Пул-кредит сиёсати ва уни белгилаб берувчи омиллар


Пул-кредит сиёсатини амалга оширишда мажбурий заҳиралар сиёсатинг ўрни



Download 435,79 Kb.
bet6/23
Sana25.02.2022
Hajmi435,79 Kb.
#261709
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Pul-kredit-siyosati-va-omillar

1.3. Пул-кредит сиёсатини амалга оширишда мажбурий заҳиралар сиёсатинг ўрни


Жаҳон иқтисодий амалиётидан маълумки, Марказий банкларнинг бош мақсади — миллий валютанинг ва нархларнинг барқарорлигини таъминлашдан иборат. Ушбу мақсадга эришиш учун Марказий банк ҳукумат томонидан амалга оширилаётган макроиқтисодий ҳамда фискал сиёсатга мувофиқ пул-кредит сиёсатини олиб боради.
Ўз навбатида, Марказий банк пул-кредит сиёсатининг инструментларидан у ёки бу даражада фойдаланган ҳолда пул-кредит сиёсатини амалга оширади ҳамда пул таклифи ва пулга бўлган талаб ўртасидаги мувозанатни тартибга солиб туради. Бунда Марказий банк иқтисодиётнинг пулга бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида фоиз ставкаларини ўзгартириш ёки бошқа инструментларни қўллаш орқали пул массасини асоссиз ўсишини олдини олади. Пул массаси ўсиш суръатларини тартибга солиш асосида Марказий банк инфляция суръатларини жиловлаш ва уни кескин пасайтиришга эришади.
Иқтисодиётда нархларни барқарорлашиши билан ишлаб чиқариш янада жонлана бошлайди ва иқтисодий ўсиш кўзатилади. Пул массасини самарали бошқаришда, асосан, Марказий банк пул-кредит сиёсатининг билвосита инструментларидан кенг фойдаланилади. чунки билвосита инструментлар бевосита инструментларга нисбатан ўзининг ҳатар афзалликларига эга. Шу сабабли, пул-кредит сиёсатининг бевосита ва билвосита инструментларининг устуворликлари, камчиликлари, ишлаб чиқилиши ва фойдаланилиши ҳамда фойдаланиш тажрибаси ва самарадорлигининг баҳоси каби хусусиятларини фарқлар, улардан тегишли вазиятларда тўгри ва ўринли фойдаланиш имкониятини беради.
Мажбурий заҳиралар сиёсати пул-кредитнинг билвосита инструментларидан бири ҳисобланиб, у орқали иқтисодиётни тартибга солишнинг ўзига ҳос жиҳатлари мавжуд. Масалан, АҚШда кўпроқ очиқ бозордаги усуллар қўлланилса, Германияда кўпроқ мажбурий резервлар қўлланилади. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Марказий банкининг муомаладаги пул массасини тартибга солишда асосан мажбурий резервлар инструментидан фойдаланилмоқда.1
Мажбурий заҳиралар сиёсати Марказий банк пул-кредит сиёсатининг асосий инструментларидан бири саналади. Мажбурий заҳиралардан пул-кредит сиёсатининг инструменти сифатида фойдаланиш даражаси, уларга фоиз ҳисоблаш тартиби, мажбурий заҳиралар меъёрининг миқцори, уларни табақалаштириш каби кўрсаткичлар бўйича мамлакатлар ўртасида жиддий фарқлар мавжуд. Бундай фарқларнинг мавжудлиги, асосан, миллий иқтисодиётни ривожлантириш ҳусусиятлари, пул муаммоси соҳасидаги вазият каби омиллар билан таърифланади. Пул-кредит сиёсатининг инструменти сифатида мажбурий заҳиралар мазкур бобнинг биринчи параграфида тилга олинган 3-та функцияни бажаради.
Мажбурий заҳиралар миқдорининг тез-тез ўзгариб туриши бозор иқтисодиётига ўтаётган давлатлар учун характерли ҳол ҳисобланади. Бунинг асосий сабаби, инфляция жараёнларининг нисбатан юқорилиги ва иқтисодиёнинг тузилмавий қайта қуриш билан боглиқ тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида муомаладаги пул массасининг кўпайиб кетишидир.
Қимматли қогозлар бозори, ссуда капиталлари бозори заиф ривожланган, Марказий банкнинг валюта сиёсати орқали пул массасига етарли даражада таъсир эта олиш имконияти бўлмаган шароитда мажбурий заҳиралар пул-кредит сиёсатининг энг асосий ва таъсирчан инструменти бўлиб қолаверади. Унинг бундай мамлакатлар учун муҳим бўлган аҳамиятларидан бири шундан иборатки, у банк тизимининг барқарорлигини кафолатлайди. Бу эса аҳоли ва ҳуқуқий шаҳсларнинг банк тизимига бўлган ишончларини мустаҳкамлайди. Чунки иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишнинг муҳим гаровларидан бири - банк тизимига бўлган юксак ишончнинг мавжудлигидир.
Минимал заҳиралар миқдорларининг ўзгаришига сабаб бўлувчи муҳим омиллардан бири ташқи иқтисодий омил эканлиги эътибордан четда қолмаслиги керак.
Мажбурий заҳира миқдорлари турли мамлакатларда турличадир. Буни қуйидаги 2-жадвал маълумотларидан яққол кўриш мумкин.
Кўрилаётган даврлардан Италия ва Испанияда мажбурий заҳиралар меъёрининг нисбатан жуда юқори эканлигининг икки асосий сабаби ажратиб кўрсатиш мумкин. Биринчиси, инфляция йиллик даражасининг юқорилиги, яъни икки рақамли сонни ташкил этиши бўлса, иккинчиси, мажбурий заҳиралар ҳисоб-рақамига фоизтўлашидир. Айниқса, инфляция суръатининг ўсиши, кўпчилик ҳолларда, мажбурий заҳиралар меъёрининг ошишига олиб келади. Масалан, АҚШда ўтган асрнинг 70-йиллари ўрталарида инфляция даражасининг 13 фоизга етиши, мажбурий заҳира талабномалари меъёрининг 18 фоизгача ошишига олиб келди.
Ўзбекистон Республикасида бозор муносабатларига ўтишнинг ҳозирги босқичида мажбурий заҳиралар меъёрини кескин пасайтириш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки, биринчидан, иқтисодиётни таркибий қайта қуриш жараёни ҳозирги кунда муомаладаги пул массасини ўсишига олиб келади. Бундан ташқари, республикамизга ҳамон тайёр маҳсулотларни сезиларли миқдорда четдан келтирилиши потенциал инфляция манбаи ҳисобланади. Шунинг учун ҳозирги босқичдаги иқтисодиётни тартибга солиш тадбирлари инвляцияга қарши қаратилган бўлиши керак.
Иккинидан, мажбурий заҳиралар пул базасининг, унинг динамикаси олдиндан кўра билиш мумкин қисми сифатида, пул-кредит сиёсатининг муҳим объектидир. Мажбурий заҳиралар орқали Марказий банкнинг кредитлар ва фоиз ставкаларига қай даражада таъсир этаётганлигини яққол кўриш мумкин. Республикамизда мажбурий заҳираларнинг миқдорлари табақалаштирилмаган ва деярли ягона миқдорда (фақатгина 3 йил ва ундан ўзоқ муддатга қўйилган депозитларга нисбатан ўрнатилган миқдорини ҳисобга олмаганда) белгиланган.
Ҳозирги кунда депозит маблагларининг асосий қисми муддатсиз депозит ҳисоб рақамларидаги маблаглар ташкил этмоқда. Агар муддатли депозит ҳисоб рақамлардаги маблағларни кўпайтирсак, бу ҳолда тижорат банклари ликвидлиги янада ошиб, мажбурий заҳиралар миқдорлари камаяди.
Тижорат банклари аҳоли жамғармалари билан фаол суръатларда шугулланаётганлари йўқ. Айни вақтда, уларнинг бундай операциялар билан жадал шугулланишлари учун ноқулай шароит юзага келган. Бунга сабаб, аҳоли жамгармаларининг ҳар учала тури бўйича ҳам, яъни муддатсиз жамгармалар, бир йилгача муддатга жалб қилинган маблағлар ва 1 йилдан 3 йилгача муддатга жалб қилинган жамгармалар бўйича ягона фоизли заҳира миқдори жорий этилган. Шу билан бирга, 1 йилдан 3 йилгача бўлган муддатга қўйилган аҳоли жамгармалари учун 20 фоизли миқдорнинг мавжудлиги ҳам тижорат банкларининг аҳоли жамғармаларини жалб қилишга бўлган қизиқишларини пасайтиради. Ана шуларни ҳисобга олган ҳолда ўзоқроқ муддатли аҳоли жамғармалари учун заҳира миқдорлари пасайтирилиши ёки бекор қилиниши лозим. Аҳоли жамгармаларининг хавфсизлиги эса банк тизимини назорат қилишнинг умумий асосларида ташкил қилиниши керак. Фикримизча, агар заҳира миқдорлари мажбуриятларнинг суммаси ва муддатига қараб табақалаштирилса, бу воситанинг пул айланмасига таъсир этиш самарадорлиги ошар эди. Сумма қанчалик катта ва муддати қисқа бўлса, фоиз миқдориюқори ўрнатилиши керак. Бу йўл билан ҳозирги даврнинг икки муҳим муаммосини ҳал этишга кўмаклашилган бўлар эди.
Биринчидан, корхона ва ташкилотларнинг маблагларини ўрта ва ўзоқ муддатли депозит ҳисоб рақамларига жалб қилиш учун шароит юзага келади. Бу эса, ўз навбатида, ссуда капиталлари бозорига ижобий таъсир кўрсатади.
Иккинчидан, қисқа муддатли депозитларга тўланадиган заҳиралар миқдорини ошириш йўли билан пул массасига қисқа муддатли оралиқдлара кескин таъсир кўрсатвучи пул маблағлари харакатини чеклаш мумкин бўлар эди.
Мажбурий заҳиралар миқцорини ташкил қилишдан асосий мақсад банк тизимининг ликвидлигини таъминлаган ҳолда маълум даражада жамғармачилар манфаатларини ҳимоя қилишдир. Ўзбекистон республикаси банклари амалиётида мажбурий заҳиралар учун ажратмалар миқдори Марказий банк томонидан белгиланган маъёрда (бу меъёр, асосан, инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда) ўрнатилади.
Мажбурий заҳиралар аниқ бир санага, хозирги вақтда ҳар ойнинг 1-числосида амалга оширилади. Ҳосил қилинган мажбурий заҳиралар фонди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қайта молиялаштириш сиёсатини амалга ошириш мақсадида фойдаланилади. Тижорат банклари ўзларининг фаолияти давомида бу фонддан фойдаланиш хҳуқуқига эга эмаслар. Бу фонд тижорат банкига унинг фаолияти тугатилганидан кейин қайтарилиши мумкин, қайтарилган маблағлар махсус тўзилган тугатувчи комиссия счётига ўтказилади. Бу маблаг банк мажбуриятларини қоплаш мақсадида ишлатилади. Мажбурий заҳиралар миқдори ўз табиатига кўра ҳам иқтисодий, ҳам маъмурий усул сифатида қаралиши мумкин.
Иқтисодий усул сифатида муомаладаги пул массасини чеклаш орқали пул бирлигининг харид қувватини мустаҳкамлашга хизмат қилади ҳамда банк ликвидлигини таъминлайди.
Шу билан бирга бу усулнинг маъмурий томони тижорат банклари кредит ресурсларининг (анчагача 20 фоизга камайтиради) камайишига сабаб бўлади. Бу эса тижорат банкларининг манфаатларига тўла мос келмайди, чунки тижорат банклари жалб қилинган депозитларнинг таркибидан қатъий назар, мижозларга фоизлар тўлайди. Баъзи ривожланган давлатларда мажбурий заҳираларга фоизлар тўланади.
Шундай қилиб, мажбурий заҳиралар меъёрининг миқдори қанчалик кичик бўлса, муомаладаги пул массасининг қсиши шунчалик сезиларли бўлади. Бу эса Марказий банк томонидан пул массарининг ўсишини назорат қилишнинг заифлашаётганлигидан далолат беради.
Мажбурий заҳираларнинг Марказий банк томонидан пул массасини назорат қилиш даражасига таъсирини мультипликация жараёни орқали яққол кўриш мумкин. Барча пуллар муддатсиз депозитлар шаклида бўлади ва ушбу депозитларга нисбатан заҳира талабномаси мавжуддир. Демак, Марказий банк пуллар таклифига сезиларли даражада таъсир қилиш имкониятига эга. Яъни у барча пуллар миқдорини оширмоқчи бўлса, заҳиралар талабномасини оширади ва аксинча, пуллар миқдорини камайтирмоқчи бўлса, заҳиралар талабномасининг миқдорини қисқартиради. Чунки мультипликациялашув даражаси мажбурий заҳиралар меъёрининг миқдорига боглиқ. Мажбурий зағиралар меъёри эса мутлақо Марказий банк ихтиёридадир.
Бугунги дунёнинг кўплаб ривожланган давлатлари тажрибалари иқтисодиётни тартибга солиш ва барқарорлаштириш, юқори иқтисодий ўсишга эришишда Марказий банкнинг алоҳида ўрин эгаллашини исботламоқда. Шу ўринда мазкур мақсадларни таъминлашга қаратилган Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатида билвосита инструментларидан фойдаланиш етакчи масала сифатида қаралаётганлигини алоҳида таъкидлаш муҳим. Шунинг учун ҳам ўтиш иқтисодиётидаги давлатлар пул-кредит сиёсатининг тез ва самарали таъсирчан билвосита инструментларига ўтиш жараёнини имкони борича тезлаштиришлари зарур.

Download 435,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish