Бинони монтаж қилишни ташкил этиш. Қурилишнинг
давомийлигини қисқартириш учун бинонинг монтажи қисқа ѐн томонидан
ўртага қараб, бинонинг ўртасидан ѐн томонларига қараб ѐки бошқача
йўналишларда олиб борилади, бунда асосан ҳарорат чокигача бўлган блок
мустақил алоҳида монтаж қилиши кўзда тутилади. Объектда иккита бирбирига боғлиқ бўлмаган алоҳида объект оқимлари ташкил этилиб, уларни хар
бири бир нечта ихтисослаштирилган оқимларда конструкцияларни яъни
устун, томѐпма конструкциялари ва девор панелларини монтаж қиладилар.
62
Ҳар бир ихтисослаштирилган оқим монтаж крани ва монтаж мосламалари
комплекти билан таъминланади.
Агар барпо этилаѐтган бино катта майдонга эга бўлса, унда бино бир
нечта қамровларга бўлинади. Қамровларнинг ўлчамлари бинонинг ҳажмийрежавий ва конструктив ечимлари, ишга туширилиш муддатлари ва ишларни
меҳнат сарфини хисобга олган ҳолда қабул қилинади. Бинонинг
қамровларига ѐки монтаж участкаларига бўлиниши ишлаб чиқаришни оқим
бўйича ташкиллаштиришни, ҳар бир участкада мустақил монтаж оқими
ишлашини таъминлайди. Участкадаги ишлар кетма-кет бир оқим билан ѐки
параллел ва бир вақтда бир нечта ихтисослаштирилган оқимлар билан бир
нечта участкаларда бир вақтда бажарилиши мумкин.
22
Кўп қаватли саноат бинолари асосан каркас панелли қилиб лойиҳаланади ва
барпо этилади. Бундай биноларнинг ҳажмий-режавий ечимидаги устунлар тўрининг
ўлчамлари 4,5х6; 6х6; 6х9; 6х12 ва 9х12 м бўлади.
Қаватлар баландлиги ишлаб чиқариш заруриятига боғлиқ ҳолда, сезиларли
доирада ўзгариши мумкин. Кўп ҳолларда учрайдиган баландликларнинг қиймати 3,3; 3,6;
4,8; 6; 7,2 ва 8,4 м. Қаватлар сони турли хил бўлиши мумкин, оптимал қаватлар сони 4...6
қават, лекин улар 12...20 қават ҳам бўлиши мумкин.
Ишлатиладиган конструкцияларнинг ўзига хос хусусиятлари. Устунлар
ўлчамлари 40х40см дан 60х60см гача квадрат кесимга эга ѐки тўғри тўртбурчак шаклида
худди шундай юзага тенг қилиб ишлаб чиқарилади. Устунларни баландлиги қабул
қилинган, баландлик бўйича бўлакларга ажратилишига боғлиқ ҳолда 1...5 қаватли бўлиши
мумкин, аммо тайѐрлаш, ташиш ва монтаж шароитларини ҳисобга олган ҳолда жуда кам
ҳолда 20м дан ошади. Устунларнинг туташув жойлари ораѐпмалардан 1 м баландликда
кўзда тўтилади ва бикирлигини таъминлайдиган қилиб лойиҳаланади.
Ригеллар – ораѐпма плиталари токчасига қўйиладиган биноларда баландлиги 80
см, эни 65 см бўлади. Устун билан бирикадиган ерда иккала элементнинг чиқарилган
арматуралари пайвандланади, шунингдек ригелни ва устун консолининг закладной
(ўрнатма) деталлари пайвандланиб, кейинчалик туташув жойлари бетон билан монолит
қилинади.
Ораѐпмалар – асосий плита сифатида эни 150 ва 300 см ли, қўшимча плита
сифатида эни 75 см ли қилиб ишлаб чиқарилади. Қўшимча плиталар устунларни ташқи
қаторларига ўрнатилади. Асосий плиталарни устунлар ўқи бўйлаб ўрнатилиб,
ригелларнинг қўйма деталларига тўртта нуқтасидан пайвандланади.
Девор панеллари – илиб маҳкамланадиган, асосий номенклатура бўйича
баландлиги 1,2 ва 1,8 м оралиқ эни бўйича 4,5 ва 6м. Биринчи қават цокол панеллари
пойдевор балкаларига, кейинги қават панеллари эса устунни қўйма деталларига
пайвандланган металл столчага ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |