Низомий номидаги тдпу «Санъат» факультети “Тасвирий санъат ва уни ўқитиш методикаси” кафедраси 2-сонли баённомасидан


МАВЗУ: ПЕДАГОГИК ТАСВИРЛАР ИШЛАШ



Download 7,17 Mb.
bet6/7
Sana19.05.2023
Hajmi7,17 Mb.
#940619
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Pedagogik rasm ishlash malumot

МАВЗУ: ПЕДАГОГИК ТАСВИРЛАР ИШЛАШ.
р е ж а
1. Педагогик тасвирлар ишлаш тўғрисида умумий маълумотлар бериш.
2. Педагогик расмларни хусусиятлари.
3. Педагогик расмларни тасвирлаш воситалари.
4. Бўр билан синф тахтасида расм ишлаш ва педагогик расмлар бўйича ўқитувчи альбомини яратиш.


ВИЗУАЛ МАТЕРИАЛЛАР
1. Педагогик расм – тасвирий санъат дарсларида кўргазмалилик турларидан бири.
Педагогик тасвир - бу ўқитувчининг синф тахтасига, махсус планшетларга ва ўқувчи расм дафтарининг бурчак четига тасвирланган расмдир.
График кўргазмали қуроллар педагогик расмларнинг ўрнини босолмайди. Буларни тушунадиган тажрибали ўқитувчилар оғзаки тушунтириш вақтида намойиш этилган кўргазмали қуроллар керакли бўлган тасаввур кўринишларини ҳосил қилмагандан сўнг педагогик расмлардан кенг фойдаланишади.
Афзаллиги шундан иборатки, ўқитувчи ўз ҳикоясини тасвир орқали кўрсатишда, ўқувчиларнинг кўз ўнгида тасвирни пайдо бўлиши, унинг тўлдирилиши ва тугалланиш кўринишларини динамик жараёни(ҳолати)ни яққол кўрсатиш имконига эга бўлади.
Оддий, аниқ тасвирлар у ёки бу воқеани, нарсаларни образли, кўргазмали қилиб кўрсатади. Лекин уларни бирон-бир махсус ҳозирликсиз бажариш мумкин эмас. Мазмунли ва чиройли бўр билан бажарилган тасвирлар нарсалар тўғрисида ҳаққоний ва аниқ тасаввурлар ҳосил қилишга ёрдам беради. Саводли педагогик расм графикали фикрлашни, кузатувчанликни ўциради.
Одатда, оғзаки тушунтириш жараёнида тасвирлар бажарилиши, ўқувчиларнинг диққат-эътиборини тортиши мумкин. Ўқувчиларни бир вақтда эшитиш ва кўриш қобилиятлари орқали олаётган таассуротлари ўзгача, янги материални чуқур ва мустаҳкам ўзлаштиришида аниқ тасаввурлар бўлишида ёрдам беради.
Педагогик расмларни тасвирлашда энг муҳими аниқ, схемали тарзда, нарсаларни ўзига хос характерли шаклини, ўлчамларини, ҳажмини, айрим пайтда иложи борича рангларини ҳам тўғри тасвирлашдир.


2. Педагогик расмларни хусусиятлари.
Кўргазмали қуроллар билан бир қаторда педагогик расмларнинг ҳам тарбиявий имкониятлари жуда каттадир. Педагогик расмларнинг хусусиятлари қуйидагиларда ўз аксини топади;
1. Педагогик расмлар ўқувчиларни расм чизишга бўлган қизиқишларини ўстиради.
2. Дарсга фаол иштирок этишга ёрдам беради.
3. Ўқувчилар томонидан йўл қўйилган хатоларни ўз вақтида тузатишга (ёрдам беради) йўналтиради.
4. Расмни қандай қилиб чизишга йўналиш беради.
5. Тасвирлаш босқичларини намойиш қилиб кўрсатади.
Педагогик тасвирларнинг турлари бир нечта. Дарсни ҳикоя қилиш ва тушунтиришнинг мазмуни ва мақсадларига кўра қуйидаги у ёки бу педагогик тасвирлаш турлари қўлланилади:
а) чизиқли тасвирлаш;
б) штрихли тасвирлаш;
в) тоналлик (тусли) тасвирлаш.
ЧИЗИҚЛИ ТАСВИР - энг оддий ва кенг тарқалган тури. Бу ерда нарсалар яхлит туташ чизиқлар ёрдамида ёруғлик манбаларисиз ва шакл ҳажмисиз тасвирланади. Чизиқли тасвир ўз навбатида текисли (яссилик) ва перспективали бўлиши мумкин. Текисли расмда нарсани фақат узунлиги ва эни берилади. Масалан, барг шаклининг расми, тоғлар ва ҳ.к. Перспективали чизиқли тасвирда нарсалар учта ўлчамдан иборатлигини кўрсатади - бўйи, эни ва баландлиги. Бундай расмларни бажаришда перспективанинг асосий қонунларини билиш керак ва синф тахтасида бўр билан ишлаш тажрибасига эга бўлиши керак. Перспективада тасвирланган расмда нарсалар тўғрисида тўлиқ тасаввур беради.
ШТРИХЛИ ТАСВИР - қисқа чизиқли штрихларни ўз ичига олади, одатда улар чизилган нарсаларни соя томонларида жойлашади. Нарсаларнинг ҳажмини кўрсатишда тасвирдаги штрихлар буюм шаклларининг йўналишлари юмалоқ ва текислик бўйича юритилади. Нарсанинг ҳажмини кўрсатишда штрихлар бир неча маротаба юргизилади. Чизиқли тасвирлашга қараганда штрихли тасвир мураккаброқ, шу сабабли щам ундан фойдаланишдан олдин тегишли машқлар талаб қилади. Нарсани фақатгина силуэт ёки контурини эмас, балки унинг ҳажмини ҳам кўрсатиш керак бўлган ҳолда штрихли тасвирлашдан фойдаланилади.
ТОНАЛЛИК(ТУСЛИ)ТАСВИР - бажарилиши янада мураккаброқ. Бундай усулдан нарсани янада яхлит ва кўргазмали кўрсатишда қўлланилади. Тусли тасвирнинг бажарилиши қуйидагича: синф тахтасига нарсанинг ташқи кўриниш чизиқлари билан тасвирланади, унга бўр суртилган латта билан юпқа қатлам юргизилади; қоронғи бўлган жойлари ўчирилади, ёруғ жойлари бўр билан янада кучайтирилади; ундан кейин чизилган нарсани характерли қисмлари бўрттириб чизиб қўйилади. Тусли расмларда айрим ҳолларда рангли бўрлардан ҳам фойдаланилади.
МУЛЬТИПЛИКАЦИЯ - ўқитувчига кўпинча бирон-бир кўринишни пайдо бўлишини, ҳаракатини, динамикасини тушунтиришга тўғри келади. Уларнинг шу ҳолатини кўрсатиш ва афзал тушунишга мультипликация – расмлар бера олади (рўй бераётган воқеани кетма-кетлигини тасвирловчи расмлар). Ҳар бир расм, ўқувчиларнинг кўз олдида пайдо бўлади ва тавсифланади (изоҳ берилади). Агарда, ўқитувчининг синф тахтасида бўр билан ишлаш малакаси бўшроқ бўлса, у пайтда олдиндан қоғозга 3-4 босқичда бажарилган расмларни тайёрлаб олиши мумкин. Дарс вақтида уларни кетма-кет кўрсатиб тушунтириш олиб борилади.



Download 7,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish