мукаммал бозор ва монополия. Бозор тузилмаси. Мукаммал рақобат: тавсифи ва асосий белгилари


Рақобат бозор иштрокчилари ўртасида юз беради



Download 1,01 Mb.
bet6/16
Sana05.04.2022
Hajmi1,01 Mb.
#530607
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
2 5246931090463002365

Рақобат бозор иштрокчилари ўртасида юз беради. Иқтисодиёт иштирокчиларини мулкдор бўлиши уларни алоҳидалаштиради ва манфаатларини фарқлантиради. Мулк эгасининг ўз манфаати мавжуд, ўз навбатида ушбу манфаат аниқ иқтисодий мақсадга айланади, улар шу манфаатга эришиш учун интилади. Мулк эгасининг товар ишлаб чиқариш ва барча бошқа соҳалардаги фаолияти шу мақсадга бўйсундирилган бўлади.Рақобат айнан манфаатлар тўқнаш келган холатда юз беради. Табиийки, бозор иштиркчилари манфаатлари уйғунлашган жойда улар ўртасида шерикчилик муносабатлари вужудга келади. Демак ишлаб чиқарувчилар, ресурс эгалари ва истеъмолчиларнинг тадбиркор, мулк ва даромад эгаси сифатида эркин ҳамда мустақил бўлиши рақобатнинг иқтисодий асосини ташкил этади.
Рақобат кўп қиррали иқтисодий ҳодиса бўлиб, у бозорнинг барча субъектлари ўртасидаги мураккаб муносабатларни ифода-лайди. Товар ишлаб чиқарувчилар ресурс эгалари харидорлар рақобат иштирокчиларидир. Рақобатлашиш майдони – бозордир.Унда мустақил товар ишлаб чиқарувчилар (корхоналар) , ресурсларни етказиб берувчилар, истеъмолчилар манфаатлари тўқнашади.
Мустақил товар ишлаб чиқарувчилар (корхоналар) ўртасидаги рақобат товарларни кам харажатлар билан самарали ишлаб чиқариш ва максимум фойда келтирадиган нархда сотиш, умуман тегишли бозорда ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун курашдан иборат. Бунда улар ўзларига зарур бўлган ресурсларни қулай шароитларда харид этиш учун ҳам курашади. Мустақил ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобат пировард натижада истеъмолчилар учун курашдир.
Ресурсларни етказиб берувчилар ўзларига тегишли иқтисодий
ресурсларни юқори нархларда сотиш мақсадида рақобат қиладилар.Масалан ходим ишга ёлланаётган дврда юқорироқ иш хақига олишга харакат қилади.
Рақобатнинг моҳияти унинг вазифаларида намоён бўлади. Рақобатнинг асосий вазифалар қуйидагилардан иборат :
1) Рақобатнинг тартибга солиш вазифаси таклифга таъсир ўтказиш орқали ишлаб чиқаришни талаб (истеъмол)га мувофиқлаштириш билан ишлаб чиқариш таркиби ва хажмини мавжуд эҳтиёжларга муофиқлаштиришга эришилади,натижада иқтисодиётнинг хар хил даражаларида муовазанат холатига эришилади;
2) Рақобатнинг ресурсларни жойлаштириш вазифаси ишлаб чиқариш омилларини энг кўп самара берадиган корхона, ҳудуд ва минтақаларга оқилона жойлаштириш имконини беради.Бу жараён капитални тораювчи тармоқлардан кенгаюувчи тармоқларга оқиб ўтиши натижасида рўй беради;
3) Рақобатни хўжалик юрутувчи субектларни доимий равишда ишлаб чиқаришларига фан-техника тараққиёти ютуқларига асосланувчи илғор техника ва технологияларни татбиқ этишга ундаб туришида унинг инновацион вазифаси намоён бўлади ;
4) Рақобатнинг мослаштириш вазифаси фирмаларнинг ички ва ташқи муҳит шароитларига муофиқ тарзда мослашишига қаратилган бўлиб, уларнинг шунчаки бозорда ўзларининг мавқеларини сақлаш ва ўзларининг хўжалик юритиш фаолиятларини кенгайтиришга ўтишини билдиради.
5) Рақобатни мамлакатда ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулотни истеъмолчилар ўртасида тақсимланишига таъсир этишида унинг тақсимлаш вазифаси ўз аксини топади.;
6) Рақобатнинг назорат қилиш вазифаси бозор иштирокчилари устидан монополистик ҳукмронлик ўрнатишига йўл қўймасликда намоён бўлади.

Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish