетация даврида 1-4-1 ёки 1-5-1 суғориш тизимида 6-7 марта суғоришни амалга ошириш орқали мавсумий суғориш меъёрини 8237-9411 м3 беришни таъкидлаган. Илмий тадқиқот натижаларга асосан, худуд учун ингичка толали ғўзани гуллашгача гектарига 800- 900 м3, гуллаш-ҳосил тўплаш даврида эса 1100-1300 м3 ва пишиш даврида 900 м3 меъёрда суғориш юқори натижа бериши мумкинлиги исботлаган.
Ботиров Ш.Ч. [44, 45], томонидан Сурхон-Шеробод воҳасида олиб борган илмий изланишларига асосан, механиқ таркиби бўйича ўрта ва оғир тупроқли, сизот сувлари сатҳи 1,2-2,5 метрда жойлашган суғориладиган тақир тупроқларда ингичка толали ғўзанинг III-типга мансуб Термиз-31 навини етиштиришда, суғориш олди тупроқнинг
намлиги ЧДНС га нисбатан 75-75-65 фоизда, 1-3-1, 1-3-2 тизимда 5-6 марта суғориш кераклиги, хамда суғориш муддатдари 15-17 кун бўлишини, суғориш меъёри хар гектар майдонда 720-1105 м3 ҳисобида бўлганда, бир кўсакдаги пахта оғирлиги 2,73 грамм, ҳосилдорлик гектарига 37,7 ц. ва 1 ц. пахта ҳосили учун эса 131,4 м3 сув сарфланиши тажриба ишларида аниқланган.
Дурдиев Н.Х. [55] томонидан олиб борилган илмий тадқиқот ишларида Тошкент вилоятининг сизот сувлари сатҳи 3 метрдан пастда жойлашган типик бўз тупроқлар шароитида сув, ҳаво, иссиқлик ва озиқа меъёрлари боғлиқларини ЎзПИТИ - 2201 ғўза навининг ўсиши - ривожланиши, ҳосил тўплаши ва пишишига таъсири юқори эканлигини исботлаган. Шу билан бир қаторда ўрта толали ЎзПИТИ-2201 ғўза нави экилган хар гектар майдондан юқори ва сифатли ҳосил (48,9 ц/га) етиштириш учун суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-75-60% ушлаб туриш кераклигини, 1-4-2 тизим бўйича 7 марта суғоришни, гектарига суғориш меъёрини 679-857 м3, мавсумий суғориш меъёрини эса гектарига 5274-5600 м3 бўлиши яхши натижа беришини айтган. Ўртача уч йил давомида олиб борилган илмий тадқиқот ишлари натижасида гектарига 5456 м3 сув бериш ва озиқлантириш тартиботини: хар гектар майдонга азот: -220, фосфор: -154 ва калий:-110 кг меъёрда бериш орқали юқори хосил олиш мумкинлиги исботланган.
Жўраев А.Қ., Ҳамраев Ш.Р. [61]лар томонидан олиб борилган илмий тадқиқот ишлари Бухоро вилоятининг ўтлоқи тупроқлар шароитида олиб борилган бўлиб, Бухоро-6 ғўза навини суғориш тартибларини ўрганишган. Ғўзани ўсув даврида 0-4-1 тизимда
5 марта суғориш орқали, суғориш меъёри хар гектар майдонга 650-1050 м3 ва мавсумий суғориш меъёри 4600 м3 бўлишини ва сув- озуқа тартиботи хам аниқлашган хамда ишлаб чиқаришга тавсия беришган.
Каримов Т., Нуритдинов Н. ва Исаев Б. [74]лар ўз тажрибаларида “Оққўрғон-2” ва “Оқдарё-6” ғўза навларининг, сизот сувлари сатҳи чуқур жойлашган ҳудудлар, механиқ таркиби ўрта қумоқ тупроқли ерларда суғориш олди тупроқ намлигини ЧДНСга
нисбатан 70-70-60% ва 65-65-60% суғориш тизимида, кўчат қалинлиги 80-90 минг туп ва 110-120 минг туп/га бўлган холатда, “Оққўрғон-2” ва “Оқдарё-6” навларидан юқори хосил олиш мумкинлигини исботлашган. Бу орқали хар гектарига 4,6; 2,2 ц. қўшимча ҳосил олишга эришилганлиги келтириб ўтилган.
Қобулов И., Эгамов Х[84]лар, Қарши чўлининг янгидан ўзлаштирилган, сизот сувлари сатҳи 2 м. бўлган, тупроқнинг шўрланиш даражаси бўйича ўртача шўрланган майдонларда ғўзанинг “С-6530” ва “Наманган-77” навларининг тупроқдаги суғориш олди ЧДНС га нисбатан 60-70-65%, 70-70-65%, 70-75-65% ва 75-75-65%
тизимда ушлаб туриш орқали олиб борилган илмий тадқиқот ишларига кўра, ўрта толали ғўзанинг “С-6530” навини суғориш олди тупроқ намлигини ЧДНС га нисбатан 70-75-65 фоизда ушлаб турилганда, 1-3-1 тизимда 5 марта сув берилганда, “Наманган-77” ғўза навини тупроқ намлиги 70-70-65 фоизда ушлаб туриш орқали, 1- 2-1 тизимда 4 марта суғорилганда энг юқори ҳосил олишган. Жумладан хар гектар суғориладиган майдондан 40,9; 43,6 центнердан ҳосил олишган.
Лев В.Т. ва бошқалар [88], томонидан олиб борилган илмий тадқиқот ишларида, сизот сувлар сатҳи чуқур жойлашган майдонларда, тупроғи бўз-тақир бўлган Сурхон-Шеробод воҳасида янгидан ўзлаштирилган ерларда ингичка толали ғўза навларини етиштиришда, суғориш ишларини 1-5-1 тизимда 7 марта суғориш орқали юқори хосил олишга имконият яратилишини исботлашган. Шу билан бир қаторда ғўзадан юқори хосил олиш учун тупроқ суғориш олди намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-(75)-70 фоизда ушлаб туриш орқали эриши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
Лев В.Т. ва бошқалар[88]лар томонидан, Сурхандарё вилоятининг дала шароитида олиб борилган илмий тадқиқот ишларида, тупроғи кам даражада шўрланган, тупроқ механиқ таркиби бўйича: - ўрта қумоқ, ўтлоқи - тақир тупроқлар шароитида ғўзанинг 5904-И ингичка толали навини гуллашгача бўлган даврида суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70% ушлаб туриш орқали хар гектар майдонга 1100 м3 меъёрида, гуллаш-мева тўплаш даврида 75%
намликда ушлаб туриш орқали 1200 м3 меъёрда сув бериш ва пишиш даврида 70 фоизда тупроқдаги намликни ушлаб туриш натижасида 1100 м3 меъёрда сув берилганда пахтадан гектарига 40-42 ц. ҳосил олинган. Бунинг учун мавсум давомида гектарига 10500 м3 миқдорда сув бериш талаб қилиниши исботланган [89].
Ражабов Т. ва бошқалар. [111]лар томонидан олиб борилган тажриба ишлари натижасига асосан “С-6530” навли ғўзани етиштиришда тупроқдаги суғориш олди намлик 70-75-60 фоизда ушлаб туриш орқали 1-3-1 тизимда, 5 марта суғориш, хар гектарига мавсум давомида 4797 м3 сув сарфлаш орқали пахта ҳосилини гектарига 40,9 центнерга етишини исботлашган. “Наманган-77” пахта навини етиштиришда тупроқдаги суғориш олди тупроқ намлик миқдорини 70-70-60 фоизда ушлаб туриш орқали 1-2-1 тизимда 4 та суғориш орқали, ўсув даврида хар гектарига 4194 м3 сув сарфлаш натижасида ғўзадан 43,6 центнер ҳосил олиш мумкинлигини исботлашган.
Кўпчилик чет давлат олимлари илмий изланишлари мълумотларида аниқланишича суғориш меъёрлари, муддати ва сони худуднинг табиий-иқлим шароитига мос ҳолда ҳамда ғўзанинг биологик шароитини эътиборга олган ҳолда белгилаш юқори ҳосил гарови эканлигини исботлашган [141, 142, 143, 144, 145, 146].
Кабаев В.Е. [72] Тожикистон Республикасида олиб борган илмий тадқиқот ишлари натижасида, ўтлоқи, шўрланган тупроқлар шароитида ғўзанинг гуллаш-мевалаш фазасида тупроқ намлигини ва суғориш сонини тупроқ физик ҳолатига боғлиқ ҳолда суғоришни, енгил механиқ таркибли тупроқларда суғориш олди намликни 65-70-65 фоизда ушлаб туриш кераклигини, шунга мос равишда ўрта механиқ тупроқларда 70-70-70% ва оғир механик таркибли тупроқларда 70-75-70 фоизда ушлаб туришни тавсия қилган.
Меднис М.П. ва бошқалар[106]лар томонидан олиб борилган илмий изланиш натижаларига кўра, Термиз туманининг сизот сувлари сатҳи ер юзасига яқин жойлашган такир тупроқларида ингичка толали ғўзадан юкори хосил олиш учун суғориш тизими 1-4- 1, мавсумий суғориш меъёри гектарига 6400-6800 м3 бўлиши кераклигини тавсия қилишган.
Туркманистоннинг Иолатан тажриба станциясида ингичка толали ғўзанинг суғориш тартиби Самаркин Д.Н. ва бошқа бир қатор олимлар томонидан ўрганилган бўлиб, Мургоб ва Чоржуй вохалари учун биринчи суғоришда унинг меъёри гектарига 600-700 м3, кейинги суғоришларда 900-1000 м3 бўлишини тавсия этганлар.
Лактаев Н.Т. [73] томонида келтирилган маълумотлар бўйича, амалдаги суғориш меъёрлари ЎзПИТИ томонидан тавсия этилганидан Ўзбекистоннинг қадимдан суғориладиган ерларида 25- 30%, янги ўзлаштирилган ерларга нисбатан 80-100% кўпроқлигини исботлаган.
Легостаев В.М. [90] шўрланишга мойил ерларда ғўзани суғориш меъёрини гектарига 1200-1300 м3 оширилиши, Марказий Фарғонанинг енгил тупроқли ерларида суғориш меъёри гектарига 600-1000 м3, оғир тупроқли ерларида 1000-1500 м3 гача бўлиши кераклигини тавсия этган. У шунда 25 фоиздан ортиқ сув илдиз жойлашган қатламдан пастга сизиб ўтиб, ортиқча тузларни ювиб кетади, деб ҳисоблаган.
Тешаев Ш.Ж, Тешаев Ф.Ж.[121]лар томонидан олиб борилган илмий тадқиқот ишларига кўра, Тошкент вилоятида С-6524 ғўза навини, маъдан ўғитларни NPK (азот/фосфор/калий) хар гектарига 200; 140; 100 кг. меъёрида берииш, хамда ЧДНСга нисбатан тупроқни суғориш олди намлигини 70-70-65 фоизда ушлаб туриш орқали эрта пишиши аниқланган ва бу орқали ғўзадан мўл ҳосил олиш мумкинлиги хулоса қилинган.
Истомин М.С.[71], Сурхандарё вилоятида олиб борган илмий ишлари натижасида мақбул мавсумий суғориш меъёри гектарига 9000-11000 м3 деб тавсия берган.
Ковда В.А. ва Егоров В.В. [79]лар тупроқни тузлардан холос килиш учун ювиб суғориш турини маъқул топишган.
Ковда В.А. [80]нинг таъкидлашича, ерлар заҳи табиий қочирилган бўлса сизот сувлар суғориладиган чегарадан у ёки бу даражада оқиб кетади, аксинча, суғоришда меъёрдан ортиқ ишлатилган сувлар сизот сатҳининг кўтарилишига сабаб бўлади деб изоҳлаган.
Рамазонов О. ва бошқа[112] ларнинг ёзишича, Мирзачўлдаги 6- сонли давлат хўжалигининг тажриба-ишлаб чиқариш даласида ғўзанинг суғориш меъёри гектарига 2200 м3 ва хатто 2500-3000 м3 гача етган. Бундай хол ерларнинг етарлича текисланмаганлиги ва сувчиларнинг тажрибасизлиги туфайли содир бўлган деб исботлашган.
Беспалов Н.Ф, Малабаев Н.И.[37]лар, Хоразм вилояти шароитида гидромодул районлар бўйича ғўзанинг мавсумий суғориш меъёри гектарига 3000 дан 7200 м3 гача бўлишини тавсия этишган.
Беспалов Н.Ф. Лифщиц Э.А., Малабаев Н.И. ва бошқа[39] ларнинг маълумотлари бўйича, мавсумий суғориш меъёри гектарига 4500-5000 м3 бўлса, тупроқнинг шўрланиши ортмайди, хатто амал- ўсув даврида илдиз жойлашган қатлам тузсизлана бошлайди. Лекин сув миқдори 2 марта камайтирилса тупроқнинг шўрланиши орта бошлашини исботлаган.
Сатипов Ғ.М. [118] томонидан Хоразм воҳасида АН-402, АН- Боёвут-2, Самарканд-3, Оқ-олтин ғўза навларини 60х15-1 тизимда ва 0-3-1 сув бериш тартибида суғорганда, Қизил-Ровот, Тошкент-1 ғўза навларини эса 60х20-1 тизимда, 1-3-1 сув бериш тартибида суғорганда мўл ва сифатли пахта хом-ашёси етиштириш мумкинлигини баён этган.
Курамбаев Н.[87], Хоразм вилоятининг қадимдан суғориладиган ўтлоқи тупроқларда, механиқ таркиби бўйича ўрта қумоқ, шўрланган, сизот сувлари яқин жойлашган (1,1-1,5 м.) бўлганда 4 марта суғоришни 1-3-0 тизимда амалга ошириш, суғориш меъёри гектарига 850-1000 м3 ва мавсумий суғориш меъёри гектарига 3700-4000 м3 тавсия қилган.
Курамбаев Н.[87], Хоразм ваҳоси ўтлоқи тупроқлари шароитида суғориш меъёрини камайтириш (470-550 м3/га) ва суғориш тизимини эса 1-4-0 ёки 1-5-0 иқлим шароитига мос ҳолатда белгиланишини тавсия қилган.
Хамидов М.Х.[128], Хоразм ваҳосининг шўрланган тупроқлари шароитида ғўзани суғоришда тупроқ намлигини ЧДНСга нисбатан 70-80-60 фоизда ушлаб туриш кераклигини тавсия қилган.
Исабаев К.Т. [66], Хоразм вилоятининг ўтлоқи енгил тупроқли шароитида ва ер ости сизот суви сатҳи 1,5-2,5 м. бўлганида ғўзанинг вегетация даврида 6-7 марта мавсумий суғориш меъёрини эса гектарига 4,6-5,5 минг м3 бўлиб белгилашни таклиф қилган.
Исаев С.Х., Сувонов Б. [68]лар Хоразм вилояти Шовот туманида олиб борилган илмий тадқиқот натижаларида ғўзани суғоришда, суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70-80-60% тартибда ушлаб турилганда, 0-3-0 суғориш тизимида сувнинг берилиши ҳисобига мавсумий суғориш меъёри хар гектарига 2122 м3 бўлганлиги, натижада ғўзанинг ҳосилдорлиги 42,8 ц/га ни ташкил қилганлиги ва 1 центнер пахта ҳосилини олиш учун 49,8 м3 сув сарфланишини тажриба ишларида аниқлашган.
Рачинский А.А. [113], Жанубий Хоразм шароитида 1-2 метргача ер ости сувларида, яъни илдиз қатламининг анча кўпроқ суғориш меъёриларининг гектарига 900 дан 1300 м3 гача тавсия етган. Суғориш меъёрининг гектарига янада ошиши (1200-1600 м3) яхши тупроққа ишлов (беда экилган ва яхши озиқаланган майдонлар) берилганда ижобий натижа беришини тавсия қилган.
Аҳмедов Ҳ.А. [28], Хоразм вилоятидаги шўрланган тупроқлар суғориш меъёрини оширишни тавсия қилади. У ер ости сувларининг жойлашиши 360 см. бўлганда гектарига 1400 дан 1600 м3, 1-2 метр чуқурликда гектарига - 800 м3 дан 1100 гача. бўлиши мақбул деб ҳисоблади.



    1. Download 1,23 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish