Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»



Download 33,45 Mb.
bet6/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

1.5. МУККАМАЛ УСКУНАЛАР ЯРАТИШНИНГ

АСОСИЙ ТАЛАБЛАРИ


Нефть-газни қайта ишлаш технологиясида ишлатиладиган ускуналар бир қатор талаблар (ишлатиш шароитлари, конструктив, эстетик, иқтисодий, техника хавфсизлиги) га жавоб бериши керак. Энг аввало ускунада маълум бир жараённинг амалга ошириш учун мақбул шарт-шароит мавжуд бўлиши керак. Бу шароитлар жараённинг турига, жараёнда қатнашаётган массаларнинг агрегат ҳолатига, уларнинг кимёвий таркиби ва физик хоссаларига боғлиқ бўлади. Ускунанинг шакли технологик жараённи амалга ошириш учун мос бўлиши керак. Жараённинг бориши учун зарур бўлган шароитлар (керакли босим; оқимларнинг тегишли турбулентлиги ва тезлиги; фазаларнинг ўзаро контакт даражаси; тегишли механик, иссиқлик, электрик ёки магнитли таъсирлар ва ҳоказо) яратилиши мақсадга мувофиқ бўлади.


Ускунанинг энг муҳим катталикларидан бири, унинг иш унумидир. Иш унуми деганда вақт бирлиги ичида ускунада хом ашё қайта ишланиб, тайёр бўлган маҳсулотнинг миқдори тушунилади. Ускуналарнинг иш унумини ошириш ишлаб чиқариш учун катта аҳамиятга эга. Бунинг учун ускуналарнинг ишларини жадаллаштириш зарур. Жадаллаштиришнинг бир неча усуллари мавжуд: 1) даврий жараёнларни узлуксиз жараёнлар билан алмаштириш; 2) ускуна ишчи механизмларининг тезлигини ошириш; 3) ускунадаги гидравлик режимларни яхшилаш; 4) юқори ҳарорат ва катта босимларни қўллаш; 5) ультратовуш, механик (пульсацион ва вибрацион) тебранишлар, мавҳум қайнаш принципи, электромагнит майдони таъсирларидан фойдаланиш; 6) янги замонавий технологияларни кенг ишлатиш. Аниқ шароитларни ҳисобга олган ҳолатда ускуналар ишларини жадаллаштиришнинг тегишли усуллари танлаб олинади.
Конструктив ва эстетик талаблар ускунани лойиҳалаш, транспорт ёрдамида ташиш ва уни ўрнатиш билан боғлиқ бўлади. Бу талаблар қаторига қуйидагилар киради: ускуна қисмларининг стандартлиги ва бир-бирини алмаштириш имконияти; ускунани йиғиш учун кам меҳнат талаб қилиниши; қисмларга бўлиш ва таъмирлаш қулайлиги; ускуна ва унинг қисмларини минимал массага эга бўлиши. Булардан ташқари, ускунанинг шакли ва ранги кўзни қувонтириши, яъни эстетик талабга жавоб бериши керак.
Ускунани лойиҳалаш, тайёрлаш ва ишлатиш қиймати иложи борича кам бўлиши керак. Амалиётда ишлатиш ва конструктив талабларни қондирган ускуналар одатда иқтисодий талабга ҳам жавоб беради.
Ускуна техника хавфсизлиги талабларига ҳам жавоб бериши ва уни бошқариш қулай бўлиши керак. Авария ва мустаҳкамлик заҳирасига эга бўлиши, сақловчи клапан ва автоматик тўхтатиш мосламалари билан таъминланган, ҳаракатдаги қисмлари эса ҳимоя қилиш тўсиқлари билан ажратилган бўлиши зарур.
Ускунани хом ашё билан тўлдириш ва тайёр маҳсулотни ускунадан чиқариш бошқарувчи ходим учун қулай бўлиши зарур. Бунинг учун ускуна мукаммал конструкцияга эга бўлиши, қопқоқли туйнук ва вентиллар жуда қулай қилиб жойлаштирилган бўлиши керак. Ускунани маълум бир масофадан туриб текшириш ва бошқариш мақсадга мувофиқ бўлади. Ускунани бошқариш катта жисмоний меҳнатни талаб қилмаслиги керак. Ускуна ишини назорат қилиш ва бошқаришни автоматизациялаш – ишлаб чиқаришни бошқаришнинг олий мақсадидир.
Технологик жараёнларни жадаллаштириш ва автоматизациялаш ҳамда уларни информацион технологиялар ёрдамида бошқариш инсоннинг меҳнат қилиш шароитини ўзгартириб юборади. Бу нарса ускуналарни лойиҳалашда уни бошқарадиган инсоннинг қобилияти ва имкониятини ҳисобга олишни (яъни эргономика шартларини) талаб қилади. Эргономика – меҳнат шароитини инсонга мослаш ҳақидаги фан. Эргономиканинг асосий элементлари – ускуна конструкциясига гигиеник ва эстетик талаблар қўйишдан иборат. Бундай талаблар қаторига қуйидагилар киради: ишчи ходим учун ускунани бошқариш билан боғлиқ бўлга операцияларни қулай ҳолатда туриб бажариш имконияти; катта кучланиш ва бўғимлар тез ҳаракатини талаб қиладиган операцияларга чек қўйиш ва ҳоказо.
Катта ҳажмли ишлаб чиқаришлар йирик ускуналарни лойиҳалашни талаб қилади. Бундай ускуналарни маълум бир ҳажмга (ёки юзага) нисбатан олган иш унуми анча юқори бўлади. Йирик ускуналардан фойдаланиш капитал маблағ ва ишлатиш билан боғлиқ бўлган сарфларни камайтирган ҳолда, уларнинг иш унумини кўпайтириш имконияти мавжуд бўлади.
Ускуна, машина, асбоб-ускуналарни тайёрлаш учун материаллар танлашда уларни ишлатишнинг ўзига хос томонлари, ишчи муҳит, жараённинг бориши учун зарур бўлган шарт-шароитлар ҳисобга олинади. Ускуналарни тайёрлаш учун турли конструкцион материаллар (ҳар хил навли пўлатлар, чўянлар, рангли металлар, қотишмалар, пластмассалар, нометалл ва композицион материаллар) ишлатилади.



Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish