3. Педагогик расмларни тасвирлаш воситалари.
Педагогик расмлар намойиш этишда тасвирий санъатда ишлатиладиган материаллар – оқ ва рангли бўрлар, сув бўёқлар, кўмир таёқчалар, сангина, пастел, соус ва бошқалардан кенг фойдаланмоғи зарур.
САНГИНА – (лот. Сангуменс - кондек) - қизил ва қизғиш-жигарранг қалам. Ёғоч ишлатмай, темир оксидли тупроқсимон жинслардан тайёрланади. Табиий ва сунъий хиллари бўлади. Рассомлар этюд, графика асарлари ишлашда фойдаланадилар.
КЎМИР ҚАЛАМ - кўмир қалам, писта кўмир. Уни тайёрлаш учун қуритилган тол ёки узум новдасидан қаламчалар олинади ва консерва идишига қум тўлдириб ичига қаламчалар жойлаштирилади, қопқоғи беркитилади, қизил чўғга 2 соат қўйиб, сўнгра идиш совигач кўмир қаламчалар олинади ва улар ишлатишга тайёр бўлади.
ПАСТЕЛ /итал. паста– хамир/ - расм чизиладиган махсус рангли қалам, шу қалам билан чизилган расм. Графикада кўп фойдаланилади. Рассомлар янги асарлари учун этюдлар чизишда ҳам пастелни ишлатадилар.
АКВАРЕЛ – (итал. аcгуерелло) – сувда эрувчи бўёқлар. Бу бўёқларнинг ажойиб хусусияти бўёқ қатламларининг тиниқлиги ва майинлигидир. Акварелда оқ ранг бўлмайди, унинг ўрнида бўёқларнинг тиниқ ва юпқа қатлами тагидан кўринадиган ёки бўялмай қолган қоғознинг ранги хизмат қилади.
4. Бор билан синф тахтасида расм ишлаш
Синф тахтасида бўр билан ишлаш ХIХ асрда кенг тарқалган. Тарихчиларнинг маълумотига кўра, бошланғич таълим босқичида фойдаланишни илк бор И.Г.Песталоццининг ўқувчиси Рамзауер тавсия этган. И.Песталоцци шундай ёзган илмий асосланган методикани қўллашса, ҳар бир инсонни оддий нарсаларнинг расмини чизишига имконият туғдиради.
Педагогик расм машғулотнинг асосий мақсади - ўқувчиларни тасвирий санъатдан педагогик расмларнинг хусусиятлари ва тасвирланадиган нарсаларни бошланғич босқичларининг методик нозик сирлари билан таништириш.
1. Турли дарахтлар, гуллар, барглар, ўсимликлар.
2. Фауна дунёси обьектларини тасвирлаш: а) Уй ҳайвонлари: сигир, эчки, от, туя, қўй, мушук, ит ва бошқ.
3. Транспорт: энгил ва оғир автомашиналар, велосипед, мотоцикл, трамбай, троллейбус, қайиқ, локомотив, вертолет, самолёт ва бошқ.
4. Қурилиш ва қишлоқҳўжалик машиналар: булдозер, трактор, эксковатор, кран, автокар, комбайн ва бошқ.
5. Одам қоматини турли ҳаракатини қораламаси ва қисқа қаламчизғисини тасвирлаш: ишлаш пайти, юриш, югуриш, сакраш.
Адабиётлар
1. Кузин В.С. Наброски и зарисовки. - М., 1990.
2. Ли Н.Г. Рисунок. Основы учебного академического рисунка. - М., 2003.
3. Ростовцев Н.Н. Академический рисунок. - М., 1988.
4. Ростовцев Н.Н. Методика преподавания изобразительного искусства в школе. - М., 2000.
5. Терентьев А.Е. Рисунок в педагогической практике учителя изобразительного искусства. - М., 1981.
6. Aggy Boshoff. Oil - painting Workshop. First American Edition, 2006.
7. Paul Thomas, Anita Taylor. Drawing. London – 2011.
Do'stlaringiz bilan baham: |