Монография / (ТИҚхмми илмий Кенгаши томонидан чоп этишга тавсия қилинган) Тошкент-2019



Download 1,23 Mb.
bet7/38
Sana22.11.2022
Hajmi1,23 Mb.
#870648
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38
Bog'liq
Сувнинг ўсимлик ҳаётидаги роли

Эгат оралатиб суғориш. Тажрибалардан маълумки, ҳар бир эгатга сув тараб суғоришга нисбатан эгат оралатиб суғориш технологияси анча афзал. Ғўза эгат оралатиб суғорилганда кўсакларнинг очилиши тезлашади, ҳосилдорлик ошади, тола ва чититнинг сифати яхшиланади. Эгат оралатиб суғоришда сувни иқтисод қилиш мақсадида эгатлар ўрнини алмаштириш, яъни навбатлаб суғоришни ташкил этиш тавсия этилади. Юқорида таъкидлаганимиздек, эгат оралатиб суғориш усулини қўллашда фойдаланилмаётган “қуруқ” эгатлардан сингийдиган сувнинг бартараф қилиниши ва эгатга ортиқча сув берилмаслиги натижасида сув сингишининг камайиши эвазига сувнинг беҳуда исрофи камаяди. Бу технологиянинг афзаллиги шундаки, хар бир сувдан кейин хайдов трактори иккита ишни бир вақтда, яъни сув юрган қаторни юмшатиб, сув юрмаган қаторга эгат олиб кейинги сувга тайёрлаб кетишдан иборат. Ғўзани эгат орқали навбатлаб бир хил меъёрда суғорганда мавсумий сув миқдори, оддий усулга нисбатан 15-30 фоизгача тежалиши мумкин, қўшимча ҳосилдорлик эса 3,3 ц/га (11,1%) ошиши исботланган. Қуйидаги 1.3.2-расмда эгатлаб суғориш (оддий суғориш) ва эгат оралаб суғориш технологияларнинг таққосий схемаси келтирилган.

1.3.2-расм. Эгатлаб суғориш технологияларини таққослаш.


Ғўзани калта эгатлар олиб суғориш. Бу усулда эгатнинг узунлиги (икки ўқариқ ўртасидаги масофа) тупроқ шароитидан келиб чиқиб 50-60 м қилиб белгиланади. Бунда оқовага чиқадиган сув миқдори кескин камаяди, эгатлар бутун узунлиги бўйича бир текис намланишига эришилади. Натижада экин даласига берилаётган сув миқдори 15-20 фоизга камаяди. Қуйида эгатни калта олинган холатдаги сувнинг шимилиш назарияси келтириб ўтилган (1.3.3- расм).

1.3.3-расм. Эгатни калта олиб суғоришда сувнинг шимилиши.


Эгатни қарама-қарши томонидан суғориш. Хоразм воҳаси шаоритида, суғориладиган майдон нишаблиги кичик бўлган худудларида ғўзани қарама-қарши усулда икки томондан суғориш катта аҳамиятга эга ҳисобланади (1.3.4-расм). Бу усулни қўллаш орқали қуйидаги натижаларга эришиш мумкинлиги илмий тадқиқот ишларини олиб бориш натижасида исботланди, яъни:

  1. Суғориладиган майдондан ташлама сув чиқишига чек қўйилади.

  2. Суғориш меъёрини иқтисод қилишга эришилади.

  3. Суғориш сувидан фойдаланиш ошади.

  4. Суғориладиган эгатнинг узунлиги 2 баробар қисқаради.

  5. Сув маҳсулдорлиги юқори бўлишига эришилади.

  6. Суғориш муддати 1,5-1,6 мартоба камаяди.

  7. Сизот сувларининг сатҳи кўтарилиши олди олинади.

  8. Сувчининг мехнат унуми ошади.

  9. Эгатлар орасига ишлов беришга яхши шароит яратилади. 10.Суғориладиган экин бир текисда намлашга имконият

туғилади.
11.Экиндан юқори ва барқарор хосил олинади.

Тупроққа комбинациялаштирилган ишлов беришда одатдаги технологияга нисбатан ишлов бериш сони камаяди. Бунда ёқилғи кам сарф бўлиб, тупроқ кам зичлашади, тракторнинг ва культиваторнинг ишлаш муддати узаяди.


Сув танқислиги шароитида мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида эгат орқали суғоришнинг ресурстежовчи технологиялари: ғўзани ўзгарувчан сув сарфи билан суғориш, қарама
- қарши усулда икки томондан суғориш, эгат оралатиб суғориш ва бошқалар ҳам қўлланилади.
Сув тежовчи технологияларнинг қўлланишнинг асосий шартлари қуйидагилардан иборат:
-эгат узунлиги бўйича намликни бир хил таъминланиши;
-суғориш суви чуқур сингишини бартараф қилиниши ва сизот сувлари сатҳининг кўтарилишини олди олиниши;
-уларни амалиётда қўллашда қулайликлари ва мехнат унумдорлигини ошиши;
-иқтисодий самарадорлиги ва хосилдорликнинг юқори бўлиши.
Бир неча сув тежовчи технологияларни биргаликда суғориладиган майдонда қўллаш суғориш суви сарфини камайтирилади, экин учун талаб қилинган сувни бериш ва экин хосилини ошишига имконият яратади.
Blaine R. Hanson, Lawrence J. Schwankl, Allan Fulton. [141] эгатлаб суғоришни баҳолаш мақсадида Калифорния штатида тажрибалар олиб борган. Кузатишларнинг кўрсатишича, нишаблиги
нолга тенг эгатларда хар 3-4 метрда тўсиқлар қурилганда суғоришнинг бир хиллиги 80-85 фоизни ташкил этган.
Безбородов Г.А. ва бошқалар[33]лар Мирзачўлнинг бўз-ўтлоқи тупроқлари шароитида олиб борган тажрибалари асосида шуни таъкидлашадики, ғўзани 0-2-0 суғориш тизимида 2 марта суғориш, биринчи суғоришда гектарига 500 м3 июл ойининг биринчи ўн кунлигида, иккинчи марта 1000 м3 августнинг биринчи ўн кунлигида бериш кераклиги ва эгат узунлигини 200 м, сув сарфини 0,75 л/с оқим билан амалга ошириш зарурлигини аниқлашган.
Безбородов А.Г.[33]нинг кўп йиллик илмий тадқиқот ишлари натиджасида Жиззах вилоятининнг Дўстлик, Мирзачўл ва Арнасой туманларида сув тежамкор суғориш техникаси элементларидан фойдаланиб суғорилганда 60 минг гектар майдонда 20-25 % сув тежалган ва ғўза ҳосилдорлиги гектрига 1,2-2,0 центнер ошганлиги исботланган.
Хамидов М.Х., Исаев С.Х. [129]лар томонидан олиб борилган кўп йиллик илмий тадқиқот ишларига кўра, сизот сувларининг минерализацияси 1-3 г/л бўлган ва ер юзига яқин жойлашган худудларда субирригацияни кенг қўллашни тавсия қилишган. Субирригация суғориш усулини қўллаш натижасида йил охирига бориб, субирригация қўлланилган майдонда тузлар миқдорининг кўпайиши мумкинлиги аниқланган бўлиб, кеч кузда, ёки қиш ва эрта баҳорда суғориладиган майдонни гектарига 1500-2500 м3 сув билан шўрини ювиш кераклигини тавсия қилинган.
Бўриев Я. ва бошқалар[46] томондан олиб борилган илмий тадқиқот ишларида, экишдан олдин нам суви берилган далаларда хар гектарига 800-900 м3 сув тежалиши ва пахта ҳосили гектарига 3,4-4,2 центнерга ошиши мумкинлиги аниқланган.
Шамсиев А.С. ва бошқа[133, 135]лар томонидан олиб борган илмий изланишларда ғўза қатор орасини мулчалаб суғориш тежамкор усули қўлланилиши орқали, суғориш сувлари 25-30 фоизга тежалиши, ғўза ҳосилдорлиги эса, гектарига 5-6 центнерга ошиши кузатилган.
Палуашова Г.К., Широкова Ю.И. [110] лар томонидан 2 йил
давомида қарама-қарши суғориш йўли билан ғўзани суғориш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот ишларида ғўзанинг ҳосилдорлиги гектарига 7-8 центнер ошганлигини исботланган.
ИСМИТИ (САНИИРИ) олимлари томонидан олиб борилган кўп йиллик тажриба изланишлари натижасида қарама-қарши суғориш усули анъанавий суғориш усулига қараганда вегетация давридаги суғориш сувининг 20 фоизгача тежаш имконини беришини исботлашган. Яъни анъанавий, ер устидан эгатлаб суғориш усул билан суғорганда эгат охирида шўрланиш даражасининг ошиши кузатилган бўлсада, қарама-қарши суғоришни қўллаш натижасида эгатларни барча узунилигида шўрланиш даражасини камайган.
Тажриба далаларида одатий суғориш меъёри гектарига 1200 м3 бўлган бўлса, эгатларни қарма қарши томондан суғорилганда суғориш меъёри гектарига 600-700 м3 бўлиши кузатилди. Бу орқали эгатни узунлиги бўйича бир хилда намлашга эришилди, тупроқни бир хилда намланиши натижасида ишлаб чиқариш назоратига нисбатан ғўзадан 15-20 % юқори хосил олишга эришилди.
Авлиёқулов А.М. [15]нинг келтириб ўтишича, тақирсимон механиқ таркиби бўйича енгил, ўрта, оғир-соз-лойсимон тупроқларида суғоришларни эгатнинг учдан тўрт узунлик қисмига етгунга қадар катта оқимда яъни 0,45-0,55 л/с, сўнгра сув сарфини икки баравар камайтириб 0,22...0,27 л/с да берилиши келтирилган бўлиб суғориш суви эгат охирига етгандан кейин, эгатдаги сув сарфи 0,12-0,15 л/с гача камайтиришни тавсия қилган. Сувни доимий жилдиратиб оқизилиши суғориш сувларининг оқовага чиқмасдан эгат кўндаланг кесимини бутун эгат узунлиги бўйича бир хилда яъни текис намланиши имконини яратиши ва ғўзадан юқори ҳосил олиш мумкинлиги исботлаган.
Безбородов Г.А.[33]нинг кўп йиллик илмий тадқиқот ишлари натиджасида Жиззах вилоятининнг Дўстлик, Мирзачўл ва Арнасой туманларида сув тежамкор суғориш техникаси элементларидан фойдаланиб суғорилганда 60 минг гектар майдонда 20-25 % сув тежалган ва ғўза ҳосилдорлиги гектрига 1,2-2,0 центнер ошганлиги исботланган.
Оқовани камайтириш ва сувни эгат бўйлаб тенг таксимлаш мақсадида суғоришни ўзгарувчан оқимда олиб бориш ва уни кенг қўллаш тўғрисида кўплаб тавсиялар берилган. Шу нуқтаи назардан И.С.Вирлев[47]нинг таъкидлашича, суғориш бошида эгатга юқори сув оқими берилиб, сув эгат охирига етганда 1,5-2,0 марта камайтириб суғориш давом эттириш тавсия қилинган.
Вирлев И.С. [47], дискрет суғориш технологияси бўйича олиб борган тажрибаларида: сувни 46 % тежашга эришган, аммо хосилдорлик фарқи деярли бўлмаган.
Goldhamer D.A. [143] ва бошқалар тупроғи енгил ва оғир қумоқ бўлган далаларда олиб борган изланишлари шуни кўрсатдики, тупроғи енгил қумоқ далада доимо оқимда суғоришга гектарига 2800 м3, импульслар билан берилганда эса 1770 м3 ни ташкил этган бўлса сувни чуқур қатламларга сизиб йўқолиши эса мос равишда гектарига 1220 ва 635 м3 ни ташкил этганлигини аниқлашган. Сув тақсимлаш самарадорлиги эса 35 % ва 60,4 фоизга тенг бўлганлигини исботлашган.
АҚШда дискрет суғориш тизими ускуналари асосан аниқ ҳисоб қилинган ўзгармас майдонга ва ўзгармас босимга мосланганлиги билан таърифланади. Сув қудуқлардан олинганлигидан сув оқимини бошқариш устунлигига эгадир.
Колифорния штати, Сан Яку ан водийсида Goldhamer D.A. [143] ва бошқалар, енгил ва оғир қумоқ ва чангли-соз тупроқли учта далада дискрет сув бериш билан дала тажрибалари олиб борган. Импульслар билан суғориш учала далада хам сув оқими харакатини тезлаштирган, импульслар билан ва ўзгармас оқимда суғоришга сарфланган сув меъёрининг нисбати 0,61 тенг бўлган.
Stringham, G.E. ва J. Keller [146]лар, биринчи бор импульслар билан эгатларга сув юбориш тушунчасини Америка мухандислик фуқаролар жамиятининг ирригация ва дренажлар бўйича ўтказган анжуманида таклиф этишган.
Stringham, G.E. ва J. Keller[146]нинг фикрича, агар кейинги тажрибалар импульс сув беришда сув оқимининг тез харакатланишини тасдиқласа, бу суғориш усули сувнинг эгат бўйлаб
тенг таксимланишини, югуриш масофасининг ошишини назарга олганда илғор суғориш усули бўлиб чиқади деб айтишган.
Coolidge, P.S. ва бошқалар[144]нинг ишларида шимилиш тезлигини сув оқими харакати тезлигига ва оқова миқдорига таъсири ёритилган. Бошланғич сув оқими 0,3 л/с га тенг ва импульслар даври
20 минут бўлганда, бир неча импульсдан кейин ўртача шимилиш тезлиги, доимий оқимда суғорилганга нисбатан 1/4 га тенг бўлганлиги исботланган.
Coolidge, P.S. [144] қуйидаги хулосага келган - сув бериш даври импульс суғориш тизилмаси ишига сезиларли таъсир этаган: - танаффус эса таъсир этмайди деб ҳисоблайди. Ажабланарли томони шундаки, эгатлар сувга тўлдирилгандан кейин шимилиш тезлиги жуда камаяди. Бу тажриба натижасида сувни хозирги даврда турли дала шароитларида олиб борилган ўнлаб тажрибалар тасдиқламоқда.
Вирлев И.С. [47] ёзишича, импульслар билан 10 марта суғориш ўтказилган ва умумий суғориш меъёри гектарига 920 м3 бўлган холда анъанавий услубда эса 5 марта суғорилган ва суғориш меъёри 1710 м3 ни ташкил этган. Эгатлар узун (320 м) бўлишига қарамасдан импульслар билан суғориш тартибида барча суғоришларда (биринчидан ташқари) суғориш меъёри гектарига 50 дан 140 м3 ўртасида бўлган.
Доимий оқимда суғорилганда суғориш меъёрининг ортиши билан унинг самарадорлиги тез ортади: 2,5 см. да - 32 фоиз, 10 см. да 67 фоиз. Суғориш меъёри жуда юкори бўлганида суғориш самараси яна 10 фоиз ошди. Сув оқими ўзгартирилмаган импульслар билан суғоришда (импульслар даври - 60 минут) самарадорлик доимий оқимга нисбатан юкори бўлди. Суғориш меъёри 2,5 см бўлганда импульслар билан суғорилганда доимий оқимга нисбатан самарадорлик деярли икки марта юкори бўлди. Бироқ импульслар билан суғориш тизимида сув оқими камайтирилмаганлигидан суғориш меъёрининг ортиши билан катта миқдордаги сув ташламага чиқиб йўқолганлиги сабабли самарадорлик камайди. Чунки, импульслар билан суғоришда шимилиш тезлиги камаяди ва юқори суғориш меъёрини беришда қийинчилик келиб чиқади, шунинг учун
хам анъанавий усулга нисбатан импульслар билан суғориш тизимини кенг, катта майдонда қўллаш тавсия этилади. Агар импульслар билан суғориш тизимига суғориш охирида сув оқимини камайтирилган қурилма киритилса юқори суғориш самарадорлигига эришиш мумкин. Бу биринчи навбатда бир текис намланишнинг ортишида кўринади. Импульсларнинг керакли суғориш вақти, мақбул суғориш меъёрига боғлиқ холда ўзгаради. Кичик сув меъёрида суғорилганда самарадорликнинг паст бўлишига асосий сабаб - сувнинг қуйи қатламларга сингиб йўқолишидир. Суғориш меъёрининг ортиши билан оқовага чиқиб йўқоладиган сув миқдори ҳам ортиб кетади.
Кўплаб сувнинг оқовага чиқиб кетиши ва арзимас миқдорда чуқур қатламларга сингиб қолиши импульслар билан суғоришнинг фарқли хусусиятидир, шунинг учун хам ташламага чиқиб кетадиган сувни бошқариш импульс суғориш тизимини бошқаришнинг асосий ташкил этувчи қисмларидан бири бўлиши керак.
Brown, M.J., W.D. Kemper, T.J. Trout and A.S. Humpherys [142]лар, импульслар билан эгатлаб ёки поллар билан кўпгина тупроқ турларида сингиш тезлигининг камайишини аниқланганлар. Суғориш мавсумини охирида, нишаблиги кичик бўлган ва ўсимлик қолдиқлари сақланган далада сув оқими тезлиги жуда кичик бўлганда импульслар билан суғоришда сингиш тезлигининг унча катта бўлмаган миқдорга камайишига эришилган. Сувнинг сингиш тезлигининг катта миқдорга камайиши юқоридагидек сув оқимида баҳорда, тупроқнинг мустаҳкамлиги паст бўлган даврда кузатилган.
Хафта давомида 2-3 марта суғорилганда тупроқ намлиги юкори, ЧДНСга яқин бўлади. Шунинг учун сувнинг тупроқ билан ўзаро таъсир этиш вақти эгат бўйлаб кам ўзгаради ва бу сувнинг юқори даражада бир хил тақсимланишига олиб келади.
Богданов О.К.[43] ни кўп йиллик тажрибаларига асосан суғориш техника элементларини тўғри танлаган холда дискрет усулида суғориш сувни 20…40 фоизгача иқтисод қилган. Дискрет усулидаги суғоришни асосий кўрсаткичларидан бири мақбул такт-паузани аниқлашдан иборатлиги кўрсатиб ўтилган.
Журавская Г.Л. ва бошқа[56]лар дискрет суғориш
технологиясида асосий эътиборни танаффус даврини танлашга қаратиш лозим деб хисоблашган. Шу билан бир қаторда, бўз тупроқ шароитида олиб борилган тажрибалар шуни кўрсатадики, эгат узунлигини 1,7-2 марта оширишга, суғориш даврини эса 2 марта қисқартиришга ўз навбатида ФИК ни 0,96 га етказишга эришилган.
Қозоғистон илмий тадқиқот институтида олиб борилган тажрибада оғир қумоқди тупроқларда дискрет усулда яъни эгатга кираётган сув сарфини ошириш йўли билан (0,3 дан 1,2 л/с гача) эгат узунлигини 290 метргача узайтириш мумкинлиги исботланган. Шу орқали дискрет усулда бир такт билан иккинчи такт орасидаги вақт сувнинг тупроқка сингиш тезлигига боғлиқлиги аниқланган.
Холиқов А.Т., Тўлиев И.М.[132]лар томонидан олиб борилган илмий тадқиқот ишлари натижасига кўра ғўзани гуллашгача бўлган даврда енгил тупроқлар учун гектарига 600-700 м3, ўрта ва оғир тупроқлар учун 700-800 м3, гуллаш даврида хар гектарига енгил тупроқларда 900-950 м3, ўрта ва оғир тупроқларда 1050-1200 м3 берилиши кераклигини исботлашган. Бунда эгатлар орасидаги масофа 60 см. бўлганда эгат узунлиги 60-80 метр, чуқурлиги эса 16- 18 см., эгатлар орасидаги масофа 90 см. бўлганда 90-100 метр, эгат чуқурлиги 18-22 см. бўлиши кераклиги аниқланган. Юқорида келтирилган кўрсаткичларни тўғри белгиланиши эгатнинг узунлиги бўйича тупроқнинг бир текисда намланишига имконият яратиши хулоса қилишган.
1978-1983 йиллар академик Хамраев Н.Р. [130] бошчилигида бир гурух олимлар дискрет суғориш технологияси, технологик жараёнларини ишлаб чиқиш устида тажрибалар олиб боришган. Тажрибалар асосан ғўза экилган майдонларда, қатор оралиғи 0,9 м, эгат узунлиги 400-500 метр бўлган шароитда олиб борилди. Суғориш меъёри гектарига 800-900 м3, барча эгатларга сув 0,5-2,5 л/с гача импульслар ва доимий оқим билан берилган. Уларнинг таъкидлашича доимий оқимда суғориш вақти 25-30 соатни ташкил этиб, суғориш меъёри гектарига 1200 дан 1600 м3 га ошиб кетди. 30% сув оқовага, 15-20% сув қуйи қатламга сингиб кетган. Натижада эгат бўйлаб текис намланишга эришилган бўлиб, ўз навбатида хосилдорлик 20-25
фоизга камайишига олиб келган.
Тошкент вилоятида олиб борилган тажрибаларда, сув импульс билан берилганда, эгат охирига 350-400 метр сувни етиб бориш вақти 2,3-3,5 соатни ташкил этган. Ўз навбатида эгат узунлиги бўйича намлик бир хилда тақсимлашга эришилган.
Юсупов Т.Ю.[138] ва бошқалар томонидан олиб борилган тажрибалар шуни кўрсатадики, дискрет суғоришни қўллаш натижасида, сув исрофи 30-40 % суғориш вақти эса амалдагидан 4-5 марта қисқариши ва сувчининг иш унуми 3-4 марта оширишга олиб келиши таъкидлаб ўтилган.
Хозирги вақтда эгатларга импульслар билан сув бериш усулини ер устидан суғориш усули шароитларда кўллаш мумкин. У оқимнинг бутун масофани ўтишини тугаллаётган даврида оқимнинг камайтириши бу билан оқавага чиқиб кетаётган сувни камайтириши ёки оғир тупроқларда сув оқимининг тезлигини ошириши мумкин.
Обидов Қ., Султонов М.[109]лар томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосага келинган, суғориладиган майдон шароитига қараб очиқ усулда экилган ғўзага нисбатан плёнка остига экилганда икки баробар кам сув берилиши ва культивация қилиниши келтириб ўтилган. Плёнка остига экилган ғўза илдизи диомо намликда бўлганлиги сабабли эгатнинг боши ва охирида ғўза бир хилда ривожланиши катта аҳамиятга эга эканлиги айтилган.
Халқаро ИКАРДА ташкилоти лойиҳа доирасида 2013 йилда 50 га, 2014 йилда 45 га майдонда эгатларга плёнка тўшаб суғориш бўйича илмий тадқиқот изланишлари олиб борилган бўлиб, қуйидаги асосий афзалликлар аниқланган: суғориш сувини 30-40 фоизга тежалиши; сув эрозиясининг олди олиниши; тупроқнинг сув-физик ҳоссаларининг яхшиланиши; экин ҳосилдорлигининг 10-20 фоизга ва фермер хўжаликлари даромадининг 15-20 фоиз ошиши; харажатларнинг 5-10 фоизга камайиши; мехнат унумдорлигини 15-
20 фоизгача ошиши; тупроқдаги намлик 10-15 фоизга ошиши; тупроқда мавжуд бўлган озуқа элемантларининг кўпроқ муддатда сақланиб туриши ва углеродлар 15-20 фоиз камайиши аниқланган.

    1. Download 1,23 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish