Пул-кредит сиёсати ва уни белгилаб берувчи омиллар


Пул-кредит сиёсатининг назарий масалалари



Download 435,79 Kb.
bet5/23
Sana25.02.2022
Hajmi435,79 Kb.
#261709
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Pul-kredit-siyosati-va-omillar

1.2. Пул-кредит сиёсатининг назарий масалалари


Давлатнинг монетар сиёсати, хусусан унинг муҳим таркибий қисми бўлган мажбурий заҳиралар сиёсатини ишлаб чиқиш ва унинг вазифаларини амалга оширишда туб ўзгаришлар юз берди. Айниқса, ҳозирги вақтда республикамиз Марказий банки томонидан юритилаётган мажбурий заҳиралар сиёсати самарадорлигини таъминлаш, унинг тактик ва стратегик вазифаларини тўлиқ бажарилишига эришиш масаласи банк тизимини ислоҳ қилиш ва унга доир тажрибалардан энг муҳим ва марказий ўринни эгаллайди.
Мажбурий заҳиралар сиёсатини назарий жихатларини ўрганиш унинг бевосита пул-кредит тизими ва уни шакллантиришнинг турли даврларига хос ислоҳотларга асосланишини келтириб чиқаради. Мажбурий заҳиралар сиёсати пул-кредит сиёсатининг муҳим бир воситаларининг бири ҳисобланиб, у пул-кредит сиёсатининг бошқа бошқа воситалари билан ўзаро алоқадорликда ўз моҳияти ва аҳамиятини тўла намаён этади. Пул-кредит воситаларини дастлабки чуқур ва кенг тадқиқ этиш мазкур изланишга катта асос бўлувчи XX асрда бир неча марталаб дунёнинг қатор мамлакатларида кучли ва айрим вақтларда ўзоқ давом этган беқарорлик вазиятларни, яъни улардаги кучли бюджет тақчиллиги ҳамда пул-кредит сиёсатидаги инфляцияни кучайиб кетиши каби жиддий ҳолатлар билан боглиқ бўлган.
Иккинчи жаҳон урушига қадар юз берган кенг қамровли кучли иқтисодий инқирозга учраган давлатларнинг бундай яратиш гояси ётади. Кейнс илгари сурган "Кредитни тартибга солиш" тамойили бевосита ушбу назариянинг асосий шарти, яъни ишлаб чиқаришнинг кредитга богланганлигидан келиб чиқади ва унга ўзвий богланган. Кейнс иқтисодиётнинг циклик ривожланиш сабабларини товар миқдори ва пул миқдори ўртасидаги нисбий таъсирида нархларнинг ўзгариши билан изоҳлайдиган миқдорий назария вакилларидан фарқли равишда фоиз меъёри орқали кўриб чиқар экан, у ишлаб чиқаришдаги талаб асосий ўрин тутишидан келиб чиққан ҳолдаконъюктурага таъсир қилувчи омиллар: бандлик, қувватлардан фойдаланиш, истеъмол буюмлари ва ишлаб чиқариш воситаларига талаб, хулқ-атвор психологиясини таърифлаб берди. Ссуда сармояси фоизи юқори бўлганда тадбиркорларда "ликвидликни афзал кўриш", яъни ўз сармоясининг пул шаклида сақлаш истаги юзага келади. Тадбиркорларнинг инвестицияларгаинтилишини рагбатлантириш учун ссуда фоизини камайтириш зарур.
Шуни эътиборга олиш муҳимки, II жаҳон урушидан сўнг самарали талабни рағбатлантиришнинг биринчи, яъни фоиз ставкасини камайтиришга асосланган йўли кўпинча рад этилган. Чунки марказий банклар рестракцион пул-кредит сиёсатини олиб боришга, яъни инфляцияга қарши курашиб, фоиз ставкасини оширишга мажбур бўлишган.
Бундай тартибга солиш 50-60 йилларда кўпгина гарб давлатларида кучсиз монополлашган рақобатли бозорлар шароитида етарлича самарали қўлланилган. Бироқ, бозорлар монополлашуви жараёни кескин кучайиб, мувозанатловчи нарх механизми таъсири йўққа чиқишини ва инфляциянинг янгича кўринишда (харажатлар инфляцияси) жадал ўсишини, шунингдек 70-йиллардаги юқори ишсизлик даражасини кейнсианча концепция доирасида изоҳлаш мумкин бўлмай қолди. Бу пул-кредитни тартибга солишнинг янги монетаристик концепцияси тавсияларидан фойдаланишнинг белгилаб берди.
Монетаризм назариётчилари иқтисодий агентларда инфляциявий ривожланишга ишонч уйготиш ҳамда максимал хатар бўлгани ҳолда бир меъёрдаги инвестициялаш учун шарт-шароит яратиш мақсадида хўжаликни пул(кредит) билан таъминлаш изчил барқарорлаштирилиши заруриятини ўз концепцияларида асослаб бердилар.
Тараққиётнинг тарихий оқими ва вақтнинг табиий текширувидан ўтиш ҳукумрон кейнсианчилар концепциясининг қатор камчиликларини кўрсатиб берди, бунда монетар лагерга мансуб оқимга бурилиш даврида монетаризм ғояларининг энг мақбул ва афзал эканлиги маълум бўлди.
Монетаризм дунёнинг кўпгина минтақаларини иқтисодий амалиётида энг муваффақиятли бўлиб, мамлакатларни таназзулдан олиб чиқиш лойиҳаларини ишлаб чиқдилар. Монетаризм принципларини қўллаш натижасида қатор ривожланаётган давлатларда депрессиялар ва тузилмавий қайта қуришлар енгиб ўтилди.
Пул-кредит сиёсатининг асосий воситаси сифатида қайси пул агрегатидан фойдаланилганидан қатъий назар, пул массасини қатъий назорат қилишга асосланган монетаристик тавсиялари қўлланилган кўп давлатларда иқтисодиётнинг пул асоси мустаҳкамланди. Бу эса мажбурий заҳиралар сиёсатини олиб бориш бўйича берилган тавсияларга асосланганлигини англатади. Бунда мазкур восита орқали кредит эмиссиясига таъсир кўрсатиш, иқтисодиётда унинг самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар олиб борилиши назарда тутилади.
Қайта молиялаш ставкасини белгилашда амалда шаклланган инфляция даражасидан ташқари, келгусида кутилаётган инфляция ҳам ҳисобга олинади. Марказий банкнинг қатъий пул-кредит сиёсатини юритишни давом эттириши келгусида ҳам инфляция даражасини назорат қилиш ва уни паст даражада ушлаб туриш имконини беради.
Инфляция даражасининг пасайиши, қайта молиялаш ставкасининг камайтирилиши ва ижобий фоиз ставкаларининг таъминланганлиги ўз навбатида банклараро пул бозоридаги фоиз ставкаларининг ҳам пасайиш томонига қараб юз тутишига олиб келди.
Бундан ташқари, қайта молиялаш ставкаси умуман иқтисодиётда муайян даражада фоиз ставкаларининг индикатори бўлиб хизмат қилади. Амалдаги қонунчиликка кўра, тижорат банклари жалб қилинган депозитлар ва берилаётган кредитлар бўйича фоиз ставкаларини ўзлари мустақил равишда белгилашлари мумкинлигига қарамасдан қайта молиялаш ставкасининг камайтирилиши фоиз ставкаларининг пасайишига олиб келади.
Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини пасайтирилиши миллий ссуда капиталлари бозорида кредитлар ва депозитларнинг фоиз ставкасини пасайишига олиб келади. Бу эса, берилаётган кредитлар ҳажмининг ошишига, ялпи талабнинг кучайишига ва инвестицион харажатларни молиялаштириш кўламини кенгайишига олиб келади.
Ж.М. Кейнс ўзининг «арзон пуллар» назариясида айнан Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини пасайтиришни мақсад қилиб олган эди. У ҳисоб ставкасини йиллик 2 фоиз қилиб белгилашни таклиф қилган эди.
Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, 2003 йил мобайнида тижорат банкларининг фоиз ставкалари 1 йилгача муддатга бериладиган кредитлар бўйича 6,5 фоизга, ўзоқ муддатли кредитлар бўйича эса 2 фоизга пасайди. Банк кредитлари бўйича фоиз ставкаларининг пасайиши хўжалик субъектларига, шу жумладан, тадбиркорлар ҳамда кичик бизнес субъектларига инвестицион режалаштиришлар кўламини кенгайтириш ва тижорат банкларидан олинадиган ўзоқ муддатли кредитлар ҳажмини ошириш имконини беради.
Умуман бугунги кунда ўз ютуқлари билан ҳаётий аҳамиятни кўрсата олган замонавий монетаризмнинг бош назариётчиси — америкалик машҳур иқтисодчи, Чикаго университети профессори, Нобел мукофотининг лауреати М. Фридмандир. Монетаризм назарияси ривожланишида ва унинг оқим сифатида шаклланишида Мильтон Фридманнинг хизмати жуда катта бўлди. Монетаризм иқтисодиётни пул-кредит воситалари орқали тартибга солишнинг имкониятларига устувор аҳамият берадиган, иқтисодиётни баҳолар ёрдамида тартибга соладиган, мувозанатлашган тизим сифатида қарайдиган назариядир.
Замонавий монетаризм қоидасига кўра, пул оқими, яъни муомаладаги пул массаси ва номинал ЯИМ ўртасидаги корреляция, инвестиция ва ЯИМ ўртасидаги корреляцияга нисбатан анча ўзвий боглиқ эканлиги кўзатилади. ЯИМ динамикаси пул массаси изидан боради. Монетарчилар шуни таъкидлайдилар, муомаладаги пул миқдори ва миллий иқтисодиёт доирасида сотилган товарлар вахизматлар ҳажми ўртасида маълум бир боғланиш мавжуд. Ушбу богланиш И. Фишернинг алмашув тенгламаси ёки бошқача қилиб айтганда, пулнинг миқдорий назарияси тенгламаси орқали ифодалашади:
М* V = Р* Q, (1)
Бунда, М - муомаладаги пул миқдори; V - пул айланиш тезлиги; Р - товар ва хизматларнинг ўртача баҳоси; Q - маълум вақт даврида миллий иқтисодиёт доирасида ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар миқдори.
М. Фридман мувозанатлашган ўзоқ муддатли пул-кредит сиёсатининг "пул қоидасини" илгари сурди: яъни давлат ҳар доим муомаладаги пул массасининг асосланган ўсишини қўллаб-қувватлаши керак. Бу эса Марказий банкнинг мажбурий заҳиралар сиёсатини тартибли олиб бориш йўли билан муомосидаги пул массасининг асосланган ўсишини таъминлаш йўлини тутиш заруриятини келтириб чиқаради. М. Фридманнинг пул-кредит Сиёсати қоидаси муомосидаги пул массасининг қатъий назорат остида йиллик 3-5 фоиз атрофида ўсишини назарда тутади. Пул массасининг ушбу миқдорларда ўсиши иқтисодиётда иқтисодий фаолликни кўпайтиради. Пул таклифининг ўсиши йилига 3-5 фоиздан юқори бўлса, унда инфляция ўса бошлайди, агар иқтисодиётда пул таклифининг ўсиши 3-5 фоиздан кам бўлса, ЯИМ нинг ўсиш суръати пасая бошлайди.16
Пул таклифининг меъёрий миқдорини таъминлашда ва унинг динамик ўзгаришини жиловлашда мажбурий заҳиралар сиёсати етакчи ўринни эгаллайди. Мажбурий заҳиралар сиёсати орқали муомаладаги нақд ва нақдсиз пул массаси ҳажмига таъсирўтказилиб, унинг инфляциянинг ўсиши, ЯИМ нинг ўсиши пасайишига таъсир этиш механизми орқали иқтисодиётдаги иқтисодий фаолликнинг ўсиб бориши таъмин этилади.
М. Фридманнинг пул қоидаси XX асрнинг 70 йиллари охиридан бошлаб АҚШ ва Буюк Британия пул-кредит сиёсатининг асосини ташкил этади. Маълум мақсадли, яъни муомаладаги пул массасининг ҳар йили 3-5 фоиздан ўсишини кўзатаётган сиёсат ўз ижобий натижаларини беради. Инфляция даражасининг йиллик 10 фоиздан 5 фоизгача пасайиши натижасида ЯИМ йилига 3-5 фоиз атрофида ўсиб борди.17
Умуман, монетарчилар Марказий банк пул таклифини тартибга солиш имкониятларига эга, деган хулосага келдилар.
М. Фридманнинг ва бошқа монетарчилардан фарқли ўлароқ Кейнс марказий банклар томонидан пул массасини тўла назорат қилиш имкониятининг мавжудлигига ишонди. Шунинг учун ҳам, Кейнс марказий банклар банк заҳираларини назорат қилиш ва шу йўл билан банк депозитларини юзага келиш жараёнини ҳам назорат қила олиши мумкин, деган фикрга келганди.
Билвосита инструментлар бозор орқаси пулга бўлган талаб ва таклифни ўзгартириш ҳамда кредит миқдорига таъсир қилиш учун фойдаланилади. Уларга мажбурий заҳиралар талаблари,вакилларни қайта ҳисобга олиш механизми, ломбард ва овердрафт механизмлари, давлат соҳасининг депозитлари, кредит аукционлари, очиқ бозордаги операциялар, давлат қимматли қоғозларини бирламчи бозорларда сотиш, иккиламчи бозордаги операциялар каби инструментлар киради. Бунда иқтисодиётнинг эркинлашуви даражасига ва молия бозорининг ҳолатига кўра бевосита ёки билвосита инструментлар афзалроқ бўдиши мумкин.
Ҳозирги пайтда ривожланган давлатларда пул массасини ва пул бозорини самарали бошқариб туриш мақсадида монетар сиёсат билвосита (бозор) инструментларидан кенг фойдаланилмоқда.
Бу ҳақда профессор В.Д. Камаев шундай таъкидлайди: "Ҳозирги пайтда жаҳон амалиётида пул массасини самарали бошқариб туриш учун очиқ бозордаги операциялар, ҳисоб ставкаси сиёсати (дискон сиёсати) ва мажбурий заҳиралар меъёрини ўзгартириш каби билвосита инструментлардан фойдаланилмоқда"18.
Мажбурий заҳиралар меъёри орқали пул бозоридаги талаб ва таклифни мувозанатлашда фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Дейлик, агар муомаладаги пул массаси ошса, Марказий банк уни ва тижорат банклари ликвидлигини тартибга солиш мақсадида тижорат банкларига ва бошқа инвесторларга ҳукумат қимматли қогозларини ва ўзининг депозит сертификатларини сотади19Шунингдек, Марказий банк очиқ бозорда РЕПО (қайтариб олиш шарти билан тўзиладиган олди-сотди битими), СВОП ва ломбард операцияларини амалга ошириши ва мажбурий заҳиралар талабини ўрнатиши мумкин. Натижада ушбу операциялар орқали Марказий банк банкларнинг заҳираларига бевосита таъсир кўрсатади.
Бевосита инструментлар ичида мажбурий заҳира талабномларини жорий қилиш ўзига хос ўрин тутади. Мажбурийзаҳира талабномаларининг қиёсий таҳлилини амалга оширамиз. Айни вақтда, ушбу инструментга хос бўлган асосий афзалликлар ва камчиликларни санаб ўтамиз.
Мажбурий заҳира талабномаларига хос бўлган асосий афзалликлар қуйидагилардан иборат:

  1. Заҳираларгабўлган талабни ошириш ва бу талабни аниқ
    ҳисобга олиш имконини беради.

  2. Заҳира талабларини ошириш ортиқча ликвидликка барҳам
    бериш имконини беради.

  3. Тижорат банкларининг кредит экспансиясини жиловлаш
    имконини беради.

Шу нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, пул-кредит сиёсатининг зимасига мажбурий заҳиралар меъёрини ўзгартириш (белгилаш) инструментларини харакати асосида пул мультипликатори орқали пул таклифига таъсир этиш механизми юклатилган.
Фараз қилайлик, келгуси йил учун хукумат Марказий банк олдига инфляция даражасини кескин пасайтириш орқали валюта курсини барқарорлигини таъминлаш вазифасини қўйди. Бунда Марказий банк пул массасини ва ЯИМ реал ўсиши ўртасидаги боглиқликдан фойдаланган ҳолда иқтисодиёт учун пул таклифининг юқори чегарасини ҳисоблаб чиқади.Марказий банк соглом бозор иқтисодиёти шароитида фоиз ставкасини оширади, фоиз стакаси ошиши билан пул массаси камаяди ва ўз навбатида, инфляция ҳам пасаяди.
Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатининг асосий ва жуда кенг тарқалган инструментларидан бири бўлган мажбурий заҳиралар сиёсати ҳозирги кунда деярли барча ривожланган мамлакатларда (Канада ва Люксембург бундан мустасно) қўлланилмоқда.
Шуни тан олиш керакки, кредит инструментарининг Марказий банкда мажбурий заҳираларда сақланишининг мажбурий шарти эканлиги то хозирги кунгача мунозарали масала бўлиб турибди. Еарб иқтисодий адабиётидаги айрим иқтисодчилар мажбурий заҳираларни маъмурий ноиқтисодий характерга эга бўлган инструмент деб ҳисоблайдилар. Бунга қарама-қарши фикрлар ҳам кенг тарқалган бўлиб, масалан, рус олими В. Усоскин мажбурий заҳираларнинг бозор иқтисодиёти шароитида ишлатилиши оқилона ишдир, чунки у кредит тизимининг қуйи бўгинларининг эмиссион ташаббусини бўгиб қўймайди ва банкларнинг кредит фаолиятига энг юқори даражада эркинлик бериши кўзда тутади20, деб ҳисоблайди.
Иккинчи бир иқтисодчи О.И. Лаврушиннинг фикрига кўра мажбурий резервлар маъмурий инструментдир, чунки депозитларнинг маълум қисмини резервлаштириш тижорат банкларининг пул массасини кенгайтириш соҳасидаги эркинлигини чеклашга қаратилган21.
Бизнинг фикримизча ҳам ушбу инструмент маъмурий характерга эга. О.И. Лаврушиннинг аргументига қўшилган ҳолда қўшимча қилиб шуни айтамизки, мажбурий заҳиралар Марказий банк билан кредит инструментлари ўртасида ноэквиваленталмашувни тавсифлайди. Буни, ҳатто ўзига ҳос солиқ ҳам дейиш мумкин, чунки заҳира ҳисоб рақамига жойлаштирилган маблаглар, одатда, фоиз келтирмайди.
Мажбурий заҳиралардан пул-кредит сиёсатининг инструменти сифатида фойдаланиш даражаси уларга фоиз ҳисоблаш тартиби, мажбурий заҳиралар меъёрининг миқцори, уларни табақалаштириш каби кўрсаткичлари бунга мамлакатлар ўртасида жиддий фарқлар мавжуд. Бундай фарқларнинг мавжудлиги, асосан, миллий иқтисодиётни ривожлантириш хусусиятлари, пул муомаласи соҳасидаги вазият каби омиллар билан изоҳланади.
Пул-кредит сиёсатининг инструменти сифатида мажбурий заҳиралар, асосан, уч муҳим функцияни бажаради:

  1. Банктизимининг ликвидлигига таъсир этиш функцияси.

  2. Тижоратбанкларинингкредитэмисиясиничеклаш
    функцияси.

  3. Тижоратбанкибанкротбўлгандаунингмажбуриятлари
    бўйича ҳисоблашиш функцияси.

Марказий банк минимал заҳиралар ставкасини ўзгартириш йўли билан банк тизимининг ликвидлигига таъсир қила олади.
Иккинчи функциясининг мазмуни шундаки, минимал заҳиралар, мавжуд ставкалар шароитида, банкларнинг Марказий банкнинг пулларига бўлган эҳтиёжини юзага келтиради. Бу эҳтиёжнинг миқдори заҳира талаблари қўйиладиган мажбуриятлар суммасининг ўсишига боглиқ бўлади. Шундай қилиб, улар Марказий банкнинг пулларига бўлган барқарор талабни юзага келишига олиб келади. Бу талаб пул-кредит сиёсатининг таъсир этиш механизмини кучайтиради, чунки минимал заҳираларнинг сезиларли даражада тебраниши кредит инструментарини Марказий банкга мурожат қилишга мажбур этади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, пул-кредит сиёсати ва уни амалга оширишда фойдаланиладиган билвосита, хусусан,мажбурий заҳиралар сиёсати инструментларининг мамлакат иқтсиодиётидаги ўрни ва аҳамияти жуда катта. Чунки Марказий банк мажбурий заҳирал сиёсатини амалга ошириш жараёнида миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш учун иқтисодиётнинг пулга бўлган талабини тўлиқ қондирган ҳолда пул массасини тартибга солиб туради. Бундай вазиятда инфляция бошқарилиб турилади ва катта тебранишлар кўзатилмайди.
Демак, мажбурий заҳиралар сиёсати пул-кредит сиёсатининг энг муҳим воситаларидан бири сифатида мамлакат иқтисодиёти учун ўта аҳамиятли эканлиги кўриниб турибди.



Download 435,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish