Мундарижа: кириш



Download 232,69 Kb.
bet1/7
Sana27.02.2023
Hajmi232,69 Kb.
#915011
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРС ЖАРАЁНИДА ИНТЕРФАОЛ


МАВЗУ: ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРС ЖАРАЁНИДА ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


МУНДАРИЖА:
КИРИШ....................................................................................................................3
I БОБ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРС ЖАРАЁНИДА ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАР.............................................................................................................5

    1. Таълимни ташкил этиш шакллари..........................................................5

    2. Дарс таълимни ташкил этишнинг асосий замонавий шакли..............12

    3. Жуфтлик ёки кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтиш.................................16

ХУЛОСА................................................................................................................... 19
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР.................................................................21
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси тараққиѐти халқнинг бой маънавий салоҳияти ва умуминсоний қадриятларига ҳамда ҳозирги замон маданияти, маърифати, илми, техникаси ва технологиясининг сўнгги ютуқларига асосланган мукаммал таълим тизимини барпо этиш долзарб аҳамиятга эга. Миллий истиқлол ғоясига содиқ, етарли интеллектуал салоҳиятга эга, илм-фаннинг замонавий ютуқлари асосида мустақил фикр ва мушоҳада юрита оладиган шахсларни тарбиялаш ҳамда рақобатбардош, юқори малакали кадрларни тайѐрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш Ўзбекистон тараққиѐтининг муҳим шартидир. Илм- фан жадал тараққий этаѐтган, замонавий ахборот-алоқа тизимлари, воситалари кенг жорий этилган жамиятда турли фан соҳаларида билимларнинг тез янгиланиб бориши, таълим олувчилар олдига уларни жадал эгаллаш билан бир қаторда, мунтазам ва мустақил равишда билим излаш вазифаси қўйилмоқда.
Ёшларнинг узлуксиз таълимини таълимини таъминлашда коллеж- лицейлар ва олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик катта аҳамиятга эга. Улар бир ўқув муҳитидан иккинчисига ўтишда иложи борича камроқ стресс вазиятларига тушишлари лозим. Шундагина уларда билимга иштиѐқ йўқолмайди, таълим олиш даражаси пасаймайди ва самарадорлиги ошади.
Ушбу ҳамкорлик доирасида таълим муассасалари узлуксиз таълим тизимини шакллантириш борасида педагогик-психология, педагогиканинг турли йўналишларини тадқиқ этишга қаратилган ҳамкорлик лойиҳаларини яратиш ва уларнинг натижаларини амалга тадқиқ этиш; тегишли соҳа, жумладан педагогика ва психология, ижтимоий педагогика соҳасидаги муаммолар юзасидан ахборот ва таҳлилий маълумотлар билан алмашиш; олий ўқув юртларидан коллеж-лицейларга амалиѐт учун юбориладиган талабаларни танлов асосида саралаб олиш; ҳамкорлик асосида ташкил этиладиган семинар, анжуман ва давра суҳбатларига профессор-ўқитувчилар, аспирантлар ва магистр талабалар орқали қўллаб қувватлаш; амалиѐт ўтаѐтган талабаларга илмий-амалий тадқиқот ишлари учун илмий ва электрон кутубхона манбаларидан фойдаланиш имкониятини яратиш; коллеж-лицей ўқувчиларини бўлғуси соҳаси бўйича олий ўқув юртида ўқиш учун тайѐрлаш, яъни таълим шароитлари ва муҳити билан таништириш ва ҳоказо.
Юртбошимизнинг «Нафақат умумий маълумот ва тарбияни, балки кадрларнинг касб-корга йўналиш олишини, уларни тайѐрлаш ва малакасини оширишни ўз ичига олувчи ягона узлуксиз миллий таълим тизимини яратиш вазифаси қўйилмоқда»1 деган доно таълимоти ўқувчиларни касбга қизиқтиришнинг жамият тараққиѐти ва халқ фаровонлигини оширишдаги илмий-назарий, маънавий-маърифий аҳамиятини белгилаб берган методологик асосдир.
Ҳозирги вақтда давлатимизда ер тузиш ишлари тизими Республикамиз ерларидан фойдаланиш бош чизмасини вилоятлар ва туманлар ер тузиш чизмаларини хужаликлараро ва хўжаликда ички ер тузиш лойихаларини хамда шу ишлар билан боглик булган бошка лойихаларни тузиш ва амалга оширишни уз ичига олади.
Ноанъанавий таълим - талабаларни ўз касбига қизиқтирувчи, билим доираларини кенгайтирувчи, уларда ҳозиржавоблик хусусиятларини тарбияловчи, фаоллаштирувчи ва уларнинг мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантирувчи каби дидактик функцияларни бажаради. Тажрибаларда таъкидланганидек, агар машғулот одатдаги - фақат тинглаб ўтиришга асосланган усулда ўтказилганда, талабалар ахборотнинг кўпи билан 20 фоизини ўзлаштирган бўлса, илғор педагогик усуллардан фойдаланилганда эса, бу кўрсаткич 80-90 фоизгача ошганлиги тасдиқланган.



Download 232,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish