Пешоб ажралишини кўпайтирувчи воситалар



Download 82 Kb.
bet2/3
Sana21.02.2022
Hajmi82 Kb.
#42166
1   2   3
Bog'liq
Диуретиклар

қўлланилиши: юрак-томир этишмовчилигида, жигар циррозида ва нефротик синдромда юзага келадиган шишларда.
Нохуш таъсирлари: диспепсия, бош оғриғи, қон босимини пасайиши. Баъзан гиперкалиемия, азотемия. Камдан-кам холларда гипергликемия, гиперурикемия.
АМИЛОРИД (Amiloridum). Триамтеренга ўхшаш, лекин узоқроқ таъсир этади (24 соатгача). Тиазид унумлари бўлган диуретиклардан таъсири кучи паст. Улар билан бирга ишлатилади.
АММОНИЙ ХЛОРИД – кислота ҳосил қилувчи диуретикларнинг типик вакили. Аммоний хлорид қонда NH3, H+ ва cl- га парчаланади. Хлор ва водород ионлари бикарбонатлар билан бирикиб H2O, CO2, Nacl ҳосил қилади. қоннинг ишқорий захираси камаяди ва ацидоз ривожланади. Cl- ионларининг ортиқчаси натрий билан брикади ва уларга мос равишда сув пешоб таркибида ажралади. Бунда оз миқдорда калий ионларининг ҳам ажралиши ортади. Натижада пешоб хажми ортади. Лекин аммоний хлориднинг диуретик таъсир кучи сустроқ ва шунинг учун мустақил дори сифатида ахамиятга эга эмас. Уни алкалоз чақирувчи диуретиклар билан биргаликда қўлланилади. (симобли диуретиклар, этакрин кислотаси).
МИОМЕТРИЙГА ТАЪСИР КўРСАТУВЧИ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ.
Бу гуруҳ дориларига, кичик дозаларда ҳам, бачадон тонусига таъсир этувчи воситалар киради. Уларнинг бундай танлаб таъсир этиш хоссаси миометрийнинг ритмик ёки давомли қисқаришини таъминлашда қўлланилади. Миометрийнинг қисқариши ва тонуси нейрогуморал механизимлар билан бошқарилади. Жумладан унда окситоцин, простагландинлар ҳамда адренергик ва холинергик нервлар қатнашади. М-холинорецепторлар ва альфа-адренорецепторларни қўзғатилса бачадон мушаклари қасқаради, бетта-2-адренорецепторларни қўзғатилса бўшашади.
БАЧАДОНГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ВОСИТАЛАР қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

  1. Асосан миометрийнинг қисқаришига таъсир этувчи воситалар:

а) кучайтирувчилар: окситоцин, питуитрин, динопрост (ПГЕ2α), динопростон (ПГЕ2).
б) сусайтирувчилар: β-2-адренорецепторларни қўзғатувчи (β-2-адреномиметиклар), фенотерол, салбутамол).
в) наркоз воситалари (натрий оксибутират)
г) турли воситалар (магний сульфат)

  1. Асосан миометрий тонусини кучайтирувчи восилар:

а) Корамиғ препаратлари: эргометрин малеат, эрготамин гидротартрат, Эрготал, корамиғнинг қуюқ экстракти.
б) синтетик препаратлар: котарнин хлорид.

  1. Бачадон бўйни тонусини сусайтирувчи воситалар:

Атропин сульфат, динопрост, динопростон.
Асосан бачадон қисқаришини кучайтирувчи воситалари:
ОКСИТОЦИН (Oxytocinum) гипофиз орқа бўлаги гармони–октапетид. Миометрийни ритмик қисқариш кучини оширади. (тўлғок чақиради). Ҳомиладорликдаги бачадонинг унга таъсирчан бўлади. Окситоциннинг баданга таъсири ҳомиладорлик даври ошган сари ортади ва туғиш даврида энг юқори бўлади. Окситоцин таъирида бачадони қисқариш кучи ва қисқариш сони ортади. Окситоциннинг катта дозалари бачадон тонусини ҳам оширади. Бир вақтнинг ўзида сут безларининг секрецияси ва сут ажиралиши ҳам ортади. Окситоцин томирга томчилаб, туғиш жараёнини қўзғатиш ва уни кучайтириш (тезлаштириш) учун ҳамда ҳомила туғилгандан кейинги давирда эса қон кетишини тўхтатиш ва бачадон атониясини бартараф этиш учун қўлланилади.
ДЕЗАМИНООКСИТОЦИН-окситоцинни синтетик препарати. Окситоцинга нисбатан таъсири кучлироқ, лекин окситоцинни парчаловчи ферментлар таъсирига чидамли оғиз бўшлғидаги шиллиқ қаватлардан яхши сўрилади. Парчаланмайди, шунинг учун лужга қўйилади (трансбукально). Препарат қон босимига таъсир этмайди. Туққан аёллар бачадонини инвалюцияси (яъни ўз ҳолига қайтиш) ва сут ажралишни кучайтириш учун қўлланилади.
ПИТИУТРИН – окситоцин ва вазопрессин аралашмаси (антидиуретик гармон) окситоцинга нисбатан камроқ танлаб таъсир этади. қон босими кўтарилади.
ГИФОТОЦИН – гипофиз орқа қисмидан тозаланиб олинган пирепарат, асосан окситоциндан иборат, вазопрессин камроқ. Окситоцин каби қўлланилади. Парентерал йўл билан киритилади.
ДИНОПРОСТ. Акушерлик амалиётида қўлланиладиган простагландиндарнинг ПГЕ2 асосий намоёндаси. Миометрий хужайраларида жойлашган, фақат ўзигагина хос бўлган рецепторларни кучли қўзғатиш хоссасига эга. Динопрост ҳоммиладор бўлган ёки бўлмаганлигидан қатьий назар бачадонни ритмик қисқартиришини ва тонусини оширади. Ҳамда бачадонни бўйни бўшатирилади. Лекин динопрост бронхларнинг силлиқ мушакларининг қисқартиширини ҳам оширади, айниқса бронхиал астма хасталигида. Препарат юракнинг систалик хажмини оширади, тахикардия чақиради, лекин қон босимини ўзгартирмайди, катта дозаларда эса оширади. ўпка томирларини терапевтик дозаларида торайтиради, МИТ маторикасини оширади. Томирларининг ўтказувчанлигини оширади, сариқ танани дегенерациясига олиб келади (лютеолиз).
Кўрсатмалар учун туғиш жараёнини кучайтириш (ёки қўзғотиш) учун, ҳомиладорликни тўхтатиш учун.
Нохуш таъсири: флебит, диспепсия, гипертермия, тахикардия, бронхоспазм.
қўлланилиши мумкин эмас: глаукома, бачадонда чандиқ бўлса, анотомик ва клиник тор чаноқда, буйрак ва жигар хасталигида, юрак томир етишмовчилигида.
МЕТИЛДИНОПРОСТ – синтетик препарат динопростга нисбатан кучли ва давомли таъсир кўрсатади.
ДИНОПРОСТОН-(Dinoprostonum). Простогланди ПГЕ2 бўлиб, ҳомиладор бачадонини кучли ритмик қисқаришини ва тонусини оширади ҳамда бачадон бўйнини бўшаштиради. Томирларнинг умумий қаршилигини пасайтиради, қон босимини туширади. Лекин динопростдан фарқ қилиб, ўпка томирларини торайтирмайди, бронхоспазм чақирмайди. Капиллярлар ўтказувчанлигини ва қон уриши сонини оширади (тахикардия), чунки цАМФ миқдорини камайтиради. Динопростон ичак маторикасини (ҳаракатини) оширади, меъда секрециясини сусайтиради. Лютеолитик таъсирга эга. Динопрост каби қўлланилади.
ФЕНОТЕРОЛ (партуоситен)-токолитик (tokos-туғилиш) восита бўлиб бачадоннинг β-2-адренорецепторларини қўзғатади. Вақтидан аввал бошланган туғиш жараёнини тўхтатади. Чунки бачадон мушакларининг кучли бўшаштиради. Самарадорлиги юқори препарат. Лекин бачадонга танлаб таъсир этиш хоссаси йўқлигидан кўпгина нохуш таъсирлар ривожланади (тахикардия, титираш, қон босимини пасайиши, мушакларнинг бўшашиши, терлаш, диспепсия). Ичилганда (табл) салбутамолга нисбатан тезроқ таъсир кўрсатади. Лекин қисқа таъсир этади. Ҳомила ва чақалоқга унчалик таъсир кўрсатмаса ҳам, она ва болада тахикардия чақиради.
МАГНИЙ СУЛЬФАТ-миометрий хужайраларига Кальций ионларини киришини бузади. Кальций миометрийнинг қисқариши учун зарур. Бундан ташқари магний сульфат тўғридан тўғри миометрийга сальбий таъсир этиб уни қисқаришини сусайтиради.

Download 82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish