O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O’RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI
JIZZAX POLITEXNIKA INSTITUTI
SERVIS FAKULTETI
“QURILISH IQTISODIYOTI VA SMETA ISHI”
fanidan
“QURILISH LOYIHA YECHIMLARINING IJTIMOIY IQTISODIY SAMARADORLIGINI OSHIRISHNING ASOSIY YO‘NALISHLARI”
mavzusidagi
KURS ISHI
BAJARDI:
Menejment (tarmoqlar va sohalar bo’yicha)
ta’lim yo’nalishi 531-18M guruhi talabasi
___________________________________
TEKSHIRDI:
UMAROVA ZEBO
JIZZAX-2022
МУНДАРИЖА
КИРИШ
1. ҚУРИЛИШДА БАҲОНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ УМУМИЙ МАСАЛАЛАРИ.
1.1 Oбъект қурилишининг шартномавий нархлардаги баҳоси
1.2 Қурилишнинг бошланғич баҳосини жорий нархларда (ресурс усулида) аниқлаш
2. КАПИТАЛ ҚУРИЛИШДА БАҲОНИ ШАКЛАНТИРИШНИНГ СМЕТА-НОРМАТИВ БАЗАСИ
2.1 Қурилишда нарх шакллантириш учун ресурсларни сметали меъѐрлашнинг асосий вазифалари
2.2 Қурилишда нарх шакллантириш учун зарур смета норматив хужатлар тизимига кирувчи ресурсли смета нормативларнинг турлари.
АМАЛИЙ ИШ
ХУЛОСА
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
КИРИШ
1. ҚУРИЛИШДА БАҲОНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ УМУМИЙ МАСАЛАЛАРИ.
1.1 Oбъект қурилишининг шартномавий нархлардаги баҳоси
Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари молиялаштиришнинг марказлаштирилган ва шу каби манбалари ҳисобига амалга оширилаѐтган янгидан қурилаѐтган, кенгайтирилаѐтган, реконструкция қилинаѐтган ва қайта техник жиҳозланаѐтган корхоналарни, бино ва иншоотларнинг капитал таъмири ва капитал реконструкцияси (қурилиш), шунингдек бино ва иншоотларнинг жорий таъмирланишида қурилиш баҳосини шартномавий жорий нархларда аниқлаш бўйича асосий қоидаларни белгилаб беради.
Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъий назар буюртмачилар (инвесторлар), пудратчи ташкилотлар, шунингдек инвестицион жараѐннинг бошқа қатнашчилари томонидан қурилиш объектининг баҳосини жорий нархларда аниқлашлари учун фойдаланишга мўлжалланган.
Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида келтирилган қурилиш баҳосини аниқлаш қоидалари қурилиш қайси - пудрат ѐки хўжалик – усулда амалга оширилаѐтганига боғлиқ эмас.
Объект қурилишининг шартномавий нархлардаги баҳоси:
-“қурилиш” жараѐнида зарур бўлган барча харажатлар нархининг ҳисоблаш (калькуляцияси);
-ўхшаш объект ѐки лойиҳа (ишчи лойиҳа)га мувофиқ зарур бўлган қувват бирлиги учун сарфланадиган солиштирма харажатлар нархи асосида белгиланувчи пул маблағларининг умумий суммасидир.
Дастлабки нарх – танлов савдолари предметининг буюртмачи ѐки унинг буюртмасига кўра лойиҳа ѐки ихтисослашган ташкилот томонидан белгиланувчи нархи.
Шартномавий жорий нарх – танлов савдолари предметининг танлов савдолари натижаларига кўра белгиланувчи нархи.
Қурилиш нархини белгиланиши учун асос бўлиб қуйидагилар хизмат қилади:
қувват бирлиги учун сарфланган солиштирма харажатлар, шунга ўхшаш объектлар нархи, лойиҳа (ишчи лойиҳа) ва ишчи ҳужжатлар, шу жумладан чизмалар, қурилиш ва монтаж ишлари ҳажмининг рўйхати, ресурслар сметаси, ускуналар спецификацияси ва рўйхати, қурилишнинг ташкиллаштирилиши ва кетма-кетлиги бўйича қурилиш ташкилотида 4
қабул қилинган асосий қарорлар ва шунингдек, лойиҳа материаллари бўйича тушунтириш хатлари;
Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (ШНҚ)нинг 4-қисми асосида ишлаб чиқазиладиган “Смета нормалари ва қоидалари” ҳамда асбоб-ускуналар, мебел ва инвентарларни сотиш, лимитланган ва бир марталик нархлашни амалдаги смета нормалари (нормалар).
Do'stlaringiz bilan baham: |