Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

 
Физиологиянинг ривожланиш тарихи ҳақида қисқача маълумотлар. Одам ва 
ҳайвон организмининг ҳаѐт фаолиятини билишга цивилизация ривожлана бошлаган 
вақтдаѐқ уриниб кўрилган. Қадимий Хитой, Ҳиндистон, Юнон, Рим файласуфлари ва 
врачларининг бизнинг давримизгача етиб келган асарларида баъзи анатомик-физиологик 
тасаввурлар учрайди. Улардан айрим тўғри фикрлар билан бир қаторда жуда кўп ҳаѐлий 
муҳокама ва янгиликлар ҳам бор. 
Тиббиѐт фанининг асосчиларидан бири Гиппократ (эрамиздан 460-377й аввал) 
организм тизим ва функцияларини бир бутун сифатида тушуниш керак, деган фикрга 
асос солган. Ҳудди шундай нуқтаи назарни қадимги Рим анатоми Гален (эрамиздан 201-
131йил аввал) ҳам таъкидлаган. Қадимги Хитой, Ҳиндистон, Яқин Шарқ ва Европа 
врачлари орасида узоқ вақт давомида гуморал назария ва фаразлар устун турган. 
Ташқи муҳитни даврий ўзгариши ва замон омилларининг аҳамияти катта 
эканлигини Аристотел (эрамиздан 384-322й аввал) кўрсатиб ўтган.
Абу 
Али Ибн Сино (980-1037й) „Тиб қонунлари“ асарида одам организмининг фаолиятига 
ташқи муҳит кучли таъсир кўрсатишига катта аҳамият берган. Фақат фаслларнинг 
алмашинишигина эмас, балки куннинг тунга уланиши ҳам организмда ўзгариш келтириб 
чиқаришлигини таъкидлаган. Ибн Сино бош мия ва ички аъзолар фаолияти ҳақида 
тасаввурга эга бўлган. Унинг нафас олиш механикаси, ўпканинг нафас олиб, нафас 
чиқаришда суст иштирок этиши тўғрисидаги, нафас олганда ўпканинг кенгайиши кўкрак 
қафасининг кенгайишига боғлиқ, деган фикрлари ҳозирги замон тушунчаларидан фарқ 
қилмайди. 
Физиологиянинг кейинги ривожланиши анатомиянинг ютуқларига таянган ҳолда 
борди. А.Везалийнинг «Одам танасининг тузилиши хақида»ги изланишлари физиология 
фани соҳасида янгиликлар кашф қилиниши учун асос бўлди. Ҳайвонлар тўқимасининг 
тузилишини билиш, шу тўқима таркибий қисмининг функциясини ўрганишга ундади. 
Рене Декарт (1596-1650 йил) ҳаракатланиш, берилган таъсирининг акс этиши, 
рефлекс натижасидир, деган ғояни илгари сурди. Вилям Гарвей (1578-1657й) 1628 йили 
нашр қилинган «Ҳайвонларда юрак – қон ҳаракатини анатомик текшириш» номли машҳур 
асарида кўп кузатишларга ва тажрибаларга асосланиб, қон айланишининг катта ва кичик 
доиралари ҳақида, юрак организмда қонни ҳаракатга келтирувчи аъзо эканлиги ҳакида 
тўғри тасаввур берди. Қон айланишининг кашф этилиши физиология фанига асос 
солинган сана ҳисобланади. В.Гарвей вивисекция –ўткир тажрибани илмий текшириш 
амалиѐтига киритди. 
М.Малпиги (1628-1694й) 1661 йили микроскоп ѐрдамида артерия ва вена қон 
томирлари майда томирлар – капилярлар ѐрдамида туташган эканлигини кашф қилди. Бу 
капиллярлар туфайли организмда ѐпиқ қон томирлар тизими ҳосил бўлиши маълум бўлди. 
Ф.Мажанди (1785-1855й) 1922 йили сезувчи-афферент (марказга интилувчи) ва 
ҳаракатлантирувчи-эфферент (марказдан қочувчи) толалари мавжуд эканлигини исбот 
қилди. 
А.П.Валтер (1817-1889й) 1842 йили нерв тизимини организмнинг «ички» 
жараѐнларига таъсирини аниқлади. Худди шу йили В.А.Басов (1812-1879й) меъдага 
фастула қўйиш усулини кашф қилди ва сурункали тажриба ўтказишга асос солди. 



Москва университети профессори А.М.Филамофитский (1802-1849й) Россия 
экспериментал физиологиясига асос солди. Нафас физиологияси, қон қуйиш, наркозни 
қўллаш каби масалалар билан шуғулланди. 
И.М.Сеченовнинг (1829-1905й) ишлари рус ва дунѐ физиологияси учун жуда катта 
аҳамиятлидир. Уни «Рус физиологиясининг отаси» деб аташади. Унинг дастлабки илмий 
ишлари қонда газларнинг ташилиши ва гипоксияга бағишланган. 
И.М.Сеченов эритроцитлар гемоглобини фақатгина кислородни ташимай, балки 
карбонат ангидридни ҳам ташишини аниқлади. Чарчаш жараѐнини ўрганиб фаол дам 
олиш аҳамиятини кўрсатиб берди. 1862 йили марказий нерв тизимида тормозланиш 
жараѐнини очган, 1863 йили «Бош мия рефлекслари» деган машхур асарини нашр қилди. 
И.М.Сеченов ушбу асарида бош мияда рўй берадиган жараѐнларнинг, шу жумладан 
одамнинг фикрлаши каби мураккаб жараѐнларни рефлектор табиатга хос эканлигини 
кўрсатди. И.М.Сеченов шу билан бирга олий нерв фаолияти физиологиясига асос солди, 
физилогиянинг бу соҳасини кейинчалик И.П.Павлов ривожлантирди. 
И.П.Павлов (1849-1936й) миянинг рефлектор фаолияти ҳақидаги билимни одам ва 
ҳайвон олий нерв фаолияти ҳакидаги таълимотни яратиш орқали янги даражага кўтарди. 
И.П.Павлов илмий фаолиятини уч йўналишда олиб борди: «Қон айланиш физиологияси» 
(1874-1889), «Ҳазм физиологияси (1889-1901й) , «Олий нерв фаолияти» (1901-1936й). 
1904 йили Нобел мукофотига сазовор бўлди. Ҳаѐтининг охирги йилларида (1935й) 
халқаро физиология конгресида И.П.Павлов «Дунѐ физиологлари оқсоқоли» деган 
унвонга сазовор бўлди. 
Ч.С.Шерингтон (1856-1952) миянинг ўзаро мувофиқлаштириш тарзларини ишлаб 
чиқди. Унинг ишлари Э.Д.Эдрианнинг (1889-1977й.) электрофизиология ишлари билан 
биргаликда 1932й Нобел мукофотига сазовор бўлди. 
Д.Экклс, Э.Хаксли ва А.Хочкинлар нейронлар қўзғалишининг ион механизмини 
кашф қилганликлари туфайли 1963й Нобел мукофотини қўлга киритдилар.
Ўзбекистонда физиология фанининг ривожланиши 1926 йилда Тошкентда ташкил 
қилинган Туркистон университети билан боғлиқ. Ўзбекистонда илк физиологик 
тадқиқотларга 
Туркистон 
университетининг 
профессорлари 
Э.Ф.Поляков 
ва 
И.П.Михайловскийлар рахбарлик қилишдилар. Кейинчалик Туркистон (Ўрта Осиѐ) 
университетининг профессорлари А.И.Израил ва А.С.Шаталиналар ҳамда Тошкент 
тиббиѐт институти «Нормал физиология» кафедрасига мудирлик қилган профессор 
Н.В.Даниловлар рахбарлик қилдилар. Уларнинг рахбарлигида республикамизда бир неча 
олимлар етишиб чиқдилар. Ўзбекистон фанлар Академияси Академиги, профессор 
А.Ю.Юнусов, Республикада хизмат кўрсатган фан арбоблари, профессор А.Х.Хошимов ва 
профессор А.С.Содиқовлар шулар жумласидандир. 
Ўзбекистонда, XX асрнинг 50-60 йилларида, юқори ҳароратнинг меъда-ичак 
фаолиятига таъсирини ўрганиш ишлари бошланди. А.Ю.Юнусов, А.С.Содиқов, 
Г.Ф.Коротко, Ю.А.Шербаков, К.Р.Раҳимов олимлари ўз илмий изланишларини иссиқ 
ҳарорат меъданинг шира ажратиши ва ҳаракатланишига, меъда ости бези ингичка ичак 
шира ажратиш фаолиятига таъсир қилиш ҳолатларига бағишладилар. 
Г.Ф.Коротко рахбарлигида Андижон Тиббиѐт иниститутида «Физиологларнинг 
илмий мактаби» яратилди, уларнинг илмий тадқиқотлари ферментлар гомеостази ва 
қондаги гидролитик ферментлар турғунлигини таъминлаш қонуниятларига бағишланди. 
К.Р.Раҳимов кавш қайтарувчи ҳайвонларда илк бор мембрана ҳазмини ўрганди. 
К.Р.Раҳимов ва Э.С.Маҳмудовлар ўз илмий изланишларини шунингдек фаолият 
онтогенезига ҳам бағишладилар. 
У.З.Қодиров ҳазм аъзоларининг ўзаро муносабатларини ўрганиб, ўн икки бармоқли 
ичакка ўт-сафро чиқиши бузилганда ингичка ичакнинг секретор, сўриш ва ҳаракат 
фаолиятлари, меъда ости безининг секретор фаолияти кескин ўзгаришини кўрсатди. 



З.Т.Турсунов мия ярим шарларининг пўстлоғи сув-туз алмашинувида аҳамияти 
катта эканлигини, ҳайвонларни пўстлоқсизлантириш юқори ҳарорат таъсирида 
кузатиладиган сув-туз алмашинувидаги ўзгаришларни кучайтиришини кўрсатди. 
М.Г.Мирзакаримова ҳазм тизим аъзолари сув-туз заҳираси вазифасини бажариши 
ва юқори ҳарорат шароитида организм сув танқислигини енгишда шу заҳирадан 
фойдаланиши мумкинлигини исботлади. 
В.А.Хожиматов гипоталамо-гипофизар тизимнинг сув-туз алмашинувидаги 
аҳамиятини яна бир бор исботлаб, бу алмашинувнинг эндокрин безлар томонидан 
бошқарилишидаги ѐшга алоқадор хусусиятларига аниқлик киритди. 
Р.А.Ахмедов юқори ҳароратда тана ҳарорати турғунлигини сақлаш фақат 
физикавий ҳароратни бошқаришга (иссиқлик йўқотишга) эмас, балки кимѐвий ҳарорат 
бошқарилишига (иссиқлик ҳосил қилишга) ҳам боғлиқлигини исбот қилди. 
Т.К.Ғуломов регионал (юрак ва буйрак) қон айланишига юқори ҳарорат шароитида 
ички аъзоларнинг рефлекс таъсирларини ўрганган. 
Республикамиз физиологиясининг тарихи жуда қисқа бўлсада, шу давр ичида кўзга 
ташланган самарали ютуқларга эришилди ва бу соҳада бир қатор йирик мутахассис 
олимлар етишиб чиқдилар. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish