Нормал физиология курсига кириш


Қўзғалувчан тўқималарнинг умумий физиологияси



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Қўзғалувчан тўқималарнинг умумий физиологияси 
 
Барча ҳужайралар таъсиротларга жавобан физиологик тинч ҳолатдан қўзғалиш 
ҳолатига ўта олади. Лекин «қўзғалувчан тўқималар» атамаси фақат нерв, мушак ва без 
тўқималарга нисбатан махсус қўлланилади, чунки бу тўқималарда қўзғалиш ҳужайра 
мембранаси бўйлаб тарқаладиган электр импулсининг юзага чиқиши билан бирга давом 
этади. 
 
Қўзғалувчанлик деб тирик ҳужайранинг берилган таъсиротларга қўзғалиш билан 
бирга жавоб берилиши тушунилади. Қўзғалиш-берилган таъсиротларга тўқималарнинг 
хусусий (нерв тўқимасидан импулсларнинг ўтиши, мушакнинг қисқариши, безларнинг 
шира ажратиши) ва умумий реакциялар (ҳаракат потенциалининг генерацияси, 
метаболитик ўзгаришлар) билан жавоб бериши орқали намоѐн бўлади. 
Тирик тўқималарда юзага келадиган электр ҳодисалари, «ҳайвон электри»
ҳакидаги таълимот XVIII асрнинг иккинчи ярмида вужудга келди.
Л.Галвани «Мускул ҳаракатидаги электр кучлари туғрисидаги трактат» асарида 
(1791) бу таълимот хақида маълумот берди. Галвани электр машинаси учқунларининг 
физиологик таъсири, шунингдек, момақалдироқ вақтида чақмоқ чақканида атмосфера 
электрининг таъсирини ўрганиш билан шуғулланиб, ўз тажрибаларида бақанинг умуртқа 
поғонаси билан бирлашган кейинги оѐқ препаратидан фойдаланди. Галвани ана шу 
препаратни айвоннинг темир панжарасига мис илмоқ билан осиб, бақа оѐғи шамолда 
тебранган вақтда унинг мускуллари панжарага ҳар гал текканда қисқаришига эътибор 
берди. Галвани шунга асосланиб, бақанинг орқа миясида вужудга келган металл 
ўтказгичлар (илмоқ ва айвон панжараси) орқали оѐқ мускулларига ўтадиган «ҳайвон 
электри» оѐқнинг тортиб олинишига сабаб бўлган, деб ҳулоса чиқарди.
Галвани тажрибаларини А.Волта 1792 йилда такрорлади ва Галвани тасвирлаган 
ҳодиса «ҳайвон электри» эмаслигини, Галвани тажрибаси бақанинг орқа миясида эмас
балки турли металлар-мис ва руҳдан ҳосил бўлган занжир ток манбаи эканлигини 
кўрсатиб берди. Волтанинг эътирозларига жавобан, Галвани энди металлардан 
фойдаланмай тажриба қилди. Бақанинг орқа оѐқ териси шилиб олинса, сўнгра қуймич 
нервининг илдизлари орқа миядан чиққан жойга яқин шу нерв қирқилса ва сон бўйлаб 
болдиргача ажратилса, болдирнинг очилган мускулларига ўша нерв ташланса, бу
мускуллар қисқаришини курсатиб берди (Галванининг иккинчи тажрибаси). Э.Дюбуа-
Реймон бу тажрибани «нерв-мускул физиологиясининг чин асосий тажрибаси» деб атади. 



ХIХ асрнинг 20-йилларида галванометр ва бошқа электр ўлчаш асбоблари ихтиро 
қилингандан сўнг физиологлар тирик тўқималарда юзага келадиган электр токларни 
махсус физик асбоблар ѐрдамида аниқ ўлчаш имконига эга бўлдилар.
Мускулнинг ташқи юзаси ички қисмига нисбатан мусбат зарядли эканлигини ва 
потенциалларнинг тинчлик ҳолатига хос бўлган бу фарқи қўзғалиш пайтида кескин 
камайишини К.Маттеучи (1838) мультипликатор ѐрдамида биринчи марта кўрсатиб берди. 
Маттеучи «иккиламчи қисқариш» деган тажрибани ўтказди; қисқараѐтган мускулга 
иккинчи нерв-мускул препаратининг нерви текизилса, бу препаратнинг мускули ҳам 
қисқаради. Маттеучи тажрибаси шу билан изохланадики, қўзғалиш пайтида мускулда рўй 
берувчи ҳаракат потенциаллари биринчи мускулга тегиб турган нервни қўзғатадиган 
даражада кучли бўлади, бу эса иккинчи мускулнинг ҳам қисқаришига сабаб бўлади.
Тирик тўқималардаги электрик ҳодисалари хақидаги таълимотни ХIХ асрнинг 40-
50 йилларида Э.Дюбуа-Реймон, Л.Герман, Ю.Бернштейн ва бошқалар ҳам мукаммал 
ўргандилар ва қўзғалувчан тўқималарда юзага чиқадиган электрик ҳодисалар ҳужайра 
мембранасининг электрик хоссаларига батамом боғлиқ эканлигини тўла-тўкис 
исботладилар. 
 
Хужайра мембранасининг тузилиши ва асосий хоссалари. Замонавий
тасаввурларга кўра, биологик мембрана – барча тирик хужайраларнинг ташқи қаватини 
ҳосил қилади. Мембрананинг ўзига хос белгиси, бу уларнинг доимо ѐпиқ майдонни ҳосил 
қилиб туришидир. Мембрананинг бундай микроскопик тузилиши муҳим функцияларни 
амалга оширишда катта аҳамиятга эга. 
 
1.Тўсиқ (барер) функцияси–мембрана бу механизм ѐрдамида концентрацион 
градиентларни юзага чиқаради ва ўз навбатида эркин диффузияланишга тўсқинлик 
қилади. Бундай шароитда мембрана электрогенез механизмларида иштирок этади. Буларга 
тинчлик потенциалини ҳосил бўлиш механизми, ҳаракат потенциалининг генерацияси, 
биоэлектрик импулсларининг бир хил ва ҳар хил табиатли қўзғалувчан тузилмаларда 
тарқалиш механизмлари киради.
 
2. Бошқариш функцияси-бу функциянинг моҳияти шундан иборатки, ҳужайра 
ташқарисидаги биологик фаол моддаларнинг рецепцияси натижасида мембранадаги 
ферментлар фаоллигининг ортиши ва иккиламчи, месенжерлари механизмининг ишга 
тушириши ҳисобига ҳужайра ичи суюқлиги таркиби ва реакцияларини бошқариб туради. 
 
3.Ноэлектрик ташқи стимулларнинг (рецепторларда) электрик сигналларга 
айланиши. 
 
4. Нейромедиаторларнинг синаптик охирларига ажралиши.. 
Замонавий электрон микроскоп ѐрдамида аниқланишича ҳужайра мембранасининг 
қалинлиги (6-12нм). Кимѐвий тахлиллар шуни кўрсатдики, мембрана асосан липидлар ва 
оқсиллардан тузилган, уларнинг миқдори турли ҳужайраларда турличадир. Ҳужайра 
мембранасидаги молекуляр механизмларни ўрганилишнинг қийинлиги шундаки, ҳужайра 
мембранаси тозалаб ѐки ажратилиб олинганида унинг функцияси бузилади. Ҳозирги 
вақтда ҳужайра мембранасининг бир неча моделлари мавжуд бўлиб, булардан энг кўп 
тарқалгани суюқ-қурама моделидир. Бу моделга кўра, мембрана, икки қават фосфолипид 
молекулалардан ташкил топган молекулаларни гидрофоб қисми ичкарига ва гидрофил 
охирлари эса сув фазаси томон йўналган бўлади. Бундай тизимнинг икки фазага 
бўлинишига, яъни ҳужайра ичи ва ташқарисига жуда мос келади. 
Фосфолипид қаватга глобуляр оқсиллар кириб туради ва чекка гидрофил қисмлари 
сув фазасига йўналган бўлиб, булар интегратив оқсиллар дейилади ва турли 
функцияларни, жумладан рецептор, ферментатив, ион каналларини ҳосил қилишда, 
молекула ва ионларнинг ташилишида иштирок этади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish