Пул-кредит сиёсати ва уни белгилаб берувчи омиллар


Ўзбекистонда пул-кредит сиёсати воситаларидан фойдаланиш амалиёти таҳлили



Download 435,79 Kb.
bet8/23
Sana25.02.2022
Hajmi435,79 Kb.
#261709
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23
Bog'liq
Pul-kredit-siyosati-va-omillar

2.2. Ўзбекистонда пул-кредит сиёсати воситаларидан фойдаланиш амалиёти таҳлили
2014 йилда пул-кредит сиёсати асосан «Монетар сиёсатнинг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари»да назарда тутилган бош мақсад, инфляция даражасини 6-7% атрофида сақлаб туришга оид чора-тадбирлар доирасида амалга оширилди.
Марказий банк томонидан миллий валюта барқарорлиги таъминлаш, инфляция даражасига монетар омиллар таъсирини камайтириш ва ўсаётган иқтисодиётнинг реал пул ресурсларига бўлган талабига мувофиқ пул таъминоти даражасини сақлаб қолишга қаратилган қатъий пул-кредит сиёсатини амалга ошириш давом эттирилди. Оралиқ мақсад сифатида белгиланган инфляцияни жиловлаш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши жараёнида, асосий эътибор пул массасининг белгиланган мақсадли параметрларини таъминлашга қаратилди.
2014 йилда пул массаси ўзгаришининг асосий омиллари бўлиб, мамлакатнинг ижобий тўлов балансига эришилиши сабабли банк тизими соф ташқи активларининг кўпайиши ҳамда иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган банк кредитлари ҳажмининг ошиши ҳисобланади.
Хусусан, тижорат банклари томонидан реал сектордаги инвестицион фаолликни қўллаб-қувватлаш ҳамда иқтисодиётнинг устувор тармоқларини кредитлашга йўналтирилган сиёсатни давом эттирилиши натижасида, банк тизими жами кредит портфели 31,2%га ўсди.
Шу билан бир вақтда, тўлов балансининг ижобий сальдосини таъминлаш орқали банк тизими соф ташқи активларининг кўпайиши, пул массасининг ўсишига таъсир кўрсатди. Ўз навбатида, пул массасини тартибга солиш ва белгиланган мақсадли параметрларга эришиш учун Марказий банк ўз ихтиёридаги монетар сиёсатнинг бозор механизмларини фаол ишлатди.


2.1-расм. Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг йиллар давомида ўсиш динамикаси, фоизда

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари


Жумладан, 2013 йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти олдинги йилга нисбатан 8 фоизга ўсиб, унинг мутлақ ҳажми 119,0 трлн. сўмга тенг бўлди. 2014 йил якуни бўйича Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ишлаб чиқариш ҳажмининг 2013 йилга нисбатан реал ўсиши


8,1 фоизни ва унинг номинал ҳажми 144,9 трлн. сўмни ташкил этди.
Жамият ҳаётининг барча жабҳаларида эркинлаштириш, таркибий қайта қуриш ва модернизациялашга йўналтирилган туб ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Мамлакатимизда ислоҳотлар дастури давом эттирилиб, ундан ўрин олган муҳим чоралар ва тадбирларнинг изчил амалга оширилиши натижасида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларида мутаносиблик янада мустаҳкамланди, иқтисодиётимиз модернизация ва диверсификация ҳисобидан юқори суръатлар билан ривожланди. Маълумки, жаҳон амалиётида мамлакатларнинг йиллар бўйича ижтимоий­иқтисодий ривожланиши уларда ишлаб чиқарилаётган ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари орқали аниқланади. Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) – бу миллий иқтисодиётда муйян давр (масалан, бир йил) давомида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматларнинг бозор нархларидаги ифодасидир. ЯИМнинг ўсиш суръати одатда олдинги йилга нисбатан фоизларда ўлчанади.
Ўз навбатида, Марказий банк, инфляция ва иқтисодий ўсишнинг мақсадли параметрларидан келиб чиққан ҳолда, пул таклифи ҳажмини мақбуллаштириш мақсадида пул-кредит сиёсатининг бозор инструменларидан фаол фойдаланди.
Бунда Марказий банк томонидан пул бозорида операцияларни амалга оширишда асосий эътибор муомаладаги пул массасини самарали бошқариш, банк тизими ликвидлигини тартибга солиш ва фоиз ставкалари барқарорлигини таъминлашга қаратилди.
Хусусан, 2014 йил давомида пул бозорида банк тизими соф ташқи активларининг кўпайиши ҳисобига шаклланган қўшимча ликвидликни Марказий банкнинг махсус депозитларига жалб қилиш (стерилизация) операциялари амалга ошириб борилди.
2014 йил давомида мажбурий резерв талаблари инструментидан тижорат банкларининг кредит ресурслари миқдорига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиш орқали иқтисодиётдаги пул таклифини тартибга солишнинг муҳим воситаси сифатида қўллаш давом эттирилди.
Бунда мажбурий резерв меъёрлари инфляция ва пул массасининг белгиланган мақсадли параметрларидан келиб чиқиб ҳамда тижорат банкларида узоқ муддатли ресурс базасини янада кенгайтириш мақсадида муддати 1 йилгача бўлган депозитлар учун 15 фоиз, муддати 1 йилдан 3 йилгача бўлган депозитлар учун 12 фоиз, муддати 3 йилдан ортиқ бўлган депозитлар учун 10,5 фоиз миқдорида ўзгартирилмасдан қолдирилди.
Натижада 2014 йил охирига келиб, банк тизими ресурс базасининг кенгайиши ва унинг таркибида узоқ муддатли депозитлар улушининг ортиб боришига мутаносиб равишда тижорат банкларининг Марказий банкдаги мажбурий резервлари ҳажми йил бошига нисбатан 155 млрд. сўмга кўпайди.
2014 йилда Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси инструментидан ҳам пул бозоридаги фоиз ставкаларини бошқаришда ҳамда иқтисодий ўсиш жараёнларини рағбатлантириш мақсадида кенг фойдаланилди.
Бунда инфляция даражаси, пул массаси ва бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларнинг мақсадли параметрларидан келиб чиқиб, Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси 2014 йилнинг
1 январидан йиллик 12 фоиздан 10 фоизга туширилди ва йил давомида ўзгартирилмаган ҳолда сақлаб турилди.
Қайта молиялаш ставкасининг 2 фоиз бандга пасайтирилиши
пул бозорида фоиз ставкаларининг пасайишига, реал сектор корхоналарининг инвестицион имкониятларини оширишга ҳамда иқтисодиётни кредитлаш ҳажмини янада кенгайтиришга хизмат қилди.
Умуман олганда, пул-кредит соҳасида амалга оширилган ушбу тадбирлар пул массасининг прогноз кўрсаткичларидан паст бўлишини таъминлаш ва инфляция даражасига монетар омиллар таъсирининг олдини олиш имконини берди.
Фоиз ставкалари динамикасининг ҳолати, 2014 йил давомида Марказий банк томонидан пул-кредит соҳасида амалга оширилган чора-тадбирлар, шу жумладан, иқтисодиётнинг пулга бўлган талабини банк кредитларини ажратиш ҳажмларини кенгайтириш ҳисобига тўлиқ қондириш, банк хизматларидан фойдаланиш шарт-шароитларини соддалаштириш
ва арзонлаштириш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда қайта молиялаш ставкасининг 2 фоиз бандга туширилганлиги тижорат банкларининг фоиз сиёсатига ўз таъсирини кўрсатди.
Шунингдек, республикадаги мавжуд макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик ҳам кредитлар ва депозитлар бўйича фоиз ставкалари динамикасида ўз ижобий аксини топди.
Хусусан, депозитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси йил бошидаги 9,6 фоиздан 7,7 фоизгача пасайди.
Бунда жисмоний шахслар депозитлари (талаб қилиб олингунча депозитлар ҳисобга олинмаган ҳолда) бўйича ўртача тортилган
фоиз ставкаси йил бошидаги 9,8 фоиздан 8,0 фоизгача, юридик шахслар депозитлари бўйича эса йил бошидаги 7,4 фоиздан
5,5 фоизгача пасайди.
Шу билан бирга, банклараро пул бозорида ўртача фоиз ставкаси йил давомида 1,0 фоиз бандга пасайиб, 9,0 фоизни ташкил этди.
Тижорат банкларининг ресурс базасини шакллантириш билан боғлиқ харажатларнинг қисқариши мос равишда кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг пасайишига олиб келди.
Бунда тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси 12,4 фоиздан 10,5 фоизгача, имтиёзли кредитларни ҳисобга олмаган ҳолда эса 14,3 фоиздан
12,5 фоизгача пасайди.
2014 йилда Марказий банк томонидан қатъий пул-кредит сиёсати юритилганлиги ҳамда республика Ҳукумати томонидан иқтисодиётда нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган тизимли
чора-тадбирларнинг амалга оширилиши инфляцияни жиловлашда муҳим аҳамият касб этди ва унинг белгиланган прогноз кўрсаткичдан паст бўлиши таъминланди. 2014 йил якуни бўйича истеъмол баҳолари индекси асосида ҳисобланадиган инфляция даражаси 2013 йилга нисбатан 0,7 фоиз бандга пасайиб, 6,1 фоизни ташкил этди (2.2 -расм).


Download 435,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish