Оққўрғон тумани хтб тасарруфидаги 8-умумий ўрта таълим мактабида “Соғлом турмуш тарзи” мавзуси доирасида “Қиз бола-оила шаъни, ор-номуси” мавзусида ўтказилган давра сухбати



Download 18,16 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi18,16 Kb.
#109911
Bog'liq
qiz bola bayonnomasi — копия


Оққўрғон тумани ХТБ тасарруфидаги 23-умумий ўрта таълим мактабида “Соғлом турмуш тарзи” мавзуси доирасида “Қиз бола-оила шаъни, ор-номуси” мавзусида ўтказилган давра сухбати

Б А Ё Н Н О М А С И № 3
2020 йил 14 ноябрь

Йиғилиш раиси:
A.МАМАСОБИРОВА

-

23-умумий ўрта таълим мактаби Бошлангич хотин кизлар ташкилоти раиси

Йиғилиш котиби: Н.Абдуллаева



-

23-умумий ўрта таълим мактаби амалиётчи-психологи

Қатнашдилар:

-

Мактаб директори Р.Султонов , маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Турсунов, хотин-қизлар қўмитаси аъзоси М.Айдиева, Ёшлар Иттифоки етакчиси А.Тошбоев, мактаб хамшираси Д.Тухтасинова, синф раҳбарлар ва мактабнинг юқори синф укувчи кизлари 40 нафар

Кун тартиби:

  1. Қиз бола-оила шаъни, ор-номуси”

  2. Замонавий бўлажак бекалар қандай бўлмоғи лозим?

  3. Аёл-улуғ зот. Бу номга муносиб бўлалик



Эшитилди: Давра сухбатини 23-умумтаълим мактабининг бошлангич синф уктувчиси ва хотин кизлар ташкилоти раиси А.Мамасобирова очиб, кун тартибидаги масала билан таништирди.

Кун тартибининг биринчи масаласи бўйича 23-умумтаълим мактаб директори Р.Султонов қизларимизни барча миллат ва давлат қизлариданда кўра иболи, хаёли, одобли ва ширинсўз эканлиги, бу бизнинг мусулмончилигимизнинг энг муҳим ва ажралиб турувчи жиҳатларидан эканлигини таъкидлаб ўтди. Бизнинг мактабимиздан, бизнинг маҳалламиздан, бизнинг туманимиздан бўлмағур қизлар чиқмайди. Оилаларимиз ҳам барчаси намунали. Қизларга газеталарда берилган ибратли воқеалардан ўқиб эшиттирди.Кизлар раиси кийиниш маданяти сочларни мактаб конун-коидасига мувофик килиб йигилсин. Хулосалар таҳлил қилинди. Ва умумий фикрлар билдирилди. Оилалар бахтли бўлиши учун қизларимиз ҳар томонлама турмушга мукаммал тайёр бўлишлари кераклиги, илмли бўлишлари ҳам биринчи галда муҳим эканлиги таъкидланди. Чунки қиз бола-бўлажак она, жамиятнинг пойдеворини яратувчи зот. Келажак авлодни тарбияловчи мураббийдир.


Бошлангич хотин кизлар ташкилоти раиси А.Мамасобирова ўз сўзида ўзбек қизларимизнинг кийиниш одоби, ўзбек оилаларининг қандай бўлиши кераклиги ҳақида гапириб ўтди.
Хотин-қизлар қўмитаси аъзоси М.Айдиева ўз сўзида: қиз ва йигитлар ўртасидаги ўзаро муносабат, уларнинг турлари, қандай бўлиши кераклиги ҳақида гапириб ўтди ва мисоллар ёрдамида тушунтириб берди.
Мактаб амалиётчи-психологи Н.Абдуллаева ўз сўзида: муҳаббат босқичлари, муҳаббат ва ёш, муҳаббат ва мижоз, муҳаббатнинг қай даражада ифодаланишининг киши яшаётган шароит, муҳит, ижтимоий-аҳлоқий ва миллий мезонларга боғлиқлиги ҳақида гапирди. Яна ўқувчиларга севги мезонлари ҳақида тушунтириб ўтди. Никоҳгача танишиш муддати, шарт-шароитлари, ёш оилаларнинг юзага келишида миллий урф-одатлар, анъаналар ва совчиликнинг ўрни. Никоҳ олди омилларнинг оила мустаҳкамлигига таъсири. Оила қуриш мотивлари. Ёшларнинг бўлажак оилавий ҳаёт ҳақидаги тасаввурлари ва уларнинг оила мустаҳкамлигига таъсири ҳақида сўзлади.
Сўзга мактаб хамшираси Д.Тухтасинова чиқиб, ёшларга эрта никох ва эрта тугрукларнинг салбий окибатлари тугрисида атрофлича гапириб берди. Хозирги даврда интернет, телевизор ва бошка техника воситалари ёрдамида бизнинг ёшларимизда хам эрта турмушга чикиш, баъзида карияларимиз хам орзу-хавас деб ёшларни эрта турмушга бериш натижасида хали хам жисмонан, хам маънавий етилмаган ёш кизлар хаетдаги кийинчиликларга чидолмай оилалар бузилиб кетаётганлиги, 16 ёшдаги эрта тугруклар орасида улимлар куплиги, етилмаган организм хам майиб булиб колиш хавфи катта эканлиги, узи бола булиб хам болани, хам рузгорни, хам эрни эплаш кийин эканлиги, шу сабабли эрта турмуш ва эрта тугрукларнинг олдини олиш тугрисида гапирди.
Мактаб укувчи кизлари узларини кизиктирган саволларни беришиб атрофлича жавоб олдилар. Давра сухбати кизикарли ва жонли тарзда утди


ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ:



  1. Қизларимизга умумий ва синфий қизлар йиғилишларида қиз боланинг шаънига оид диний ва дунёвий илмлардан ўргатиб борилсин. Икки ҳафтадан бир марта.

Масъуллар: хотин-қизлар қўмитаси раиси, ММИБДЎ, ёшлар етакчиси, мактаб психологи, мактаб ҳамшираси, синф раҳбарлари

  1. Замонавий бўлажак бекаларга қўйиладиган талаблар, эҳтиёжлар ҳақида тарбиявий соатларда, қизлар мажлисларида тушунтириш ишлари олиб борилсин.

Масъуллар: хотин-қизлар қўмитаси раиси, ММИБДЎ, ёшлар етакчиси, мактаб психологи, мактаб ҳамшираси, синф раҳбарлари

  1. “Аёл-улуғ зот. Бу номга муносиб бўлалик” давра суҳбати ташкил этилсин. Иштирокчи ўқувчи-қизларнинг фикрлари умумлаштирилсин ва якуний хулосалар, мактаб ички қоидалари ишлаб чиқилсин.



Йиғилиш раиси: М.Айдиева.


Йиғилиш котиби: Н.Абдуллаева.
Download 18,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish